Facebook Pixel Code

Diazolin Novo Farm planshetlari to'plami 0,05 g № 10 (1 blister)

dagi narxlar
dan 3300 so'm gacha 3750 so'm
Без рецепта
4 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Diazolin Novo Farm planshetlari to'plami 0,05 g № 10 (1 blister)

Фаол модда: Диазолин (мебгидролин) 0,05 г.

Ёрдамчи моддалар: сут қанди, қанд кукуни, картошка крахмали, кальций стеарати.

Оқ ва оч-сариқ тусли оқ рангли, ясси юзали, рискали ва фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Антиаллергик восита. АТХ коди: R06AX15.

Диазолин антигистамин препаратларга мансуб бўлиб, Н1 гистамин рецепторларининг блокатори хисобланади. Бронхларнинг, ичакнинг силлиқ мушакларига нисбатан гистаминнинг спазмоген самарасини, шунингдек унинг томирларни ўтказувчанлигига таъсирини сусайтиради. Биринчи авлод антигистамин препаратларидан (димедрол, супрастин ва бошқалар) фарқли равишда яққол седатив ва уйқу чақирувчи таъсирларни кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги 40-60% чегарасида ўзгариб туради. Терапевтик самара 15-30 минут ўтгач ривожланади, максимал таъсири 1-2 соатдан кейин кузатилади. Препарат амалда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди, жигарда метилланиш йўли орқали метаболизмга учрайди, жигар ферментларини индукциялайди, организмдан буйраклар орқали чиқарилади.

Қуйидаги ҳолатларни олдини олиш ва даволашда қўлланади:

  • аллергик ринит (мавсумий ва сурункали) поллиноз;
  • аллергик конъюнктивит;
  • медикаментоз аллергик реакциялар;
  • эшакеми;
  • Квинке шиши;
  • терининг қичишиши билан бирга кечувчи дерматоз (экзема, нейродермит);
  • ҳашоратлар чаққанидан кейинги тери реакциялари.

Препаратни овқатдан кейин ичга буюрилади. Катталар учун юқори дозалари: бир марталик 0,3 г, суткалик 0,6 г. 5-12 ёшгача бўлган болаларга 0,05 г дан кунига 1-3 марта, 3-5 ёшдагиларга 0,025 г дан кунига 1-3 марта буюрилади. Даволаш курсини касалликнинг характери ва эришилган терапевтик самарага кўра шифокор белгилайди.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: кучли чарчоқлик, бош айланиши, парестезиялар, тремор; катта дозаларда қўлланганида реакциялар тезлигини секинлашиши, уйқучанлик, хавотирлик (тунлари), кўришни ноаниқлиги;

Меъда-ичак тизими томонидан: кам оғизни қуриши, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, меъданинг шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатади, эпигастрал соҳада оғриқлар, қусиш, қабзият;

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийишни бузилиши;

Қон яратиш тизими аъзолари томонидан: гранулоцитопения, агранулоцитоз;

Бошқалар: оғизни қуриши, сийдикни тутилиши, аллергик реакциялар;

Болаларда парадоксал реакциялар: таъсирчанлик, юқори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, тремор.

Ўта юқори сезувчанлик, простата безининг гиперплазияси, ёпиқ бурчакли глаукома, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, пилоростеноз, тутқаноқ, юрак ритмининг бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация даври, 3 ёшгача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун).

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (дозани ва қабул қилишлар орасидаги интервални тўғрилаш талаб қилиниши мумкин).

Диазолин уйқу чақирувчи, седатив ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа препаратларнинг, шунингдек алкоголнинг таъсирини потенциялайди.

Бронхиал астма ва анафилактик шокда самараси кам.

Препарат билан даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Препаратни юқори дозаларда қўлланганида ножўя ҳолатларни кучайиши кузатилади ва бундай ҳолларда препарат бекор қилинади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Симптомлари: онгни чалкашиши, уйқучанлик, ҳаракат координациясини бузилиши, оғиз қуриши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни, тузли сурги воситаларни ва тозаловчи хўқнани буюриш.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

Nobel Pharmsanoat, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Mebgidrolin: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
0,05 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Diazolin Novo Farm planshetlari to'plami 0,05 g № 10 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Diazolin Novo Farm planshetlari to'plami 0,05 g № 10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Diazolin Novo Farm planshetlari to'plami 0,05 g № 10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Mebgidrolin hisoblanadi.