Tunazol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tunazol kremi D / tashqi. taxminan har biri 15 g (Tuba)»
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 10 мг изоконазол нитрати, 1 мг дифлукортолон валерати;
ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, твин 60, этилендиаминтетраацетатнинг динатрийли тузи, вазелин, цетостеарил спирти, сорбитан стеарати, тозаланган сув.
Оқ, ҳидсиз, гомоген крем.
Крем.
Дерматологияда қўлланадиган восита. ATX коди: D07XC04.
Фармакодинамикаси
Туназол - сиртга қўллаш учун мажмуавий препарат, замбуруғларга ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Изоконазол - кенг таъсир доирасига эга замбуруғларга қарши восита, имидазолнинг синтетик ҳосиласидир. Замбуруғларга қарши ва антибактериал таъсир кўрсатади. Замбуруғ хужайра мембраналарида эргостерол синтезини сусайтиради, уни ўлимини чақириб, бактерияларни оқсил синтезини блоклайди. Дерматофитларга (Trichophyton spp., Microsporum spp., Epidermophyton spp.), моғор, ачитқи ва ачитқисимон замбуруғларга (Candida spp., Pityrosporum orbiculare/ovale) нисбатан фаол. Бундан ташқари Corynebacterium minutissium (эритразма қўзғатувчиси), Streptococcus spp., Staphylococcus spp. каби айрим граммусбат бактерияларга нисбатан антибактериал таъсирга эга.
Дифлукортолон валерати - сиртга қўллаш учун ГКС. Яллиғланишга қарши, антиэкссудатив, аллергияга қарши ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Изоконазол нитрати тери юзасидан тез сўрилади ва 1 соат давомида эпидермисда максимал концентрацияга эришади. Тери орқали тизимли сўрилиши аҳамиятсиз даражада. Изоконазол нитрати жигарда тез метаболизмга учрайди ва сийдик билан 1/3 ва сафро билан 2/3 чиқарилади.
Дифлукортолон валерати тери орқали тез сўрилади ва терининг шох қаватида 1 соат давомида чўққи (максимал) концентрациясига эришилади Тизимли қон оқимига ўтиши 2% ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади. Катта қисми сийдик билан қолган қисми сафро орқали чиқарилади.
Замбуруғли ёки бактериал флора билан инфекцияланган, ГКС даволашга сезгир, қўшилган этиологияли дерматозлар
Терининг замбуруғли шикастланишлари, шу жумладан яққол яллиғланиш ёки экземага ўхшаш белгилари билан бирга кечувчи иккиламчи инфекцияланган:
- оёқ панжалари ва силлиқ тери микозлари, шу жумладан бурмаларида, бармоқлар орасида, ташқи жинсий аъзолар сохасида жойлашган: (шу жумладан баланопостит): микроспория, трихофития, руброфития, эпидермофития;
- кандидомикозлар;
- эритразмада қўлланади.
Туназол юпқа қават қилиб терининг шикастланган тери сохаларига суткада 2 марта қўйилади ва бироз ишқалаб сингдирилади (эрталаб ва кечасига). Даволашнинг максимал давомийлиги 2 хафтани ташкил қилади.
Педиатрияда қўлланиши
Дефлукортолон валерати тизимли ножўя самараларини олдини олиш учун 2 ёшдан ошган болаларда препарат шифокорнинг кўрсатмаси ва назорати остида ишлатилади.
Туназол одатда хатто сезувчан терига суртилганда ҳам яхши ўзлаштирилади.
Кам ҳолларда: терини таъсирланиши ва аллергик реакциялар кузатилади.
Сиртга қўллаш учун препаратнинг таркибига ГКС киришини хисобга олиб, крем катта юзаларда (юзасини 10% дан кўпроғини), узоқ вақт давомида (4 хафтадан кўп) қўлланганда ва/ёки окклюзион боғлам ишлатилганда, ГКС учун характерли ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин: терини атрофияси, телеангиэктазия, стриялар, хуснбузарсимон дерматит, периорал дерматит, гипертрихоз, шу жумладан тизимли ножўя самаралар (гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими функциясини сусайиши). Ушбу йўриқномада таърифланмаган ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганда, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.
- тери туберкулёзи;
- сифилиснинг тери кўринишлари;
- терининг вирусли шикастланишлари (сувчечак, ўраб олувчи темиратки);
- вакцинадан кейинги тери реакциялари;
- ҳомиладорликнинг I уч ойлиги;
- 2 ёшгача бўлган болалар;
- препаратга ёки препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Препаратни кўзга тушишидан ва очиқ жарохатларга қўйишдан сақланиш керак. Препарат тасодифан кўзга тушганда кўзни илиқ сув билан яхшилаб ювиб ташлаш керак.
Розацеаси ёки периорал дерматити бўлган пациентларга препаратни юз терисига қўйишдан сақланиш керак.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Автотранспорт ва бошқа механик воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни автотранспорт ва бошқа механик воситаларини бошқариш қобилиятига нохуш таъсири хақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Маълумотлар йўқ.
Туназол креми 15 гр №1 тубаларда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан паст ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
Bilim Ilaç Sanayii ve Ticaret A.Ş. - Gebze Organize Sanayii Bölgesi 1900 Sokak,
No: 1904, 41480, Gebze - Kocaeli, Turkiya
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«Avita Medicine» МЧЖ,
Тошкент ш., Олмазор тумани, Жомий кўч., 5 уй
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Tunazol kremi D / tashqi. taxminan har biri 15 g (Tuba) | 65500 so'm |