Disol Radiks infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3900 so'm)
Natriy xlorid: 30 mg/ml, Suvsiz tuz: 10 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Disol Radiks infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)
1 л қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: натрий ацетати - 2 г, натрий хлориди - 6 г.
Ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1 лиртргача.
Рангсиз, тиниқ суюқлик.
Тузли эритма. АТХ коди:В05ВВ.
Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади (сув-электролит мувозанатини тикланишига ёрдам беради, қоннинг қуюқлашишига ва метаболик ацидознинг ривожланишига тўсқинлик қилади, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кучайтиради).
Турли сабабли дегидратация (Эль-Тор (Инаба) вабоси, ўткир дизентерия, овқат токсикоинфецияси ва бошқалар), гиперкалиемияда қўлланади.
Эритмани юборишдан олдин 36-38 °С гача иситилади. Препарат вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) аҳлат, қусиқ массалари, сийдик ва тер билан йўқотилган суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли бўлган миқдорда юборилади. Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион - токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) 1-2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда, оқим билан юборишдан бошланади, сўнгра минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.
Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.
Препаратни қœллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг мувозанати ҳар 6 соатда аниқланади.
Айрим ҳолларда этни увишиши пайдо бўлиши мумкин. Катта миқдордаги эритмани юбориш, хлоридли ацидоз, гипергидратация ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин.
Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпкалар, мия шишининг хавфи, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаниш, препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.
Буйракларнинг ажратиб чиқариш фаолияти бузилган беморларда гипокалиемияда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш гематокрит ва электролитларни назорати остида ўтказилади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Инфузия учун эритма 200, 250, 400 ва 500 мл дан, шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“RADIKS” ИИЧК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50. тел: 273-92-31, факс: 273-80-58
Natriy xlorid: 30 mg/ml, Suvsiz tuz: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Disol Radiks infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Disol Radiks infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Disol Radiks infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Disol Radiks infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.