Facebook Pixel Code

Dimedrol Jurabek in'ektsiyasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 3500 so'm gacha 11400 so'm
Retsept bo'yicha
72 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
50 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dimedrol Jurabek in'ektsiyasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

фаол модда: димедрол - 10,0 г;

ёрдамчи модда: вода для инъекций - до 1000 мл.

Тиниқ рангсиз суюқлик.

Аллергияга қарши воситалар. АТХ коди: R06АА02.

Дифенгидрамин Н1- рецепторларини блокловчи антигистамин препаратлари гуруҳининг асосий вакилларидан бири ҳисобланади. У яққол гистаминга қарши фаолликка эга. Бундан ташқари у маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, бевосита спазмалитик таъсири натижасида силлиқ мушакларни бўшаштиради, вегетатив нерв тугунларини ўртача даражада блоклайди. Препаратнинг муҳим хусусияти бўлиб унинг нейролептик моддаларининг таъсири билан бироз ўхшаш бўлган седатив таъсири ҳисобланади, мувофиқ дозаларда у уйки чакирувчи самара кўрсатади. Шунингдек ўртача қусишга қарши воситадир. Препаратнинг нерв тизимига таъсирида гистамин рецепторларига бўлган таъсири билан бир қаторда (мумкин миянинг Н3-рецепторлари) унинг марказий холинолитик фаоллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Препарат асосан эшакеми, пичан иситмаси, зардоб касаллиги, геморрагик васкулит (капилляротоксикоз), вазомотор тумов, ангионевротик шиши, қичишувчи дерматозлар, ўткир иридоциклит, аллергик конъюктивитлар ва бошқа аллергик касалликларни, турли дорилардан, шу жумладан антибиотикларни кабул қилишда бўлган аллергик асоратлар, нур касаллиги, бронхиал астма (теофиллин,эфедрин ва бошка дори воситалари билан бирга), меъда яра касалиги ва гиперацид гастрит (бу касалликда Н2-рецепторларининг блокаторлари самаралироқ ҳисобланади), қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қўйишидаги, фермент ва бошқа препаратлар қўлланганидаги ножўа реакцияларни камайтириш учун, хорея, денгиз ва ҳаво касаллиги, ҳомиладорларнинг қусишида, Меньер синдромида тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи воситаси сифатида (мустақил ва бошқа уйқу чақирувчи воситаситалар билан бирга) қўлланади. Анестезиология амалиетида литик аралашмаларнинг таркибий қисми сифатида ҳам қўлланади.

Мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и) буюрилада. Тери остига (т/о) таъсирловчи таъсири туфайли юборилмайди.

Катталар учун юқори дозалари: м/и - бир марталик 0,05 г (5 мл 1% эритма), суткада 1-3 марта, суткалик 0,15 г (15 мл 1% эритмада), в/и томчилаб -75-100 мл натрий хлориднининг изотоник эритмасидаги 0,02-0,05 г препаратни юборилади. Даволаш курси 10-15 кун.

Болаларига в/и ва м/и 7-12 ойлигида 0,003-0,005 г (0,3-0,5 мл 1% эритма), 1-3 ёшда - 0,005-0,01 г (0,5-1 мл); 4-6-ёшда 0,01-0,015 г (1-1,5 мл), 7-14 ёшда - 0,015-0,03 г (1,5-3 мл) зарурати бўлганида ҳар 6 соатда юборилади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши, юрак уришини ҳис қилиш, тахиркардия, экстрасистолия.

Нафас тизими томонидан: бурун шиллиқ қавати ва томоқнинг қуриши, балғамнинг ёпишқоқлигини ошиши, кўкракда еки томоқда сиқилиш ҳисси, аксириш, бурунни битиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, седатив самара, уйқучанлик, бош айланиши, координацияни бузилиши, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, безовталик, қўзғалиш, асабийлик, тремор, таъсирчанлик, уйқусизлик, эйфория, парестезиялар, неврит, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришнинг бузилиши, диплопия, вертиго, қулоқларда шовқин, ўткир лабиринтит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз шиллиқ қаватини қуриши, эпигастрияда оғриқ, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: тезлашган ёки қийинлашган сийиш, сийдикни тутилиши, эрта менструациялар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, агронулоцитоз.

Аллергик реакциялар: эшакеми, дори тошмаси, анафилактик шок, фотосенсибилизация.

Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши.

Препаратга юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безини гиперплазияси, меъда ва 12-бармоқ ичакни стенозловчи яра касаллиги, қовуқ бўйнининг стенози, тутқаноқ, болалик ёши (7 ойликгача), бронхиал астма, ҳомидорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Этанол ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. МАО ингибиторлари дифенгидраминнинг антихолинергик фаоллиги кучайтиради.

Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсирлар аниқланади.

Заҳарланишни даволашда апоморфиннинг қусишга қарши дори воситаси сифатида самарадорлигини пасайтиради.

М-холиноблокловчи фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергетик самараларини кучайтиради.

Препарат билан даволаниш вақтида УБ-нурланишдан ва этанолни истъемол қилишдан сақланиш лозим. Шифокорни бу препаратни қўлланиши тўғрисида хабардор қилиш керак қусишга қарши таъсири аппендицит ташхисини ва бошқа дориларнинг дозасини ошириб юборилиши белгиларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Юрак касаликларида ва гипертония касалигида в/и ва м/и юбориш мақсадга мувофиқ эмас. Препаратни юқори диққат ва тезкор рухий реакцияларини талаб қиладиган потенциал фаолият турлари билан шуғулланадиган шахсларга қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин

Симптомлари: МНТ сусайиши, қўзғалиш, онгни чалкашиши, тиришлар ва ўлим ҳолатлари ( айникса болаларда) еки депрессия, қорачиқларнинг кенгайиши, қийинлашган нафас, оғиз бўшлиги шиллиқ қаватаини қуриши, меъда-ичак йўллларининг нимфалажи.

Даволаш: махсус антидоти йўқ, меъдани ювиш, зарурати бўлганида АБ ни оширувчи дори воситалари, кислород, в/и плазма ўрнини босувчи суюклиқларни юбориш. Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.

Инъекция учун 1% эритма 1 мл дан шиша ампулаларда ёки полипропилендан ёки тиббий полиэтилендан ампулаларда. 10 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида ёки 10, 20 ёки 40 ампуладан қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт буйича.

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч. 165,

тел/факс: (99871) 150-03-03

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Difengidramin: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Dimedrol Jurabek in'ektsiyasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 350 so'm - 1 шт.

Dimedrol Jurabek in'ektsiyasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Dimedrol Jurabek in'ektsiyasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Difengidramin hisoblanadi.

Dimedrol Jurabek in'ektsiyasi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Jo'rabek hisoblanadi.