Facebook Pixel Code

Difullak-RSM siropi 100 ml (shisha)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Difullak-RSM siropi 100 ml (shisha)

фаол модда: лактулоза - 66,7 г;

ёрдамчи модда: 100 мл сироп олиш учун тозаланган сув.

Тиник, рангсиздан жигарранг тусли оч-саргиқ ранглигача бўлган ёпишқоқ суюклик. Визуал равишда текширилади.

Сироп.

Сурги воситаси. АТХ коди: А06AD11.

Препарат сурги, гиперосмотик, гипоаммониемик, ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, ичак микрофлорасини нормаллаштиради, фосфатлар ва кальций тузларининг сўрилувчанлигини яхшилайди, оқсилларнинг парчаланиш махсулотларини чиқарилишига ёрдам беради.

Лактулоза дисахарид; сут кислотали бактериялари (Laktobacillus acidophilus, Laktobacillus bifidus) учун озука муҳити ҳисобланади ва уларнинг ривожланиши ва кўпайишига ёрдам беради. Йўғон ичакнинг микрофлораси таъсирида пастмолекуляр органик (сут, сирка, чумоли) кислоталарини ҳосил бўлиши билан препаратнинг гидролизи юз беради. Бунинг окибатида осмотик босим ошади ва йўғон ичак ичида рН пасаяди, бу ичак перистальтикасини кучайишига ва ахлат массалари ҳажмини ошишига, шунингдек аммнакни кондан ичакка миграциясига ва уни ёмон сўриладиган аммоний-ионига айланишига олиб келади, у сурги самараси ривожланганида организмдан чикарилади.

Препарат йўғон ичакнинг проксимал кисмида азот сақловчи токсинларнинг ҳосил бўлиши ва сўрилишини сусайтиради, конда аммоний-иони миқдорини пасайтиради ва жигар энцефалопатиясининг яққоллигини камайтиради, протеолитик микроорганизмларнинг, шу жумладан шигеллалар, сальмонеллаларнинг ўсишини бостиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида препарат меъда-ичак йўлларининг юкори бўлимларида амалда сўрилмайди, ичакда метаболизмга учрайди.

Метаболитлари ахлат билан 24-48 соат давомида чиқарилади, препаратнинг 3% дан кўп бўлмагани ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Сурункали ва вазиятли қабзиятлар (шу жумладан бавосилдаги, йўғон ичакда ва/ёки анал тешигида жаррохлик аралашувларининг заруратида), операциядан кейинги атоник қабзиятлар, геморродиал тугунлар олиб ташланганидан кейинги оғриқ синдроми, жигар энцефалопатияси, жигар етишмовчилиги жигар комаси ва прекома, сурункали фаол гепатит, гипераммониемия, турли этиологияли интоксикациялар, ичак дисбактериози, йирингли диспепсия, сальмонелла ташувчиликда қўлланилади

Қабзиятда, геморроднал тугунлар олиб ташланганидан кейинги огрик синдромида, чиришли диспепсияда биринчи 3 кун ичга буюрилади; катталарга 15-45 мл дан (1-3 ош кошик) суткада 1 марта; 1 ёшгача бўлган болаларга 5 мл дан (1 чой кошик) суткада 1 марта, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 5-10 мл дан (1-2 чой қошик) суткада 1 марта, 6 ёшдан катта 15 мл дан (1 ош қошиқ) суткада 1 марта. Сўнгра тутиб турувчи доза буюрилади: катталарга 15 мл дан (1 ош кошик) суткада 1 марта; 1 ёшгача бўлган болаларга 5 мл дан (1 чой қошик) суткада 1 марта буюрилади, 1 ёшдан бёшгача - 5-10 мл дан (1-2 чой қошиқ) суткада 1 марта, 6 ёшдан катталарга 10 млдан (2 чой қошик), 6 ёшдан катталарга 10 мл дан (2 чой қошиқ) суткада 1 марта. Даволаш курси 1-4 хафтадан 3- ойгачани ташкил килади.

