Facebook Pixel Code

Dioflan plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 115136 so'm gacha 153900 so'm
Без рецепта
41 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
30 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dioflan plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: диосмин, гесперидин;

1 таблетка 450 мг диосмин, 50 мг гесперидин* дан таркиб топган, 500 мг тозаланган микронизацияланган флавоноидлар фракциясини сақлайди;

* “гесперидин” номида флавоноидлар: изороифолин, гесперидин, линарин, диосметинлар аралашмаси кўзда тутилган;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмалгликоляти (А тури), гипромеллоза, тальк, натрий лаурилсульфати, магний стеарати, “Opaglos 2 Orange” № 97А23967 қобиқ учун аралашма сақлайди: натрий карбоксиметилцеллюлоза, мальтодекстрин, декстроза моногидрати, титан диоксиди (Е171), стеарин кислотаси, тальк, темир (II) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172), сариқ шафақ FCF (Е110).

Овал шаклли, юзаси икки томонлама қавариқ, таблетканинг бир томони рискали ва бошқа томонида “КМП” ёзуви бўлган, оч пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Капиллярларни барқарорлаштирувчи восита. Биофлаваноидлар. Диосмин мажмуада. АТХ коди: C05CA53.

Фармакодинамикаси

Препарат венотоник ва ангиопротектор таъсирга эга, вена томирларининг тонусини оширади, вена томирларининг кенгаювчанлигини ва веностазни камайтиради, микроциркуляцияни яхшилайди, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва уларнинг чидамлилигини оширади, лимфа томирларининг дренажини яхшилайди ва лимфа оқимини оширади. Шунингдек препарат лейкоцитлар ва эндотелийнинг ўзаро таъсирини, посткапилляр венулаларда лейкоцитларнинг адгезиясини камайтиради. Бу яллиғланиш медиаторларини веналарнинг деворига ва вена клапанларининг тавақаларига шикастловчи таъсирини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат микронизацияланган ҳолда диосмин ва гесперидиннинг тозаланган флаваноид фракциясини сақлайди, яъни фаол модданинг қисмларини ўлчами кичрайтирилган, бу препаратни фаол сўрилишини ва таъсирини тезроқ бошланишини таъминлайди.

Препаратнинг фаол моддаси организмда экстензив равишда метаболизмга учрайди, бу сийдикда фенол кислоталарини борлиги билан тасдиқланади. Ярим чиқарилиш даври 11 соатни ташкил қилади. Препаратнинг фаол моддасини чиқарилиши асосан ичак орқали (80%) амалга ошади. Қабул қилинган дозанинг ўртача 14% сийдик билан чиқарилади.

Оёқларни органик ва функционал ривожланган сурункали венолимфатик етишмовчилиги (оёқларда шишлар, оғриқ, оғирлик ҳисси). Ўткир ва сурункали геморрой.

Перорал қўллаш учун ишлатилади.

Катталарга буюрилади.

Сурункали венолимфатик етишмовчиликни (оёқларда шишлар, оғриқ, оғирлик ҳисси, тунги тиришишлар, трофик яралар, лимфедема ва бошқ.) даволаш: суткада 2 таблетка (иккита қабулга) овқат вақтида қабул қилинади. Бир ҳафта давомида қабул қилинганидан сўнг суткада 2 таблеткани бир вақтда овқат вақтида қабул қилиш мумкин.

Сурункали геморрой: суткада 2 таблетка (иккита қабулга) овқат вақтида қабул қилинади. Бир ҳафта давомида қабул қилинганидан сўнг суткада 2 таблеткани бир вақтда овқат вақтида қабул қилиш мумкин.

Ўткир геморрой: биринчи 4 кун давомида суткада 6 таблетка ва кейинги 3 кун давомида суткада 4 таблеткадан қабул қилинади. Овқат вақтида қабул қилинади. Суткалик таблеткалар миқдори 2-3 қабулга бўлинади.

Даволаш курси ва дозаси препаратни қўллаш учун кўрсатмаларга, касалликни кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади. Ўртача даволаш давомийлиги 2-3 ойни ташкил қилади.

Одатда даволаш яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан ўртача бузилишлар (диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш) ёки вегетатив нерв тизими томонидан (бош оғриғи, бош айланиши) кузатилиши мумкин, бу даволашни тўхтатиш зарурати йўқ.

Анамнезида препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

Аниқланмаган.

Агар ўткир геморрой симптомларининг яққоллигини тез камайиши кузатилмаса, қўшимча проктологик текширишлар ўтказиш ва даволашни коррекция қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни тератоген таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

Препаратни она сутига ўтишига нисбатан етарли даражада маълумотлар йўқлиги сабабли препаратни қўллаш вақтида эмизиш тавсия қилинмайди. Препарат билан даволаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар

Қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва турли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препаратни ножўя таъсир қилиш белгилари пайдо бўлган ҳолда эҳтиёт бўлиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозалардан ошиб кетган ҳолда меъдани ювиш, сорбент қабул қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Ножўя самараларни кечиши кучайиши мумкин. Даволаш - симптоматик.

10 таблеткадан блистерда; 3 ёки 6 блистердан қутида.

Оригинал ўрамда, 25 °C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

“Киевмедпрепарат” ЖАЖ.

Украина, 01032, Киев ш., Саксаганский кўч., 139.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Diosmin: 450 mg/tabletkalar, Hesperidin: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
60
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
ehtiyotkorlik bilan
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Dioflan plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) narxi 19189 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Dioflan plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Dioflan plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Kievmedpreparat hisoblanadi.