Difengidramin tabletkalari 50 mg №10 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Difengidramin tabletkalari 50 mg №10 (blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда:
дифенгидрамин гидрохлориди | 50 ёки 100 мг; |
ёрдамчи моддалар:
картошка крахмали | 28,5 ёки 28,4мг; |
шакар | 70 ёки 69 мг; |
стеарин кислотаси | 1,5 ёки 2 мг. |
Оқ рангли, ясси цилиндрик шаклдаги фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Аллергияга қарши восита, Н1-гистамин рецепторлари блокатори. АТХ коди: R06AA02.
Фармакодинамикаси
Н1-гистамин рецепторларини блоклайди. Аллергияга қарши фаоллика эга, маҳаллий оғриқсизлантирувчи (ичга қабул қилинганида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қисқа увишиши кузатилади), спазмолитик ва ўртача ганглиоблокловчи (артериал босимни пасайтиради) таъсирга эга.
Ичга қабул қилинганида седатив (тинчлантирувчи) ва ухлатувчи самарага эга, ўртача қусишга қарши таъсир кўрсатади, шунингдек марказий холинолитик фаоллика эга.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида ижобий таъсир кўрсатади.
Марказий нерв тизимига таъсири бош миянинг гистамин рецепторларини блоклаш ва марказий холинергик структуларни сусайтириш билан боғлиқ.
Яққол гистаминга қарши фаолликка эга, гистамин чақирган силлиқ мушаклар спазми, капилярлар ўтказувчанлиги ошиши, тўқималар шиши, қичишиш ва гиперемиянинг (яллиғланишга қарши хусусият) олдини олади ёки камайтиради.
Таъсири ичга қабул қилинганидан кейин 15-60 минутдан кейин кузатилади, давомийлиги - 12 соат.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
МИЙ (меъда-ичак йўлларидан) тез сўрилади. Биокираолишлиги - 50%.
Тақсимланиши
Қондаги максимал концентрациясига (Cmax) 20-40 минутдан кейин эришилади (энг юқори концентрацияларда ўпка, талоқ, буйраклар, жигар, бош мия ва мушакларда аниқланади). Плазмадаги оқсиллар билан боғланиши - 98-99%. ГЭТ (гемато-энцефалик тўсиқ) орқали ўтади.
Метаболизми ва чиқарилиши
Асосан жигарда, қисман ўпка ва буйракларда метаболизмга учрайди. Тўқималардан 6 соатдан сўнг чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (T1/2) - 4-10 соат. Сутка давомида буйраклардан глюкурон кислотаси билан конъюгацияга учраган метаболитлари кўринишида бутунлай чиқарилади. Аҳамиятли миқдори кўкрак сути билан чиқарили ва эмизикли болаларда седатив самара чақириши мумкин (ҳаддан ташқари қўзғалувчанлик билан характерланувчи парадоксал реакция кузатилиши мумкин).
- аллергик реакциялар (мажмуавий даволаш таркибида);
- эшакеми;
- пичан иситмаси;
- ангионевротик шиш (Квинке шиши);
- аллергик конъюнктивит;
- ўткир иридоциклит (олдинги увеит) (мажмуавий даволаш таркибида);
- вазомотор ринит;
- геморрагик васкулит (Шёнлейн-Генох пурпураси, капилляротоксикоз);
- зардоб касаллиги;
- қичишувчи дерматозлар;
- уйқунинг бузилиши (монотерапия ёки ухлатувчи воситалар билан бирга);
- хорея
- денгиз ва ҳаво касаллиги;
- қусиш (жумладан ҳомиладорлар қусиши);
- Меньер синдроми;
- меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (стенозловчи туридан ташқари), гиперацид гастрит (мажмуавий даволаш таркибида);
- нур касаллигини мажмуавий даволаш;
- премедикацияда, қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қуйишдаги реакцияларни камайтириш учун қўлланади.
Ичга, етарли миқдордаги суюқлик билан, овқатдан олдин ёки кейин қабул қилинади.
Доза касалликнинг оғирлик даражаси, организм ҳолати, пациентнинг ёши, вазни ва буйраклар фаолиятига қараб аниқланади.
Даволаш курси давомийлиги ва уларни ўтказиш тез-тезлиги шахсий равишда аниқланади.
Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга ичга - 25-50 мг дан суткада 1-3 марта.
Энг юқори бир марталик дозаси - 100 мг, суткалик - 250 мг.
Даволаш курси - 10-15 кун.
Ухлатувчи восита сифатида - 50 мг дан уйқудан олдин.
Чайқалишларда - 25-50 мг дан зарур бўлганда ҳар 4-6 соатда.
Ичга қабул қилинганида болалар учун бир марталик дозаси:
1 ёшгача бўлган болаларга - 2-5 мг;
2 ёшдан 6 ёшгача - 5-12,5 мг;
7 ёшдан 14 ёшгача - 12,5-25 мг.
Қабул қилишлар сони суткада 1-3 марта.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда - фотосенсибилизация, аллергик реакциялар.
Нерв тизими томонидан: эҳтимол - уйқучанлик, уйқусизлик, таъсирчанлик ва эйфориянинг парадоксал ривожланиши (болаларда), психомотор реакция тезлигининг пасайиши, кам ҳолларда - бош айланиши, бош оғриғи, ҳаракат координациясининг бузилиши, тремор.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда - оғиз қуриши, кўнгил айниши.
Сезги аъзолари томонидан: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қисқача увишиши кузатилиши мумкин, кам ҳолларда - аккомодация фалажи.
Бошқалар: умумий ҳолсизлик.
- препаратга ўта юқори сезувчанлик;
- ёпиқ бурчакли глаукома;
- простата бези гипертрофияси;
- меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг стенозловчи яраси;
- қовуқ бўйинчасининг стенози;
- бронхиал астма;
- тутқаноқда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: буйрак/жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Бир вақтда қўлланилганида этанол ва МНТ (марказий нерв тизими) ни сусайтирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради.
Бир вақтда қўлланилганида МАО (моноаминоксидаза) ингибиторлари, дифенгидраминнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради.
Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонстик ўзаро таъсири кузатилади.
Заҳарланишни даволашда апоморфиннинг қусишга қарши восита сифатидаги самарадорлигини камайтиради.
Холиноблокловчи фаолликка эга препаратларнинг антихолинергик самарасини кучайтиради.
Азеластин самарасини оширади (ўзаро), психомотор реакциялар тезлиги камаяди ва депримация кучаяди; бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Даволаш даврида қуёш нурлари таъсирига дуч келмаслик лозим.
Даволаш даврида алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш лозим.
Шифокорни ушбу препарат қўлланилганидан хабардор қилиш лозим: қусишга қарши таъсири аппендицит ташхисини ва бошқа дори воситаларининг дозаси ошириб юборилганлиги симптомларини аниқлашни мураккаблаштириши мумкин.
Бош миянинг чегараланган жароҳатлари ва тутқаноғи бўлган одамларнинг электроэнцефалограммасида тутқаноқ разрядларни фаоллаштириши (ҳатто паст дозаларда ҳам) ва тутқақоқ ҳуружни келтириб чиқариши мумкин.
Седатив ва ухлатувчи самараси қайта қабул қилинганида яққолроқ намоён бўлади.
7 ойликдан 12 ойликкача бўлган болаларда препарат дорихоналарнинг рецептура-ишлаб чиқарувчи бўлимларида тайёрланган 3-5 мг ли кукун шаклида кунига 2-3 марта қабул қилиниши мумкин
Даволаш даврида автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препарат ҳомиладорлик даврида унинг она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомилада учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади.
Дифенгидрамин кўкрак сутига ўтади, лактация давридаги даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: марказий нерв тизимини сусайиши, қўзғалиш (айниқса болаларда) ёки депрессияни ривожланиши, кўз қорачиғларини кенгайиши, оғизнинг қуриши, меъда-ичак йўллари аъзоларини фалажи, ножўя таъсирларининг кучайиши ва бошқалар.
Даволаш: специфик антидоти мавжуд эмас. Меъдани ювиш. Зарурати бўлганида - симтоматик даволаш: артериал босимни оширувчи препаратлар, кислород, плазма ўрнини босувчи суюқликларни вена ичига юбориш.
Эпинефрин и аналептикларни қўллаш мумкин эмас.
Таблеткалар 50 ёки 100 мг дан, 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ёки босма лакланган алюмин фольгали ёки полимер қопламали қоғозли контур уяли ўрамларда. Биттадан ёки иккитадан контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
"Remedy" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100034, Қора Қамиш мавзеси ¼ 2Б уй.,
тел/факс: (99871) 248 86 77.
Difengidramin: 50 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Difengidramin tabletkalari 50 mg №10 (blister) narxi har bir paket uchun
Difengidramin tabletkalari 50 mg №10 (blister) ning to`liq analoglari:
Difengidramin tabletkalari 50 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Difengidramin tabletkalari 50 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Difengidramin hisoblanadi.
Difengidramin tabletkalari 50 mg №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.