Suksimed
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Suksimed eritmasi D / inf. 100 ml (shisha)»
фаол моддалар: қаҳрабо кислотаси - 2,0 гр., натрий хлориди - 6,2 г., калий хлориди - 0,3 г., кальций хлориди - 0,082 г., магний хлориди - 0,1 г., натрий гидрокарбонати - 3,0 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 литргача.
Тиниқ, рангсиз эритма.
Инфузия учун эритма.
Тузли эритмалар. АТХ коди: В05ХА.
Мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Бу компонентлардан энг мўҳими қаҳрабо кислотасидир. Қаҳрабо кислотаси Кребс циклининг ягона метаболити бўлиб, тўқималарда кислороднинг парциал босими пасайганда, НАД-га қарам субстратларнинг оксидланиши тўҳтаганида ҳам оксидланиш хусусиятига эга. Қаҳрабо кислотасининг фосфорланиш тезлиги НАД-га қарам субстратларга нисбатан аҳамиятли даражада юқори эканлигини эътиборга олиб, вақт бирлигида қаҳрабо кислотасининг ҳисобига АТФ кўпроқ синтез қилинади. Гипоксияда митохондрияларнинг нафас занжирини биринчи соҳасини блокадаси юз беради ва фақат қаҳрабо кислотасигина бундай шароитларда митохондрияларнинг нафас занжирини ва ҳужайраларнинг ҳаёт фаолиятини тиклаш қобилятига эга. Натижада препарат гипоксияда организмнинг энергетик потенциалини оширади.
Препарат шунингдек сув-туз алмашинувига бошқарувчи таъсир кўрсатади, кислота-ишқор ҳолатини қонда тўлиқ оксидланмаган маҳсулотларни пассив нейтраллаш, шунингдек ҳужайралардаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш ҳисобига меъёрлаштиради. Микроциркуляцияни яхшилайди.
Турли қон юқотишларда, шокда, жисмоний зўриқишларда гемодинамик қўрсаткичларни ва юрак мушаклари фаолиятини тиклайди. Сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсири юборилгандан 20-30 минутдан сўнг намоён бўлади.
Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлари (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейинг, меъда ичак йўллари, травматик) ва шок (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон юқотишларида (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясинида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.
Шошилинч ҳолатларда: қон кетишлари (операция вақтидаги гипотоник, меъда ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.
Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 мл дан суткада бир марта буюрилади.
Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун: 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.
Темир танқислиги анемиясида: асосий даволаш фонида 200 мл дан суткада бир марта буюрилади.
Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.
Препарат алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятининг декомпенсациясида, ўпка шишида ва шунга ўҳшашларда), ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлган болаларда (бу тоифа пациентларда қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), пациентга бошқа ишқорлаштирувчи ва тузли эритмаларни юбориш зарурати туғулганда, шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препартни антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар ва глюкоза эритмалари билан бирга қўллаш мумкин. Сукцизолни бошқа ишқорлаштирувчи ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади.
Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакция пайдо бўлиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Препаратни дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмаган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Рецепт буйича.
«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK,
Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51. Тел./факс (99871) 248-02-05.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Suksimed eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) | 21200 so'm |
Suksimed eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) | 42300 so'm |
da mavjud emas Toshkent