Facebook Pixel Code

Dyufaston plyonka bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №14 (1 blister)

dagi narxlar
dan 120000 so'm gacha 159000 so'm
Retsept bo'yicha
131 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
20 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dyufaston plyonka bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №14 (1 blister)

1 таблетка сақлайди:

фаол модда: 10 мг дидрогестерон;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Қобиғи: оқ Опадри OY-1-7000 (гипромеллоза, полиэтиленгликоль 400, титан диоксиди (Е171)).

Думалоқ, икки томони қавариқ, оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган, четлари кесилган, бир томонида рискали, рисканинг иккала томонида “155” гравировкаси бўлган таблеткалар.

Бўлиш чизиғи фақат таблеткани бўлишни енгиллаштириш ва ютишни енгиллаштириш учун мўлжалланган, бироқ иккита бир хил дозага бўлиш учун эмас.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Прогестаген. АТХ коди: G03DВ01.

Перорал юборилган дидрогестерон препарати эстроген томонидан тайёрланган бачадоннинг эндометриясида секретор фазани бошланишини таъминловчи, юқори биокираолишлигига эга бўлган синтетик прогестерондир. У эстрогенлар томонидан индукцияланган эндометрийнинг гиперплазиясини ва/ёки эндометрий карциномасини ривожланиш хавфини ошишидан сақлайди. Дидрогестерон эстроген, андроген, анаболик ва кортикостероид самарага эга эмас.

Дидрогестерон овуляция жараёнини сусайтирмайди. Бу туғруқ ёшидаги аёлларда дидрогестерон қабул қилинганда ҳам уруғланиш имконини сақланишини билдиради.

Постменопауза давридаги аёлларда бачадонда эстрогенлар билан ўринбосар даволаш эндометрий карциномаси ривожланиши хавфини оширади. Прогестагенни қўшиш қўшимча хавфнинг олдини олади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Перорал қабул қилгандан кейин дидрогестерон тез сўрилади. Тmax 0,5 ва 2,5 соатлар оралиғида намоён бўлади. Дидрогестеронни мутлоқ биологик кираолишлиги (7,8 мг вена ичи инфузиясига қарши 20 мг перорал доза) 28% ни ташкил қилади.

Қуйидаги жадвал 10 мг дидрогестеронни бир марталик дозасини қабул қилгандан кейин дидрогестероннинг (D) ва 20α дигидродидрогестероннинг (DHD) фармакокинетик параметрларини акс эттиради:

- Дидрогестерон ДГД
Сmах максимал концентрация (нг/мл) 2,1 53,0
AUC “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (нг*с/мл) 7,7 322,0

Тақсимланиши

Дидрогестеронни вена ичига қўлланганида тақсимланиш ҳажми тенг ҳолатда тахминан 1400 мл ни ташкил қилади. Дидрогестероннинг ва дигидрогестероннинг (DHD) 90% дан ортиғи плазма оқсиллари билан боғланади.

Метаболизми

Перорал қабул қилингандан кейин дидрогестерон тез метаболизмга учрайди ва DHD га айланади. Доза қабул қилинганидан кейин тахминан 1,5 соатдан сўнг, асосий бош фаол метаболити - DHD нинг плазмадаги даражаси чўққи концентрациясини кўрсатди. Плазмада DHD ни даражаси, боғланган дори воситасига нисбатан анча юқори. DHD ва дидрогестероннинг AUC ва Сmax га мувофиқ нисбати 40 ва 25 ни ташкил қилади. Дидрогестерон ва DHD ўртача якуний ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда 5 соатдан 7 соатгача ва 14 соатдан 17 соатгача ўзгариб туради. Барча метаболитларнинг умумий характеристикаси охирги модда 4,6-диен-2-она структурасини тутилиши ва 17α-гидроксилланишининг йўқлигидир. Бу дидрогестероннинг эстроген ва андроген самарасини йўқлигини тушунтиради.

Чиқарилиши

Нишонланган дидрогестерон перорал қабул қилинганидан кейин, дозанинг ўртача 63% сийдик билан чиқарилади. Плазмадан умумий клиренс минутига 6,4 литрни ташкил қилади. 72 соат давомида чиқарилиши тугайди, DHD сийдикда асосан икки глюкурон кислотаси кўринишида аниқланади.