Сальмонелла ташувчиликда биринчи 10-12 кунлари 5 мл дан (1 чой қошик) суткада 3 марта буюрилади, 1 хафталик таннафусдан сўнг 5 мл дан (1 чой қошик) суткада 5 марта 10-12 кун давомида буюрилади. Жигар етишмовчилигида, комада ва прекомада, энцефалопатияда, шунингдек сурункали гепатитда, гипераммониемияда, турли этиологияли интоксикацияларда, дисбактериозда ичга дастлаб 30-60 мл дан (2-4 ош қошик) суткада 3 марта, сўнгра, одатда, 7-14 кун қўлланганидан кейин, 10-25 мл дан (2-5 чой кошик) суткада 2-3 марта тутиб турувчи доза буюрилади. Даволашнинг курси 3 ойни ташкил килади.

Жигар комаси ёки прекоматоз ҳолатидаги беморларга, тўғри ичакка 300 мл сироп 700 мл сув ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтириб, ректалбаллон катетер орқали юборилади ва 30-60 минут тутиб турилади. Керак бўлса хар 4-6 соатда такрорланади. Ичга қабул қилинганида препаратни сув ёки шарбат билан (грейфрутлидан ташқари) суюлтириш мумкин. Самара 24-48 соатдан сўнг намоён бўлади.

Қабул килишнинг биринчи кунлари метеоризм ва кўп газ хосил бўлиши пайдо бўлиши мумкин, улар даволашнинг 2-3 кунидан сўнг мустакил йўқолади.

Жигар энцефалопатиясини даволашда вақтинчалик диарея, шунингдек кўнгил айниши, қусиш, ичак спазми бўлиши мумкин.

Препаратни катта дозаларда тез-тез қўллаш, айниқса кекса беморларда, сув-электролит мувозанатининг бузилиши билан кечувчи диарея чақириши мумкин.

Галактоземия, ичакни ўтказмаслиги, лактулозага юқори сезувчанлик, ректал қон кетишлар (геморродиал бўлмаган), коло, илеостома, аппендицитга шубҳа, жигар комасида (гепатит чақирган).

Неомицин ва антацид воситаларни бир вактда қўллаш препаратнинг таъсирини ингибирлайди. Бошқа дори воситаларни кабул қилгандан сўнг 2 соат давомида препаратни қабул килиш тавсия қилинмайди.

Жигар етишмовчилиги, кома ва прекома, энцефалопатия, сурункали фаол гепатит, гипераммониемия, турли этиологияли интоксикацияларни даволашнинг бошида, сурги самарасига эришилганида тутиб турувчи доза шундай буюриладики, у суткада 2-3 марта юмшоқ ич келишини таъминласин. Кекса ёшдаги одамлар ва рухий бузилишлари бўлган беморларда узоқ муддатли даволашда, қондаги электролитлар миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади.

Препарат қандли диабети бўлган беморларга, таркибида сўриладиган қанд бўлганлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни хомиладорлик ва эмизиш даврида, шунингдек янги туғилган чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда қўллаш мумкин.

Диарея пайдо бўлганида препаратни кабул қилиш тўхтатилади.

Кейинчалик сувсизланиш, гипокалиемия ва гипонатриемия билан диарея пайдо бўлиши мумкин, у препаратни қабул қилиш тўхтатилганида ёки дозаси пасайтирилганида ўтиб кетади. Сув-электролит мувозанатини тиклаш бўйича даволашни буюриш лозим.

Сироп. 50 мл, 100 мл, 200 мл ёки 1000 мл дан флаконларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«PHARMACOM MEDICINE» МЧЖ

  1. Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Кўтарма-1 кўчаси, 85-уй. Тел.: (+99893) 576 3330.
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Laktuloza: 66.7 g/shisha

Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Difullak-RSM siropi 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Difullak-RSM siropi 100 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Laktuloza hisoblanadi.

Difullak-RSM siropi 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Pharmacom Medicine hisoblanadi.