Vragdiareya
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vragdiareya plyonka bilan qoplangan planshetlar 400 mg + 600 mg № 100 (10 blister x 10 tabletka)»
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 400 мг норфлоксацин, 600 мг тинидазол;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмал, повидон (ПВП К-30), натрий крахмал гликоляти, тозаланган тальк, глицерол, магний стеарати;
плёнка қобиғи: универсал instacoat Quinoline Yellow, изопропил спирти, тозаланган сув.
Сариқ рангли, капсула шаклига эга, бир томонидан ўйиқчаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Аантибактериал ва антипротозой препарат. АТХ коди: J01RA07.
Врагдиарея норфлоксацин ва тинидазолнинг мажмуаси бўлиб ва аралаш ичак инфекциялари, диарея ва дизентерияда кенг антимикроб таъсир доирасига эга ва самарали ҳисобланади.
Тинидазол содда ҳайвонлар ва анаэроб бактериал инфекциялар нисбатан фаолдир, уларга қарши норфлоксацин нофаолдир.
Норфлоксацин - кенг таъсир доирасига эга бўлган антибактериал препарат, сийдик-таносил тизими ва меъда-ичак йўлларининг инфекцияларини даволаш учун ишлатилади. Унинг антимикроб таъсир доираси аэроб грамманфий ва аэроб граммусбат бактерияларни ўз ичига олади.
Норфлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган, кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал агент ҳисобланади. У ўзининг бактерицид самарасини ДНК репликациясига алоқадор муҳим фермент - ДНК-гиразанинг α-суббирлигини ингибиция қилиши ҳисобига намоён қилади. Тинидазол микроаэроб содда ҳайвонлар Giardia lamblia, Entamoeba histolytica ва Trichomonas vaginalis ва облигат анаэроб бактерияларга қарши микробларга қарши таъсир кўрсатувчи нитроимидазол ҳисобланади. Унинг таъсири ДНК занжирини шикастланиши ёки уларнинг синтезини ингибицияси билан боғлиқ.
Тинидазол
Ичга қабул қилингандан кейин МИЙ дан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Тинидазол Cmax (максимал концентрацияси) га 2 соат давомида эришилади.
Организмнинг барча тўқималарига яхши тақсимланади, йўлдош тўсиғи ва ГЭТ, орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - тахминан 12%. Тинидазол жигарда биотрансформацияга учрайди. Тахминан 60-65% буйраклар орқали (шу жумладан 20-25% - ўзгармаган ҳолда), 12% - ичак орқали чиқарилади.
Норфлоксацин
Ичга қабул қилинганида норфлоксацин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, лекин тўлиқ эмас. Сўрилиши овқат билан бирга қабул қилинганида секинлашади. Препарат 400 мг дозада қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач қонда максимал концентрацияга эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 14% ни ташкил қилади.
Норфлоксацин организмга тақсимланиб, қон зардобида, периферик тўқималарда ва сийдикда терапевтик концентрацияларга эришилади. Ўт-сафро, буйрак паренхимасида ва простатада, қон плазмасидагига нисбатан юқори концентрацияларга эришади. Норфлоксацин жигарда биотрансформацияга учрайди ва метаболитларни ҳосил қилади, улар конъюгация бўлмаган шаклда сийдик билан чиқарилади. Т1/2 тахминан 4 соатни ташкил қилади.
Амёбали, бактериал ва аралаш дизентерия ва диареяни даволаш учун қўлланади.
Катталар: 1 таблеткадан кунига икки марта 5 кун давомида қабул қиладилар.
Буйрак фаолиятини бузилишларида: агар креатинин клиренси минутига 10-30 мл ни ташкил қилса, дозалаш кунига 1 таблеткагача камайтирилиши керак.
Норфлоксацин: Айрим ҳолларда кўнгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик, тошмалар, қоринда оғриқ, диспепсия, уйқучанлик, депрессия, уйқусизлик, қабзият, метеоризм ва жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин. Камроқ учрайдиган реакциялар оғизни қуриши, диарея, иситма, қусиш ва эритемани ўз ичига олади.
Тинидазол: Оғизда металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, эшакеми, юқори сезувчанлик ва эрта лейкопения бўлиши мумкин.
Фторхинолонлар ёки нитроимидазолларга юқори сезувчанлик, қоннинг патологик ўзгаришлари, МНТ нинг фаол касалликлари, жиддий неврологик касалликлар, тиришиш хуружлари, алкоголизм, оғир даражадаги жигар етишмовчилиги, лактация, болалар, тиришишларда қўллаш мумкин эмас.
Алкоголь: Метронидазол, хабар берилганидек, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғини чақириб, алкогол билан дисульфирамсимон ўзаро таъсирга эга. Демак, тинидазол қабул қилаётган пациентлар алкогол истеъмол қилишдан сақланишлари керак.
Пробенецид: Норфлоксацин билан бирга қўлланганида пробенецид норфлоксацинни буйраклар орқали экскрециясини камайтиради.
Нитрофурантоин: Нитрофурантоин норфлоксациннинг антибактериал самарасини камайтиради.
Теофиллин: норфлоксацин билан бирга қўлланганида плазмада теофиллиннинг миқдори ошади.
Перорал антикоагулянтлар: Норфлоксацин, бошқа хинолонлар каби, перорал антикоагулянтларнинг самарасини кучайтириши мумкин.
Мультивитаминлар: Поливитаминлар, темир ва рух сақловчи маҳсулотлар, антацидлар ёки сукральфатни норфлоксацин билан бир вақтда ёки норфлоксацинни қабул қилишдан олдин 2 соат давомида ёки кейин буюриш мумкин эмас.
Препаратни марказий нерв тизимини шикастланишлари бўлган пациентларда, анамнезида тиришишлар ва буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. 3 ойдан кичик болаларда препаратни қўллашдан сақланиш керак. Даволаш вақтида пациентлар тўғридан-тўғри қуёш нурларининг таъсиридан сақланишлари керак. Бу мисни қайтариш усули ёрдамида сийдикда глюкозани аниқлашда сохта-мусбат реакциясига олиб келиши мумкин. Препаратни қоннинг патологик ўзгаришлари бўлган пациентларда жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойлигида ва лактация даврида қўллашдан сақланиш керак. Даволаш вақтида пациентлар суюқликни адекват исътемол қилишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Препаратнинг дозаси ўткир ошириб юборилганида қусишни чақириш ёки меъдани ювиш йўли орқали меъдани тўлиқ тозалаш ва пациент кузатув остида бўлиши ва пациентнинг ҳолатига қараб симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак.
10х10 таблеткалар блистерли ўрамда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича
“Isshaan Healthcare Pvt. Ltd.”,
510; 5th Floor, S.G. Shopping Mall, D.C
Showk, Sector-9 Rohini,
Delhi - 110089, Ҳиндистон
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Vragdiareya og'iz suspenziyasi 60 ml (flakon) | 24100 so'm |
Vragdiareya plyonka bilan qoplangan planshetlar 400 mg + 600 mg № 100 (10 blister x 10 tabletka) | 142900 so'm |
da mavjud emas Toshkent