Facebook Pixel Code

Элтирокс SD таблетки по 50 мкг №50 (5 блистеров х 10 таблеток)

dagi narxlar
dan 8000 so'm gacha 18400 so'm
Retsept bo'yicha
9 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Levotiroksin natriy: 0.05 mg/tabletkalar

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Элтирокс SD таблетки по 50 мкг №50 (5 блистеров х 10 таблеток)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: левотироксин натрий - 50 мкг, 100 мкг;

ёрдамчи моддалар: маккажўжўхори крахмаля, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, лактоза моногидрати.

Думалоқ, оқ рангли, оир томонида бўлув уйикчаси бор таблеткалар.

Таблеткалар.

Калконсимон без гормонлари ва уларнинг аналоглари. АТХ коди: Н03АА01.

Фармакодинамикаси

Левотироксин - Элтирокс SD препаратида сақланадиган тироксиннинг чапга айланувчи синтетик изомери бўлиб, қалқонсимон безда секреция қилинадиган гормон самараларига ўхшаш таъсир кўрсатади. Левотироксин периферик аъзоларда эндоген гормон сифатида ТЗ га (трийодтиронинга) айланади ва ТЗ-рецепторларига таъсир кўрсатади. Инсон организми эндоген ва экзоген левотироксин орасидаги фарқни аниқлай олмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул килинганидан кейин левотироксин ингичка ичакнинг юқори бўлимларида деярли тўлиқ (препаратнинг қабул қилинган дозасидан 80% гача) сўрилади. tmax га тахминан 5-6 соат ўтгач эришилади. Препаратнинг клиник таъсири 3-5 кун ўтгач намоён бўлади. Левотироксин қоннинг специфик транспорт оцсиллари билан тезда (99,97% гача)^боғланади. Оқсиллар билан боғланиш ковалент бўлмайди, шу тарзда қон плазмасида бўлган эркин гормон фракциялари билан доимий ва тезда алмашинишга қодир.

Оқсиллар билан боғланиш даражаси гокори бўлганлиги туфайли, левотироксин гемодиализ таъсирига ҳам, гемоперфузия таъсирига ҳам учрамайди.

Tl/2 7 кунни ташкил этади. Тиреотоксикозда ушбу давр 3-4 кунга қадар қисқаради, гипотиреоз да эса 9-10 кунга қадар узаяди. Тақсимланиш ҳажми 10-12 л ни ташкил этади! Жигарда умумий миқдоридан 1/3 кием тиреоиддан ташқари левотироксин сақланади, ва у кон плазмасидаги левотироксин билан тезда ўзаро алмашинади. Тиреоид гормонлар энг аввало жигар, буйраклар, бош мия ва мушакларда метоболизмга учрайди. Метаболитлар сийдик ва аҳлат билан чиқарилади. Левотироксин метаболизмининг умумий клиренси суткада тахминан 1,2 л плазмани ташкил этади.

Элтирокс SD 25-200 мкг

Хавфсиз эутиреоид буқоқни даволаш

Эутиреоид буқоқни жарроҳлик операцияси йўли билан даволашдан кейин

қайталанишларни олдини олишда, гормоннинг операциядан кейинги статусига боглиқ

Гйпотиреозда ўрнини босувчи даволаш

Қалқонсимон без ракини супрессив даволаш

Элтирокс SD 25-100 мкг

Гипертиреозда антитиреоид даволашни ўтказишда бирга ишлатилувчи препарат сифатида.

Элтирокс SD 100/150/200 мкг

Тиреоид супрессия тестини ўтказишда диагностик восита сифатида қўлланади.

Дозалаш

Ҳар бир пациентни даволаш учун унинг шахсий эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда Элтирокс SD препарата 25 дан 200 мкг гача натрий левотироксинини сақловчи таблеткалар шаклида чиқарилади. Шу сабабли пациентларга одатда суткада 1 таблеткадан буюрилади, Дозалар бўйича маълумот тавсиявий характерна эга. Суткалик дозани индивидуал равишда, лаборатория кўрсаткичларига ва касалликнинг клиник ҳолатига боғлиқ ҳолда аниқланади. Кўпчилик пациентларда Т4 ва fT4 нинг юқори концентрациялари аниқланганлиги туфайли, қон зардобида тиреотроп гормонининг асосий концентрацияси даволаш курсини бошлаш учун янада ишончли асосларни таъминлайди.

Қалқонсимон без гормонлари билан даволашни паст дозадан бошлаш ва уни боскичма- босқич (ҳар 2-4 ҳафтада) зарур бўлган даволаш дозасига қадар ошириб бориш лозим. Болалар. Даволаш таъсирига тезда эришиш муҳим аҳамиятга эга бўлган туғма гипотиреозли янги туғулган болалар ва гўдаклар учун бошланғич тавсия этиладиган доза биринчи 3 ой давомида суткада тана вазнининг ҳар бир килограммига 10-15 мкг ни ташкил этади. Бундан кейин дозага тузатиш киритиш клиник кўрсаткичлар ва қалқонсимон без ТТГ даражасига боглиқ ҳолда индивидуал равишда амалга оширилади. Юрак-қон томир касалликлари ва оғир узоқ давом этадиган гипотиреози бўлган кекса ёшдаги пациентларда даволашни ўта эҳтиёткорлик билан, паст дозалардан (суткада 12,5 мкг) бошлаш лозим, дозани самарани бир маромда саклаб турувчи дозага қадар узок вақт оралиғида (ҳар 2 хафтада 12,5 мкг га), қалқонсимон без гормонлари даражасини мунтазам назорат қилган ҳолда ошириб бориш керак. Тўлиқ ўрнини босувчи даволашни таъминлайдиган оптимал дозадан паст дозада буюрилиши ТТГ даражасига тўлиқ тузатиш киритишга олиб келмаслигини инобатга олиш зарур. Тажриба шуни кўрсатадики, пастроқ доза тана вазни кам ва катта ўлчамдаги тугунсимон букоғи бўлган пациентлар учун етарлича бўлади.

Кўрсатмалар Тавсия этилган дозалар (натрий левотироксин), мкг/сутка
Қалцонсимон безнинг хавфсиз касалликларини даволаш 75-200
Эутиреоид буқоқни жарроҳлик операцияси Нули билан даволашдан кейин цайталаниитарни олдини олиш 75-200
Катталарда гипотиреозни ўрнини босувчи даволаш: бошлангич доза/бир маромда сацлаб турувчи доза 25-50/100-200
Болаларда гипотиреозни ўрнини босувчи даволаш: боитангич доза/бир маромда сацлаб турувчи доза 12,5-50/тана юзасининг ҳар квадрат метрига 100-150 мкг
Гипертиреозни антитиреоид даволашни ўтказши вацтида ёрдамчи препарат сифатида 50-100
Қалцонсимон без ракини супрессив даволаш 150-300

Суткалик дозани эрталаб оч коринга, овкатланишдан ярим соат олдин катта бўлмаган миқцордаги (ярим стакан) су в билан қабул килинади.

Янги туғилган чақалоқларга суткалик дозани биринчи эмизишга қадар ярим соат олдин битта кабул килишда берилади. Таблеткани майда суспензия ҳосил қилингунга қадар сувда эритилади, уни препаратни қабул қилишдан бевосита олдин тайёрлаш лозим. Элтирокс SD ни гипотиреозда, жарроҳлик аралашувларидан (струмэктомия ёки тиреоидэктомиядан) кейин, шунингдек эутиреоид буқоқ олиб ташланганидан кейин қайталанишларни олдини олиш учун ўрнини босувчи даволаш сифатида бутун умр қўлланилиши керак. Тиреостатиклар билан комплекс даволашни эутиреоид ҳолатга эришилганидан кейин буюрилади.

Эутиреоид буқоқнинг енгил шаклида даволаш давомийлиги 6 ойдан 2 йилгача даврни ташкил этади. Агар даволашдан кейин пациентнинг ҳолати яхшиланмаса, жарроҳлик аралашувини ёки радиоактив йод билан даволашни буюриш лозим.

Гипертиреознинг клиник симптомлари левотироксин дозаси ошириб юборилганида ёки агар дозани даволаш бошланишида тезда ошириб борилса, левотироксин таъсирини индивидуал кўтара олинадиган дозаси ошириб юборилганида юзага келиши мумкин.

Симптомлари

Юрак-цон томыр тизими томонидан

Аритмия (хилпилловчи аритмия, экстрасистолия), тахикардия, стенокардия, куйилмалар.

Нерв тизими томонидан

Бош оғриғи, уйқусизлик, ташвиш ҳиссиёти, миянинг сохтаўсмаси, тремор.

Меъда-ичак йўллари томонидан

Қусиш, диарея, тана вазнини камайиши.

Тери ва суяк-мушак тизими томонидан

Юқори даражада терлаш, мушак заифлиги ва тиришишлар.

Умумий бузшигилар

Тана ҳароратини ошиши, ҳайз циклини бузилишлари.

Бундай ҳолларда препарат дозасини пасайтириш ёки бир неча кунга тўхтатиб туриш лозим. Ножўя реакциялар йўқолганидан кейин даволашни давом эттириш мумкин. Препарат компонентларига юқори сезувчанликда терида ва нафас йўллари томонидан аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Квинке шиши ривожланиши ҳоллари ҳақида маълумот келиб тушган.

  • фаол субстанцияга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;
  • оуйрак усти безларининг етишмовчилиги, гипофизар етишмовчилик, илгари даволанмаган тиреотоксикоз;
  • ўткир миокард инфаркта, ўткир миокардит, ўткир панкардит;
  • ҳомиладорлик даврида левотироксин ва антитиреоид воситалар билан мажмуавий даволаш буюрилмайди («ҳом и л ад орлик ва лактация даврида» бўлимига каранг.)

Антидиабетик воситалар: левотироксин диабетга қарши препарадларнинг таъсирини пасайтириши мумкин. Шу сабабли левотироксин билан даволаш бошланишида қонда глюкоза даражасини тез-тез назорат қилиш талаб қилинади, зарурат бўлганида диабетга қарши препарат дозасига тузатиш киритиш ўтказилади.

Кумарин ҳосилалари: левотироксин антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради, қон куйилишлар, масалан, оош мияга қон куйилишлар хавфини оширади ёки айникса кекса ёшдаги шахсларда меъда-ичакдан кон кетишига олиб келади. Шу сабабли кон ивиши кўрсаткичларини лаборатория назоратини биргаликда даволаш бошланишида ҳам, унинг давомида хам амалга ошириш зарур; зарурат бўлганида антикоагулянтлар дозасига тузатиш киритиш талаб килинади.

Протеаза ингибиторлари (масалан ритонавир, индинавир, лопинавир) левотироксин чаъсирига таъсир кўрсатиши мумкин. Қалқонсимон без гормонлари даражалари юзасидан синчков мониторинг олиб бориш зарур. Зарурат бўлганида левотироксин дозасига тузатиш киритиш лозим.

Фенитоин левотироксинни қон плазмаси оқсиллари билан боғларидан сиқиб чиқарган ҳолда левотироксин таъсирига таъсир кўрсатиши мумкин, бунинг натижасида эркин тироксин (fT4) ва эркин трийодтиронин (fT3) фракцияларининг даражаси ошади. Бошқа томондан, фенитоин левотироксиннинг жигардаги метаболизмини оширади. Қалқонсимон оези гормонлари даражаси юзасидан синчков мониторинг олиб борилиши тавсия этилади, Колестирамин, колестипол левотироксин сўрилиншни тормозлайди. Шу сабабли бундан препаратларни қабул қилгунга қадар 4-5 соат олдин натрий левотироксинни кабул килиши лозим.

Алюминий (антацидлар, сукральфат), темир ва калций карбонатини сақловчи препаратлар левотироксин таъсирини пасайтириши мумкин. Шу сабабли левотироксинни сакловчи препаратларни таркибида алюминийни, темирни ва кальций карбонатини сакловчи препаратларни кабул қилгунга қадар камида 2 соат олдин кабул қилиш лозим. Салицилатлар, дикумарол, юцори дозаларда (250 мг) фуросемид, клофибрат ва бошқа моддалар кои плазмаси оқсиллари билан богларидан натрий левотироксинни сиқиб чиқариши мумкин, бу ГГ4 фракциясини ошишига олиб келади.

Орлистат Гипотериоз ва/ёки гипотериоз назоратини бўшаши орлистат ва левотироксин биргаликда қаоул қилинганида кузатилиши мумкин. Бу йод тузлари ва/ёки левотироксин сўрилишини пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Севеламер левотироксинни сўрилишини камайтириши мумкин. Шу муносабат билан бирга кўлланганда даволаш бошланишида ва охирида калқонсимон без фаолиятини

ўзгаришларини назорат қилиш тавсия этилади. Зарурат бўлганида левотироксин дозасига тузатиш киритиш лозим.

Тирозинкиназа ангибиторлари (масалан иматиниб, сунитиниб) левотироксин самарадорлигини пасайтириши мумкин. Щу боисдан бирга қўлланганда даволаш бошланишида ва охирида қалконсимон без фаолиятини ўзгаришларини назорат қилиш тавсия этилади. Зарурат бўлганида левотироксин дозасига тузатиш киритиш лозим. Пропилтиоурацил, ГКС, /.З-симпатолитиклар, амиодарон ва йод сацловчи препаратлар Т4 ни 7зга периферик ўзгаришларини сусайтиради.

Иод миқдори юқори туфайли, амиодарон гипертиреозни ҳам, гипотиреозни ҳам ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Препаратни келиб чиқиши номаълум тугунсимон букоғи бўлган беморларга ўта эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Сертралин, хлорохин/прогуанил левотироксин самарадорлигини пасайтиради ва қон плазмасида ТТГ даражасини оширади.

Дори воситалари (барбитуратлар, карбамазепин) томонидан индукцияланган ферментлар левотироксиннинг жигар клиренсини ошириши мумкин.

Эстрогенлар. Эстрогенларни сақлайдиган контрацептив препаратларни кабул килаётган аёлларга, шунингдек ўрнини босувчи гормонал даволашни қабул қилаётган постклимактерик ёшдаги аёлларга левотироксиннинг янада юқорироқ дозалари талаб қилиниши мумкин.

Соя сақловчи препаратлар левотироксиннинг ичакда абсорбциясини сусайтириши мумкин. Шу боисдан Элтирокс SD дозасига тузатиш киритиш лозим.

Тиреоид гормонлар билан даволашни бошлашдан ёки тиреоид супрессиясига синамаларни ўтказишдан олдин коронар етишмовчилик, стенокардия, атеросклероз, гипертензия, гипофизар етишмовчилик, буйрак усти безларининг етишмовчилиги каби касалликларни истисно этиш ёки дастлабки даволашни амалга ошириш лозим. Шунингдек тиреоид гормонлар билан даволашни ўтказиш бошланишига қадар қалқонсимон безнинг функционал автономиясини истисно этиш ёки ушбу касалликни дастлабки даволашни амалга ошириш лозим.

Руҳий бузилишларни ривожланиш хавфи бўлган пациентларга левотироксин билан даволашни кичик дозалардан бошлаш ва дозани даволаш бошланишида босқичма-босқич ошириш тавсия этилади. Пациентни кузатиш зарур. Руҳий бузилишлар белгилари намоён бўлганида левотироксин дозасига тузатиш киритиш талаб килинади.

Коронар етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги, тахиаритмияси бўлган пациентларда препаратни қўллашдан келиб чиқадиган тиреотоксикознинг хатто сезиларли бўлмаган намоён бўлишлари имкониятидан кочиш лозим. Бундай пациентларни тиреоид гормонлар билан даволашда уларнинг даражасини мунтазам назорат килиш зарур.

Иккиламчи гипотиреозда унинг сабабини ўрнини босувчи даволаш буюрилишига қадар аниқлаш лозим, зарурат бўлганида буйрак усти безлари пўстлоғи етишмовчилигини компенсация килиш учун ўрнини босувчи даволаш курсини ўтказиш лозим.

Тиреоид автономияга шубҳа қилинганида ТРГ (тиреотропин рилизинг гормон) даражасини аниқлаш ёки препарат билан даволаш бошланишига қадар тиреосцинтиграфияни ўтказиш лозим.

Климакс дан кейинги даврда остеопороз ривожланиши хавфи юқори бўлган шароитларда гипотиреоз ли аёллар кон плазмасида левотироксиннинг физиологик меъёридан жуда ортиб кетишидан эҳтиёт бўлишлари лозим. Шу сабабли қалқонсимон без фаолияти лаборатория кўрсаткичларини синчков назорат килиш зарур.

Левотироксинни гипертиреоидли ҳолатда бўлган пациентларга буюриш керак эмас, гипертиреозни антитиреоид препаратлар билан биргаликда даволаш ўтказилаётган ҳоллар бундан мустасно.

Тиреоидли гормонлар тана вазнини камайишига ёрдам бермайди. Физиологик дозаларда оуюрилиши калконсимон без нормал фаолият кўрсатаётган (эутиреоид холатли) пациентларда тана вазни камайишига олиб келмайди. Тавсия этилган дозаларни ошириш жиддий ёки ҳаёт учун таҳдид солувчи номақбул ҳолатларга олиб келиши мумкин («Дозани ошириб юборилиши» бўлимига қаранг).

Левотироксин қабул қилиниши бошланганидан кейин ёки бренд алмашинганида (препарат бошқа ишлаб чиқарувчидан бўлганида) препарат дозасига клиник ҳолат ва лабораторий маълумотларига боглик равишда тузатиш киритиш тавсия этилади. Гипотериоз ва/ёки гипотериоз назоратини бўшашиши орлистат ва левотироксин биргаликда қабул қилинганида кузатилиши мумкин («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг). Левотироксин билан даволанаётган пациентлар орлистатни цабул килишни бошлаш ёки тўхтатиб туриш ёки алмаштиришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши керак, чунки левотироксин ва орлистатни турли вақтда қабул қилиш зарур, шунингдек ушбу ҳолатда левотироксин дозасига тузатиш киритиш лозим, Щундан кейин пациентларнинг қон зардобида гормонлар назоратини олиб бориш талаб қилинади. Кам учрайдиган галактоза таъсирини кўтара олмаслик наслий касаллиги, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар препаратни қўлламасликлари лозим.

Қандли диабети бўлган пациентлар ва антикоагулянт даволашда бўлган пациентлар учун тўлиқ маълумот «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимида келтирилган.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида гипотиреоз юзасидан буюрилган препарат билан даволанишни давом эттирищ лозим. Ҳомиладорлик даврида препарат дозасини оширишга эҳтиёж юзага келиши мумкин. Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланилганида тератогенлиги ва/ёки фетотоксиклиги ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик даврида гипертиреозни антитиреоидлар ва левотироксин билан мажмуавий даволаш буюрилмайди, чунки препаратларнинг мазкур мажмуаси антитиреоид препаратларнинг юкорирок дозаларини буюришни талаб қилиб, улар йўлдош орқали ўтишга қодир ва ҳомилада гипотиреоз ривожланишини келтириб чиқариши мумкин. Ҳомиладорлик даврида тиреоид супрессиясига тест ўтказилмайди, чунки ҳомиладорлик даврида радиоактив моддаларни қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Левотироксин эмизиш вақтида кўкрак сути билан чиқарилади, бироқ препарат тавсия этилган даволаш дозаларида кўлланилганида препаратнинг кўкрак сутидаги концентрацияси даражаси гўдакда гипертиреоз ривожланиши ёки ТТГ ажралишини сусайтирилиши учун етарли бўлмайди.

Автомобилни боищариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш цобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошкариш ва механизмлар билан ишлаш цобилиятига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Т3 (трийодтиронин) даражасини ошиши қон плазмасида Т4 ва fT4 (эркин) даражаларини ошишига қараганда препарат дозасини ошириб юборилишининг ишончлироц индикатори бўлиб ҳисобланади. Дозани ошириб юборилиши натижасида кучайган метаболизм белгилари намоён бўлиши мумкин («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Дозани ошириб юборилиши даражасига боғлиқ равишда препаратни қабул килишни тўхтатиб туриш ва тегишли лаборатория анализини ўтказиш тавсия этилади.

Бета симпатомиметик фаолликнинг кучайиши билан боғлиқ тахикардия, ҳаловатсизлик, нерв қўзғалувчанлиги, гиперкинеза каби симптомлар (3-адреноблокаторлар билан бартараф этилади. Доза сезиларли равишда ошириб юборилганида плазмаферезни ўтказиш тавсия этилади.

Индивидуал бусага дозаси ошириб юборилганида мойиллиги бўлган пациентларда тиришишлар ривожланишининг изоляция қилинган ҳоллари ҳақида хабарлар мавжуд бўлган

Левотироксин билан доза ошириб юборилганида гипертиреоз симптомлари кузатилади ва уткир психозни, айниқса руҳий бузилишлар хавфи бўлган пациентларда ўткир психозни келтириб чиқариши мумкин,

Левотироксинни узок йиллар давомида суиистеъмол қилган (тавсия этиладиган дозани оширган) пациентларда тўсатдан вафот этишнинг бир нечта холлари маълумдир.

10 таблеткадан блистерларда,

1, 2, 3, 4, 5 еки 10 тадан блистер кўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларда.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўллаш мумкин эмас.

Рецепт бўйича.

«SHARQ DARMON» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бектемир тумани. Х.Байқаро к., 35A

Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Levotiroksin natriy: 0.05 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
50
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Элтирокс SD таблетки по 50 мкг №50 (5 блистеров х 10 таблеток) narxi 1600 so'm - 10 шт.

Элтирокс SD таблетки по 50 мкг №50 (5 блистеров х 10 таблеток) ning to`liq analoglari:

Элтирокс SD таблетки по 50 мкг №50 (5 блистеров х 10 таблеток) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Элтирокс SD таблетки по 50 мкг №50 (5 блистеров х 10 таблеток) ning asosiy faol moddasi Levotiroksin natriy hisoblanadi.

Элтирокс SD таблетки по 50 мкг №50 (5 блистеров х 10 таблеток) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.