Эссенфос раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 17 000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Эссенфос раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы)
5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: эссенциал фосфолипидлар - 250 мг;
ёрдамчи моддалар: макрогол 15 гидрокси стеарати - 130,0 мг, бензил спирти - 0,5 мл, натрий хлориди - 12,0 мг, этанол - 1,585 мл, хлор кислота - 0,00066 мл, натрий гидроксиди - 0,333 мг, инъекция учун сув - 5 мл гача.
Тиниқ, оч сариқ рангли эритма.
Вена ичига юбориш учун эритма.
Гепатопротектор. АТХ кодн: A05BA.
Фармакодинамикаси
Эссенциал фосфолипидлар жигарнинг хужайра қобиғи ва хужайра органеллаларининг асосий структур элементларидир. Жигар касалликларида ҳамиша жигар ҳужайраларининг кобиғи ва ҳужайра органеллаларини шикастланиши ўрин тугади, бу улар билан боғлиқ бўлган ферментлар Ba рецепторлар тизими фаоллигини бузилишига, жигар ҳужайраларининг функционал фаоллигини ёмонлашишига ва регенерация хусусиятини пасайишига олиб келади.
Препаратининг таркибига кирувчи фосфолипидлар ўзининг кимёвий тузилиши бўйича эндоген фосфолипидларга мос келади, бироқ улардаги кўп тўйинмаган (эссенциал) ёғ кислоталарининг миқдорини юқорилиги ҳисобига, фаоллиги бўйича эндоген фосфолипидлардан устундирлар. Бу юқори энергетик молекулаларни гепатоцитларнинг ҳужайра мембраналарини шикастланган соҳаларига тизилиб олиши жигар хужайраларининг бутунлигини тиклайди, уларнинг регенерациясига ёрдам беради. Кўп тўйинмаган ёғ кислоталарининг цис-иккиталик боғлари ҳужайра кобигининг фосфолипидларидаги углеводород занжирларини параллел жойлашишига тўсқинлик қилади, ҳужайра қобиғининг фосфолипид тузилмаси "юмшаб қолади", бу уларнинг оқувчанлиги ва эластиклигини ошишига олиб келади, моддалар алмашинувини яхшилайди. Ҳосил бўлган функционал блоклар мембраналарга бириккан ферментларнинг фаоллигини оширади ва муҳим метаболик жараёнларни нормал, физиологик йўл орқали кечишига ёрдам беради.
Препаратининг таркибига кирувчи фосфолипидлар нейтрал ёглар ва холестеринни оксидланиш жараёнлари кечаётган жойларга ташиб, липопротеинлар метаболизмини йўлга солади, бу асосан юқори зичликка эга бўлган липопротеинларни холестерин билан боғланиш хусусиятини ошиши ҳисобига юз беради.
Шундай килиб, липидлар ва оқсилларнинг метаболизмига; жигарнинг дезинтоксикацион фаолиятига; жигар ҳужайраларига ва фосфолипидлар билан боғлиқ ферментлар тизимини тикланиши ва сакланишига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади; бу охир-оқибатда жигарда бириктирувчи тўқимани шаклланишига тўсқинлик килади Ba жигар ҳужайраларини табиий тикланишига ёрдам беради.
Фосфолипидларни сафрога экскреция қилинганида литоген индексини пасайиши ва сафрони баркарорлашиши юз беради.
Фармакокинетикаси
Фосфатидилхолин юқори зичликка эга липопротеидлар билан боғланган ҳолда жигарга тушади.
Холин компонентининг ярим чиқарилиш даври 66 соатни ташкил қилади, кўп тўйинмаган ёг кислоталар компонентининг ярим чиқарилиш даври 32 соатни ташкил қилади.
Жигарнинг ёгли дегенерацияси (шу жумладан қандли диабетда), Ўткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози, жигар ҳужайраларнинг некрози, жигар комаси ва прекома, жигарни токсик шикастланиши; ҳомиладорлик токсикози, операция олди ва операциядан кейинги даволаш, айниқса гепатобилиар соҳасидаги операцияларида, псориаз, радиацион синдромда қўлланилади.
Препарат вена ичига юбориш учун мўлжалланган бўлиб, маҳаллий реакцияларни чақириш эҳтимоли бўлгани туфайли мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаганида вена ичига аста-секин, кунига 1-2 ампула (5-10 мл) ёки огир ҳолатларда 2-4 ампуладан (10-20 мл) юборилади.
Иккита ампула ичидаги дори воситасини бир вақтда юбориш мумкин. Бошка дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.
Вена ичига юборилаётганла дори воситасини бемор қони билан 1:1 нисбатда аралаштириб юбориш тавсия этилади.
Препаратни суюлтириш зарурати тугилганида, инфузион юбориш учун фақат 5% ва 10% ли декстроза эритмаси ишлатилади, юбориш вактида суюлтирилган эритма тиниқ бўлиши керак.
Препаратии электролитли эритмалар (изотоник эритма, Рингер эритмаси) билан суюлтириш мумкин эмас.
Ножўя таъсирларни пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш мақсадида қуйидаги таърифлар ишлатилади: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (> 1/100 - <1/10); тез-тез эмас (2≥1/1000, <1/100); камдан кам (> 1/10000<1/1000); жуда кам (<1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини аниқланиши мумкин эмас).
Иммун тизими томонидан
Камдан кам ҳолларда таркибидаги бензил спиртига нисбатан юкори сезувчанлик кузатилади.
Жуда кам ҳолларда терида аллергик тошмалар (тошма, экзантема ёки тошмалар, эшакеми, қичишиш) кузатилишщи мумкин.
- Препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик бўлганда препаратни қўллаш мумкин эмас.
- 12 ёшгача бўлган болалар (етарли далилий асоснинг йўклиги).
Ҳозирги вақтгача номаълум.
Фақат тиниқ эритма ишлатилсин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда, таркибида плацентар тўсиқдан ўтадиган бензил спирти бўлгани туфайли эхтиёткорлик билан кўллаш лозим (таркибида бензил спирти бўлган дори воситалари таъсирида туғилган чакалоклар ва чала туғилган чақалоқларда ўлимга олиб келувчи ҳансираш синдромини ривожланиши кузатилган).
250 мг/5 мл вена ичига юбориш учун эритма.
5 мл дан препарат қаҳрабо рангли шиша ампулаларда. 5 ампуладан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутида.
Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 °С дан 8 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яровлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
Ultra Laboratories Pvt Ltd.
102-B & 102-B(P-1). Pharmaceutical SEZ, KIADB Industrial Estate. Hassan-Dist 573201. Karnataka, Хиндистон.
Muhim fosfolipidlar: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Эссенфос раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы) narxi 29 240 so'm - 1 шт.
Эссенфос раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы) ning to`liq analoglari:
Эссенфос раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Эссенфос раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы) ning asosiy faol moddasi Muhim fosfolipidlar hisoblanadi.
Эссенфос раствор д/ин. 50 мг/мл по 5 мл №5 (ампулы) ishlab chiqaruvchisi Ultra Laboratories hisoblanadi.