Facebook Pixel Code

Diltiazem Lannaxer 180 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Diltiazem Lannaxer 180 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,09 г (90 мг) ёки 0,18 г (180 мг) дилтиазем гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, полиакрилат дисперсияси 30%, метакрил кислотаси ва этакрилатнинг (1:1) сополимери, аммоний метакрилатнинг сополимери, гипромеллоза 5 mPa*s, магний стеарати, макрогол 6000, титан диоксиди (171), тальк.

Думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, узун бўлмаган рискали таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар.

Аантигипертензив восита. АТХ коди: C08DB01.

Дилтиазем бензотиазепинлар ҳосиласидир; антиаритмик, антиангинал ва гипотензив фаолликка эга. кальций каналларининг “секин” блокатори (СККБ) кардимиоцитлар ва силлиқ мушак ҳужайраларида кальций ионларининг ҳужайра ичи таркибини камайтиради, коронар ва периферик артерия ва артериолаларни кенгайтиради, умумий периферик томирлар қаршилигини (УПТҚ), силлиқ мушаклар тонусини пасайтиради, коронар, бош мия ва буйрак қон оқимини тезлаштиради, юрак қисқаришлари сонини камайтиради (ЮҚС). Аритмияга қарши таъсири ионланган кальцийни юрак тўқималарида ташилишини бостирилиши билан боғлиқ, бу самарали рефрактер даврини ошишига ва атриовентрикуляр (АV) тугунида ўтказилиш вақтини узайишига (синус тугунини заифлиги синдроми бўлган беморларда, кекса ёшдаги пациентларда, уларда клиник аҳамиятга эга кальций каналларининг блокадаси синус тугунида импульснинг генерациясига тўсқинлик қилиши ва синоатреал (SA) блокадани чақириши мумкин). Нормал бўлмача таъсир потенциали ёки қоринчаларни ичи ўтказувчанлиги ўзгармайди (нормал синус ритмига одатда таъсир қилмайди), аммо бўлмачаларнинг қисқаришларини амплитудаси пасайганида деполяризация ва ўтказилиш тезлиги камаяди.

Антиретроград самарали рефрактор даври қўшимча ўтказувчанликни айланиб ўтувчи тутамларида қисқарилиши мумкин. Антиангинал таъсири периферик томирларнинг кенгайиши ва тизимли артериал босимни пасайиши (юкламадан кейин) билан боғлиқ, бу миокард деворининг кучланишини ва унинг кислородга талабини камайишига олиб келади.

Манфий инотроп самарани пайдо бўлишига олиб келмайдиган концентрацияларда, коронар қон томирларининг силлиқ мушакларининг релаксациясини йирик ва ҳамда майда артерияларнинг дилатациясини чақиради.

Гипотензив таъсири резистив томирларнинг дилатацияси ва УПТҚ пасайиши билан боғлиқ.

Артериал босимнинг (АБ) пасайиш даражаси унинг дастлабки даражаси билан тўғри келади, (“норматоник”ларда АБ минимал таъсири аниқланади). АБ ни вертикал холатда ҳам, горизонтал холатда ҳам пасайтиради. Кам ҳолларда постурал артериал гипотензияни ва рефлектор тахикардияни чақиради. Юкламада максимал ЮҚТ ўзгартирмайди ёки аҳамиятсиз пасайтиради. Узоқ муддатли даволаш гиперкатехоламинемияга, ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллигини ошишига олиб келмайди. Ангиотензин II нинг буйрак ва периферик самарасини камайтиради. Артериал гипертензияда, юрак ишемик касаллигида, гипертрофик кардиомиопатияда миокарднинг диастолик бўшашишини яхшилайди, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) силлиқ мушакларига минимал таъсирга эга. Узоқ муддатли даволаш давомида (8 ой) толерантлик ривожланмайди. Қоннинг липид профилига таъсир қилмайди. Артериал гипертензияси бўлган беморларда чап қоринча гипертрофиясининг регрессиясини чақириш қобилиятига эга.

Гипотензив самаранинг максимал яққоллигига 2 ҳафта давомида эришилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин МИЙ да тез ва деярли тўлиқ сўрилади, қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 80% ни ташкил қилади. Жигар орқали «биринчи ўтишида» биотрансформацияга учрайди, биокираолишлиги 40% ни ташкил қилади. Бир қанча оралиқ алмашинув ҳосилаларини ҳосил бўлиши билан жигарда метаболизмга учрайди, улардан кўпчилиги организмдан сафро (65%) орқали, камроқ даражада буйрак (35%) орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 4-10 соатни ташкил қилади.

Узоқ муддат қўлланганида дилтиаземнинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Препарат организмда тўпланмайди ва ўзининг метаболизмини индукция қилмайди. Стенокардияли ва буйрак функциясини бузилишлари бўлган беморларда дилтиаземнинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда биокираолишлиги ошади ва ярим чиқарилиш даври узаяди. Кексалик ёшида ҳам дилтиаземнинг клиренси пасайиши мумкин. Гемодиализда ва перитонеал диализда чиқарилмайи.

Артериал гипертензия.

Стенокардия хуружларини олдини олиш (шу жумладан, Принцметал стенокардиялари).

Қоринча устки аритмиялар хуружларини олдини олишда (пароксизмал тахикардия, бўлмачаларнинг липиллаши ёки қалтираши, экстрасистолия) қўлланилади.

Таблеткаларни ичга, овқатдан олдин, чайнамасдан, оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш лозим. Дозалаш тартиби индивидуал равишда белгиланади.

Одатда 180-360 мг суткалик доза 2 қабулга бўлиб буюрилади. Узоқ муддат самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашга ўтишда препаратнинг дозаси суткада эрталаб бир марта 180 мг гача камайтирилиши мумкин. Максимал суткалик доза 360 мг ни ташкил қилади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: брадикардия, қоринчалар экстрасистолияси, сурункали юрак етишмовчилиги, ҳатто асистолиягача бўлган синоаурикуляр блокада, АБ ни яққол пасайиши, ҳушдан кетиш, терини қизариши, кам ҳолларда - стенокардия, аритмия (шу жумладан қоринчаларни хилпиллаши ва липиллаши), тахикардия, ҳансираш, периферик шишлар. Юқори дозаларда қўлланганида - стенокардия, брадикардия, атриовентрикуляр блокада.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, иштаҳани ошиши, қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея, гипертрофик гингивит, қабзият, гиперкреатининемия, қоринда оғриқ, жигар функциясини бузилиши, ичак тутилиши.

Марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, умумий ҳолсизлик, астения, юқори толиқиш, ҳавотирлик, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, депрессия, патологик қўрқув холати, экстропирамид бузилишлар, паркинсонизм (атаксия, “ниқобсимон” юз, “чайқалиб” юриш, оёқ ва қўлларнинг ҳаракатларини қийинлашиши, қўл кафтларини ва бармоқларини қалтираши, ютишни қийинлашиши).

Юқори дозаларда қўлланганида парестезиялар, кўришни бузилиши (транзитор кўрлик).

Аллергик реакциялар: ёруғликка юқори сезувчанлик, қичишиш, тери тошмаси, юз терисининг гиперемияси, Стивенс-Джонсон синдроми. Жуда кам ҳолларда кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит.

Бошқалар: препаратни қабул қилиш жуда кам ҳолларда - қон зардобида «жигар» ферментларининг концентрациясини ошишига, периферик шишга олиб келади.

Юқори дозаларда қўлланганида ўпка шиши (нафасни қийинлашиши, йўтал, стридороз нафас); кам ҳолларда - тромбоцитопения, агранулоцитоз, галоктерея, тана вазнини ошиши.

Препарат кескин бекор қилинганида ёндош тахикардия, артериал гипертензия ва стенокардиянинг кечишини ёмонлашиши билан «бекор қилиш» синдроми ривожланиши мумкин.

Препаратга ва бензотиазипиннинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик

  • синоаурикуляр блокада, II ва III даражали синоатриал ва атриовентрикуляр блокада (кардиостимуляторли пациентлардан ташқари);
  • яққол брадикардия, синус тугунининг кучсизлиги синдроми ритмнинг сунъий бошқарувчисини қўллашсиз;
  • кардиоген шок;
  • Вольф-Паркинсон-Уайт синдроми, Лаун-Ганонг-Левин синдроми бўлмачаларни қалтираши ва фибрилляцияси билан бирга (кардиостимуляторли беморлардан ташқари);
  • яққол артериал гипотензия (систолик АБ 90 мм сим.уст. дан кам);
  • ўткир юрак етишмовчиги;
  • сурункали юрак етишмовчилиги (декомпенсация босқичидаги);
  • чап қоринча етишмовчилигининг белгилари билан кечувчи миокард инфаркти;
  • кенг комплексли QRS қоринчалар тахикардияси;
  • ҳомиладорлик, лактация даври;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Буйрак ва жигар функциясини яққол бузилишлари, ўткир порфирияси, аорта оғзини оғир стенози, енгил ва ўртача даражали артериал гипотензияли, I даражали атриовентрикуляр блокадали беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дилтиазем Ланнахер препарати антигипертензив воситалар билан бирга қўлланганида гипотензив таъсири кучаяди.

Дилтиазем ва дигоксин бир вақтда қўлланганида қонда дигоксиннинг концентрацияси ошиши мумкин.

Дилтиазем Ланнахер препарати антиаритмик воситалар, бета-адреноблокаторлар, юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида брадикардия ривожланиши, атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, юрак етишмовчилигининг белгилари пайдо бўлиши мумкин.

Аденозин билан бир вақтда қўлланганида, узоқ давом этувчи брадикардияни ривожланиш хавфи юқори.

Салицилатлар қўшимча тарзда тромбоцитлар агрегацияси қобилиятини сусайтиради.

Циметидин дилтиаземнинг жигардаги биотрансформацияси жараёнини сусайтиради, Дилтиазем Ланнахер препаратининг таъсири давомийлигини ошириб, унинг чиқарилишини секинлаштиради.

Дилтиазем қон плазмасида теофиллин ва кармазепиннинг концентрациясини оширади (40-70%) ва ножўя реакцияларининг пайдо бўлиши хавфини оширади, шу жумладан атаксия, нистагм, диплопия, бош оғриғи, қусиш, онгни чалкашиши, шунингдек циклоспорин, дигоксин (50% гача), имипрамин, литий ва мидазоламнинг концентрациясини оширади.

Перорал гипогликемик воситаларининг (масалан, хлорпропамид ва глипизиднинг) таъсирини кучайтиради.

Буйрак кўчириб ўтказилган беморларда дилтиазем ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида циклоспорин билан интоксикация, парестезиялар ривожланиши мумкин. Шунинг учун, ушбу гуруҳ пациентларда циклоспориннинг плазмадаги концентрацияси даражасини диққат билан кузатиш лозим.

Овқат қабул қилиш дилтиаземни сўрилиши ва биокираолишлигини 20-30% га оширади. QT интервалининг узайишини чақирувчи прокаинамид, хинидин ва бошқа дори воситалари, унинг аҳамиятли узайиши хавфини оширади. Пропранолнинг биокираолишлигини ошириши мумкин.

Ингаляцион анестезия учун воситалар (углеводород ҳосилалари), тиазидли диуретиклар ва АБ ни пасайтирувчи бошқа дори воситалари дилтиаземнинг гипотензив самарасини кучайтиради.

Фенобарбитал, диазепам, рифампицин дилтиаземнинг концентрациясин пасайтиради.

Хинидин, вальпроат кислотасининг қондаги концентрациясини оширади (дозани камайтириш талаб қилиниши мумкин).

Нитратларни (шу жумладан узайтирилган шаклларини) бир вақтда буюриш мумкин.

Умумий анестетикларнинг кардиодепрессив таъсирини кучайтиради.

Литий препаратлари дилтиаземнинг нейротоксик таъсирини кучайтириши мумкин (кўнгил айниши, қусиш, диарея, атаксия, титраш ва/ёки қулоқларда шовқин).

Индометацин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, глюкокортикостероидлар ва эстрогенлар, шунингдек симпатик дори воситалар гипотензив самарани пасайтиради.

Дилтиазем миокарднинг ўтказувчанлигини пасайтиради, шунинг учун уни I даражали АV блокадаси ва брадикардияси бўлган пациентларга алоҳида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Юракнинг чап қоринчаси функциясини бузилишлари бўлган пациентларга ҳам эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Бошқа дори воситаларни қабул қилувчи, хусусан адренергик рецепторларнинг блокаторларни ичга қабул қилаётган пациентларга дилтиазем эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ушбу гуруҳ пациентларида даволаш жараёнини кардиологнинг синчков кузатуви остида ўтказилиши лозим.

Дилтиазем жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан буюрилади; ушбу гуруҳ пациентларида зарурати бўлганида препаратнинг буюрилаётган дозаларини камайтириш ва сийдикдаги мочевина миқдорини, креатининни назорат қилиш, шунингдек жигар функциясини назорат қилиш лозим. Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда суткалик доза 90 мг дан ошмаслиги лозим ва жигар функциясини мунтазам назорат қилиш керак. Кекса пациентлар учун стандарт дозаларни мослаштириш лозим.

Дилтиазем УПТҚ камайтириши ва иккиламчи артериал гипотензияни чақириши мумкинлиги туфайли, хусусан даволаш курсининг бошида, терапевтик дозалар ҳали аниқланмаганида, АБ ни назорат қилиш лозим.

Кўп шаклли эритемага ва эксфолиатив дерматитга ўтувчи турғун тери тошмаларини пайдо бўлиш ҳолларида- препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.

Агар даволаш вақтида пациентга умумий анестезия остида жаррохлик аралашувини ўтказиш талаб қилинса, шифокор-анестезиологга ўтказилаётган даволаш ҳақида маълумот бериш лозим. Кекса ёшдаги пациентларда дилтиаземнинг ярим чиқарилиш даври ошиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Дилтиазем Ланнахерни қўллаш мумкин эмас.

Туғруқ ёшидаги аёлларга дилтиаземни буюришдан олдин хомиладорликни истисно қилиш лозим.

Автотранспорт воситаларини ва машиналарни бошқариш қобилиятига таъсири

Дилтиазем Ланнахерни қўллаш юқори руҳий ва жисмоний реакциялар тезлигини талаб қилувчи (масалан, транспорт воситаларини ва механизмларини бошқариш, баландда ишлаш ва бошқалар) ишларни бажаришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Дилтиазем Ланнахер препаратини қабул қилаётган вақтда спиртли ичимликларни исътемол қилиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Симптомлари: брадикардия, АБ яққол пасайиши, коллапсга ўтувчи атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, юрак етишмовчилиги, кардиоген шок, асистолия.

Даволаш: дозани ошириб юборилишининг кўринишларини оғирлигига боғлиқ. Меъдани ювиш зарур, фаоллаштирилган кўмир буюриш лозим, кейинчалик симптоматик даволаш. Ўтказилади. Зарурати бўлганида атропин, изопротеренол, допамин ёки добутаминни буюриш тавсия этилади, шунингдек ўтказувчанликнинг яққол бузилишларида электростимуляцияни қўллаш мумкин.

Гемодиализ ва перитонеал диализ самарасиз.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва босма лакланган алюмин фольгали контур-уяли ўрамда.

2 (90 мг таблеткалар) ёки 3 контур-уяли ўрамлар (180 мг таблеткалар) давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда +25 °С юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Ланнахер Хайльмиттель ГмбХ, Австрия, 8502 Ланнах, Шлоссплатц 1

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Diltiazem: 180 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
180 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Avstriya

Ko`p so`raladigan savollar

Diltiazem Lannaxer 180 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Diltiazem Lannaxer 180 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Avstriya.

Diltiazem Lannaxer 180 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Diltiazem hisoblanadi.

Diltiazem Lannaxer 180 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Lannaxer Xaylmittel hisoblanadi.