Erflyusal Forspiro ingalatsiya uchun kukun 50 mkg / 500 mkg dozada, 60 dozada (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 23700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Erflyusal Forspiro ingalatsiya uchun kukun 50 mkg / 500 mkg dozada, 60 dozada (flakon)
ЭрфлюСал Форспиро 50 мкг/250 мкг препаратининг битта дозаси 50 мкг салметеролни (салметерол ксинафоати шаклида) ва 250 мкг флутиказон пропионатни сақлайди.
ЭрФлюСал Форспиро 50 мкг/500 мкг препаратининг битта дозаси содержит 50 мкг салметеролни (салметерол ксинафоати шаклида) ва 500 мкг флутиказон пропионатни сақлайди.
ёрдамчи модда: лактоза моногидрати.
Алюминийли ламинацияланган блистерлар тасмаси бўлган рангли қурилма.
Ингаляциялар учун дозаланган кукун.
Адренергик воситалар кортикостероидлар ёки бошқа дори воситалари билан комбинацияда, бундан антихолинергик дори воситалари мустасно. ATX коди: R03AK06.
Фармакодинамикаси
ЭрФлюСал Форспиро турли таъсир механизмларига эга бўлган салметерол ва флутиказон пропионатини сақлайди. Улар қуйида баён қилинган.
Салметерол
Салметерол узоқ вақт (12 соатгача) таъсир қилувчи селектив β2-агонисти бўлиб, рецепторнинг ташқи домени билан боғланувчи узун ён занжирига эга.
Салметерол қисқа муддатли таъсирга эга β2-агонистининг тавсия этилган дозаларига нисбатан узоқроқ (энг камида 12 соат) кечадиган бронходилатацияни таъминлайди (энг камида 12 соат).
Флутиказон пропионати
Флутиказон пропионатининг ингаляцияли глюкокортикоиди тавсия этилган дозаларда ўпкада яллиғланишга қарши таъсирни намоён қилади, бу тизимли глюкокортикоидлар учун хос бўлган ножўя таъсирлар ривожланмагани ҳолда астма хуружлари симптомларини камайишига ва тез-тезлигини пасайишига олиб келади.
Болаларда қўлланилиши
Симптоматик бронхиал астма билан касалланган 158 та бола иштирокида ўтказилган SAM101667 тадқиқотида салметерол/флутиказон пропионати комбинацияси флутиказон пропионатининг икки баравар дозасига тенг самарали бўлган, бу касаллик симптомларини назорат қилишга ҳам, ўпка фаолиятига ҳам тааллуқли бўлган.
Фармакокинетикаси
Салметерол ксинафоати ва флутиказон пропионатини биргаликда ингаляцияли юборилганида ҳар бир компонентнинг фармакокинетикаси мазкур компонентларни алоҳида юборилгандаги фармакокинетикаси билан бир хил бўлади. Шу сабабли ҳар бир компонентнинг фармакокинетика тавсиф кўрсаткичларини алоҳида кўриб чиқиш мумкин бўлади.
Салметерол
Салметерол ўпка тўқимасида маҳаллий таъсир кўрсатади, шу сабабли унинг плазмадаги миқдори даволаш таъсири билан корреляцияланмайди. Салметрол фармакокинетикаси ҳақидаги маълумотлар препаратни плазмада миқдорини аниқлашдаги техник муаммолар оқибатида ўта чегараланган: даволаш дозаларида ингаляция қилинганида плазмада унинг концентрацияси ўта паст (тахминан 200 пг/мл ва ундан паст) бўлади.
Флутиказон пропионати
Ингаляцияли флутиказон пропионатининг мутлақ биокиришаолиши бир марта қўлланилганидан кейин соғлом инсонларда фойдаланилган ингаляторга боғлиқ равишда номинал дозадан 5-11% чегарасида ўзгариб туради. Бронхиал астмаси ёки ўпканинг сурункали обструктив касаллиги бўлган пациентларда ингаляцияли флутиказон пропионатининг анча паст тизимли экспозицияси кузатилган.
Тизимли сўрилиши кўпинча ўпка орқали юз беради, бунда у аввалига тезда юз беради, сўнгра секинлашади. Дозанинг қолган қисми ютиб юборилиши мумкин. Унинг тизимли таъсири флутиказон пропионатининг сувда паст даражада эриши ва тизим олди метаболизми оқибатида минимал бўлади; перорал юборилганида биокиришаолиши 1% дан камни ташкил этади. Ингаляцияли доза ошиб бориши билан тизимли экспозициянинг чизиқли ортиши кузатилади.
Флутиказон пропионати плазмада юқори клиренси(1150 мл/минут) ва мувозанат ҳолатида катта тақсимлаш ҳажми (тахминан 300 л) билан тавсифланади; якуний ярим чиқарилиши даври тахминан 8 соатни ташкил этади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил этади.
Флутиказон пропионати қон оқими тизимидан тезда, энг аввало Р450 цитохроми тизимининг CYP3А4 изоферменти ёрдамида карбон кислотасининг нофаол метаболитига қадар биотрансформацияси воситасида чиқарилади. Нажасда шунингдек бошқа идентификация қилинмаган метаболитлар ҳам аниқланган.
Флутиказон пропионатининг буйрак клиренси сезиларли эмас. Дозанинг 5% дан камроғи сийдик билан, асосан метаболитлар шаклида чиқарилади. Дозанинг асосий қисми метаболитлар кўринишида ёки ўзгармаган шаклда меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади.