Доза ва вақтга боғлиқлиги

Бир марталик ва кўп марталик дозанинг фармакокинетикаси 2,5 дан 10 мг гача перорал қабул қилиш учун дозалаш диопазонида бир хил ҳисобланади. Бир марталик ва кўп марталик дозани кинетик солиштиришда дидрогестерон ва DHD нинг фармакокинетикаси такрорий дозадан кейин ўзгармаслигини кўрсатди. Даволашнинг учинчи кунидан кейин мувозанат ҳолатига эришилади.

  • хайз циклини бошқариш учун;
  • эндометриоз;
  • дисменорея;
  • лютеин етишмовчилиги билан боғлиқ бепуштлик;
  • прогестерон етишмовчилиги оқибатидаги аборт хавфи;
  • прогестерон етишмовчилиги оқибатидаги одатий бола ташлашда қўлланади.

Интакт бачадон билан бўлган аёллар учун эстрогенлар билан даволашда циклик қўшимча сифатида 10 мг Дюфастон® ишлатиш мумкин:

  • менопауза даврида эндометрий гиперплазиясини ривожланишини олдини олиш учун;
  • дисфункционал бачадондан қон кетишларда;
  • иккиламчи аменореяда.

Дозалаш

Дюфастон препарати билан даволашда қуйидаги дозалаш тартиблари тавсия этилади. Дозалар бузилишларнинг жиддийлиги ва даволашга пациентнинг шахсий жавобига мос равишда танланади.

Циклни бошқариш

Циклнинг 11-нчи кунидан 25-нчи кунигача кунига 1 таблеткадан қабул қилиб, циклни 28 кун давом этишига эришиш имконияти мавжуд.

Эндометриоз

Циклнинг 5-нчи кунидан 25-нчи кунигача кунига 1-3 таблеткадан ёки умумий цикл давомида буюрилади. 10 мг ли дозаларни бир неча марта қабул қилишни мўлжаллаб кун давомида тенг тақсимлаш керак. Даволашни энг юқори дозадан бошлаш тавсия этилади.

Дисменорея

Циклнинг 5-нчи кунидан 25-нчи кунигача кунига 1-2 таблеткадан буюрилади. 10 мг ли дозаларни бир неча марта қабул қилишни кун давомида тенг тақсимлаш керак. Даволашни энг юқори дозадан бошлаш тавсия этилади.

Лютеин етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган бепуштлик

Циклнинг 14-нчи кунидан 25-нчи кунигача кунига 1 таблеткадан буюрилади.

Даволашни камида кетма-кет 6 цикл давомида давом эттириш лозим. Даволашни одатий бола ташлаш учун кўрсатилган дозаларда, ҳомиладорликнинг биринчи ойи давомида ҳам давом эттириш мақсадга мувофиқдир.

Аборт хавфи

Бошланғич доза: бирданига 4 та таблетка, сўнгра 1 таблеткадан ҳар 8 соатда буюрилади. 10 мг ли дозаларни бир неча марта қабул қилишни мўлжаллаб кун давомида тенг тақсимлаш керак. Даволашни энг юқори дозадан бошлаш тавсия этилади.

Агар симптомлар сақланса ёки даволаш вақтида такрорланса, ҳар 8 соатда 1 таблеткагача ошириш лозим.

Симптомлар тўхтаганидан кейин, самарали дозани бир ҳафта давомида тутиб туриш лозим; дозани аста-секин пасайтириш мумкин бўлади. Агар симптомлар такрорланса, даволашни самарали дозани қўллаш билан дарҳол янгидан бошлаш лозим.

Одатий бола ташлаш

Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасигача кунига 1 таблеткадан буюрилади; доза аста-секин камайтирилиши мумкин.

Даволашни уруғланишдан олдин бошлаш афзалроқдир.

Агар аборт хавфининг симптомлари даволаш вақтида пайдо бўлса, даволашни ушбу бузилишлар учун мувофиқ кўрсатмалар бўйича давом эттириш лозим.

Бачадондан дисфункционал қон кетишлари

5-7 кун давомида кунига 2 таблеткадан қабул қилинганда қон кетиш тўхтайди. Бир неча кун давомида қон йўқотиш анча камаяди пасаяди. Даволаш тугаганидан кейин бир неча кундан сўнг бекор қилиш оқибатида қон кетиши пайдо бўлади, бу ҳақида пациентни огоҳлантириш керак.

Кейинчалик қон кетишларни пайдо бўлишини олдини олиш учун циклнинг 11-нчи кунидан 25-нчи кунигача кунига 1 таблеткадан буюрилади, зарурати бўлганида 2-3 цикл вақтида эстроген билан мажмуада буюрилади. Шундан сўнг пациентда цикл нормаллашганига ишонч ҳосил қилиш учун даволашни тўхтатиш мумкин.

Иккиламчи аменорея

Эндоген ёки экзоген эстрогенлар томонидан тайёрланган, эндометрийнинг оптимал секретор трансформацияси учун циклнинг 11-нчи кунидан 25нчи кунигача кунига 1-2 таблеткадан буюрилади.

Менопауза даврида эндометрий гиперплазиясини ривожланишини олдини олиш

Ҳар бир 28 кунлик цикл вақтида эстроген билан даволашда биринчи 14 кун эстрогенни алоҳида, кейинги 14 кунида эса эстроген билан даволашга қўшимча 10 мг дидрогестеронни 1-2 таблеткадан кунига 1 марта қабул қилинади.10 мг ли 2 таблеткадан фойдаланишда таблеткалар кун давомида тенг тақсимланиши лозим.

Дидрогестеронни қабул қилишда одатда бекор қилиш қон кетиши келиб чиқади.

Аёлларга ҳайз кўришдан кейин эстроген/прогестерон билан мажмуавий даволаш қўлланганида даволашни минимал самарали дозагача чеклаш ва терапевтик мақсадларга эришиш учун қисқа давр зарур бўлиб, бунда ҳар бир конкрет аёл учун хавфни мунтазам баҳолаш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Дидрогестеронни биринчи ҳайзгача ишлатиш ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Дидрогестеронни 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Қўллаш усули

Перорал қўллаш учун.

Таблеткани етарли миқдордаги (камида 100 мл) сув билан ютиш лозим.

Юқори дозалар учун таблеткани кун давомига тенг тақсимланади.

Эстрогенни ишлатмасдан ўтказилган клиник тадқиқотларда дидрогестерон билан даволанаётган пациентларда жуда кўп рўй берган қуйидаги нохуш самаралар: метроррагия, сут безларида оғриқ/ уларни сезувчанлигини ошиши ва мигрень/бош оғриғи тўғрисида хабар берилган.

Эстрогенни ишлатмасдан дидрогестогенни қўллаш билан ўтказилган (n=3483) клиник тадқиқотларда қуйида келтирилган тез-тезлик билан қайд этилган бўлиб, улар ҳақида спонтан хабарлар олинган:

MedDRA маълумотлари базасига мувофиқ аъзолар синфи Тез-тез ≥1:100, <1:10 Тез эмас ≥1:1,000, <1:100 Кам ҳолларда ≥1:10,000, <1:1,000
Хавфсиз, хавфли ва аниқланмаган ўсмалар, (шу жумладан кисталар ва полиплар) - - Прогестеронга боғлиқ ўсмаларни ўсиши (масалан менингома)*
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар - - Гемолитик анемия*
Руҳият томонидан бузилишлар - Депрессия -
Иммун тизими томонидан бузилишлар - - Юқори сезувчанлик
Нерв тизими томонидан бузилишлар Мигрень/бош оғриғи Бош айланиши Уйқучанлик
Меъда-ичак йўллари тизими томонидан бузилишлар Кўнгил айниши Қусиш -
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар - Жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, астения ёки ҳолсизлик, ва қорин соҳасида оғриқлар билан) -
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар - Аллергик дерматит (масалан тошма, қичишиш, эшакеми) Ангионевротик шиш*
Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар Ҳайз циклини бузи-лишлари (шу жумла-дан метроррагия, меноррагия, олиго-/аменорея, дисменорея ва номунтазам ҳайз кўриш) Оғриқ/сут безлари сезгирлигини ошиши - Сут безларини шиши
Умумий характердаги бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар - - Шиш
Лаборатор ва инструментал маълумотлар - Тана вазнини ошиши -

* Спонтан хабарлар сифатида олинган, лекин клиник тадқиқотларни ўтказишда қайд этилмаган ноҳуш самаралар, кутилган частотанинг 95% ли ишончли интервалининг юқори чегараси 3/х юқори эмаслигини назарда тутиб, “кам ҳолларда” деб таснифланади, х=3483 (бу клиник тадқиқотда иштирок этган пациентларнинг умумий сони).

Эстроген-прогестерон билан даволаш вақтида юз бериши мумкин бўлган нохуш самаралар (шунингдек “Махсус кўрсатмалар” ва эстроген препаратларининг фармацевтик препаратлар ҳақида маълумот қисмига қаранг):

  • сут бези раки, эндометрий гиперплазияси, эндометрий карциномаси, тухумдонлар раки;
  • веноз тромбоэмболия;
  • миокард инфаркти, юрак ишемик касаллиги, ишемик инсульт.
  • ноаниқ этиологияли вагинал қон кетишлари;
  • ҳозирги вақтда ёки анамнездаги жигарнинг жиддий касалликлари бор бўлиб, жигар фаолияти кўрсаткичлари меъёрига қайтмагунича қўллаш мумкин эмас;
  • эстрогенларни дидрогестерон каби прогестагенлар билан мажмуада комплекс даволашда ишлатиш;
  • дидрогестеронга ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга маълум ўта юқори сезувчанлик;
  • маълум ёки тахмин қилинган гормонга боғлиқ ўсмалар;
  • болалар.

In vitro тадқиқотлардан олинган маълумотлар, дидрогестерон ва унинг асосий метаболити 20α дигидродидрогестерон (DHD) 3А4 ва 2С19 цитохром Р450 изоферментлари томонидан метаболизмга учраши мумкинлигини кўрсатди.

Тиришишга қарши воситалар (масалан фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, инфекцияга қарши препаратлар (масалан рифампицин, рифабутин, невирапин, эфавиренц) ва St.John’s Wort (hypericum perforatum) сақловчи ўсимлик препаратлари каби ушбу изоферментларни индукциялаш қобилиятига эга бўлган, маълум моддалар билан бир вақтда қўлланганида дидрогестероннинг метаболизми тезлашиши мумкин.

Ритонавир ва нелфинавир цитохром ферментининг маълум бўлган кучли ингибиторлари ҳисобланади, бироқ, ҳақиқатдан стероид гормонларни ёндош қўлланганда фермент индукцияловчи таъсирини намоён қилади.

Дидрогестерон метаболизмининг клиник ошиши даволаш самарасини камайишига олиб келиши мумкин.

In vitro тадқиқотлар, дидрогестерон ва дигидрогестерон клиник аҳамиятли концентрацияларда дори препаратларини метаболизмида иштирок этувчи цитохром Р450 ферментларини сусайтирмаслиги ва индукцияламаслигини кўрсатди.

Бачадондан дисфункционал қон кетиши юзасидан дидрогестерон билан даволашга ўтишдан олдин, аъзодаги патологик жараённи бартараф қилиш лозим.

Даволашнинг биринчи ойлари давомида шиддатли қон кетишлари ва қон суркалмалари пайдо бўлиши мумкин. Агар шиддатли қон кетишлари ва қон суркалмалари даволаш даври давомида ёки даволашни тўхтатилгандан кейин ҳам давом этса, хавфли ўсмаларни истисно қилиш мақсадида зарурати бўлса, эндометрийни биопсия қилиш йўли билан сабабни аниқлаш лозим.

Агар биринчи марта қўллаш вақтида қуйидаги симптомлардан бири пайдо бўлса ёки ёмонлашса, даволашни тўхтатиш мумкинлигини кўриб чиқиш лозим:

  • ҳаддан ташқари кучли бош оғриғи, мигрень ёки бош миянинг ишемиясидан далолат берувчи симтомлар;
  • артериал босимни аҳамиятли ошиши;
  • веноз тромбоэмболияни кўринишлари.

Одатий бола ташлаш ёки аборт хавфи бўлган ҳолларда, ҳомиланинг ҳаётий қобилиятини аниқлаш, шунингдек даволаш давомида ҳомиладорлик давом этаётганини ва эмбрион тириклигини назорат қилиб туриш зарур.

Кузатувни талаб қилувчи ҳолатлар.

Маълумки, жинсий гормонлар қуйидаги кам учрайдиган, ҳомиладорлик вақтида ёки жинсий гормонлар қўлланганида пайдо бўлиши ва ёмонлашиши мумкин бўлган: холестатик сариқлик, ҳомиладорлар герпеси, кучли қичишиш, отосклероз ва порфирия. ҳолатларига таъсир қилади.

Анамнезида депрессияси бўлган пациентлар қатъий назорат остида бўлишлари лозим; агар оғир депрессия қайтадан юз берса, гидрогестерон билан даволашни тўхтатиш зарур.

Бошқа ҳолатлар

Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозагалактозани сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий ҳолатлари бўлган пациентлар, ушбу дори воситасини қабул қилишлари мумкин эмас.

“Менопауза даврида эндометрий гиперплазиясини ривожланишини олдини олиш” кўрсатмаси бўйича Дюфастон препаратини ишлатишга тааллуқли огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари.

Эстроген учун тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномада огоҳлантиришга ҳам қаранг.

Постменопаузал симптомларини даволаш учун ўринбосар гормонал даволашни (ЎГД), фақат ушбу симптомлар ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатган ҳолатдагина қўллаш мумкин. Барча ҳолларда ўринбосар гормонал терапиянинг фойда ва хавфини бир йилда камида бир марта синчиклаб баҳолаш лозим. Ўринбосар гормонал даволашни, фақат фойда хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина давом эттириш мумкин.

Тиббий кўриклар/кейинги кузатув.

Ўринбосар гормонал даволашга (ЎГД) киришишдан ёки танаффусдан кейин уни қайтадан бошлашдан олдин, тўлиқ тиббий анамнез (шу жумладан оилавий) ни йиғиш лозим. Анамнез, қўллашга қарши кўрсатмалар ва огоҳлантиришларни ҳисобга олган ҳолда, объектив текширувлар (жумладан гинекологик кўрик ва сут безларини кўруви) ўтказилган бўлиши лозим. Даволаш вақтида частотаси ва характери жиҳатидан пациентнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ бўлган мунтазам кўрикларни ўтказиб турилиши тавсия этилади. Сут безларидаги қандай ўзгаришлари борлиги тўғрисида ўзларининг шифокорларига хабар беришлари лозимлиги ҳақида аёлларни хабардор қилиш лозим. (қуйидаги “Сут бези раки” параграфига қаралсин).

Маммография каби визуализация усулларни ўз ичига олган сут безларини кўригини, айнан шу аёлнинг ҳолатини эътиборга олган ҳолда ўтказиладиган скринингни ўтказиш учун жорий тавсияларга мувофиқ бўлиши керак.

Эндометрий гиперплазияси ва карцинома.

Прогестеронларни қўшмасдан эстрогенларни узоқ муддат қўллаш эндометрий гиперплазиясини ва бачадони сақлаб қолинган аёлларда эндометрий карциномасини ривожланиш хавфини оширади. Даволаш давомийлиги ва эстрогеннинг дозасига қараб ушбу, хавф эстроген қабул қилмаётган аёлларга нисбатан, 2-12 марта юқори бўлиши мумкин. Эстроген билан даволаш тугаганидан кейин, хавф яна камида 10 йил давомида сақланиб қолади. Ушбу қўшимча хавфни, 28 кунлик циклда ойига камида 12 кун давомида эстроген билан даволашни дидрогестаген каби прогестагенни қабул қилиш билан бирга ўтказган ҳолда олдини олиш мумкин.

Даволашнинг биринчи ойлари давомида навбатдан ташқари қон кетишлари ва қон суркалмалари юз бериши мумкин. Агар шиддатли қон кетишлари ва қон суркалмалари даволаниш даври давомида сақланиб қолса ёки даволаш тугаганидан кейин ҳам давом этса, хавфли ўсмани истисно қилиш мақсадида зарурати бўлса эндометрийни биопсияси йўли билан сабабини аниқлаш керак.

Сут бези раки.

Барча мавжуд маълумотлар, ЎГД сифатида эстроген + прогестаген комплекс даволаш ва эҳтимол, ЎГД сифатида фақат эстроген қабул қилаётган аёлларда сут бези ракининг юқори хавфи ҳақида далолат беради. Ушбу хавф даволашнинг давомийлигига боғлиқ.

Эстроген ва прогестаген билан комплекс даволаш:

Рандомизация қилинган плацебо назоратли тадқиқот (Women’s Health Initiative Study (WHI)) ва эпидемиологик тадқиқотлар, 3 йил ва ундан ортиқ вақт давомида қўллангандан кейин сут бези ракининг юқори хавфи мавжуд бўлишини исботлади. Даволаш тўхтатилгандан кейин ушбу қўшимча хавф максимум 5 йил давомида сақланади. Ўринбосар гормонал даволаш айниқса эстроген-прогестаген билан комплекс даволаш, маммографик тасвирнинг зичлигини оширади, бу сут бези ракини радиологик усуллар орқали аниқлашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Тухумдонлар раки.

Тухумдонлар раки, сут бези ракига нисбатан камроқ учрайди. Фақат эстроген сақловчи ЎГД препаратларини узоқ муддат (камида 5-10 йил) давомида қўллаганда, тухумдонлар ракини ривожланишини бироз ошиши билан кечади. Айрим тадқиқотлар, жумладан WHI тадқиқоти, мажмуавий ЎГД ларни давомли қўлланиши бир хил ёки бироз паст хавф паст даражасига эгалигини кўрсатди.

Веноз тромбоэмболия

Ўринбосар гормонал даволаш веноз тромбоэмболияни (VTE), яъни чуқур веналари тромбози ёки ўпка эмболиясини, келиб чиқиш хавфини 1,33 марта ошиши билан боғлиқдир. Ушбу ҳодисанинг ўринбосар даволашнинг кейинги йилларга нисбатан, биринчи йилида юз бериш эҳтимоли кўпроқдир.

Аниқланган тромбофилияси бўлган пациентлар VTE пайдо бўлишини юқори хавфи гуруҳида бўлади, бунда ЎГД ушбу хавфни қўшимча равишда ошириши мумкин. Шу сабабли ушбу пациентларга ЎГД ни буюриш мумкин эмас.

VTE пайдо бўлиши умум қабул қилинган хавф омиллари - эстрогенларни қўлланиши кексалик ёши, йирик оператив аралашувлари,узоқ муддатли иммобилизация, семизлик (BMI > 30 кг/мг), ҳомиладорлик / туғруқдан кейинги давр, тизимли қизил югурик (SLE) ва рак. VTE ни рўй беришида веналарнинг варикоз кенгайишининг мумкин бўлган роли тўғрисида бир тўхтамга келинмаган.

Операциядан кейин барча пациентлар учун хирургик аралашувлврдан кейин VTE ни олдини олиш учун чораларини қўллашни кўриб чиқиш лозим. Агар режали оператив аралашувлардан кейин давомли иммобилизация режалаштирилган бўлса, операциядан 46 ҳафта олдин ЎГД ни қўллашни тўхтатиш тавсия этилади. Даволашни аёлларнинг мобиллиги тўлиқ тиклангандан кейингина мумкин.

Шахсий анамнезида веноз тромбоэмболияси бўлмаган аёлларга, бироқ қариндошларининг анамнезида ёшлигида биринчи даражали тромбози бўлганида, унинг чегараларини мулоҳаза қилгандан кейин, скринингни қўллашни тавсия қилиш мумкин (тромбофилик аномалиянинг фақат айрим миқдоригина скрининг ёрдамида аниқланиши мумкин). Агар оила аъзоларида тромбофилик силжиш тромбозга олиб келганлиги аниқланган бўлса ёки жиддий аномалияларга (масалан антитромбин, S оқсили ёки С оқсили танқислиги ёки бузилишларнинг бирга бўлишига) олиб келса, ЎГД ларни қўллаш мумкин эмас. Антикоагулянт терапияни қабул қилаётган аёллар учун, ЎГД ни буюриш фойда ва хавфини синчков бахолаш лозим.

Агар VTE, даволаш бошлангандан кейин ривожланса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим. Тромбоэмболия симптомлари (масалан, оёқларнинг оғриқли шиши, кўкракда тўсатдан оғриқ, нафас етишмовчилиги) пайдо бўлганида дархол шифокорга мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида пациентларни хабардор қилиш керак.

Юрак ишемик касаллиги (CHD)

Рандолизацияланган, назоратли тадқиқотларда эстрогенпрогестерон комплекс даволашни ёки фақат эстроген билан ўринбосар гормонал даволашни қабул қилаётган, юрак ишемик касаллиги бўлган ёки усиз аёлларда миокард инфарктидан ҳимоя қилиниши тўғрисида далиллар аниқланмаган.

Эстроген ва прогестаген билан комплекс даволаш:

ЎГД ни эстроген ва прогестаген билан мажмуада ўтказилганда юрак ишемик касаллигини юз беришини нисбий хавфи бироз ошади. Юрак ишемик касаллигини рўй беришининг асосий мутлоқ хавфи ёшга аҳамиятли даражада боғлиқлиги туфайли, аёлларда менопауза бошланишидан олдин эстрогенпрогестеронни қўллаш натижасида юрак ишемик касаллигини қўшимча рўй бериш ҳолатлари сони жуда ҳам кам, лекин ёш ўтиши билан бу кўрсаткич ошиб боради.

Ишемик инсульт.

Мажмуавий ўринбосар гормонал даволашни ёки фақат эстроген билан ўринбосар гормонал даволашни қўллаш, ишемик инсультни келиб чиқиш хавфини 1,5 баравар ошишига олиб келади. Нисбий хавф ёш ёки менопауза бошлангунича ўтган вақтга қараб ўзгармайди. Бироқ, СVА нинг асосий хавфи аҳамиятли даражада ёшга боғлиқ бўлганлиги туфайли, мутлоқ хавф ёш ўтгани сайин ошади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

9 миллиондан ортиқ ҳомиладор аёллар дидрогестеронни қабул қилингани тахмин қилинади. Ҳозирги кунга келиб, ҳомиладорлик вақтида дидрогестероннинг зарарли таъсири хақида маълумотлар йўқ. Адабиётда айрим прогестеронларни қўлланиши гипоспадияларни келиб чиқиш хавфини ошишига олиб келиши аниқланган тадқиқот натижалари таърифланади. Бироқ, ҳозирги вақтгача бошқа тадқиқотларда аниқ тасдиқ олинмаганлиги туфайли, прогестеронларни гипоспадияни юз беришига таъсири юзасидан якуний хулосага келиш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг биринчи босқичида дидрогестерон билан даволанган чекланган сондаги аёллар қатнашган клиник тадқиқотлар хавфни ошишини кўрсатмади. Ҳозирги пайтда бошқа эпидемиологик маълумотлар йўқ.

Клиника олди тадқиқотларда эмбриофетал ва постнатал ривожланишга бўлган қайд этилган самаралар, фармакологик йўналишига мос келган. Нохуш самаралар фақат одам учун максимал экспозициядан анча юқори экспозиция ҳолларидагина юз берган. Дидрогестеронни ҳомиладорлик вақтида, агар бунинг учун аниқ кўрсатмалар мавжуд бўлсагина қўллаш мумкин.

Лактация

Дидрогестерон кўкрак сутига ўтиши номаълум. Дидрогестеронни кўкрак сутига чиқарилиши тўғрисидаги масала ўрганилмаган. Бошқа прогестеронларни қўллаш тажрибаси, прогестеронлар ва уларнинг метоболитлари оз миқдорда кўкрак сутига ўтишини кўрсатади. Бола учун хавфнинг бор ёки йўқлиги номаълум. Шунинг учун эмизиш вақтида дидрогестеронни қўллаш мумкин эмас.

Фертиллик

Дидрогестеронни фертилликка таъсири ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Дидрогестерон автомобилни бошқариш ва турли механизмлар билан ишлаш қобилиятига бироз таъсир кўрсатади.

Кам ҳолларда, асосан қабул қилгандан кейин биринчи соатларда, енгил уйқучанлик ва/ёки бош айланишини чақириши мумкин. Шундай қилиб, транспорт воситасини бошқаришда ва турли механизмларни ишлатишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари

Дидрогестерон жуда кам заҳарли моддадир. Кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик ва бош айланиши дозани ошириб юборилганда назарий жиҳатдан юз бериши мумкин бўлган симптомлар ҳисобланади. Дидрогестероннинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари зарарли таъсирга олиб келиши хақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Даволаш

Махсус даволаш талаб қилинмайди. Доза ошириб юборилган ҳолларда симптоматик даволаш мумкинлигини кўриб чиқиш лозим.

20 таблетка алюмин фольга ва ПВХ плёнка блистерда. 1 блистердан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, оригинал ўрамда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

Эбботт Биолоджикалз Б.В., Нидерландия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Didrogesteron: 10 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
14
Og'irligi:
10 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Niderlandiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Dyufaston plyonka bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №14 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Dyufaston plyonka bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №14 (1 blister) ning to`liq analoglari:

Dyufaston plyonka bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №14 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Niderlandiya.

Dyufaston plyonka bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №14 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Didrogesteron hisoblanadi.