Facebook Pixel Code

Suprileks

Tovarlar: 1
Suprileks (Suprilex) tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Kusum Heltker (Hindiston)
dan 30200 so'm
Retsept bo'yicha
в 29 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 30200 so'm (29 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Suprileks (Suprilex) tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Suprileks (Suprilex) tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг изоксуприн гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, коллоидли кремний диоксиди.

Думалоқ, ясси, оқ рангли, бир томони рискали таблеткалар.

Таблеткалар.

Периферик вазодилататорлар. АТХ коди: С04АА01.

Фармакодинамикаси

Изоксуприн периферик вазодилататор, бета-адренорецепторларнинг агонисти. Бета-адренорецепторларга рағбатлантирувчи таъсири туфайли изоксуприн қон томирлар силлиқ мушакларининг тонусини пасайтиради, уларнинг спазмини бартараф қилади, периферик ва бош мияда қон айланишини ва мувофиқ тўқималарни қон билан таъминланишини яхшилайди. Мусбат инотроп ва хронотроп самарага, шунингдек токолитик самарага эга.

Изоксуприн, шунингдек енгил бронхолитик таъсир ҳам кўрсатади. Юқори дозаларда тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади ва қоннинг қовушқоқлигини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Изоксуприн меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Жигарда қисман конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври тахминан 1,25 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан чиқарилади.

Турли генезли периферик қон айланишини бузилишлари: оёқ ва қўл артерияларининг спазмлари, облитерацияловчи эндартериит, оёқ ва қўл артерияларининг атеросклерози, диабетик ангиопатия, Рейно касаллиги ва синдроми. Атеросклеротик генезли сурункали церебрал томир етишмовчилиги, тўр парда артерияларининг атеросклерози. Муддатдан аввалги туғруқ хавфида қўлланади.

Қон айланишини бузилишлари билан кечувчи касалликларда препарат 10-20 мг дан суткада 3-4 марта овқатдан кейин қўлланади. Даволаш курси 2-3 ойни ташкил қилади. Муддатидан аввалги туғруқ хавфи ҳолатида Суприлекс® таблеткаси аввал ўтказилган изоксупринни вена ичи курсидан кейин буюрилади; ҳолат яхшиланганида (тўлғоқ бартараф қилинганида) изоксуприннинг ичга қабул қилиш учун тавсия қилинган дозаси 20 мг дан суткада 4 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги 2 суткани ташкил қилади.

Тахикардия, юракни кучли уриши, артериал гипотензия, тўш ортида оғриқ, бош айланиши, ҳолсизлик, қизиб кетиш ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, тери тошмалари, диспептик бузилишлар.

Препарат муддатидан аввалги туғруқни даволаш учун қўлланганида она ва болада тахикардия, артериал гипотензия, гипокальцемия, гипогликемия кузатилиши мумкин.

Изоксуприн ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлик, анамнездаги церебрал геморрагиялар ва бачадондан қон кетишлар, стенокардия, артериал гипотензия, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Изоксупрининг бошқа дори воситалари билан салбий ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Кардиологияда қўлланадиган вазодилататорлар билан бир вақтда қабул қилинганида томирларни кенгайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.

Шифокор томонидан белгиланган доза ва даволаш курсининг давомийлигини ошириш мумкин эмас. Препарат билан даволаш давомида ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолда албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратни стенокардия, тахикардия, қизиб кетиш ҳисси, қон ивишини бузилишларида, глаукомада, миокард инфаркти ва инсультнинг ўткир даврларида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Кекса ёшдаги пациентларни препарат билан даволаш вақтида ортостатик гипотензияни олдини олиш мақсадида, кроватдан эҳтиёткорлик билан туриш, тана ҳолатини кескин ўзгартиришдан сақланиш керак.

Чекувчи пациентларда препаратнинг самараси камайиши мумкин.

Суприлекс® препарати билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Суприлекс® ҳомиладор аёлларда муддатидан аввалги туғруқ хавфида қўлланади. Изоксупринни эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги ҳақида маълумотлар йўқ, шунга қарамасдан, специфик тадқиқотлар ўтказилмаган бошқа препаратлар ҳолидаги каби эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Болалар. Препаратни болаларда қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препарат уйқучанлик ва бош айланишининг сабаби бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай ҳолда транспорт воситасини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: тахикардия, юракни кучли уриши, тўш ортидаги оғриқ, артериал босимни пасайиши, бош айланиши, ҳолсизлик, ҳушдан кетиш, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: симптоматик.

10 таблеткадан блистерда; 1 ёки 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

SP-289(A), RIICO Industrial Area, Chopanki, Bhiwadi, Dist. Alwar (Rajasthan) India.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

ХК МЧЖ “BARAKA DORI FARM”

100015, Тошкент ш., Миробод тумани, .Афросиёб куч., 4-Б,

тел.: + (99871) 252-50-45, + (99871) 252-36-36.

сот.: + 99893 388 87 82.

Suprileks narxi dan boshlanadi 30200.00
Nomi Narxi so'm
Suprileks (Suprilex) tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) 30200 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish