Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophaes) Nizhfarm rektal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophaes) Nizhfarm rektal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ит шумрутсимон чаканда меваларининг (чаканда мойи концентрати) - 0,5 г (чаканда мойининг концентрати олдиндан 240 мг% β-каротинга қайта ҳисоблаганда каротиноидлар йиғиндисини миқдоригача кунгабоқар мойи билан суюлтирилади);
ёрдамчи моддалар: бутилгидроксианизол (бутилоксианизол), бутилгидрокситолуол (дибунол); шамчалар учун асос: қаттиқ ёғ (витепсол, суппосир) - 2,00 г вазнли шамча олиш учун етарли миқдорда, глицерил моностеарати (глицерин моностеарати) - шамчалар учун асоснинг массасига 5% гача.
Тўқ сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.
Ректал шамчалар.
Ўсимликдан олинадиган геморройни даволаш учун восита. АТХ коди: С05АХ.
Фармакодинамикаси
Чаканда мойи тери ва шиллиқ пардаларда репаратив жараёнларни рағбатлантиради, шикастланган тўқималарни битишини тезлаштиради, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Антиоксидант ва цитопротектор таъсирларга эга (таркибида ёғда эрувчи биоантиоксидантларнинг бўлганлиги туфайли, эркин радикал жараёнларнинг жадаллигини камайтиради ва хужайра ва субхужайра мембраналарини шикастланишидан ҳимоя қилади).
Геморрой, орқа тешик ёриқлари, тўғри ичак яралари, эрозив-ярали сфинктерит ва проктит, катарал ва атрофик проктит, йўғон ичакнинг қуйи қисмларининг шиллиқ пардаларни нурланиш натижасидаги шикастланишида қўлланади.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, диареяда қўллаш мумкин эмас.
Ректал, ичак бўшалганидан кейин орқа тешикка чуқур қилиб киритилади.
Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга 1 суппозиторийдан кунига 2 марта 10-15 кун давомида буюрилади. 6 ёшгача бўлган болаларга 1 суппозиторий дан кунига 1 марта; 6-14 ёшли болаларга 1 суппозиторий дан кунига 1-2 марта. Даволаш курси 14 кун ва кўпроқ.
Зарурати бўлганида даволаш курси 4-6 ҳафтадан сўнг такрорланади.
Аллергик реакциялар, орқа тешик соҳасида ачишиш туйғуси.
Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.
Маълумотлар йўқ.
Ректал суппозиторий 0,5 г. 5 шамчадан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5 °С дан 15 °С гача бўлган ҳароратда.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
1 йилу 6 ой. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат қўлланилмасин.
Рецептсиз.
«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия
603950, Нижний Новгород ш.,
ГСП-459, Салганская кўч., 7
Тел.: (831) 278-80-88
Факс: (831) 430-72-28
Интернет: http://www.nizhpharm.ru
Dengiz itshumurt yog'i: 500 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophaes) Nizhfarm rektal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophaes) Nizhfarm rektal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophaes) Nizhfarm rektal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Dengiz itshumurt yog'i hisoblanadi.
Dengiz itshumurt yog'i (Oleum Hippophaes) Nizhfarm rektal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Nijfarm hisoblanadi.