Dimedrol Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Dimedrol Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar)
Фаол модда: димедрол 10 г.
Ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 1 л гача.
Тиниқ рангсиз суюқлик.
Аллергия қарши воситалар. Код АТХ: R06AA02.
I авлод Н1-гистамин рецепторларни блокатори, гистаминнинг шу турдаги рецепторлари орқали юз берадиган самараларини бартараф қилади. Марказий нерв тизимига таъсири бош миянинг Н3-гистамин рецепторларини блокадаси ва марказий холинергик тузилмаларни сусайтириши билан боғлиқ. Яққол антигистамин фаолликка эга, гистамин томонидан чақирилган силлиқ мушакларининг спазмини, капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини, тўқималарнинг шишини, қичишишни ва гиперемияни камайтиради ёки олдини олади. Маҳаллий оғриқни қолдирувчи самара кўрсатади (ичга қабул қилинганида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қисқа муддатли увишиши пайдо бўлади), ганглийларнинг ва марказий нерв тизимининг холинорецепторларини блоклайди (артериал босимни пасайтиради), седатив, ухлатувчи, паркинсонизмга қарши ва қусишга қарши самараларни кўрсатади. Гистамин билан антагонизми яллиғланишда ва аллергияда тизимли реакцияларга, яъни артериал босимни пасайишига қараганда, маҳаллий қон томир реакцияларига нисбатан кўпроқ даражада намоён бўлади. Бироқ айланаётган қон ҳажмининг танқислиги бўлган пациентларга парентерал юборилганида артериал босим пасайиши ва ганглиоблокаторлик таъсири туфайли мавжуд гипотония кучайиши мумкин. Бош мияни локал шикастланиши ва тутқаноғи бўлган одамларда (хатто паст дозаларда) ЭЭГ даги эпилептик разрядларни фаоллаштиради ва тутқаноқ ҳуружини қўзғатиши мумкин. Гистаминнинг либераторлари (тубокурарин, морфин, сомбревин) чақирган бронхоспазмда кўпроқ даражада самарали ва аллергик бронхоспазмда эса камроқ фаол. Седатив, уйқуни чақирувчи самаралари такрорий қабул қилинганида бир мунча яққолроқ.
Фармакокинетикаси
Плазма оқсиллари билан боғланиши - 98-99%. Катта қисми жигарда метаболизмга учрайди, камроқ қисми - ўзгармаган кўринишда буйрак орқали 24 соат ичида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1-4 соатни ташкил қилади. Организмда яхши тақсимланади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.
Асосан жигарда гидрокси гуруҳини қўшилишини ва глюкуронидларга конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди; биотрансформация маҳсулотлари сийдик билан чиқарилади. Кўкрак сути билан чиқарилади ва эмизикли болаларда седатив самара чақириши мумкин. Максимал фаоллиги 1 соатдан кейин ривожланади, таъсири давомийлиги - 4 соатдан 6 соатгача.
Анафилактик шок, эшакеми, пичан иситмаси, зардоб касаллиги; геморрагик васкулит (капилляротоксикоз), кўп шаклли экссудатив эритема, Квинке шиши, қичишувчи дерматозлар, қичишиш, аллергик конъюнктивит ва кўзнинг аллергик касалликлари, дори воситаларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган аллергик реакциялар, хорея, Меньер касаллиги, операциядан кейин қусишда қўлланади.
Препарат катталарга мушак ичига ва вена ичига томчилаб юбориш учун буюрилади.
Таъсирловчи самараси туфайли препарат тери остига юборилмайди.
Мушак ичига бир марталик доза 10-50 мг (1-5 мл) ни буюрилади, максимал бир марталик доза - 50 мг (5 мл) ни, максимал суткалик доза – 150 мг (15 мл) ни ташкил қилади. Вена ичига препарат, Димедролни 20-50 мг (2-5 мл) дозада 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 100 мл да томчилаб юборилади. Даволаш давомийлиги эришилган самара ва препаратни ўзлаштираолинишига боғлиқ.
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: умумий ҳолсизлик, толиқиш, седатив таъсир, диққатни пасайиши, ҳаракат координациясини бузилиши, психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, безовталик, юқори қўзғалувчанлик, уйқусизлик, асабийлик, таъсирчанлик, эйфория, ўлим қўрқуви, онгни чалкашиши, тремор, неврит, тиришишлар, парестезиялар, қорачиқларни кенгайиши, диплопия, кўз ички босимини ошиши, кўришни бузилиши, ўткир лабиринтит, қулоқларда шовқин. Бош мияни локал шикастланиши ва тутқаноғи бўлган одамларда (хатто паст дозаларда) ЭЭГ даги эпилептик разрядларни фаоллаштиради ва тутқаноқ ҳуружини қўзғатиши мумкин.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, юрак уришини ҳис қилиш, тахикардия, экстрасистолия.
Қон тизими томонидан: агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қисқа муддатли увишиши, анорексия, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, қусиш, диарея, қабзият.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез ва/ёки қийинчилик билан сийиш, сийдикни тутилиши, эрта ҳайз кўриш.
Нафас тизими томонидан: бурун ва томоқнинг шиллиқ қаватини қуруқлиги, бурунни битиши, бронхларнинг секретини қуюқлашиши, кўкрак қафасида сиқилиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, ҳансираш.
Тери ва унинг ҳосилалари томонидан: гиперемия, қичишиш, кўп шаклли тошмалар, тери ва шиллиқ қаватлар цианози.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, анафилактик шок.
Юбориш жойидаги реакциялар: тери остига ва тери ичига юборилганида локал некрозлар.
Бошқалар: кучли терлаш, этни увишиши, иситма, гипертермик синдром, фотосенсибилизация.
Препаратга ўта юқори сезувчанлик. Бронхиал астма хуружи, феохромоцитома, тутқаноқ, QT интервалини узайиши синдроми ёки QT интервалини узайтирувчи препаратларни давомли қўллаш, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигида привратникни стенози, қовуқни стенози, брадикардия, юрак ритмини бузилиши, порфирия, ҳомиладорлик ва лактация даври, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Димедрол наркоз учун воситалари, ухлатувчи, седатив воситалар, наркотик анальгетиклар ва маҳаллий анестетикларнинг самараларини потенциялайди. Трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланганида холиноблокаторлик ва марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Аналептиклар билан бирга қўлланганида тиришишларни ривожланиш хавфи бўлиши мумкин. МАО ингибиторлари ва дмедролни бир вақтда қўлланиши артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин, шунингдек марказий нерв тизими ва нафас тизимига таъсир қилиши мумкин. Гипотензив препаратлар билан бирга қўллаш толиқиш ҳиссини кучайтириши мумкин. Препарат этанолнинг таъсирини кучайтиради, заҳарланишларни даволашда қусишга қарши восита сифатида қўлланувчи апоморфиннинг самарадорлигини пасайтиради. Димедрол сақловчи, шу жумладан маҳаллий қўллаш учун препаратлар билан бирга буюриш мумкин эмас.
Номутаносиблик. Бир идишда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Фақат тавсия қилинган эритувчи ишлатилсин.
Тери остига юбориш тавсия қилинмайди. Димедрол атропинсимон таъсирга эга бўлганлиги туфайли, уни анамнезида яқинда респиратор касалликлари (шу жумладан астмаси) бўлган, кўз ички босими ошган пациентларга, гипертиреозда, юрак-қон томир тизимининг касалликларида, артериал гипотензияда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ўпканинг обструктив касалликларини, юрак-қон томир тизимининг оғир касалликларини, илеусни кечишини, ўт йўлларининг обструкцияси ҳолатини ёмонлаштириши мумкин. Димедрол тормозланишни чақириши мумкин, шунингдек, айниқса доза ошириб юборилганида қўзғалиш ва галлюцинациялар, тиришишлар чақириши мумкин. 60 ёшли ва ундан катта пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки бош айланиши, седация ва аретриал гипотензияни ривожланиш эҳтимоли юқоридир.
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Даволаниш даврида УБ-нурланиш ва этанолни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Беморлар бу препаратни қўллаётганлари тўғрисида шифокорни хабардор қилишлари керак, чунки препаратнинг қусишга қарши таъсири аппендицитнинг ташхисини ва бошқа дори воситаларнинг дозасини ошириб юборилиши симптомларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Димедролни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, чунки уни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича адекват маълумотлар йўқ.
Препаратни қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар
Препарат педиатрия амалиётида қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Димедрол седатив ва ухлатувчи самараларга эга бўлганлиги туфайли, препарат билан даволаниш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомтор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: оғизни қуриши, нафасни сусайиши, турғун мидриаз, юзни қизариши, марказий нерв тизимини сусайиши ёки қўзғалиши, депрессия, онгни чалкашиши, гиперкинезия, тиришишлар, алахсираш, тахикардия, аритмия кузатилади. Димедролнинг дозаси ошириб юборилганидан кейин рабдомиолизнинг ривожланиш ҳолатлари таърифланган.
Даволаш: нафас фаолияти ва артериал босимни синчков назорати остида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш. Плазма ўрнини босувчи суюқликларни вена ичига томчилаб юбориш, оксигенотерапия. Эпинефрин ва аналептикларни қўллашга рухсат берилмайди.
Димедролнинг дозаси ошириб юборилганида, агар антихолинергик симптомлари кучайиб борса, антидот сифатида физостигмин (тана вазнига 0,02-0,06 мг/кг вена ичига) бир неча марта буюрилиши мумкин. Физостигминнинг дозаси ошириб юборилган ҳолларда атропинни юбориш тавсия қилинади. Тиришишлар ва марказий нерв тизимининг қўзғалиш симптомлари ривожланганида парентерал равишда диазепам юборилади.
Инъекция учун эритма 1%. 1 мл ва 2 мл дан ампулада. 10 дона ампуладан қўллаш бўйича йўриқнома ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
«Dentafill Plyus» ХК,
Ўзбекистан, 100209 Тошкент, Сирғали тумани, Чортоқ-Мағриб кўчаси, уй.№1., тел.: 218-67-45.
Difengidramin: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Dimedrol Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar) narxi 610 so'm - 1 шт.
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Dimedrol Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Dimedrol Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Dimedrol Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 1 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Difengidramin hisoblanadi.