ЭрФлюСал Форспиро:
- узоқ муддат таъсир қилувчи β2-агонисти ва ингаляцияли глюкокортикоид билан комбинацияланган даволаш буюрилган пациентларда;
- «талабга кўра» қисқа муддатли таъсир қилувчи β2-агонистидан фойдаланилганда ингаляцияли глюкокортикоидлар билан доимий даволаш фонида касаллик етарлича назорат қилинмайдиган пациентларда;
- ингаляцияли глюкокортикоид ва узоқ муддатли таъсир қилувчи β2-агонисти билан даволаш фонида касаллик мос равишда назорат қилинадиган пациентларда бронхиал астмани доимий даволаш учун мўлжалланган;
- биринчи секундда жадаллаштирилган нафас чиқариш ҳажми (ЖНЧҲ1) қиймати керакли катталикдан < 60% бўлган (бронходилататорни ингаляция қилишга қадар) пациентларда ва бронходилататорлар билан доимий даволашга қарамай касалликнинг яққол симптомлари сақланиб қолган, анамнезда такрорий қўзғалишлар бўлган пациентларда ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўллаб-қувватловчи даволаш учун мўлжалланган.
Препарат фақат ингаляциялар учун мўлжалланган.
Пациентлар мақбул таъсирга эришиш учун препаратни ҳатто клиник симптомлар мавжуд бўлмаганида ҳам ҳар куни қўллаш зарурлиги ҳақида хабардор қилиниши керак.
Шифокор ЭрФлюСал Форспиро препарати дозасига мақбул тарзда тузатиш киритиш учун пациентни мунтазам равишда текшириб бориши керак. Дозани фақат шифокор тавсиясига кўра ўзгартириш мумкин.
Дозани касаллик симптомларини назорат қилишни таъминловчи самарали минимал дозагача титрлаш лозим. Агар симптомларни назорат қилишга препаратни суткада икки марта қўлланилганида унинг самарали минимал дозаси фонида эришилса, пациентни фақат ингаляцияли кортикостероидни қўллашга ўтказиш кейинги қадам бўлиши мумкин.
Узоқ таъсир қилувчи β2-агонистлар қўлланилиши зарур бўлган пациентларни даволаш учун муқобил сифатида ЭрФлюСал Форспиро препарати қўлланилишини суткада бир мартагача, агар шифокорнинг фикрига кўра ушбу доза касалликни назорат қилишни таъминлаш учун етарли бўлса, камайтириш мумкин. Агар пациентнинг анамнезида астманинг тунги хуружлари ҳақидаги маълумотлар бўлса, ЭрФлюСал Форспиро препарати дозасини уйқудан олдин қўллаш лозим, агар симптомлар кундузи юзага келса, доза эрталаб қўлланилади.
Препаратни пациентларга шундай тарзда буюриш лозимки, бунда флутиказон пропионатининг дозаси касаллик даражасига мос келсин. Шифокорлар бронхиал астма билан касалланган пациентларни даволашда флутиказон пропионати бошқа ингаляцияли глюкокортикоидлар суткалик дозасининг ярмига мос келадиган дозада самарали эканлигини инобатга олишлари керак. Масалан, 100 мкг флутиказон пропионати тахминан 200 мкг беклометазон дипропионатга (хлорофторуглеродни (CFC) сақлайди) ёки будесонидга эквивалент бўлади.
Агар пациентга тавсия этилган дозалардан ортиқ бўлган дозалар талаб қилинса, унга β2-агонист ва (ёки) глюкокортикоиднинг тегишли дозаларини буюриш лозим.
Тавсия этиладиган дозалар
Астма
Катталарда ҳамда 12 ёш ва ундан катта ўсмирларда
50 мкг салметерол ва 250 мкг флутиказон пропионатининг битта ингаляцияси суткада икки марта ёки 50 мкг салметерол ва 500 мкг флутиказон пропионатининг битта ингаляцияси суткада икки марта ўтказилади.
ЭрФлюСал Форспиро препаратининг қисқа муддатли синов қўлланилишини ўртача даражада оғирликдаги персистицияловчи астмаси (ҳар куни юзага келадиган симптомлар, уларни тезда сўндириш учун воситаларни ҳар куни қўллаш, ҳаво келишининг ўртача ёки яққол ифодаланган бузилиши) бўлган катталар ва ўсмирларда бошланғич қўллаб-қувватловчи даволаш сифатида қараш мумкин бўлиб, бунда касалликни назорат қилишга тезда эришиш зарур. Ушбу ҳолларда битта ингаляция учун тавсия этиладиган бошланғич доза 50 мкг салметеролни ва 100 мкг флутиказон пропионатини суткада икки марта ташкил этади.
Астмани назорат қилишга эришилгач, даволашни қайта кўриб чиқиш ва пациентни фақат ингаляцияли глюкокортикоидларни қўллашга ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш лозим. Даволаш бир босқич пастга ўтказилганда пациентни мунтазам равишда текширувдан ўтказиш муҳим.
Касаллик оғирлик даражасининг битта ёки ундан ортиқ мезонлари мавжуд бўлмаганида бошланғич қўллаб-қувватловчи даволаш сифатида ингаляцияли флутиказон пропионати билан монотерапияга нисбатан салметерол/флутиказон пропионатини қўллашнинг яққол афзаллиги аниқланмаган. Умуман, ингаляцияли глюкокортикоидлар кўп пациентлар учун биринчи қатордаги препарат бўлиб қолмоқда. ЭрФлюСал Форспиро енгил астмани даволашнинг бошланғич босқичи учун мўлжалланмаган.
Катталарда
50 мкг салметерол ва 500 мкг флутиказон пропионатининг битта ингаляцияси суткада икки марта.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида
Кекса ёшдаги пациентларда ёки буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ. Жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларни даволаш учун ЭрФлюСал Форспиро препарати қўлланилишига доир маълумотлар йўқ.
Болаларда
Препарат болалар ва ўсмирларда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Пациентларга Форспиро ингаляторидан қандай фойдаланиш кераклигини намойиш қилиш лозим. Ингалятордан тўғри фойдаланилаётганини мунтазам равишда назорат қилиш зарур.
Ингалятор фольгадан тайёрланган ячейкали ўрамларда препаратнинг 60 та дозасини кукун шаклида сақлайди. Ингалятор қанча доза қолганлигини кўрсатувчи индикатор билан таъминланган; ҳисоб 60 дан 0 гача олиб борилади. Охирги 10 та дозадан фойдаланилганида индикатордаги рақамлар қизил рангда бўлади.
Ингалятордан такроран фойдаланиш мумкин эмас. Илтимос, препарат тугаганида ингаляторни утилизация қилинг ва уни янгисига алмаштиринг.
Дозалар ҳисоблагичи: ҳимоя қалпоқчасини очиб, Сиз қурилмадаги дозалар сонини текширишингиз мумкин
Ингаляторни тайёрлаш:
- Ҳимоя қалпоқчасини очинг (расмда йўналиши кўрсатилган) ва мундштукни чиқаринг.
- Қурилмада қанча доза қолганлигини билиш учун дозалар индикаторини текширинг.
- Оқ рангли дастакчани Сиз препарат дозасини нафас билан ютишга тайёр бўлганингизда итариш лозимлигини ёдда тутинг, акс ҳолда бу препаратнинг бекорга совурилишига олиб келиши мумкин.
- Мундштук чеккасини оқ дастакча томонидан кўтаринг
- Оқ дастакча ёрдамида мундштукни имкон қадар тўлиқ кўтаринг (ана шу тарзда кукунли навбатдаги блистер очилади ва юқорида жойлашади).
- Мундштукни дастлабки жойига хос бўлган шиқирлатмага қадар тўлиқ қайтаринг (дастакча дастлабки ҳолатини эгаллайди). Энди ингалятор фойдаланишга тайёр.
Ингаляция:
- Чуқур нафас олинг. Ҳеч қачон ингаляторга нафас чиқариш мумкин эмас, бу дозанинг ўзгаришига олиб келиши мумкин.
- Ҳимоя қалпоқчаси пастга қараган ҳолда ингаляторни ушлаб туринг.
- Лабларингизни мундштук атрофида зич қилиб бирлаштиринг.
- Оғиз орқали (бурун орқали эмас) секин ва чуқур нафас олиш зарур.
- Ҳаво учун кириш тешигини ёпмаслик лозим (пастдаги суратга қаранг).
- Ноқулайлик келтириб чиқармайдиган вақтга ушлаб туринг.
- Секин-аста нафас чиқаринг (аммо ингаляторга эмас!).
- Мундштукни ҳимоя қалпоқчаси билан беркитинг.
Ингаляциядан кейин ингаляция вақтида оғиш бўшлиғининг шиллиқ қаватига тушган аэрозолни ютмасликка ҳаракат қилган ҳолда оғзингизни сув билан чайинг. Бу оғиз бўшлиғи замбуруғли инфекциясининг ва овоз бўғилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Ишлатилган блистерли тасмани чиқариб ташлаш:
- Ёнбошдаги камерани унда блистерли тасма пайдо бўлиши учун айлантиринг. Қора тилимлари бўлган блистерли тасма ҳеч қачон дори препаратини сақламайди.
- Ёнбошдаги камерада учтадан ортиқ блистерни қолдирмаслик лозим, чунки улар ингаляторни шикаст етказиши мумкин.
- Ёнбошдаги камерадан блистерли тасмани қуйида расмда кўрсатилганидек чиқариб ташланг.
- Ёнбошдаги камера эшикчасини очинг. Блистерли тасмани чўзиб тортиш ёки силтаб тортиш мумкин эмас
- Блистерли тасмани «бўлакчалари» бўйича расмда кўрсатилганидек узиб олинг.
- Ёнбошдаги камера эшикчасини ёпинг ва ишлатилган ўрамни ташлаб юборинг.
- Бир нечта ингаляциядан кейин қора тилимчанинг қолган қисми чиқади.
Ингаляторни тозалаш
Зарурат бўлганида мундштукни қуруқ тоза мато билан артинг.
Ингаляторни тозалаш учун уни қисмларга ажратиш керак эмас.
Ингаляторни тозалаш учун сувдан ва нам салфеткалардан фойдаланиш керак эмас.
Ҳеч қачон мундштукка ёки ингаляторнинг бошқа қисмларига тўғноғичлар ёки бошқа ўткир предметларни қўйманг.
ЭрФлюСал Форспиро салметерол ва флутиказон пропионатини сақлаганлиги туфайли, унинг қўлланилиши компонентларнинг ҳар бири учун хос бўлган номақбул реакциялар ривожланишига олиб келиши мумкин. Уларнинг бир вақтда қўлланилиши қўшимча номақбул реакцияларни келтириб чиқариши ҳақида маълумотлар йўқ.
Салметерол/флутиказон пропионати қўлланилганида қайд этилган номақбул реакциялар аъзолар тизимлари синфига ва уларнинг ривожланиши тез-тезлигига мувофиқ равишда қуйида келтирилган.
Номақбул реакцияларнинг юзага келиши тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100, 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10 000, 1/1000), жуда кам ҳолларда (1/10 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича юзага келиш тез-тезлигини аниқлаш имконияти мавжуд эмас).
Инфекциялар ва инвазиялар
Тез-тез: оғиз бўшлиғи ва бўғиз кандидози, пневмония (ЎСОК бўлган пациентларда), бронхит;
Кам ҳолларда: қизилўнгач кандидози.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Қуйидаги ҳолатлар намоён бўлган ҳолда юқори сезувчанлик реакциялари:
Тез-тез эмас: терида юқори сезувчанлик реакциялари, респиратор симптомлар (диспноэ);
Кам ҳолларда: ангионевротик шиш (кўпроқ юзда ва оғиз-бўғизда), нафас олишнинг бузилиши (бронхоспазм), анафилактик реакциялар, жумладан анафилактик шок.
Эндокрин тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: Кушинг синдроми, кушингсифат ташқи кўриниш, буйрак усти безлари фаолиятини сўндирилиши, болалар ва ўсмирларда ўсишнинг тўхтатб қолиши, суяк тўқимаси минерал зичлигининг пасайиши.
Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар
Тез-тез: гипокалиемия; тез-тез эмас: гипергликемия.
Руҳий бузилишлар
Тез-тез эмас: хавотирлилик, уйқунинг бузилиши; кам ҳолларда: хулқ-атворнинг бузилиши, жумладан юқори даражада психомотор фаоллик ва жиззакилик (кўпроқ болаларда); тез-тезлиги номаълум: депрессия, тажовузкорлик (кўпроқ болаларда).
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: бош оғриғи; тез-тез эмас: тремор.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: катаракта; кам ҳолларда: глаукома.
Юрак-томир тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: юракнинг кучли уриши, тахикардия, юрак олди бўлмаларининг фибрилляцияси, стенокардия;
Кам ҳолларда: аритмия (жумладан суправентрикуляр тахикардия ва экстрасистоллар).
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: назофарингит; тез-тез: томоқнинг қичишиши, овоз бўғилиши/дисфония, синусит;
Кам ҳолларда: парадоксал бронхоспазм.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тез: лат ейиш.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар
Тез-тез: мушак тиришишлари, травматик синишлар, артралгия, миалгия.
Айрим номақбул реакцияларнинг таърифи
β2-агонистлар билан даволашда тремор, юракнинг кучли уриши ва бош оғриғи каби ножўя фармакологик таъсирлар ҳақида хабар берилган, бироқ улар транзитор бўлади ва даволаш давом эттирилганида сусайиб боради.
Бошқа ингаляцияли препаратларни қўллашдаги каби ингаляциядан бевосита кейин ҳуштаксимон нафас олиш кучайиши ва ҳансираш билан парадоксал бронхоспазм кузатилиши мумкин. Парадоксал бронхоспазм қисқа таъсирдаги бронходилататорлар билан даволанади ва у дарҳол буюрилиши керак. ЭрФлюСал Форспиро препарати қўлланилишини дарҳол тўхтатиш, пациентни текшириш ва зарурат бўлганида бошқа даволашни буюриш зарур.
Препарат таркибида флутиказон пропионати мавжудлиги муносабати билан айрим пациентларда овознинг бўғилиши ва оғиз бўшлиғи ҳамда бўғизда ва кам ҳолларда қизилўнгачда кандидоз (оқариш) юзага келиши мумкин. Овознинг бўғилиши ва оғиз бўшлиғи ҳамда бўғизда кандидоз тез-тезлигини препарат ингаляция қилинганидан кейин оғизни сув билан чайиш ва (ёки) тиш чўткаси билан тишларни ювиш йўли орқали камайтириш мумкин. Оғиз ва бўғиздаги симптоматик кандидозни ЭрФлюСал Форспиро препарати билан даволашни давом эттирган ҳолда замбуруғга қарши маҳаллий препаратлар билан даволаш мумкин.
Болаларда қўлланилиши
Эҳтимол юз бериши мумкин бўлган тизимли таъсирлар Кушинг синдромини, кушингсифат ташқи кўринишни, буйрак усти безлари фаолияти сўндирилишини, болалр ва ўсмирларда ўсишни тўхтаб қолишини ўз ичига олади. Болаларда шунингдек ташвишлилик, уйқу ва хулқ-атворнинг бузилиши, жумладан юқори фаоллик ва жиззакилик кузатилиши мумкин.
Препарат таркибига кирувчи ҳар қандай фаол ёки ёрдамчи моддасига нисбатан юқори сезувчанликда (аллергияда) қўллаш мумкин эмас.
Бета-адреноблокаторлар салметролга нисбатан кучсизлантирувчи ёки ҳатто антагонистик таъсир кўрсатиши мумкин. Бронхоспазм ривожланиши хавфи туфайли, селектив ва носелектив бета-блокаторларни қўллашдан воз кечиш лозим, улар ўта зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.
β2-агонистлар билан даволашда яққол ифодаланган гипокалиемия ривожланиши мумкин. Ўткир оғир бронхиал астмада алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки бундай таъсир ксантин ҳосилалари, стероидлар ва диуретикларни бир вақтда қабул қилиш билан кучайиши мумкин.
Бошқа бета-адренергик препаратларни бир вақтда қабул қилиниши потенциал аддитив таъсирни кучайтириши мумкин.
Флутиказон пропионати
Одатдаги вазиятларда флутиказон пропионати ингаляцияси жигар орқали биринчи бор ўтишида жадал метаболизми ҳамда ичак ва жигарда Р450 цитохроми тизимининг CYP3A4 изоферменти таъсири остида юқори тизимли клиренси оқибатида плазмада унинг паст концентрациялари билан кечади. Шу сабабли флутиказон пропионатининг бошқа препаратлар билан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсири эҳтимоли кам.
Флутиказон пропионатини интраназал ҳолда қабул қилган соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган дориларнинг ўзаро таъсирига оид тадқиқот шуни кўрсатдики, ритонавир (CYP3A4 изоферментининг жуда кучли ингибитори) суткада икки марта 100 мг дозада плазмада флутиказон пропионатининг концентрациясини юз марталаб ошириши мумкин, бунинг оқибатида зардобдаги кортизол концентрациялари сезиларли даражада пасаяди. Ингаляцияли флутиказон пропионатининг худди шундай ўзаро таъсири ҳақидаги ахборот мавжуд эмас, бироқ плазмада флутиказон пропионати концентрациясининг сезиларли даражада ошиши эҳтимоли мавжуд. CYP3A ингибиторларини, шу жумладан кобицистатни сақловчи препаратларни бир вақтда қўлланилиши тизимли ножўя таъсирлар хавфини ошириши мумкин, деб ҳисоблашга асос бор. Ушбу препаратларни бир вақтда қўлланилишидан тийилиш лозим, пациент учун потенциал фойда глюкокортикоидларнинг тизимли ножўя таъсирлари хавфидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно; ушбу ҳолатда глюкокортикоиднинг ножўя таъсирларини аниқлаш мақсадида пациентларнинг ҳолатини кузатиш зарур.
Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган кичик тадқиқот давомида CYP3A нинг кучсизроқ ингибитори бўлган кетоконазол флутиказон пропионати экспозициясини бир марта ингаляциядан кейин 150% га оширганлиги аниқланган. Флутиказон пропионати билан монотерапияга нисбатан плазмада кортизол концентрацияси пасайган. CYP3A нинг бошқа кучли ингибиторлари (масалан, итраконазол) ва CYP3A нинг ўртача ингибиторлари (масалан, эритромицин) билан бир вақтда қўлланилиши шунингдек флутиказон пропионати экспозициясини ошишига ва тизимли ножўя таъсирлар хавфига олиб келиши кутилади. Ушбу препаратлар бир вақтда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш ва имкон қадар уларни узоқ вақт қўлланилишидан тийилиш тавсия этилади.
Салметерол
CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари
Ўн бешта соғлом кўнгиллилар томонидан етти кун давомида кетоконазолни (суткада бир марта ичга 400 мг) ва салметролни (суткада икки марта ингаляцияли 50 мкг) биргаликда қўлланилиши плазмада салметрол экспозициясини сезиларли равишда ошишига (Cmax 1,4 марта ва AUC 15 марта ошишига) олиб келган. Бу салметерол ёки кетоконазол билан монотерапияга нисбатан салметролнинг бошқа тизимли таъсирлари ортишига (масалан, QTс интервали узайиши ва юракнинг кучли уришига) олиб келиши мумкин. Артериал босимга, юрак қисқаришлари тез-тезлигига, қонда глюкоза ва калий даражасига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсири кузатилмаган. Кетоконазол билан биргаликда буюрилиши салметролнинг ярим чиқарилиши даври ошишига ёки такроран дозаланганида салметролнинг кумуляциясига олиб келмаган. ЭрФлюСал Форспиро препаратини кетоконазол билан биргаликда қўллашдан тийилиш лозим, қўллашдан келадиган фойда салметролнинг тизимли ножўя таъсирлари ривожланишининг потенциал юқори хавфидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно. CYP3A4 ниг бошқа кучли ингибиторлари (итраконазол, телитромицин, ритонавир) билан ўзаро таъсирнинг бундай хавфи эҳтимоли мавжуд.
CYP3A4 нинг ўртача ингибиторлари
Ўн бешта соғлом кўнгиллилар томонидан олти кун давомида эритромицинни (суткада уч марта ичга 500 мг) ва салметролни (суткада икки марта ингаляцияли 50 мкг) биргаликда қўлланилиши салметрол экспозициясининг унча катта бўлмаган, аммо статистика жиҳатдан ишончли бўлмаган ошишига (Cmax 1,4 марта ва AUC 1,2 марта ошишига) олиб келган. Эритромицин билан биргаликда қўлланилиши жиддий ножўя таъсирлар ривожланишига олиб келмаган.
ЭрФлюСал Форспиро астманинг ўткир симптомларини бартараф қилишга мўлжалланмаган, чунки бундай ҳолларда тезда ва қисқа муддатга таъсир қилувчи ингаляцияли бронходилататорни қўллаш лозим. Пациентларни улар ҳар доим астма хуружини сўндириш препаратини қўл остида сақлаб туриши учун хабардор қилиш керак.
Касаллик зўрайган вақтда ёхуд астма ҳолати сезиларли равишда ривожланганда ёки ўткир ёмонлашганида ЭрФлюСал Форспиро препарати билан даволашни бошламаслик керак.
Пациентларни даволашни давом эттириш зарурлиги ҳақида хабардор қилиш лозим, аммо агар ЭрФлюСал Форспиро препаратидан фойдаланиш бошланганидан кейин номақбул реакциялар юзага келган бўлса, астма симптомларини мос равишда назорат қилишга эришилмаётган бўлса, шифокорга маслаҳатлаҳатлашиш учун мурожаат қилиш керак.
Астма симптомларини енгиллаштириш учун препарат (қисқа муддатга таъсир қилувчи бронходилататорлар) қўлланилишига эҳтиёжнинг ортиши ёки бундай препарат қўлланилишига нисбатан паст жавоб реакцияси астма назорати ёмонлашгани ҳақида далолат беради. Ушбу ҳолатда пациентни шифокор кўригидан ўтказиш зарур.
