Facebook Pixel Code

Divaza gomeopatik pastillar №100 (5 blister x 20 tabletka)

dagi narxlar
dan 59000 so'm gacha 71800 so'm
Без рецепта
39 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Divaza gomeopatik pastillar №100 (5 blister x 20 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: S-100 бош мияга специфик оқсилга аффин тозаланган антителалар - 0,006 г*, эндотелиал NO синтазага аффин тозаланган антителалар - 0,006 г*;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

* мувофиқ равишда 10012, 10030, 100200 марта суюлтирилган субстанциянинг учта фаол сувли-спиртли эритмаларининг аралашмаси кўринишида лактоза моногидратига ўтказилади.

Ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали, оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар. Рискали ясси томонида MATERIA MEDICA, бошқа ясси томонида DIVAZA ёзуви туширилган.

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар.

Антигипоксант восита, антиоксидант восита, ноотроп восита, ангиопротектор восита. АТХ коди: N06BХ, N06DX, N05BX, C04AX.

Фармакодинамикаси

Мажмуавий препарат:

S-100 бош мияга специфик оқсилга антителалар антиоксидант, антигипоксант, нейропротектор, анксиолитик, антидепрессив таъсир кўрсатади. Бош мияда маълумот ва метаболик жараёнларни бирлаштиришни амалга оширувчи S-100 оқсилининг функционал фаоллигини модификация қилади. Амплитудани пасайтириб ва ҳаракат потенциали генерациясини сусайтириб мембранотроп таъсирга эга; бош мия, гиппокапм, ретикуляр формациядаги лимбик структураларда синаптик ўтказувчанликни модуляция қилади; ГАМК ни марказий нерв тизимига тормозловчи таъсирини кучайишига олиб келади.

In vitro шароитда сигма 1 рецепторига агонист хусусиятларини намоён қилади.

Липидларни перекисли оксидланиши жараёнларини ингибиция қилади.

Бош миянинг интегратив фоаолиятига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади, бу кенг доирада мувозанатлаштирилган психофармакологик самаралар: антидепрессив, анксиолитик, нейропротектор, антиастеник, антиамнестик самаралар билан намоён бўлади.

Эндотелиал NO синтазага антителалар эндотелиал NO синтаза ферментининг фаоллигини оширади, эндотелий томонидан азот оксиди (NO) ишлаб чиқарилишини тиклайди, эндотелий дисфункциясини бартараф этади, эндолиепротектор таъсир кўрсатади, NO-қарам вазодилатацияга таъсир кўрсатади.

Экспериментал шароитда Дивазани бош миянинг ишемик шикастланган соҳаларида репаратив жараёнларига рағбатлантирувчи таъсири намойиш этилган.

Препаратнинг компонентларини бирга қўллаш S-100 оқсилига антителаларнинг нейропротектор фаоллигини кучайиши, вегето-барқарорлаштирувчи самарани кучайиши, вегетатив статусни нормаллашиши, иккала компонентларни нейронал пластикликка синергик таъсири ва бунинг натижасида бош мияни токсик таъсирларга чидамлилигини ошиши билан кечади; интегратив фаолиятни яхшилайди ва бош мия ярим шарлари орасида боғликликни тиклайди, когнитив бузилишларни бартараф этишга ёрдам беради, репаратив жараёнларни рағбатлантиради ва МНТ фаолиятини тикланишини тезлаштиради, ақлий иш қобилиятини оширади, таълим олиш жараёнлари ва хотирани тиклайди, соматовегетатив кўринишларни нормаллаштиради, бош мияда қон айланишини оширади.

Диваза унинг таркибидаги компонентлари каби седатив ва миорелаксант таъсирга эга эмас, қарамлик ва кўникишни чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларининг (газ-суюқликли хроматография, юқори самарали суюқликли хроматография, хромато-масс-спектрометрия) сезгирлиги биологик суюқликлар, аъзолар ва тўқималарда антителаларнинг хаддан ташқари паст дозалари миқдорини баҳолаш имконини бермайди, бу Диваза препаратининг фармакокинетикасини ўрганишни техник жиҳатдан имкони йўқлигини билдиради.

МНТ нинг кенг доирадаги органик бузилишларида, шу жумладан нейродегенератив касалликлар, цереброваскуляр (шу жумладан ишемик) касалликлар, нейроинфекциялар, бош мия жароҳатида - мажмуавий даволаш таркибида бош миянинг интегратив фаолиятини тиклашда қўлланади.

Вегетатив нерв тизимининг соматоформ дисфункциясини монотепапиясида қўлланади.

Ичга буюрилади. Бир марта қабул қилишга - 1 таблетка (тўлиқ эригунча оғиз бўшлиғида ушлаб туриш керак). 1-2 таблеткадан суткада 3 марта овқатланишдан қатъий назар қўлланади. Ҳолатнинг оғирлик даражаси қараб, ўткир даврда қабул қилиш тез-тезлигини суткада 4-6 мартагача ошириш мумкин.

МНТ нинг яққол органик шикастланишларида даволаш курси давомийлиги 4-6 ойни ташкил этиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дивазани 18 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги юзасидан маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари ҳозирги вақтгача қайд этилмаган.

Препаратнинг таркибига лактоза моногидрати киради, шунинг учун уни туғма галактоземия, глюкоза ёки галактоза мальабсорбцияси синдроми ёки туғма лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Диваза транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Дивазани қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни қабул қилиш зарурати бўлганида хавф/фойда нисбатини эътиборга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани тўсатдан ошириб юборилганда препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ диспепсик кўринишлар кузатилиши мумкин.

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 20 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецептсиз.

“НПФ “МАТЕРИА МЕДИКА ХОЛДИНГ” МЧЖ;

Россия, 127473, Москва ш., 3-чи Самотечный пер., 9 уй.

Тел./факс: (495) 684-43-33.

Дори препаратини ишлаб чиқариш майдончаси манзили

Россия, 454139, Челябинск ш., Бугурусланская кўч., 54 уй.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотнинг сифати бўйича истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилувчи ташкилот номи

“НПФ “МАТЕРИА МЕДИКА ХОЛДИНГ” МЧЖ ваколатхонаси;

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Таробий кўч., 11 уй.

Тел.: +998712544057.

E-mail: uz@dep.materiamedica.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Divaza gomeopatik pastillar №100 (5 blister x 20 tabletka) narxi 11800 so'm - 20 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Divaza gomeopatik pastillar №100 (5 blister x 20 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Divaza gomeopatik pastillar №100 (5 blister x 20 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Materia Medika hisoblanadi.