Facebook Pixel Code

Seretide Evoksaler (Seretid Evoxaler) nafas olish uchun aerozol 125 mkg / 25 mkg, 120 dozada (flakon)

dagi narxlar
dan 209900 so'm gacha 249000 so'm
Retsept bo'yicha
30 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Seretide Evoksaler (Seretid Evoxaler) nafas olish uchun aerozol 125 mkg / 25 mkg, 120 dozada (flakon)

Бир доза қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 36,3 мкг сальметерол ксинафоати (25 мкг сальметеролга эквивалент), 125 мкг ёки 250 микрограм флутиказон пропионати;

ёрдамчи моддалар: пропеллент гидрофторалкан 134a (HFA 134а) (GR106642X) 75 мг гача.

Оқ ёки деярли оқ суспензия.

Ингаляция учун аэрозоль.

Астмага қарши воситалар. Адренергик воситалар астмага қарши воситалар билан мажмуада. АТХ коди: R03BX.

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Сальметерол ва флутиказон пропионати турли таъсир механизмларига эга. Сальметерол касаллик симптомларини олдини олади, флутиказон пропионати эга ўпка функциясини яхшилайди ва касалликни зўрайишини олдини олади. Сальметерол/флутиказон пропионати бета-агонист ва ингаляцион кортикостероидларни бир вақтда қабул қиладиган пациентлар учун муқобил даволаниш усули бўлиши мумкин. Иккала препаратнинг тегишли таъсир механизмлари қуйида кўриб чиқилади.

Сальметерол

Сальметерол - узоқ (12 соатгача) таъсир этувчи, рецепторнинг ташқи домени билан боғланувчи узун ён занжирига эга бўлган бета2-адренорецепторларнинг селектив агонистидир.

Сальметеролнинг ушбу фармакологик хусусиятлари гистамин томонидан индукция қилинган бронхоконстрикцияга қарши янада самарали ҳимояни ва қисқа таъсирли бета2-агонистларнинг тавсия этилган дозаларига нисбатан узоқроқ, камида 12 соат давом этувчи бронходилатацияни таъминлайди.

Флутиказон пропионати

Флутиказон пропионати тавсия этилган дозаларда ингаляцион усулда юборилганда ўпкада яққол яллиғланишга қарши таъсир этиши сабабли, тизимли буюриладиган кортикостероидларга хос ножўя реакцияларсиз, астма касаллигининг клиник симптомларини камайишига ва уларнинг зўрайишлари тез-тезлигини пасайишига олиб келади.

Фармакодинамик самаралари

Сальметерол

In vitro шароитдаги синовлар сальметерол одамнинг ўпка тўқималаридан гистамин, лейкотриенлар ва D2 простагландини каби семиз ҳужайраларининг медиаторларини ажралиб чиқишини кучли ва узоқ вақт таъсир этувчи ингибитори эканлигини намойиш этади.

Сальметерол одамда ингаляцион аллергенларга бўлган жавобнинг эрта ва кечки босқичларини сусайтиради; охиргиси битта доза юборилгандан сўнг 30 соатдан ортиқ, яъни бронходилатация самараси тугаб бўлган вақтда ҳам давом этади. Сальметеролни бир марта юборилиши бронхиал дарахтнинг гиперфаоллигини сусайтиради. Бу сальметеролни бронхолитик самарасидан ташқари, қўшимча клиник таъсирга эга эканлигидан далолат беради, лекин бу таъсирининг клиник аҳамияти охиригача аниқланмаган. Ушбу таъсир механизми глюкокортикостероидларнинг яллиғланишга қарши самарасидан фарқ қилади.

Флутиказон пропионати

Ингаляцион флутиказон пропионатини ҳатто максимал тавсия қилинган дозаларда узоқ вақт давомида қўлланганда катталарда ҳам болаларда ҳам буйрак усти бези гормонларининг бир суткалик секрецияси норма чегарасида қолади. Бошқа ингаляцион ГКС воситаларини қабул қилаётган беморларни флутиказон пропионатини қабул қилишга ўтказилгандан сўнг, перорал кортикостероидларни илгариги ва жорий вақти-вақти билан қўлланишидан қатъий назар, буйрак усти бези гормонларининг бир суткалик секрецияси аста-секин нормаллашади. Бу флутиказон пропионатини ингаляцион қўллаш фонида буйрак усти бези функциясини тикланишини англатади. Флутиказон пропионати узоқ вақт давомида қўлланганда буйрак усти бези пўстлоғининг заҳирадаги функцияси ҳам норма доирасида қолади, бу ҳақида тегишли стимуляция синамаларига жавобан ишлаб чиқарилаётган кортизол миқдорини нормал ошиши далолат беради. Олдинги даволаш натижасида юзага келган адренал заҳирани камайиши узоқ вақт сақланиши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Фармакокинетикаси

Сальметеролни ва флутиказон пропионатини бир вақтда ингаляцион юбориш ҳайвонларда ва одамларда қўлланганда ушбу моддалардан ҳар бирининг фармакокинетикасига таъсир этмайди.

Фармакокинетикани ўрганиш учун, ҳар бир компонентни алоҳида кўриб чиқилган.

Дори воситаларининг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича 15 нафар соғлом кўнгиллилар иштирокидаги плацебо назоратли кесишган тадқиқот жараёнида сальметеролни (суткада икки марта ингаляцион 50 микрограмм) ва CYP3A4 ингибитори кетоконазолни (бир суткада бир марта перорал 400 микрограмм) 7 кун давомида бирга қабул қилинганда, қон плазмасида сальметеролнинг миқдори сезиларли даражада ошганлиги қайд этилди (Сmax 1,4 баробар ва - AUC 15 баробар ошган). Дозалар такрор буюрилганда сальметеролни тўпланишини ошиши кузатилмади. Сальметерол билан кетоконазолни бирга қабул қилиш, QT интервални узайиши ёки синусли тахикардия сабабли учта текширилувчида бекор қилинди. Қолган 12 нафар беморларда сальметерол билан кетоконазолни бирга қабул қилиш юрак уришига, қондаги калий миқдорига ёки QT интервали давомийлигига клиник аҳамиятли таъсир этмади (Махсус кўрсатмалар ва Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

Сўрилиши

Сальметерол

Сальметерол ўпка тўқимасида маҳаллий таъсир этади ва шу сабабли терапевтик самараси унинг плазмадаги миқдорига боғлиқ бўлмайди. Сальметеролнинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар чекланган, чунки уни терапевтик дозаларида ингаляцион юборилгандан сўнг препаратнинг плазмадаги жуда паст (тахминан 200 пг/мл ва ундан кам) бўлган концентрациясини аниқлаш техник жиҳатдан қийин. Сальметерол ксинафоати мунтазам қўлланганда тизимли қон оқимида гидроксинафтол кислотаси аниқланади ва унинг барқарор концентрацияси тахминан 100 нг/мл гача етади. Бу концентрациялар токсикликни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда кузатилган мувозанатли концентрациялар даражасидан 1000 марта пастдир. Узоқ муддат (12 ойдан ортиқ) қўлланганида нафас йўлларининг обструкцияси бўлган беморларнинг ҳолатига салбий таъсир этиши кузатилмаган.

Флутиказон пропионати

Мавжуд бўлган ингаляцион мосламаларнинг ҳар бири бўйича флутиказон пропионатининг мутлоқ биокираолишлиги ингаляцион ва вена ичига юбориладиган шаклларининг фармакокинетик маълумотлари қиёсий тадқиқот доирасида баҳоланган. Соғлом текширилувчиларда Аккухалер/Дискус ёрдамида юборилган флутиказон пропионатининг мутлоқ биокираолишлиги 7,8%, Дискхалер ёрдамида юборилганда - 9,0%, Эвохалер ёрдамида юборилганда - 10,9% ни ташкил этган; сальметерол билан бирга Эвохалер кўринишида юборилган флутиказон пропионати учун - 5,3% ва Аккухалер/Дискус кўринишидаги учун - 5,5% ни ташкил этган. Астма ёки ЎСОК билан касалланган беморларда ингаляцион флутиказон пропионатининг тизимли таъсири камроқ кузатилади. Қон тизимига сўрилиши асосан ўпкада юз беради, айни пайтда бошида тез, сўнгра эса секинлашади. Ингаляция йўли билан юборилган дозанинг бир қисми ютиб юборилиши мумкин, лекин препарат сувда кам эриши ва жигар орқали бирламчи ўтишда жадал метаболизмга учраши оқибатида унинг тизимли таъсири жуда паст бўлади. Перорал қабул қилинганда флутиказон пропионатининг мутлоқ биокираолишлиги 1% дан камни ташкил этади. Ингаляция йўли билан юборилган доза миқдори билан флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ўртасида тўғри пропорционал боғлиқлик бор.

Тақсимланиши

Сальметерол

Маълумотлар йўқ

Флутиказон пропионати

Флутиказон пропионати мувозанат ҳолатида катта тақсимланиш ҳажмига эга (тахминан 300 л). Флутиказон пропионати плазма оқсиллари билан нисбатан юқори даражада боғланиш хусусиятига эга (91%).

Метаболизми

Сальметерол

In vitro шароитдаги синовлар, сальметерол цитохром Р450 3А4 (CYP3А4) таъсирида a-гидроксисальметеролгача (алифатик оксидланиш) жадал метаболизмга учрашини намойиш этади. Сальметерол ва эритромициннинг соғлом кўнгиллиларга буюрилишини ўрганиш юзасидан такрорий тадқиқотлар эритромицинни 500 мг дозада суткада уч марта буюрилганда фармакодинамикада клиник аҳамиятли ўзгаришларни намойиш этмаган. Бироқ, сальметерол билан кетоконазолнинг ўзаро таъсирини ўрганишда плазмада сальметеролнинг концентрациясини сезиларли ошиши кузатилган (Махсус кўрсатмалар ва Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

Флутиказон пропионати

Флутиказон пропионати асосан цитохром Р450 тизимининг CYP3А4 изоферменти иштирокида, фаол бўлмаган карбоксил кислота метаболити ҳосил бўлиши билан кечадиган метаболизм натижасида тизимли қон йўлларидан тез чиқарилади. CYP3A4 маълум ингибиторларини бир вақтда қўллаганда флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ошиши мумкинлиги сабабли эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

Чиқарилиши

Сальметерол

Маълумотлар йўқ

Флутиказон пропионати

Флутиказон пропионати плазмада юқори клиренсга (1150 мл/мин) ва тахминан 8 соатни ташкил этувчи якуний ярим чиқарилиш даврига эга. Флутиказон пропионатининг буйрак клиренси юқори эмас (< 0,2%) ва метаболит кўринишида 5% дан камни ташкил қилади.

Астма (Нафас Йўлларининг Қайтувчан Обструкцияси)

Серетидтм Эвохалертм астма (Нафас Йўлларининг Қайтувчан Обструкцияси) касаллигида базис даволаш учун, шу жумладан:

  • узоқ таъсир этувчан бета-агонистлар ва ингаляцион кортикостероидларнинг самарали қувватловчи дозаларини қабул қилаётган беморларга;
  • ингаляцион кортикостероид билан даволаниш жараёнида касаллик симптомлари сақланаётган беморларга;
  • бронходилататорлар билан мунтазам равишда даволанаётган ва ингаляцион кортикостероидларга муҳтож беморларга буюрилади.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)

Серетидтм Эвохалертм ўпканинг сурункали обструктив касаллигида (ЎСОК), шу жумладан бронхит ва ўпка эмфиземасида эришилган самарани бир маромда тутиб туриш учун кўрсатилган.

Серетидтм Эвохалертм умумий ўлим кўрсаткичини пасайишини намойиш қилган.

Серетид™ Эвохалер™ фақат ингаляцион равишда қўллаш учун мўлжалланган.

Оптимал самарага эришиш учун препаратни ҳатто симптомлари бўлмаганида ҳам мунтазам қўллаш керак.

Шифокорлар препаратнинг дозаси оптимал бўлиши учун пациентни мунтазам кўрикдан ўтказишлари керак. Дозани фақат шифокорнинг тавсиясига кўра ўзгартириш лозим.

Астма (Нафас Йўлларининг Қайтувчан Обструкцияси)

Препаратнинг дозасини касаллик симптомлари юқори даражада назорат қилинишини таъминлайдиган самарали бўлган энг паст дозагача аста-секин пасайтириш керак. Агар суткада Серетидтм Эвохалертмнинг иккита ингаляцияси касаллик симптомлари назоратини таъминласа, энг паст самарали доза суткада 1 ингаляцияни ташкил қилади.

Пациентга препаратни касаллик оғирлигига мос келувчи салматерол-флутиказон-пропионатининг худди шундай дозасини сақловчи дозада буюриш керак.

Агар ингаляцион кортикостероидлар билан ўтказилаётган монотерапия пациентда касалликни адекват даражада назорат қилишга эришишнинг имкони бўлмаса, кортикостероиднинг дозасига терапевтик жиҳатдан эквивалент бўлган сальметерол-флутиказон пропионатини қўллаган ҳолда мажмуавий даволашга ўтиш бронхиал астма назорати яхшиланишига олиб келиши мумкин. Ингаляцион кортикостероидлар билан монотерапия бронхиал астмани адекват назорат қилиш имкониятини таъминлаётган пациентларга сальметерол-флутиказон пропионати билан ингаляцион даволашга ўтиш бронхиал астма устидан назоратни сақлаб қолган ҳолда, кортикостероиднинг дозасини пасайтириш имконини бериши мумкин.

Катталар ҳамда 12 ёш ва ундан катта болалар

25 мкг сальметерол ва 50 мкг флутиказон пропионатининг иккита ингаляцияси суткада икки марта буюрилади.

25 мкг сальметерол ва 125 мкг флутиказон пропионатининг иккита ингаляцияси суткада икки марта буюрилади.

25 мкг сальметерол ва 250 мкг флутиказон пропионатининг иккита ингаляцияси суткада икки марта буюрилади.

4 ёш ва ундан катта болалар:

25 мкг сальметерол ва 50 мкг флутиказон пропионатининг иккита ингаляцияси суткада икки марта буюрилади.

4 ёшгача бўлган болаларда Серетид™ Эвохалерни™ қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)

Катталар

Катта ёшдаги пациентлар учун тавсия этиладиган энг юқори доза суткада икки марта 25 мкг сальметерол ва 250 мкг флутиказон пропионатининг иккита ингаляциясини ташкил этади.

Алоҳида гуруҳ пациентлари

Кекса ёшдаги пациентларда ёки буйрак ва жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.

Серетид™ Эвохалер™ ни ишлатиш бўйича йўриқнома

Ингалятор созлигини текшириш:

Ингаляторни биринчи марта ишлатиш олдидан ёки ингалятор бир ҳафта ва кўпроқ ишлатилмаган бўлса, қалпоқчанинг ён қисмига бироз босиб, мундштук қалпоқчаси ечиб олинади, ингалятор яхшилаб силкитилади ва унинг ишлашига ишонч ҳосил қилиш учун препаратни ҳавога икки марта пуркалади.

Ингаляторни ишлатиш:

  1. Қалпоқчанинг ён қисмига бироз босиб, мундштук қалпоқчаси ечилади.
  2. Ингалятор, шу жумладн мундштукни, у тоза эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ичи ва сирти (ёт заррачалар йўқлиги юзасидан) кўздан кечирилади.
  3. Ёт заррачаларни йўқлигига ишонч ҳосил қилиш ва ингалятор ичидаги модда бир текис аралашиши учун ингаляторни яхшилаб чайқатиш керак.
  4. Ингаляторни кўрсатгич ва катта бармоқ орасига тубини юқорига қилиб вертикал ҳолатда жойлаштиринг, бунда катта бармоқ мундштук остидаги асосда жойлашиши лозим.
  5. Иложи борича чуқур нафас чиқаринг. Мундштукни тишлар орасига жойлаштириб, уни тишламай, лаб ёрдамида яхшилиб қисиб олинг.
  6. Оғиз орқали максимал чуқур нафас олиб, бир вақтнинг ўзида дори воситасини пуркалишини амалга ошириш учун ингаляторнинг юқори қисмига босиш керак.
  7. Нафасни иложи борича кўпроқ ушлаб туринг, ингаляторни оғиздан чиқаринг ва бармоқни ингаляторнинг юқори қисмидан олинг. Нафасни қанчалик узоқ ушлаб туриш мумикн бўлса, шунча ушлаб туринг.
  8. Агар ингаляцияни давом эттириш лозим бўлса, ингаляторни вертикал ҳолатда ушлаб туриб, тахминан 30 секунд кутиб туриш керак, сўнгра эса 3-7 босқичларни такрорлаш лозим.
  9. Ингаляциядан сўнг оғиз бўшлиғини сув билан чайиш ва сувни туфлаб юбориш лозим.
  10. Мундштукнинг ҳимоя қалпоқчасини зич ёпинг.

Қалпоқча тўғри ёпилганда шақ этган товуш эшитилади. Агар шақ этган товуш эшитилмаса, қалпоқчани айлантириб, куч ишлатмасдан яна ёпишга ҳаракат қилиш керак.

5, 6 ва 7 босқичларни бажараётганда шошилиш мумкин эмас. Нафас олишни иложи борича секин, бевосита ингалятор клапанига босиш олдидан бошлаш керак. Жараён тўғри бажарилганига ишонч ҳосил қилиш учун, илк бор кўзгу олдида бир неча марта машқ қилиш тавсия этилади. Ингаляция вақтида ингалятордан ёки оғиз бурчакларидан пайдо бўлувчи «тутунча», ингаляция нотўғри бажарилаётганини кўрсатади ва шунинг учун 2 босқичдан бошидан бошлаш керак.

Агар шифокор ингаляторни ишлатиш бўйича бошқа кўрсатмалар берган бўлса, унда уларга амал қилиш керак. Агар ингаляторни ишлатиш бўйича қийинчиликлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Болалар

Кичкина болалар ингалятордан фойдаланишда катталар ёрдамига мухтож бўлишлари мумкин. Бола нафас чиқаришини буюриш керак ва нафас олишни бошлаш вақтида ингаляторни ҳаракатга келтириш керак. Ингаляторни ишлатиш техникасини бирга машқ қилиш мумкин. Каттароқ ёшдаги болалар ёки қўллари кучсизлашган катталар ингаляторни иккита қўллари билан ушлашлари керак, бунда иккала кўрсатгич бармоқлар ингаляторнинг юқори қисмида, иккала катта бармоқлар эса - асосида, мундштукдан пастда бўлиши керак.

Ингаляторни тозалаш

Ингаляторни ҳафтада камида бир марта тозалаш керак.

  1. Мундштукдан ҳимоя қалпоқчасини ечиб олиш керак.
  2. Контейнерни пластик қурилмадан чиқарманг.
  3. Мундштукнинг ичини ва ташқарисини, шунингдек пластик корпусни қуруқ мато ёки дока билан яхшилаб артиш керак.
  4. Мундштукни қалпоқча билан ёпинг.

МЕТАЛЛ КОНТЕЙНЕРНИ СУВГА СОЛМАНГ.

Серетидтм Эвохалертм воситаларининг ҳар бир компонентига боғлиқ бўлган барча ножўя таъсирлар қуйида келтирилган. Иккита компонент мажмуаси қўлланганда ҳар бир компонентни алоҳида қўллаш билан қиёслаш натижасида қўшимча ножўя таъсирлар аниқланмаган.

Ножўя таъсирлар аъзолар тизимларининг тоифасига ва учраб туриш тез-тезлигига қараб келтирилган. Учраш тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10), тез тез (≥1/10 дан <1/100 гача), баъзан (≥1/100 дан <1/1000 гача), кам ҳолларда (≥1/1000 дан < 1/10 000 гача) ва жуда кам ҳолларда (<1/10 000) даражаларида белгиланади. Учраш тез-тезлиги кўрсаткичларининг аксарияти астма касаллиги юзасидан 23 та ва ЎСОК юзасидан 7 та клиник тадқиқотлар жараёнида аниқланганди. Ножўя таъсирларнинг ҳаммаси хам клиник тадқиқотлар жараёнида аниқланмаган. Клиник тадқиқотлар давомида қайд этилмаган ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги спонтан олинган маълумотлар асосида ҳисоб чиқилган.

Инфекцион ва паразитар касалликлар

Тез-тез: оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ кандидози, пневмония (ЎСОКли беморларда).

Кам ҳолларда: қизилўнгач кандидози.

Иммун тизими томонидан

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари:

Баъзан: тери аллергик реакцияси, диспноэ.

Кам ҳолларда: анафилактик реакциялар

Эндокрин тизим томонидан

Тизимли таъсирлар юз бериши мумкин (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)

Баъзан: Катаракта.

Кам ҳолларда: Глаукома.

Моддалар алманишуви ва озиқланиш томонидан

Баъзан: Гипергликемия.

Руҳий бузилишлар

Баъзан: қўрқув ҳисси, ўйқуни бузилиши.

Кам ҳолларда: хулқдаги ўзгаришлар, шу жумладан ўта юқори фаоллик ва таъсирчанлик (асосан болаларда)

Нерв тизими томонидан

Жуда тез тез: бош оғриғи (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)

Баъзан: тремор (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Юрак томонидан

Баъзан: юрак уриши тезлашиши (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг), тахикардия, липилловчи аритмия

Кам ҳолларда: юрак аритмияси, шу жумладан суправентрикуляр тахикардия ва экстрасистолия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва умуртқа билан кўкс оралиғи томонидан

Тез-тез: овозни бўғилиши /дисфония.

Жуда кам ҳолларда: томоқни ачишиши (таъсирланиши).

Тери ва териости тўқималар томонидан

Баъзан: қонталашлар ҳосил бўлиши.

Суяк-мушак ва бириктурувчи тўқима тизими томонидан

Тез тез: мушакларни тиришиши, артралгия.

Постмаркетинг маълумотлар

Иммун тизими томонидан

Қуйидагича намоён бўладиган ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан:

Кам ҳолларда: ангионевротик шиш (асосан юз шиши ва орофарингеал шиш) ҳамда бронхоспазм.

Эндокрин тизим томонидан

Кузатилиши мумкин бўлган тизимли таъсирлар қўйидагилардан иборат бўлиши мумкин (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)

Кам ҳолларда: Кушинг синдроми, Кушингоид симптомлар, буйрак усти безли функциясини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсиш жараёнини секинлашиши, суяк тўқимасининг минерал зичлигини пасайиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан

Кам ҳолларда: парадоксал бронхоспазм (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Серетидтм Эвохалертм ни анамнезида препаратнинг компонентларига нисбатан юқори сезувчанлиги бўлган беморларга қўллаш мумкин эмас (Таркиби бўлимига қаранг).

Пациентларда, бу ҳақиқатдан зарур ва асосланган бўлган ҳолларидан ташқари ҳолларда носелектив ва селектив бета-блокаторларни қўллашдан сақланиш лозим.

Флутиказон пропионатини ингаляцион усулда юборилганда жигардан «биринчи ўтишда»ги фаол метаболизми ва ичакларда, жигарда цитохром Р450 3А4 тизими ферментлари иштирокидаги юқори тизимли клиренси туфайли қон плазмасидаги унинг концентрациялари жуда паст бўлади. Шунинг учун, флутиказон пропионатининг клиник аҳамиятли дорилар билан ўзаро таъсир эҳтимоли кам.

Соғлом кўнгиллилардаги дориларнинг ўзаро таъсири юзасидан ўтказилган тадқиқот, ритонавир (юқори даражада фаол цитохром Р450 3А4 ингибитори) плазмада флутиказон пропионатининг концентрациясини сезиларли даражада ошириши мумкинлигини, бу эса мувофиқ равишда зардобда кортизолнинг концентрациясини пасайишига олиб келишини кўрсатди. Постмаркетинг қўллаш доирасида флутиказон пропионатини интраназал ёки ингаляцион усулда ритонавир билан бирга қабул қилган пациентларда дориларнинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар кузатилган, бу кортикостероидларнинг тизимли самараларига, шу жумладан Кушинг синдроми ва буйрак усти бези функциясини сусайишига олиб келган. Шундай қилиб, ритонавир препаратини ва флутиказон пропионатини бирга қўллашдан, пациент учун кутилган фойда кортикостероидларнинг бўлиши мумкин бўлган тизимли ножўя самаралари хавфидан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда сақланиш керак.

Цитохром Р450 3А4 бошқа ингибиторларини қўллаш юзасидан тадқиқотлар флутиказон пропионатининг тизимли экспозициясини зардобда кортизолнинг концентрацияси сезиларли пасайтирмаган ҳолда, бир оз (эритромицин) ва ўртача (кетоконазол) ошишини намойиш этди. Шундай бўлсада, цитохром Р450 3А4 кучли ингибиторларини (масалан, кетоконазолни) ёндош буюрилганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим, чунки флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ошиши эҳтимоли мавжуд.

