Shishasimon tana
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Shishasimon tana (Vitreus humor) in'ektsiya uchun suyuqlik, 2 ml №10 (ampulalar)»
Бир ампуланинг: шишасимон тана - 2 мл.
Тиниқ, бироз сарғиш суюқлик.
Енгил товланиши, майда кристалл ва тўқимавий осилма бўлишига йўл қўйилади.
Инъекция учун суюқлик.
Бошқа дори воситалари. АТХ коди: V03AX.
Фармакодинамикаси
Қорамол кўзлари шишасимон танасидан олинадиган, ҳайвонлардан олинадиган препаратдир.
Препаратнинг фармакологик таъсири суяк ва бириктирувчи тўқиманинг метаболизмини мувофиқлаштиришдан иборат. Шишасимон тана чандиқ тўқимасини юмшатиш ва сўрилиб кетиши, синишларда суяк қадоғи ҳосил бўлишини тезлаштириш ва периферик нервлар шикастланганида оғриқни камайтириш учун қўлланади.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
- полиневрит, радикулит, невралгия, фантом оғриқлар;
- операциядан кейинги эрта даврда бириктирувчи тўқимани ҳаддан ташқари ўсиб кетишини олдини олиш;
- куйган, операциядан кейинги, келоид ва бошқа чандиқларни даволаш;
- бўғимлар контрактураси;
- синишларда суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун қўлланади.
Ҳар куни 2 мл дан тери остига юборилади. Даволаш курси невралгияларда - 8-10 кун, чандиқ, контрактура ва синишларда - 25 кунгачани ташкил қилади.
Такрорий даволаш курслари бир ойдан кейин ёки ундан кейинроқ тавсия этилади.
Даволаш курси давомийлиги шахсий равишда белгиланади.
Оғриқни кучайиши ва яллиғланиш шаклида аллергик реакциялар бўлиши мумкин; эшакеми, қичишиш, тошма, тери гиперемияси, эритема, анафилактик реакциялар.
Инфекцион касалликлар, ўткир яллиғланиш жараёнлари, кахексия, нефрит, нефросклероз, жигар циррози, II ва III босқичдаги юрак етишмовчилиги, онкологик касалликлар. Ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Препарат бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида салбий кўринишлари аниқланмаган.
Анамнезида оғир аллергик ҳолатлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Дори воситасини ҳомиладорларда ва эмизиш даврида аёлларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ушбу препаратни бу даврларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Аниқланмаган.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
“Стекловидное тело” дори воситасини қўлланганида дозасини ошириб юборилишини ҳолатлари ҳозирги вақтгача таърифланмаган.
2 мл дан ампулаларда №10 ўрамда ёки контур уяли ўрамда №5х1, №5х2.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
РУП «Белмедпрепараты»
Беларусь Республикаси, 220007, Минск ш,
Фабрициус кўч, 30-уй, т./ф.: (+375-17) 220-37-16,
e-mail: medic@belmedpreparaty.com
da mavjud emas Toshkent