Facebook Pixel Code

Suksimed eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 42300 so'm gacha 48300 so'm
Retsept bo'yicha
5 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Suksimed eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий хлорид - 0,62 г, кальций хлорид - 0,0082 г, калий хлорид - 0,03 г, магний хлорид - 0,01 г, қаҳрабо кислотаси - 0,2 г, натрий гидрокарбонати - 0,3 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 100 мл гача.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритмалар. АТХ коди: В05ХА.

Фармокодинамикаси

Мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибидаги компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Бу компонентлардан энг муҳими қаҳрабо кислотасидир.

Қаҳрабо кислотаси Кребс циклининг ягона метаболити бўлиб, тўқималарда кислороднинг парциал босими пасайганда, НАД - га боғлиқ субстратларнинг оксидланиши тўхтаганида ҳам оксидланиш ҳусусиятига эга. Қаҳрабо кислотасининг фосфорланиш тезлиги НАД - га боғлиқ субстратларга нисбатан ахамиятли даражада юқори эканлигини эътиборга олиб, вақт бирлигида қаҳрабо кислотасининг ҳисобига АТФ кўпроқ синтезланади.

Препарат сув - туз алмашинувида бошқарувчи таъсир кўрсатади ва энергия алмашинувини фаоллаштиради, кислота - ишқор ҳолатини фақат қонда тўлик оксидланмаган махсулотларни пассив нейтраллаш, ҳужайралардаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш ҳисобига хам меъёрлаштиради. Турли қон йўқотишларда, шокларда, жисмоний зўриқишларда микроциркуляцияни яхшилайди. гемодинамик кўрсаткичларни ва юрак мушаклари фаолиятини тиклайди. Сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минутдан сўнг намоён бўлади.

Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлари (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейинги, меъда-ичак, травматик) ва шоклар (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон йўқотишларда (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишларда (операция вақтидаги гипотоник, меъда-ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 мл дан суткада бир мартда буюрилади.

Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун:200- 400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Темир танқислиги анемиясида: асосий даволар фонида 200 мл дан суткада бир марта юборилади.

Препарат 1 ёшдан катта бўлган болаларда гипоксия ва захарланишга қарши восита сифатида келиб чиқиши турлича бўлган эндоген ва эксоген ўткир захарланишларда қўлланилиши тафсия этилади.

Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан-кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Препаратни алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шишида ва шунга ўхшашларда) ҳомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Препаратни антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар ва глюкоза эритмаси билан бирга қўллаш мумкин.

Сукцинасолни бошқа ишқорлантирувчи ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади.

Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакцияни пайдо бўлиши мумкин.

Флакон очилганидан кейин препаратни дархол ишлатиш керак. Очилган флакон сақланмасин. Аввал ишлатилган флакондаги препарат қайта кўлланилмасин.

Фақат шикастланмаган флакондаги тиниқ эритма ишлатилсин!

Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотоғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади.

Фақат бир маротабалик қўллаш учун!

Музлатилмасин! Иситилмасин!

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмаган.

100 мл, 200 мл ва 250 мл дан флаконларда инфузион эритма.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

«REMEDY GROUP» МЧЖ ҚК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51.

Тел./факс: (99871) 248 02 05.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Kahrabo kislotasi: 1 mg/ml, Kaliy xlorid: 0.3 mg/ml, Kaltsiy xlorid: 0.041 mg/ml, Magniy xlorid: 0.05 mg/ml, Natriy xlorid: 3.1 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
shifokor bilan maslahatlashganidan keyin
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Suksimed eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Suksimed eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Suksimed eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.