Facebook Pixel Code

Enat 400 400 IU №30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 85000 so'm gacha 131000 so'm
Без рецепта
73 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Enat 400 400 IU №30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula)

Ҳар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Е витамини (d-α-токоферол ацетати кўринишида Евр.Ф.) 400 ХБ;

ёрдамчи моддалар: соя мойи, желатин, глицерин.

Узунчоқ, тиниқ, оч сариқ рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Витамин. АТХ коди: А11НА03.

Е Нат 400 (альфа токоферол ацетати) токоферолларнинг ичида энг самаралиси бўлиб, одам организмида ҳужайра антиоксиданти ва эркин кислород радикалларини боғлаб олувчи модда сифатида таъсир қилади.

Е Нат 400 антиоксидант таъсир кўрсатади, гем ва оқсиллар биосинтезида, ҳужайралар пролиферациясида, тўқималар метаболизмини бошқа муҳим жараёнларида иштирок этади, эритроцитлар гемолизини олдини олади.

Бириктирувчи тўқимани ривожланиши ва фаолияти учун, шунингдек қонтомирлар деворини мустаҳкамлаш учун муҳимдир. Табиий антиоксидант ҳисобланади, липидларни эркин радикаллар томонидан пероксидли оксидланишини тормозлайди.

Фагоцитозни фаоллаштиради ва эритроцитларнинг резистентлигини нормал тутиб туриш учун ишлатилади.

Катта дозаларда тромбоцитлар агрегациясини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. 12 бармоқ ичакдан сўрилиши (ўт кислоталарининг тузларини, ёғларни бўлганида, меъда ости бези нормал фаолият кўрсатганида) 20-40% ни ташкил этади. Доза оширилганида сўрилиш даражаси пасаяди.

Максимал концентрацияга эришиш вақти 4 соат ва 24 соат давомида давом этади. Барча аъзолар ва тўқималарда, айниқса, ёғ тўқимасида тўпланади. Йўлдош орқали етарли бўлмаган миқдорларда ўтади: ҳомила қонига она қонидаги концентрациянинг 20-30% ўтади. Кўкрак сутига ўтади. Экскрецияси, асосан, меъда-ичак йўллари орқали амалга ошади, сафро билан 90% дан кўпроқ қисми, 6% дан камроқ қисми буйраклар орқали глюкуронидлар ва бошқа метаболитлар ҳолида чиқарилади.

Е витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш учун қўшимча қўллаш мумкин.

Кунига бир капсула ёки шифокорни тавсияси бўйича қабул қилинади.

Е витамини одатда яхши ўзлаштирилади. Юқори дозаларда қабул қилинганида диарея, қоринда оғриқ, МНТ томонидан бузилишлар, бош оғриғи, кўришни хиралашиши, шимоллаш симптомлари, эркак ва аёлларда кўкракни катталашиши, толиқиш ва ҳолсизлик кузатилади.

К витаминини етишмовчилиги келтириб чиқарган гипопротромбинемия. Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Оғир даражадаги кардиосклерози бўлган, миокард инфарктини ўтказган беморларда, тромбоэмболияни ривожланиш ҳавфи юқори бўлганида; К витаминини етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган гипопротромбинемияда Е витаминини 400 ТБ дан ортиқ дозаларда қўлланганида аҳволи ёмонлашиши мумкин (1 мг = 1,21 ТБ).

Е витамини антикоагулянтлар, варфарин, ёки қонни суюлтирувчи бошқа индандион гуруҳига мансуб бўлган препаратлар ва эстрогенларнинг таъсирини кучайтиради, шунингдек тромбоцитлар агрегациясига қарши аспириннинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Е витамини К витаминининг антагонисти ҳисобланади, бу мойиллиги бўлган пациентларда қон ивиш вақтини узайишига олиб келади.

Е витамини темир сақловчи препаратлар ва қўшимчаларни қабул қилишга нисбатан организмнинг гематологик реакциясини ёмонлаштиради.

Е витамини билан бир вақтда ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Капсулаларнинг ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар аниқланганида препарат ишлатилмасин.

Препаратни қабул қилишдан олдин қўллаш бўйича йўриқномасини диққат билан ўқиб чиқинг.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: препаратнинг катта дозалари (суткада 400-800 мг узоқ вақт давомида қабул қилиш) кўришни бузилиши, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кучли толиқиш, хушдан кетиш, буллёз эпидермолизда алопеция соҳасида оқ сочларни ўсишини чақириши мумкин.

Жуда катта дозалари (800 мг дан ортиқ дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилиш) К витаминини етишмовчилиги бўлган пациентларда қон кетишини чақириши мумкин; улар қалқонсимон без гормонлари метаболизмини бузиши ва берилувчан пациентларда тромбофлебитлар ва тромбоэмболияларнинг ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш, глюкокортикостероидларни буюриш керак.

10 капсуладан ПВХ ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда, ҳар бир контур уяли ўрам алюмин фольгали ўрамга жойланади. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецептисиз.

“Mega Lifesciences Ltd.” 384, Pattana 3 Road, Bangpoo Industrial Estate,

Самутпракам 10280, Тайланд.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

E vitamini: 400 Xalqarobirlik/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Tailand
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Enat 400 400 IU №30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula) narxi 28333 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Enat 400 400 IU №30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Tailand.

Enat 400 400 IU №30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi E vitamini hisoblanadi.