Facebook Pixel Code

Toksivenol

Tovarlar: 2
Toksivenol D/in eritmasi. 150 mg + 1,5 mg 3 ml № 10 (ampulalar)
Romfarm (Ruminiya)
dan 30000 so'm
Без рецепта
в 19 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 30000 so'm gacha 42600 so'm (19 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Toksivenol D/in eritmasi. 150 mg + 1,5 mg 3 ml № 10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Toksivenol D/in eritmasi. 150 mg + 1,5 mg 3 ml № 10 (ampulalar)»

Препаратнинг 1 ампуласи қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 150 мг троксерутин, 1,5 мг карбазохром;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидроксиди ва/ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Тўқ сариқ рангли тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Ангиопротекторлар. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтирувчи препаратлар. Гемостатик восита. АТХ коди: С05СА54.

Троксерутин ва карбазохром компонентларидан таркиб топган оптимал мажмуа препаратнинг юқори фармакологик самарадорлигини таъминлайди, бу капиллярларнинг сустлиги ошганида қон-томир касалликлари ва қон кетиши синдромини мақсадга мувофиқ равишда даволаш имконини беради.

Троксерутин, шунингдек Р4 витамини сифатида маълум, у қон-томирларнинг резистентлигини кучайтириб (қон-томирларни ҳимоя таъсири) ва ўтказувчанлигини камайтириб, қоннинг суюқ компонентини тўқималарга ўтишига тўсқинлик қилади (шишга қарши ва ўтказмаслик таъсири). Препаратнинг фармакологик самараси кейинчалик фаоллашиб, қон-томирлар деворининг мустаҳкамлиги учун жавоб берадиган мукополисахарид гиалурон кислотасини ишлаб чиқарадиган гиалуронни сусайиши ва мембраналар ўтказувчанлигининг ҳимоя фаолиятини бажарадиган С витаминининг таъсирини кучайишини таъминлайди. Бундан ташқари, қон-томирларни кенгайтирувчи ва шишни ривожланишини чақирадиган модда гистаминни ажралиб чиқишини пасайиши кузатилади.

Карбазохром иккиламчи аминогуруҳи ва о-дифенол гуруҳларини йўқлиги туфайли, симпатомиметик фаолликка эга бўлмаган адреналиннинг оксидланиш маҳсулоти ортохинондир. Қон кетаётган соҳадаги майда қон-томирларига маҳаллий қон томирларни торайтирувчи таъсири қон кетиши давомийлигини қисқаришига таъсир қилади. Бундай кўриниш артериал босим ошмасдан ва юрак фаолиятига таъсир қилмасдан амалга ошади. Капиллярларнинг мустаҳкамлиги ва ўтказувчанлигига, шунингдек қон-томирларнинг тонуси ва қисқарувчи кучига карбазохромни яққол тарзда таъсир қилиши аниқланган.

Инъекция учун эритма дори шакли шошилинч даволашда ва тез терапевтик самара кузатилиши зарур бўлган ҳолатда қўлланади.

  • сурункали веноз етишмовчилик, веналарни варикоз кенгайиши, юзаки тромбофлебит, перифлебит, жароҳатдан кейинги шиш, гематомалар, сурункали веноз етишмовчиликда трофик бузилишлар (дерматитлар, трофик яралар);
  • геморроидал тугунлар;
  • диабетик ангиопатия;
  • ретинопатияда қўлланади.

Дозалаш тартиби ва даволаш курси индивидуал: мушак ичига суткада 3-9 мл.

Препарат ножўя самараларсиз, яхши ўзлаштирилади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат қон-томирлар деворининг структураси ва ўтказувчанлигига нисбатан аскорбин кислотасининг таъсирини кучайтиради.

Ампуланинг ичидаги эритмани таркибида аскорбин кислотасини сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида препарат психомотор реакциялар тезлигига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Препаратнинг дозасини атайлаб ёки бехосдан ошириб юбориш симптомлари кузатилмаган. Дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Инъекция учун эритма 3 мл дан сариқ рангли шиша ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

+25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича берилади.

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия

Toksivenol narxi dan boshlanadi 30000.00
Nomi Narxi so'm
Toksivenol D/in eritmasi. 150 mg + 1,5 mg 3 ml № 10 (ampulalar) 30000 so'm
Toksivenol plyonka bilan qoplangan tabletkalar 300 mg + 3 mg № 30 (3 blister x 10 tabletka) 42600 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish