Djetepar (Jetepar) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 26000 so'm)
Glyukodiamin: 20 mg/ml, Glyukometamin: 375 mg/ml, Nikotinamid: 4.1 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Djetepar (Jetepar) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №10 (ampulalar)
Мушак ичига инъекция учун мўлжалланган ҳар бир ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: бетаин глюкуронати (глюкометамин) 750,0 мг; диэтаноламин глюкуронати (глюкодиамин) 200,0 мг; никотинамид 41,0 мг;
ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Узига хос ҳидли ва ширин таъмли, оч жигарранг рангли, тиниқ эритма.
Инъекция учун эритма.
Гепатопротектор. АТХ коди: А05ВА.
Джетепар® ўзига хос антитоксик таъсир кўрсатади.
Глюкометамин (бетаин глюкуронати) жигарга тушганидан сўнг, бетаин ва глюкуронат кислотасига парчаланади. Бетаин самарали липотроп ва детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек метил гуруҳларини донори ҳисобланади. Глюкометамин жигарда амалга ошадиган дезинтоксикацион реакцияларда иштирок этадиган асосий модда ҳисобланган глюкурон кислотаси туфайли, кучли детоксикацион ва гликоген таъсирга эга.
Глюкодиамин (диэтаноламин глюкуронати) глюкурон кислотасининг дезинтоксикацион ва гепатопротектор таъсирини тўлдиради. Диэтаноламин жигардаги липидлар (ҳам аортадаги холестерин, ҳам қон зардобидаги холестерин) нинг даражасини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келади.
Никотинамид аскорбат шаклида, антитоксик, энтерофик ва антиастеник таъсирларга эга. Никотинамид I (NAD) ва II (NADP) ҳужайралардаги оксидланиш қайтарилиш жараёнларида, ёғлар, протеинлар, аминокислоталар, пуринлар метаболизмида, тўқима нафасида ва гликогенезда иштирок этади. Джетепар® бир неча кун давомида қўлланганидан сўнг организмдан эндоген токсинларни тез чиқарилишига ёрдам беради, жигар фаолиятини тез яхшиланишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Бетаин глюкуронати (глюкометамин) организмга тушганида ингичка ичакнинг шиллиқ қаватидаги энтероцитлар томонидан осон сўрилади ва қонга тушади. Қон оқими билан жигарга боради ва бетаин ҳамда глюкурон кислотасига парчаланади. Молекула бетаин гомоцистеиннинг метил гуруҳини беради, шу орқали жигарга токсик таъсирини пасайтиради. Бетаин глюкуронатини метаболизм маҳсулотлари бўлиб, L-метионин ва диметилглицин ҳисобланади, улар сафро билан чиқариладилар. Никотинамид тузилиш жиҳатидан никотин кислотасига яқин туради. Ичакнинг шиллиқ қавати орқали яхши сўрилади. У барча тўқималарга тез тақсимланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учраб, никотинамид-N-метилникотинамид ҳосил қилади. Буйрак орқали чиқарилади.
- эндоген ва экзоген интоксикациялар;
- ўткир ва сурункали вирусли гепатит, токсик гепатит ва жигар фаолиятини бошқа бузилишлари;
- жигар етишмовчилиги;
- жигарнинг ёғли дистрофияси;
- холестаз, сариқлик;
- энцефалопатия (шу жумладан алкоголли энцефалопатия);
- овқатдан заҳарланиш, алкоголдан ва и никотиндан заҳарланиш;
- жигар циррози;
- билирубиннинг даражасини юқори бўлиши;
- сурункали қабзиятларда қўлланади.
Катталар
Турли заҳарланишлар ва жигар фаолиятини турли бузилишларининг оғир ҳолатлари:
Вена ичига инъекция учун эритма (10 мл ли ампулалар): суткада 1-5 ампула вена ичига (оқим билан ёки инфузион ҳолда) ҳар куни юборилади.
Оғирлик даражаси камроқ бўлган бузилишлар ва тутиб турувчи даволаш учун:
Мушак ичига инъекция қилиш учун эритма (2 мл ли ампулалар) суткада 1-2 ампула мушак ичига юборилади.
Джетепар® одатда яхши ўзлаштирилади.
Кам ҳолларда қуйидига нохуш кўринишлар: меъдада дискомфорт ҳисси, ахлатни юмшаши ёки диарея кузатилган. Парентерал юборилганидан сўнг аллергик тери реакциялари бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда препаратнинг оғиз орқали қабул қилинадиган дори шаклини буюриш керак.
Сувсиз бетаинга ёки бетаиннинг бошқа шаклларига юқори сезувчанлиги ёки аллергияси бўлган одамларга қўллашдан сақланиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсирини клиник аҳамиятли турлари кузатилмаган. Шундай бўлса ҳам, жигар фаолиятига таъсир кўрсатиб, Джетепар® турли дори воситаларнинг, шу жумладан антацид воситалар, Н2-рецепторларининг антагонистлари, юрак-қон томир касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратларнинг метаболизмига таъсир қилиши мумкин. Серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препарат вена ичига юбориш учун эритма шаклида кўпчилик инфузион эритмалар (Рингер эритмаси, Хартаман эритмаси, натрий хлоридини 0,9% ли эритмаси, турли концентрациядаги глюкоза эритмаси) билан мутаносибдир.
Шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланилсин.
Кекса ёшдаги пациентлар, буйрак етишмовчилиги ҳамда бошқа оғир даражадаги ёндош патология билан хасталанган пациентлар учун энг кичик самарали дозаларни қўллаш зарурияти бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш юзасидан етарли маълумотлар мавжуд эмас. Шунинг учун Джетепар® препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва эмизиш даврида қўллашдан сақланиш тавсия этилади, бунда она учун қўллашдан кутилган потенциал фойда, ҳомила учун ҳавфдан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Дозаси бехосдан ошириб юборилганида ножўя самаралар кучайиши мумкин.
Даволаш симптоматик.
Мушак ичига инъекция учун эритма: тиниқ эритма 2 мл дан ампулаларда, 10 ампула контур уяли ўрамда, контур уяли ўрам картон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Вена ичига инъекция учун эритма: тиниқ эритма 10 мл дан ампулаларда, 5 ампула контур уяли ўрамда, контур уяли ўрам картон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Popular Chemical Works (Pvt.) Ltd.”, 9-km, Sheikhura Road, Lahore, Покистон.
Glyukodiamin: 20 mg/ml, Glyukometamin: 375 mg/ml, Nikotinamid: 4.1 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Djetepar (Jetepar) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 17880 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Djetepar (Jetepar) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Djetepar (Jetepar) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.
Djetepar (Jetepar) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Popular Chemical Works hisoblanadi.