Yodomig
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Yodomig SD tabletkalari 200 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)»
таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: калий йодиди - 0,131 ёки 0,262 мг (100 мкг ёки 200 мкг йодга тўғри келади);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрата, магний карбонати, картошка крахмали, натрий крахмал гликоляти, аэросил, магний стеарата.
Оқ ёки деярли оқ рангли икки томонлама қавариқ, думалоқ таблеткалар. 200 мкг дозали таблеткалар SD ёзув мавжуд.
Таблеткалар.
Йод препаратлари. АТХ коди: Н03СА.
Фармакодинамикаси
Йод қалқонсимон безининг таркибий қисми бўлиб, озиқланишнинг хаёт учуй зарур микроэлементларига киради. Одам организмига экзоген киритилган йод таъсири, суткада қабул қилинаётган йодни миқдорига, йод сақловчи препаратни турига, ҳамда қалқонсимон безнинг ҳолатига боғлиқ бўлади.
Йодни етишмовчилиги қалқонсимон безининг функциясини бузилишига ва одам организмининг ривожланишини хамма босқичларида оғир асоратларга, эндемик бўқоқ бўлишига, оғир ҳолатларда туғма кретинизмга олиб келади.
Йодни электрохимиявий йўл (йодинация) билан қалқонсимон безининг фолликулаларини эпителиал хужайраларига ютилгандан кейин водород пероксиди (Н202) оксидланиши юз беради, косубстрат бўлган, йодид-пероксидаза ферменти катализлаган ва ундан элементар йод ажралиб чиқади.
Бунда глюкопротеин (тиреоглобулин) тирозин гуруҳи 3 ва қисман 5 ароматик халқа ҳолатида йодланади (йодизация).
Оксидланиш конденсацияси натижасида, тирозинни йодланган гуруҳлари боғланади, тиронинни каркасини ҳосил қилиб.
Асосий маҳсулотлар тироксин (Т4) ва трийодтиронин (ТЗ) ҳисобланади. Ҳосил бўлган “Тиронин- тиреоглобулин" комплексы қалқонсимон безини фолликуласини коллоидига депо-шакл гармони сифатида ажралади.
Иоднинг физиологик миқдори (300 мкг гача) йод тақчиллиги оқибатида ривожланадиган бўқоқ пайдо бўлишини олдини олади, янги туғилган болаларда, болаларда, ўсмирларда қалқонсимон безининг ўлчамларини нормаллаштиришга олиб келади, ҳамда бир қанча бузилган биохимиявий параметрларга таъсир кўрсатади (ТЗ/Т4 коэффициента, ТТГ (тиреотроп гармони) даражаси.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ноорганик йод ингичка ичакда деярли 100% сўрилади, тери орқали эса оз ва назорат қилинаолмайдиган даражада.
Таксимланииш
Соглом одамларда тақсимланиш ҳажми ўртача тахминан 23 литрни ташкил қилади (тана вазнидан 38%). Ноорганик йодни қон зардобидаги кўрсаткичларини миқдори одатда 0,1 ва
0,5 мкг/дл оралиғида бўлади. Организмда йодид қалқонсимон безда ва сўлак безлари, кўкрак безлари ва меъда каби бошқа тўқималарда тўпланади. Сўлакда, меъда ширасида ва сутда йодиднинг концентрацияси қон плазмасидагидан 30 марта кўп.
Иодни сийдик орқали чиқарилиши, кўпроқ креатининни мкг/г кўрсаткичига қараб, йод билан таъминланишни мезони ҳисобланади, чунки мувозонат ҳолатда йодни овқат билан суткалик тушишини аниқлайди.
- Йод танқислиги бўлган худудларда яшайдиган одамларда биринчи навбатда, болаларда, ўсмирларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бўқоқни ривожланишини ва йод етишмовчилигини олдини олиш.
- Иод танқислиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни дорилар билан ёки хирургик даволаш курси ўтказилганидан кейинги бўқоқни қайталанишини олдини олиш.
- Тиреотоксикознинг яққол шаклларида операцияга тайёрлаш.
- Йод танқислиги билан туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирларда бўқоқни даволаш.
- Диффуз (эутиреоид) бўқоқни даволашда қўлланилади.
- Тўгри қабул қилиш ҳақида маълумот.
Хар доим Йодомиг SD ни даволовчи шифокорингизни аниқ тавсияси билан қабул қилинг. Агар Сизда қатъий ишонч бўлмаса шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўранг.
Бўқоқни олдини олиш учун:
Янги тугилган чақалоцлар: кунига 50 мкг йод. Таблеткани майдалаб, бир чой кошиқ сувда аралаштириб, оз миқдордаги суюқлик билан ичиш керак.
Болалар: кунига 50-100 мкг йод.
Ўсмирлар ва катталар: кунига 100-200 мкг йод.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида: кунига 100-200 мкг йод.
Бўцоцни хирургик олиб ташлангандаи кейин рецидивни олдини олишда ёки цалцонсимон бези гормонлари препаратлари билан даволаш курсини тугатганда: хар куни 100-200 мкг йод.
Эутиреоид бўқокни даволаш:
Янги тугилган чацалоцлар: кунига 100 мкг йод. Таблеткани майдалаб, бир чой критик сувда аралаштириб, оз миқдордаги суюқлик билан ичиш керак.
Болалар: кунига 100-200 мкг йод.
Усмирлар: кунига 200 мкг йод.
Препаратни суткалик дозасини эрталаб овқатдан кейин, бир марта, етарли микдордаги суюқлик билан ичиш керак.
Профилактика мақсадида Йодомиг SD кўпинча бутун хаёти давомида қабул қилинади. Агар янги тугилган чақалоқларда Йодомиг SD билан 2-4 хафта эндемик бўқоқни даволаганда қалқонсимон безини ўлчамлари камаймаса, йод тақчиллиги касалликни сабаби эмаслигини тахмин қилса бўлади; болаларда, ўсмирлар ва катталарда - 6-12 ой ва ундан кўп вақт керак бўлади. Даволашни давомийлигини эндокринолог аниқлайди.
Барча дори воситалари каби Йодомиг SD ҳам ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин, бирок, улар ҳаммада ҳам бўлмайди.
Препарат олдини олиш учун барча ёшдагиларда, ҳамда даволаш учун чақалоқларда, болаларда ва ўсмирларда қўлланганида, одатда ножўя таъсирлари кузатилмайди.
Алоҳида ҳолларда қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин:
- аллергик реакциялар: Квинке шиши;
- бошқалар: йодли ринит, йодли дерматит;
- кам - йодли иситмалаш, йодли хуснбузарлар, сўлак безларини шиши.
Қалқонсимон безда катта функционал соҳалар бўлганида, йодни 150 микрограммдан ошиц катта дозалари қўлланганда, гипертиреоз пайдо бўлиши мумкин.
Аутоиммун касалликларга мойиллиги бўлган беморларда тиреопироксидазага антителолар (ат-тпо) ривожланиши мумкин.
Агар Сизда ушбу илова-варақада кўрсатилмаган бошқа ножўя реакциялар бўлса, ўз шифокорингизга, фармацевтга ёки ишлаб чиқарувчига хабар беринг.
Дори воситасини кўллашдан олдин керак бўладиган маълумот.
- препаратни компонентларига, шу жумладан йодга ўта сезувчанликда;
- суткада йодни 150 микрограммдан ошиқ дозалари қўлланганда субклиник (симптомсиз) тиреотоксикозда;
- яққол тиреотоксикозда;
- яширин тиреотоксикозда (150 мкг/сут дан кўпроқ дозада қўллаганда;
- герпетик шаклли Дюринг дерматита;
- токсик аденома, тугунли бўкоқда 300 мкг/сут дозадан кўп қўллаганда (қалқонсимон безини блокадаси мақсадида операциядан олдин даволаш истисно).
- гипотиреозда Йодомиг SD ни қўллаш мумкин эмас, йоднинг яққол тақчиллиги чақирган гипотиреоз бундан истисно;
- радиофаол йод билан даволашда препаратни буюрмаслик керак, қалқонсимон безини хавфли ўсмаси бўлганида ёки тахмин бўлганида.
Мархамат, агар Сиз яцинда цандайдир препарат цабул цилган бўлсангиз, у рецептсиз берилган бўлса хам, ёки кабул цилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
Иод препаратларини антитиреоид дори воситалари билан бир вақтда қўллаганда, самараси пасаяди. Перхлорат ва калий тиоцианата бирга қўллаганда қалқонсимон безини йодни ютилишини бостиради. Йоднинг қалқонсимон без томонидан ютилиши ва метаболизмини тиреотроп гормони (ТТГ) рағбатлантиради.
Йодомиг SD препаратини юқори дозаларда калий сақловчи диуретиклар билан бир вақтда қўллаганда гиперкалиемия ривожланиши мумкин.
Йодомиг SD ни юқори дозаларда бир вактда литий препаратлари билан қўлланганида бўқоқ ва гипотиреоз ривожланишига олиб келиши мумкин.
Даволашни бошлашдан олдин пациентда гипертиреоз ёки тугунли токсик бўқоқни, шунингдек анамнезида ушбу касалликлар борлигини истисно қилиш керак.
Даволаш олдидан специфик диагностик усулларни қўллаб, қалқонсимон безини диффуз ёки чегараланган бузилишлари борлигини истисно қилиш зарур, чунки йодни бундай суткалик дозаси 150 микрограмм ёки юқори бўлиши гипертиреозга олиб келиш мумкин. Даволаш ёки диагностик мақсадларда қўлланадиган радиофаол йодни кумуляциясига қалқонсимон безини йод билан тўйинтирилиши тўсқинлик қилиши мумкин. Шунинг учун радиофаол йодни қўллашдан олдин препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Таблеткада лактоза бўлганлиги туфайли, ушбу препаратни галактоземияда, галактоза ёки глюкозани сўрилиши бузилганда ёки лактаза тақчиллигида (моддалар алмашинуви камёб бузилишида) қўллаш мумкин эмас.
Буйраклар функциями бузилганида кулланиши
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни қўллаганда гиперкалиемияни ривожланишини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида йодга эхтиёж ортади, шунинг учун Иодомиг SD препаратини организм учун йодни адекват тушишини таъминлайдиган дозада қўллаш айниқса аҳамиятга эга (йодни суткада тушиши 200 мкг дан кам бўлмаслиги керак). Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади.
Препарат кўкрак сути билан ажралади. Препарат билан бир вақтда кўлланадиган озиқ- овқат ва озуқа қўшимчаларидаги йоднинг миқдорини ҳисобга олиш зарур. Агар эмизаётган аёл Йодомиг SD кабул қилаётган бўлса, эмаётган чақалоққа препаратни қўшимча буюриш шарт эмас.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида факат тавсия этилган дозаларда қўллаш мумкин.
Даволаш ўтказаётганда овқат билан тушадиган йодни миқдорини ҳисобга олиш керак.
Дори воситасини транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир хусусиятлари
Препарат автотранспорт ва механизмларни бошкариш кобилиятига таъсир'кўрсатмайди.
Сизга буюрилган дозадан кўпроқ цабул цилган бўлсангиз, дарҳол шифокор ёрдамига мурожаат цилинг.
Симптомлари: йоднинг ўткир интоксикациясида рефлектор қайт қилиш, қоринда оғриқлар, диарея (баъзан қон билан) кузатилади. Шок ва дегидратация бошланиши мумкин. Кам холларда қизилўнгач стенози бўлиши мумкин.
Сурункали дозани ошириб юборилиши “йодизм" феноменига олиб келиш мумкин: огизда металлик таъм, шиллиқ қаватни яллигланиши ва шиши (ринит, конъюктивит, гастроэнтерит, бронхит), хуснбузар тошмаси, дерматит, сўлак безларини шиши, тана хароратини кўтарилиши, жиззакилик, ангионевротик шиш, сўлак безини йўлини кенгайиши.
Ўткир дозани ошириб юборилишини даволаш: меъдани чайиш, сув ва электролит балансни бузилишини симптоматик даволаш, шокни даволаш.
Калий йодиди чацирган сурункали дозани ошириб юборилиши холатида, ИОДОМИГ SD препарати билан даволашни тўхтатиш керак. Йод чақирган гипотиреозда ЙОДОМИГ SD препаратини қўллашни тўхтатиш керак ва қалқонсимон бези гормонлари билан даволашни бошлаш керак. Йод чақирган гипертиреозда антитиреоид воситалари билан даволаш кўрсатилган.
Жуда кам холларда жадал терапия, плазмаферез ёки тиреоидэктомия керак бўлиши мумкин.
10 таблеткадан контур-уяли ўрамда. 10 та таблеткали 1,2,5 ёки 10 контур-уяли ўрамларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ ёругликдан ҳимояланган ва боладар ололмайдиган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецептсиз.
«SHARQ DARMON» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бектемир тумани. Х.Байқаро к., 35A
Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Yodomig SD tabletkalari 200 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) | 25800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent