Dimedrol Uzchimfarm tabletkalari 0,05 g №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Dimedrol Uzchimfarm tabletkalari 0,05 g №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: димедрол (дифенилгидрамин) - 0,05 г;
ёрдамчи моддалар: оқ қанд ёки оқ қанд кукуни, картошка крахмали, кальций стеарат ёки магний стеарат ёки стеарин кислотаси.
Оқ рангли, текис юзали таблеткалар.
Таблетка.
Аллергияга қарши восита. Код АТХ: R06AА02.
Гистамин Н1-рецепторларини блоклайди.
Организмнинг гистаминга бўлган реакциясини пасайтиради, гистамин чақирган силлиқ мушаклар спазмини бартараф қилади, капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, гистамин чақирган тўқималар шишлари ривожланишини олдини олади, аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади ва ўтишини енгиллаштиради.
Седатив ва уйқуни чақирувчи таъсир кўрсатади, вегетатив ганглияларда нерв қўзғалишини ўтказилишини тормозлайди (ўртача ганглияларни блоклайдиган таъсир кўрсатади).
Марказий холинолитик, яллиғланишга қарши таъсирларга ҳам эга. Маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва ўрта меъёр қайт қилишга қарши таъсир кўрсатади, силлиқ мушакларни бўшаштиради.
Фармакокинетикаси
Энтерал ва парентерал юборилганда яхши сўрилади. Таъсир кўрсатиш давомийлиги 4-6 соат.
Эшакем, тошмали иситма, зардоб касаллиги, геморрагик васкулит (капилляротоксикоз), вазомотор ринит, ангионевротик шиш, қичима дерматозлар, ўткир иридоциклит, аллергик конъюнктивит ва турли дори воситаларни қабул қилиш оқибатидаги бошқа аллергик асоратлар, нурланиш касаллигини, бронхиал астма комплекс даволаш, қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қуйишдаги аллергик реакциялар, хорея, денгиз ва ҳаво касалликлари, ҳомиладорларни қайт қилиши, Меньер синдромини даволашда, ҳамда тинчлантирувчи ва уйқуни чақирувчи восита сифатида - мустақил ва бошқа уйқуни чақирувчи воситалар билан биргаликда қўлланади.
Ичга қабул қилинади. Катталарга бир кунда 0,03-0,05 г-дан 1-3 марта буюрилади. Даволаниш курси 10-15 кун.
1 ёшга тўлмаган болаларга 0,002-0,005 г-дан; 2-5 ёшга - 0,005-0,015 г-дан; 5-12 ёшга - 0,015-0,03 г дан бир марта қабул учун буюрилади.
Катталарга ичиш учун максимал доза: бир марталик 0,1 г, суткалик 0,25 г.
Аллергик реакциялар: эшакеми, фотосезувчанлик, тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқучанлик, асабийлик, уйқусизлик, эйфория, умумий кучсизлик, чарчоқлик, седатив таъсири, диққатни пасайиши, бош оғриғи, харакатлар координациясини бузилиши, безовталик, юқори қўзғалувчанлик (айниқса болаларда), таъсирчанлик, онгни чалкашиши, тремор, неврит, тиришишлар, парастезия, кўришнинг бузилиши, ўткир лабиринтит, қулоқларда шовқин, тутқаноқсимон хуружни қўзғатиши мумкин.
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: оғизнинг қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қисқа муддатли увишиши, анорексия, диарея, қабзият, кўнгил айниши, эпигастрал дистресс, қусиш.
Нафас тизими томонидан: оғиз бўшлиғи, бурун, бронхларнинг (балғамнинг қовушқоқлигини ошиши) шиллиқ қаватининг қуруқлиги, кўкрак қафасида сиқилиш.
Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз.
Юрак-томир тизими томонидан: гипотензия, юрак уриши, тахикардия, экстрасистолия.
Сийдик чиқариш тизими томонилан: сийишнинг бузилиши.
Бошқалар: терчанлик, этни увишиши, фотосенсибилизация.
Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқбурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, стенозловчи меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, қовуқ бўйниниг стенози, бронхиал астма, тутқаноқ, 7 ойликкача бўлган болалик ёши.
Эхтиёткорлик билан: димедрол билан даволаниш вақтида ультрабинафша нурланиш ва этанолни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Шифокорга бу препаратни қўллаш хақида маълумот бериш керак: қусишга қарши таъсири аппендицитнинг диагностикасини ва бошқа дори воситаларининг дозасини ошириб юборилиши симптомларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.
Препаратнинг дори шакли уни тери остига юбориш учун ишлатишни назарда тутмайди.
Этанол ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.
Моноаминооксидаза ингибиторлари димедролнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради.
Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсири аниқланади.
Захарланишни даволашда апоморфиннинг қустирувчи дори воситаси сифатидаги самарадорлигини пасайтиради.
М-холиноблокловчи фаолликга эга бўлган дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.
Хомиладорлик даврида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас (бу «хаётий» кўрсатмалар бўйича зарур бўлган холлардан ташқари).
Дори препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилятига таъсири
Даволаниш вақтида транспортни хайдаш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланишга йўл қўйилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: марказий нерв тизимининг сусайиши, қўзғалиш (айниқса болаларда) ёки депрессия, қорачиқларнинг кенгайиши, оғизнинг қуриши, меъда-ичак йўлларининг парези.
Даволаш: специфик антидоти йўқ, меъдани ювиш, зарурати бўлганида - артериал босимни оширувчи дори воситалари, кислород, вена ичига плазма ўрнини босувчи суюқликларни юбориши. Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.
Таблетка 0,05 г № 6; № 10, № 20 (контур уяли ўрамлар), № 6, № 10 (контур уясиз ўрамлар).
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепт бўйича.
4 йил.
С.Қ.Исломбеков номли «Ўзкимёфарм» АЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 23-уй, тел.: 256-60-59
Difengidramin: 50 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Dimedrol Uzchimfarm tabletkalari 0,05 g №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Dimedrol Uzchimfarm tabletkalari 0,05 g №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Dimedrol Uzchimfarm tabletkalari 0,05 g №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Dimedrol Uzchimfarm tabletkalari 0,05 g №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Difengidramin hisoblanadi.