Астма назоратининг тўсатдан ва ривожланиб борувчи ёмонлашуви ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин, ушбу ҳолатда пациентга шошилинч тиббий ёрдам зарур. Глюкокортикоидлар дозасини ошириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозим.
Астма симптомларини назорат қилишга эришилганидан кейин ЭрФлюСал Форспиро препарати дозасини босқичма-босқич пасайтириш заруратини кўриб чиқиш мумкин. Доза пасайтирилганида пациентни мунтазам равишда текширувдан ўтказиш муҳим. ЭрФлюСал Форспиро препаратининг самарали минимал дозасини буюриш лозим.
ЎСОК зўрайганида одатда тизимли глюкокортикоидлар билан даволаш буюрилади, шу сабабли пациентлар ЭрФлюСал Форспиро препарати қўлланилиши вақтида симптомлар ёмонлашган тақдирда шифокорга мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида билишлари керак.
Астмаси бўлган пациентлар касаллик зўрайиб бориши хавфи туфайли, ЭрФлюСал Форспиро препарати билан даволашни кескин тўхтатмасликлари керак. Препарат дозасини шифокор назорати остида босқичма-босқич пасайтириш лозим. ЎСОК бўлган пациентларда препарат қўлланилишини бекор қилиш декомпенсация симптомлари билан кечиши мумкин ва шифокор кузатувини талаб қилади.
Глюкокортикоидларни сақловчи барча ингаляцияли дори препаратлари каби ЭрФлюСал Форспиро препаратини фаол ёки латент шаклидаги ўпка сили (туберкулёзи) бўлган пациентларга, шунингдек нафас йўлларининг замбуруғли, вирусли ёки бошқа инфекциялари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Даволашга кўрсатмалар мавжуд бўлганида тегишли даволашни кечиктирмай буюриш лозим.
ЭрФлюСал Форспиро кам ҳолларда юқори даволаш дозаларида юрак ритми бузилишини, масалан, суправентрикуляр тахикардия, экстрасистолия ёки юрак олди бўлмалари фибрилляциясини ва қон зардобида калий даражасининг енгил транзитор пасайишини келтириб чиқариши мумкин. ЭрФлюСал Форспиро препаратини оғир юрак-томир касалликлари ёки юрак ритми бузилишлари бўлган пациентларда, қандли диабети бўлган, тиреотоксикозли, тузатиш киритиш мумкин бўлмаган гипокалиемияли пациентларда ёки қон зардобида калий даражаси паст бўлишига мойил бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Кам ҳолларда қонда глюкоза даражаси ошиши ҳақида хабар берилган бўлиб, буни анамнезда қандли диабети бўлган пациентларга препаратни буюришда назарда тутиш лозим.
Бошқа ингаляцияли препаратларни қўллашдаги каби ингаляциядан бевосита кейин ҳуштаксимон нафас олиш кучайган ҳолда ва ҳансираш билан парадоксал бронхоспазм кузатилиши мумкин. Парадоксал бронхоспазм қисқа муддатли таъсир қилувчи бронходилататорлар билан даволанади ва улар дарҳол буюрилиши керак. ЭрФлюСал Форспиро препарати қўлланилиши дарҳол тўхтатилиши, пациент текширилиши ва зарурат бўлганида муқобил даволаш буюрилиши зарур.
β2-агонистлари билан даволашда тремор, юракнинг кучли уриши ва бош оғриғи каби ножўя фармакологик таъсирлар ҳақида хабар берилган, бироқ улар транзитор бўлади ва даволаш давом эттирилиши чоғида кучсизланиб боради.
Ингаляцияли глюкокортикоидлар, айниқса, юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганида тизимли таъсирлар юзага ке лиши мумкин. Уларнинг юзага келиши эҳтимоли перорал глюкокортикоидлар қўлланилганидагига нисбатан камроқ бўлади. Эҳтимол қилинган тизимли таъсирлар Кушинг синдромини, кушингсифат ташқи кўринишни, буйрак усти безлари фаолиятининг сўндирилишини, суяклар минераллашувини пасайишини, катарактани, глаукомани ва камроқ қатор психологик ва хулқ ўзгаришига оид ҳолатлар намоён бўлишини, жумладан психомотор юқори фаолликни, уйқу бузилишини, ташвиш чекиш, депрессия ёки тажовузкорликни (айниқса болаларда) ўз ичига олади (болалар ва ўсмирларда ингаляцияли кортикостероидларнинг тизимли таъсирлари ҳақидаги ахборот қуйида «Болалар» кичик бўлимида келтирилган). Шу сабабли пациентни мунтазам равишда текшириб бориш ва ингаляцияли глюкокортикоид дозасини астмани назорат қилишни таъминловчи самарали минимал дозага қадар пасайтириш муҳим.
Пациентларни ингаляцияли глюкокортикоидларнинг юқори дозалари билан узоқ вақт даволаш буйрак усти безлари фаолияти сўндирилишини ва ўткир адренал кризни келтириб чиқариши мумкин. Флутиказон пропионати 5001000 мкг дозаларда қўлланилганида буйрак усти безлари фаолияти сўндирилишининг ва ўткир адренал кризнинг жуда кам учрайдиган ҳоллари баён қилинган. Шикастланиш, жарроҳлик операцияси, инфекция ёки дозанинг кескин пасайиши ўткир адренал криз ривожланиши триггери бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатнинг симптомлари одатда аниқ эмас ва анорексия, қоринда оғриқ, вазн йўқотилиши, чарчоқ, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, артериал гипотензия, онг бузилишлари, гипокалиемия ва тиришишларни ўз ичига олиши мумкин. Режали жарроҳлик операциялар ўтказилганида ёки стресс вазиятларида тизимли глюкокортикоидлар қўшимча қўлланилишини назарда тутиш лозим.
Ингаляцияли флутиказон пропионати билан даволашнинг афзалликлари перорал стероидларга эҳтиёжни минималлаштириши керак, бироқ илгари перорал стероидларни қабул қилган пациентларда узоқ вақт давомида буйрак усти безлари фаолияти захиралари камайиб кетиши хавфи сақланиб қолади. Шу сабабли бундай пациентларни ўта эҳтиёткорлик билан даволаш ва уларда буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиш лозим.
Ўтмишда шошилинч даволаш сифатида глюкокортикоидларнинг юқори дозаларини қабул қилган пациентлар шунингдек ушбу хавфга дучор бўлиши мумкин. Шошилинч ва режали вазиятларда стрессни келтириб чиқарадиган буйрак усти безлари фаолиятининг қолдиқ бузилиши эҳтимолини доимо эътиборга олиш ва глюкокортикоидлар билан тегишли даволаш буюрилишини инобатга олиш лозим. Буйрак усти безлари фаолияти бузилиши даражасига боғлиқ ҳолда режали операцияларни ўтказишдан олдин мутахассис маслаҳати талаб қилиниши мумкин.
Ритонавир плазмада флутиказон пропионати концентрациясининг кескин ошишини келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли флутиказон пропионати ва ритонавирни бир вақтда қўлланилишидан тийилиш лозим, пациент учун потенциал фойда глюкокортикоидларнинг тизимли ножўя таъсирлари хавфидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Флутиказон пропионатини CYP3A нинг бошқа кучли ингибиторлари билан биргаликда қўлланилганида шунингдек тизимли ножўя таъсирлар ривожланишининг юқори хавфи мавжуд.
Ингаляцияли кортикостероидларни қабул қилган, ЎСОК бўлган пациентларда пневмониялар, шу жумладан касалхонага ётқазишни талаб қилган пневмониялар тез-тез кузатилган. Стероидлар дозаси оширилганида пневмония ривожланишининг юқори хавфи ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Даволовчи шифокор ЎСОК бўлган пациентларда пневмония ривожланиши эҳтимолини ёдда тутиши керак, чунки мазкур инфекция патологиясининг клиник белгилари кўпинча ЎСОК зўрайиши билан мос келади. ЎСОК бўлган пациентларда пневмониянинг ривожланиши хавфи омиллари чекиш, кекса ёш, тана вазнининг паст индекси (ТВИ) ва ЎСОКнинг оғир кечишини ўз ичига олади.
SMART йирик тадқиқот (Астмани даволаш учун салметрол қўлланилишига оил кўп марказли тадқиқот) маълумотларига кўра, нафас йўлларининг жиддий касалликлари ривожланиши хавфи ва у билан боғлиқ бўлган ўлим ҳолати плацебога нисбатан салметрол билан даволанганда афроамерикаликларда сезиларли равишда юқори бўлган. Бу фармакогенетик ёки бошқа омиллардан келиб чиққанлиги номаълум. Шу сабабли келиб чиқиши африкалик ёки афрокариблик бўлган қора танли пациентларга даволашни давом эттириш тавсия қилиниши лозим, аммо астма етарли даражада назорат қилинмаганида ёки ЭрФлюСал Форспиро препарати қўлланилиши фонида аҳвол ёмонлашганида улар шифокор билан маслаҳатлашишлари зарур.
Тизимли кетоконазолнинг бир вақтда қўлланилиши салметролнинг тизимли экспозициясини сезиларли оширади. Бу тизимли таъсирлар (масалан, QT интервалининг узайиши ва юракнинг кучли уриши) тез-тезлиги ортишига олиб келиши мумкин. Агар салметрол қўлланилишидан келадиган фойда тизимли ножўя таъсирларнинг потенциал хавфидан ортиқ бўлмаса, кетоконазол ёки CYP3A4 нинг бошқа кучли ингибиторлари бир вақтда қўлланилишидан тийилиш лозим.
Болаларда
Флутиказон пропионатининг юқори дозаларини (одатда суткада ≥1000 мкг) қабул қилаётган 16 ёшдан кичик бўлган болалар ва ўсмирлар тизимли ножўя таъсирлар ривожланишининг алоҳида хавфига, хусусан узоқ вақт давомида юқори дозалар қўлланилганида дучор бўладилар. Эҳтимол қилинган тизимли таъсирлар Кушинг синдромини, кушингсифат ташқи кўринишни, буйрак усти безлари фаолиятининг сўндирилишини, болалар ва ўсмирларда ўткир адренал кризни ва ўсишнинг тўхтаб қолишини, камроқ қатор психологик ва хулқ ўзгаришига оид ҳолатлар намоён бўлишини, жумладан психомотор юқори фаолликни, уйқу бузилишини, ташвиш чекиш, депрессия ёки тажовузкорликни ўз ичига олади.
Болани (ўсмирни) пульмонолог томонидан кўздан кечирилиши назарда тутилиши лозим.
Узоқ вақт давомида ингаляцияли глюкокортикоидлар билан даволанган болаларда ўсишни мунтазам равишда назорат қилиб бориш тавсия этилади. Ингаляцияли глюкокортикоид дозаси астма симптомларини назорат қилишни таъминловчи самарали минимал дозага қадар пасайтирилиши керак.
ЭрФлюСал Форспиро битта блистерда лактозани 12,18 мг (50 мкг/250 мкг доза учун) ёки 11,93 мг (50 мкг/500 мкг доза учун) миқдорда сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида
Одамда фертиллик ҳақида маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорларда қўллаш бўйича маълумотларнинг кўп сонли эмаслиги (3001000 та туғруқ жараёни) салметерол ва флутиказон пропионатида ривожланиш нуқсонларини келтириб чиқарувчи токсиклик ва ҳомила (янги туғилган чақалоқ) учун токсиклик мавжуд эмаслигини кўрсатади. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда β2-агонистлар ва глюкокортикоидларнинг репродуктив токсиклиги аниқланган.
Ҳомиладорлик даврида мазкур препаратни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан ортиқ бўлган ҳолларда буюриш мақсадга мувофиқ.
Ҳомиладорларни даволаш учун флутиказон пропионатининг астма симптомларини мос равишда назорат қилишга имкон берувчи самарали энг кам дозалари буюрилади.
Салметерол, флутиказон пропионати ва (ёки) уларнинг метаболитлари она сутига сингиб ўтиши номаълум. Салметерол ва флутиказон пропионати, шунингдек уларнинг метаболитлари каламушларда она сутига ажралиб чиқиши ҳақида маълумотлар мавжуд.
Она сути билан эмизилаётган бола учун хавфни истисно қилиб бўлмайди. Она учун даволашдан кутиладиган фойдани ҳамда бола учун она сути билан эмизишдан келадиган фойдани чамалаган ҳолда ё она сути билан эмизишни ёхуд ЭрФлюСал Форспиро препарати билан даволашни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиш зарур.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки сезиларли бўлмаган таъсир кўрсатади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Салметерол/флутиказон пропионатининг клиник тадқиқотлари давомида дозани ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар олинмаган; алоҳида ҳолда ҳар бир компонент дозасини ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар қуйида келтирилган.
Бош айланиши, систолик артериал босимнинг ошиши, тремор, бош оғриғи ва тахикардия салметерол дозасини ошириб юборилиши белгилари ва симптомлари бўлиб ҳисобланади. Агар ЭрФлюСал Форспиро препарати билан даволашни препарат таркибига кирувчи β2-агонисти дозасини ошириб юборилиши сабабли тўхтатилиши зарур бўлса, пациентга тегишли ўрнини босувчи стереоид даволаш буюрилиши масаласини кўриб чиқиш лозим. Шунингдек гипокалиемия юзага келиши мумкин, шу сабабли зардобда калий даражаси назорат қилиниши ва унинг ўрнини тўлдириш масаласи кўриб чиқилиши лозим.
Ингаляцияли флутиказон пропионати билан дозани ўткир ошириб юборилиши
Флутиказон пропионатини тавсия этилганидан ортиқ дозаларда ингаляция қилиш буйрак усти безлари фаолиятини вақтинча сўндирилишини келтириб чиқариши мумкин. Одатда бу бирор-бир тезкор чоралар кўрилишини талаб қилмайди, чунки кўпчилик ҳолларда буйрак усти безларининг нормал фаолияти бир неча кун ичида қайта тикланади, плазмада кортизол миқдори таҳлиллари бу ҳақида далолат беради.
Ингаляцияли флутиказон пропионати билан дозани сурункали ошириб юборилиши
Буйрак усти безларининг захира имкониятларини назорат қилиш лозим. Тизимли кортикостероидларни қўллаш керак бўлиши мумкин. Ҳолат барқарорлашганида ингаляцияли кортикостероид билан даволашни тавсия этилган дозада давом эттириш лозим (буйрак усти безлари фаолияти сўндирилиши хавфи ҳақида «Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг). Флутиказон пропионати дозаси ўткир ошириб юборилганида ҳам, сурункали ошириб юборилганида ҳам, ЭрФлюСал Форспиро препаратини қўлланилиши астма симптомларини назорат қилиш учун зарур бўлган дозаларда давом эттирилиши мумкин.
ОПА/алюминий/ПВХ шакл берувчи плёнкадан ва герметизацияловчи алюминийли фольгадан тайёрланган ламинацияланган уяли ўрамларда кукунли аралашманинг 60 та дозасини сақлайдиган пластик ингаляция қурилмаси.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланг.
2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин фойдаланилмасин.
Рецепт билан берилади.
АЭРОФАРМ ГмбХ, Франсуа-Миттеран-Аллее 1, 07407 Рудольштадт, Германия.
Flutikazon: 0.5 mg/doza, Salmeterol: 0.05 mg/doza
Ko`p so`raladigan savollar
Erflyusal Forspiro ingalatsiya uchun kukun 50 mkg / 500 mkg dozada, 60 dozada (flakon) narxi har bir paket uchun
Erflyusal Forspiro ingalatsiya uchun kukun 50 mkg / 500 mkg dozada, 60 dozada (flakon) ning to`liq analoglari:
- Bufesal nafas olish uchun eritma 7%, 4 ml №10 (tumanliklar)
- Flutimaks-C 500 (Flutimax-C 500) ingalatsiya uchun kukunli kapsulalar 50 mkg + 500 mkg № 60 (2 shisha x 30 kapsula) + inhalatsiya moslamasi
- Flutimaks-C 250 (Flutimax-C 250) ingalatsiya uchun kukunli kapsulalar 50 mkg + 250 mkg № 60 (2 shisha x 30 kapsula) + inhalatsiya moslamasi
Erflyusal Forspiro ingalatsiya uchun kukun 50 mkg / 500 mkg dozada, 60 dozada (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.
Erflyusal Forspiro ingalatsiya uchun kukun 50 mkg / 500 mkg dozada, 60 dozada (flakon) ishlab chiqaruvchisi Aerofarm hisoblanadi.