Кетоконазол ва сальметеролни бирга қўлланиши плазмада сальметеролнинг концентрациясини сезиларли даражада (Сmax - 1,4 баробар ва AUC - 15 баробар) ошишига сабаб бўлган ва бу QT интервални узайишига олиб келиши мумкин (Махсус кўрсатмалар ва Фармакокинетикаси бўлимига қаранг).

Серетидтм Эвохалертм ўткир симптомларни бартараф этиш учун мўлжалланмаган, чунки бу каби ҳолатларда тез ва қисқа таъсир этувчи ингаляцион бронходилататорни (масалан, салбутамолни) қўллаш лозим. Пациентларни улар ўткир симптомларни бартараф этиш учун мўлжалланган препаратни доимо ўзи билан олиб юриши зарурлиги ҳақида хабардор қилиш зарур.

Симптомларни енгиллаштириш учун қисқа таъсир этувчи бронходилататорларни илгарига қараганда тез-тез қўлланаётгани касалликнинг назорати салбий томонга ўзгарганлигидан далолат беради ва бундай вазиятларда пациент шифокорга мурожаат қилиши лозим.

Бронхиал астма устидан назоратни бирдан ва авж олиб ёмонлашиб бориши пациентнинг ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин ва бундай вазиятларда пациент шифокорга мурожаат қилиши керак. Кортикостероиднинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин. Агар Серетидтм Эвохалертмнинг қўлланаётган дозаси касалликни адекват назорат қилишни таъминламаса, пациент шифокорга мурожаат қилиши лозим.

Астмаси бўлган пациентларда касалликни зўрайиши хавфи мавжудлиги туфайли, Серетидтм Эвохалертм билан даволашни кескин тўхтатиш мумкин эмас, препаратнинг дозасини шифокор назоратида аста-секин пасайтириш керак. ЎСОК билан хасталанган пациентларда препаратни бекор қилиш декомпенсация симптомлари билан кечиши мумкин ва шифокор кузатувини талаб этади.

Клиник тадқиқотларда Серетидтм Эвохалертм қабул қилаётган ЎСОК билан хасталанган пациентларда пневмония касаллигини кўпайиши ҳақида маълумотлар олинган (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг). Шифокорлар ЎСОК да пневмонияни ривожланиши мумкинлигини унутмасликлари лозим, чунки ЎСОК ни зўрайиши ва пневмониянинг клиник манзаралари кўпинча бир бирига ўхшаш.

Кортикостероидлар сақлаган барча ингаляцион препаратлар сингари, Серетидтм Эвохалертм ни хам фаол ва нофаол шаклдаги ўпка туберкулёзи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Тиреотоксикозда Серетидтм Эвохалертм ни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Симпатомиметиклар гуруҳига мансуб ҳар қандай препаратларни қабул қилинганда, айниқса терапевтик дозалар оширилганда, систолик артериал босимни ошиши ва юрак қисқаришлари сонини ошиши каби юрак-қон томир тизими томонидан кўринишлар ривожланиши мумкин. Шу сабабли анамнезида юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларга Серетидтм Эвохалертмни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Барча симпатомиметик препаратлар терапевтик дозадан юқори бўлган дозаларда қон зардобида калийнинг даражасини транзитор пасайишини чақириши мумкин. Шунинг учун қон зардобида калий даражасини пасайишига мойиллиги бўлган пациентларга Серетидтм Эвохалертм ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Ҳар қандай ингаляцион кортикостероид, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт ишлатилганда, тизимли самараларни чақириши мумкин; бироқ, қайд этиш лозимки, бундай симптомларни юз бериш эҳтимоли, перорал кортикостероидлар билан даволашдаги симптомлардан анча камдир (Дозани ошириб юборилиши бўлимига қаранг). Юз бериши мумкин бўлган тизимли таъсирлар Кушинг синдроми, кушингсимон симптомлар, буйрак усти бези функциясини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши, суяк тўқимасининг минерал зичлигини пасайишини, катаракта ва глаукомани ўз ичига олади. Шунинг учун бронхиал астмани даволашда дозани симптомларни самарали назоратини таъминлайдиган энг паст дозагача пасайтириш муҳимдир.

Стрессни чақириши мумкин бўлган шошилинч ҳолатларда ва режали ҳолатларда, буйрак усти бези функциясини сусайиши мумкинлигини ёдда тутиш ва кортикостероидлар билан оптимал даволашни кўриб чиқиш лозим (Дозани ошириб юборилиши бўлимига қаранг).

Ингаляцион кортикостероидларни узоқ вақт қабул қилаётган болаларнинг бўйини мунтазам ўлчаб туриш тавсия қилинади.

Буйрак усти бези функциясини сусайиши мумкинлиги туфайли, перорал кортикостероидлардан ингаляцион флутиказон пропионати билан ингаляцион даволашга ўтказилган пациентларни алоҳида эҳтиёткорлик билан даволаш ва уларда буйрак усти бези функциясини мунтазам назорат қилиш лозим.

Ингаляцион флутиказон пропионати билан даволаш бошланганидан сўнг тизимли кортикостероидларни аста-секин бекор қилиш керак ва бундай беморлар стресс вазиятларида пациент, уларга қўшимча равишда кортикостероидни юбориш зарур бўлиши мумкинлиги кўрсатувчи пациентнинг махсус карточкасини доимо ёнида олиб юриши лозим.

Қонда глюкоза даражасини ошиши ҳақида жуда кам хабарлар мавжуд (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг) ва шунинг учун қандли диабети бўлган беморларга препаратни буюрилганда буни ёдда тутишлари лозим.

Пострегистрацион даврда флутиказон пропионати ва ритонавирни қабул қилган пациентларда кортикостероиднинг тизимли самараларига, шу жумладан Кушинг синдроми ва буйрак усти бези функциясини сусайишига олиб келувчи дори воситаларнинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар олинган. Шунинг учун ритонавир препаратини ва флутиказон пропионатини бирга қўллашдан, пациент учун кутилган фойда кортикостероидларнинг бўлиши мумкин бўлган тизимли ножўя самаралари хавфидан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда сақланиш керак (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

Бронхиал астма бўйича ўтказилаётган даволашга қўшимча равишда қабул қилинаётган сальметеролнинг (Серетидтм Эвохалертм компонентининг) хавфсизлигини ўрганиш юзасидан америкада ўтказилган йирик клиник тадқиқот (SMART) бронхиал астма сабабли ўлим билан якунланган ҳолатлар сони сальметерол гуруҳида плацебога нисбатан юқори эканлигини кўрсатди. Афроамерика ирқига мансуб пациентларда сальметеролни қабул қилишда нафас олиш тизими томонидан жиддий салбий ҳолатлар ёки касаллик ўлим билан якун топиши хавфи, бошқа пациентларга қараганда, плацебога нисбатан тахминан кўпроқдир. Фармакогенетик омиллар ёки бошқа сабабларнинг моҳияти номаълум. SMART тадқиқоти ингаляцион кортикостероидларни қўллаш астма сабабли юз берган ўлим хавфига таъсир этиш-этмаслигини аниқлашга қаратилмаган.

Дори воситаларининг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотларда, тизимли кетоконазолни бирга қўллаш қон плазмасида сальметеролнинг экспозициясини ошириши қайд этилган. Бу QT интервални узайишига олиб келиши мумкин. CYP3A4 кучли ингибиторларини (масалан, кетоконазолни) сальметерол билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия этилади (Дориларнинг ўзаро таъсири ва Фармакокинетикаси бўлимларига қаранг).

Бошқа ингаляцион препаратларни қўлланганда бўлгани каби, бевосита қўллагандан сўнг авж олиб борувчи ҳансирашни кучайиши билан намоён бўлувчи парадоксал бронхоспазм кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатда зудлик билан тез ва қисқа таъсир этувчи ингаляцион бронходилататорни қўллаш керак. Серетидтм Эвохалертм ни дарҳол бекор қилиш, пациентнинг аҳволини баҳолаб, заруратга қараб, муқобил даволашни бошлаш лозим (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).

Бета2-агонистларнинг фармакологик таъсири билан боғлиқ бўлган тремор, юрак уришини субъектив ҳис этиш ва бош оғриғи каби ножўя таъсирлар ҳақида хабарлар мавжуд. Бироқ, бу ҳолатлар қисқа муддатли характерга эга бўлиб, уларни намоён бўлиши мунтазам даволашда камайиб боради (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Одамда фертиликка таъсири юазасидан маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар флутиказон пропионати ёки сальметерол ксинафоатининг эркак ёки аёллар фертиллигига таъсирини намойиш қилмаган.

Ҳомиладорлик

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш юзасидан маълумотлар етарли эмас. Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун ҳар қандай хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Ретроспектив эпидемиологик тадқиқот натижалари бўйича ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги даврида флутиказон пропионатини қабул қилганда, бошқа ингаляцион кортикостероидларни қабул қилишга нисбатан йирик туғма нуқсонлар ривожланиши (МСМ) хавфини ошиши аниқланмаган.

Препарат ва унинг компонентларини репродуктив токсиклигини ўрганиш юзасидан ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда адренорецепторларининг фаол β2-агонисти ва кортикостероидларнинг ортиқча миқдордаги тизимли концентрациясини ҳомилага таъсир этиши аниқланган.

Ушбу синф препаратларини клиник қўлланишининг кенг тажрибаси, терапевтик дозаларда қўлланганда таърифланган самаралар клиник аҳамиятли эмаслигидан далолат беради.

Лактация

Препарат терапевтик дозада нафас йўлига ютилгандан сўнг сальметерол ва флутиказон пропионатининг қон плазмасидаги концентрацияси жуда кам бўлади, шунинг учун кўкрак сутида ҳам уларнинг концентрацияси худди шу даражада паст бўлиши керак. Бу ҳолат ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар билан тасдиқланган бўлиб, уларнинг сутида сальметерол ва флутиказон пропионатининг концентрацияси пастлиги аниқланган. Сальметерол ва флутиказон пропионатининг аёлларнинг кўкрак сутида концентрацияси тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препаратни лактация даврида фақат, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун ҳар қандай хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Автотранспортни, механизмларни бошқариш қобилиятига ва когнитив кўникмаларга таъсири

Серетидтм Эвохалертмнинг транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири борасида махсус тадқиқотлар ўтказилмаган, бироқ иккала компонентнинг фармакологияси бирон-бир таъсирни тахмин этмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.

Серетидтм Эвохалертм, сальметерол ва/ёки флутиказон пропионати препаратларининг дозаларини ошириб юборилиши ҳолатлари бўйича мавжуд маълумотлар қуйида келтирилган.

Салметерол-флутиказон пропионатини тавсия этилгандан юқори дозада қўллаш тавсия этилмайди. Дозани буюриш тартибини мунтазам қайта кўриб чиқиш ва дозани симптомларнинг самарали назоратини таъминлаш учун тавсия этилган энг паст дозагача пасайтириб бориш жуда муҳимдир (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).

Симптомлари ва белгилари

Сальметеролнинг дозаси ошириб юборилганда кутиладиган симптомлар ва белгилари хаддан ташқари бета2-адренергик стимуляцияга хос бўлиб, тремор, бош оғриғи, тахикардия, систолик артериал босимни ошиши ва гипокалиемияни ўз ичига олади. Флутиказон пропионати тавсия этилганидан юқори дозада ингаляцион юборилганида юз берадиган доза ошириб юборилишидаги ўткир ҳолат гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг функциясини вақтинчалик сусайишини чақириши мумкин. Одатда бу бирон-бир шошилинч чораларни кўришни талаб қилмайди, чунки буйрак усти безининг нормал функцияси бир неча кун давомида қайта тикланади.

Серетидтм Эвохалертм узоқ вақт давомида тавсия этилганидан юқори дозада қабул қилинганида буйрак усти бези пўстлоғи функцияси сезиларли сусайиши мумкин. Препаратни тавсия этилганидан юқори дозада узоқ вақт давомида (бир неча ой ёки йиллар давомида) қабул қилинганда асосан болаларда, кам ҳолларда учраган ўткир адренал криз ҳолатлари таърифланган. Ўткир адренал криз онгни чалкашиши ва/ёки тиришишлар билан кечувчи гипогликемия кўринишида намоён бўлиши мумкин. Ўткир адренал кризни юз беришига хизмат қилувчи вазиятларга жароҳат, жарроҳлик аралашуви, инфекция ёки препаратнинг таркибига кирувчи флутиказон пропионатининг дозасини кескин пасайтириш каби ҳолатлар киради.

Даволаш

Сальметерол ва флутиказон пропионатининг дозасини ошириб юборилишини специфик даволаш усули йўқ. Доза ошириб юборилганда тутиб турувчи даволашни ўтказиш ва пациентнинг ҳолатини назорат қилиш лозим.

Ингаляция учун 125/25 мкг ва 250/25 мкг дозаланган аэрозоль.

120 дозадан дозаловчи клапан билан таъминланган, ичи флюорополимер билан қопланган алюмин қуймали контейнерда (баллонларда). Тайёр контейнер (клапан билан таъминланган) чангдан ҳимояловчи қопқоқчали аэрозол бошча (пурковчи учлик) дан иборат пластик актуатор қўйилади ва ингалятор тўлиқ комплектдан иборат.

Ингалятор (Эвохалер™) №1 тўлиқ тўпламда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

Барча ишлаб чиқарилиш шакллари ҳар бир мамлакатда бўлмаслиги мумкин.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин. Қуёш нурларини тўғридан-тўғри тушушидан сақлансин.

Мундштукни ҳимоя қалпоқчаси билан зич ёпинг.

Аэрозоль баллончаларда кўпчилик ингаляция учун воситалардаги каби, баллончалар совутилганда препаратнинг терапевтик самараси пасайиши мумкин.

Контейнер тешилмасин, синдирилмасин ёки ҳатто у бўш бўлса ҳам ёқилмасин!

24 ой.

Рецепт бўйича.

«Glaxo Wellcome Production», Evreux, France.

«Glaxo Wellcome Production», Франция.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Flutikazon: 0.125 mg/doza, Salmeterol: 0.025 mg/doza

Chiqarish shakli:
Aerozol
Paketdagi miqdor:
1
Dozalar soni:
120
Qo'llash tartibi:
Ingalyatsiya uchun
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Frantsiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
4 yoshdan boshlab
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Seretide Evoksaler (Seretid Evoxaler) nafas olish uchun aerozol 125 mkg / 25 mkg, 120 dozada (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Seretide Evoksaler (Seretid Evoxaler) nafas olish uchun aerozol 125 mkg / 25 mkg, 120 dozada (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.

Seretide Evoksaler (Seretid Evoxaler) nafas olish uchun aerozol 125 mkg / 25 mkg, 120 dozada (flakon) ishlab chiqaruvchisi Glakso Vellkom hisoblanadi.