Facebook Pixel Code

Этамбутол Фармасинтез таблетки по 400 мг №100 (10 блистеров x 10 таблеток)

dagi narxlar
dan 70500 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Etambutol: 400 mg/tabletkalar

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Этамбутол Фармасинтез таблетки по 400 мг №100 (10 блистеров x 10 таблеток)

фаол модда: этамбутол гидрохлориди 400 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали - 76,0 мг, повидон (ўрта молекуляр поливинил пирролидон, коллидон 25) - 16,0 мг, микрокристаллик целлюлоза 138,0 мг, тальк -4,8 мг, коллоид кремний диоксиди (А-300 маркали аэросил) - 9,2 мг, магний стеарати - 6,0 мг.

Думалоқ, ясси цилиндрик, оқ ёки кулранг тусли оқ рангли, рискали ва фаскали таблеткалар.

Туберкулёзга қарши восита. АТХ коди: J04AK02.

Этамбутол - бу туберкулёз микобактерияларининг типик ва атипик шаклларига бактериостатик таъсир қилувчи химиотерапевтик восита.

Препаратнинг таъсир механизми бактерия ҳужайраларида РНК ни синтезини бузилиши билан боғлиқ.

Бактерияларнинг ҳужайрадан ташқари ва ҳужайра ички турларига таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

Этамбутол овқат ҳазм қилиш йўллари орқали тез ва 80% га сўрилади. Минимал бостирувчи концентрацияси 1 мг/мл ни ташкил қилади.

Тана вазнига 25 мг/кг дозада оғиз орқали бир марта қабул қилинганидан сўнг 2-4 соатдан кейин зардобда 2-5 мкг/мл максимал концентрацияга эришилади, 24 соатдан кейин - концентрацияси 1 мкг/мл дан камни ташкил қилади.

Кўпчилик тўқима ва аъзоларга яхши киради. Этамбутол ўпка тўқимасида тўпланади ва қон зардобига қараганда 5-9 марта юқори концентрацияга эришиши мумкин. Эритроцитлардаги ҳужайра ички концентрацияси қон зардобидагига қараганда икки марта юқори.

20-30% га плазма оқсиллари билан боғланади. Этамбутол жигарда дикарбоксил кислотасининг ҳосилаларигача метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 3-4 соатни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилигида эса 8 соатгача узаяди. 24 соат давомида дори воситасининг 50% дан кўпроғи ўзгармаган ҳолда, 8-15% эса нофаол метаболитлари ҳолида сийдик билан чиқарилади. Препаратнинг бошланғич дозасини тахминан 20-22% ўзгармаган ҳолда ахлат билан чиқарилди. Этамбутол йўлдош орқали ўтади. Ҳомилани қонида этамбутолнинг концентрацияси онанинг қонидаги дори воситасининг концентрацияси тахминан 30% ни ташкил қилади.

Ўпка туберкулёзи; ўпкадан ташқари туберкулёз.

Катталар: даволашнинг бошланғич даволаниш даври: суткада тана вазнига 15 мг - бир марталик доза; узлуксиз даволаш: одатда суткада тана вазнига 20 мг.

Касаллик қайталаганида, Кох таёқчалари бошқа туберкулёзга қарши воситаларга чидамли бўлганида бошланғич даволаш даврида дозани суткада тана вазнига 30 мг гача (аммо 2,0 г дан кўп эмас) ошириш мумкин.

Болаларга 13 ёшдан бошлаб тана вазнига 15-25 мг ҳисобида (аммо 1,0 г дан кўп эмас) буюрилади.

Тўлиқ даволаш курси 9 ой давом этади.

Буйрак касалликларида препаратнинг дозаси креатинин клиренсига боғлиқ.

Креатиннн клиренси (мл/мин) Суткалик доза
100 дан юқори суткада тана вазнига 20 мг/кг
70-100 суткада тана вазнига 15 мг/кг
70 дан паст суткада тана вазнига 10 мг/кг
Гемодиализда суткада тана вазнига 5 мг/кг
диализ кунида суткада тана вазнига 7 мг/кг

Кўрув нервининг бир томонлама ёки икки томонлама ретробульбар яллиғланиши (кўриш ўткирлигини пасайиши, ранг ажратиш ҳиссини бузилиши, марказий ёки периферик скотома борлиги, кўриш майдонини чекланиши). Кўриш аъзолари томонидан бузилишларни ривожланиши даволашнинг давомийлиги ва кўз олмасини мавжуд бўлган касалликларига боғлиқ.

Улар пайдо бўлган ҳолда этамбутол билан даволашни тўхтатиш керак. Кўришни ўзгариши одатда, қайтувчи, даволаш тугаганидан сўнг бир неча ҳафтада, баъзи ҳолларда бир неча ойдан кейин йўқолади. Алоҳида ҳолларда кўрув нервининг атрофияси сабабли кўз олмасидаги ўзгаришлар орқага қайтмайди.

  • аллергик реакциялар: тери тошмаси, терининг қичишиши, бўғимларда оғриқ, тана ҳароратини ошиши, лейкопения, анафилаксия;
  • меъда-ичак бузилишлари, оғизда “металл” таъми, кўнгил айниши ва қусиш, қорин оғриғи, иштаҳани йўқолиши;
  • ҳолсизлик, бош оғриғи, бош айланиши, онгни чалкашиши, ориентацияни бузилиши, галлюцинациялар, тиришишлар, депрессия, периферик неврит;
  • қон зардобида сийдик кислотасининг даражасини ошиши, сийдик кислота диатезини пайдо бўлиши;
  • “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши.
  • препаратга юқори сезувчанлик;
  • кўрув нервини яллиғланиши;
  • катаракта;
  • диабетик ретинопатия;
  • кўзларнинг яллиғланиш касалликлари;
  • оғир буйрак етишмовчилиги;
  • подагра;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация;
  • болалар (13 ёшгача).

Этамбутол туберкулёзга қарши бошқа препаратлар: изониазид, парааминосалицил кислотаси, стрептомицин, циклосерин, пиразинамид, этионамид ва рифампицин билан бирга мажмуавий даволашда ишлатилади.

Алюминий гидроксид этамбутолни овқат ҳазм қилиш йўллари орқали сўрилишини камайтиради. Этамбутол баъзи микроэлементлар, асосан рухнинг метаболизмини ўзгартиради. Ципрофлоксацин, аминогликозидлар, аспарагиназа, карбамазепин, литий тузлари, имипенем, метотрексат, хининнинг нейротоксиклигини кучайтиради.

Илгари туберкулостатик таъсирга эга бўлган препаратларни қабул қилган пациентларда бактерияларнинг чидамлилиги кўпроқ ривожланади. Бундай ҳолларда этамбутолни илгари пациент қабул қилмаган ва унга нисбатан бактериал чидамлилик кузатилмаган камида бир ёки иккита туберкулёзга қарши воситаси билан бирга қабул қилиш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда этамбутолнинг дозасини, препарат организмда тўпланиши сабабли, камайтириш керак. Этамбутол билан даволашни бошлашдан олдин вақти-вақти билан офтальмологик назорат: кўз туби, кўриш майдони, кўриш ўткирлиги ва ранг ажратишни текшириш керак.

Жигар ва буйраклар фаолияти ва умумий қон таҳлилини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Машиналарни ҳайдаш ва ҳаракатланаётган механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Этамбутол билан даволаш вақтида кўришнинг бузилиши (кўриш ўткирлигини, камайиши, кўриш майдонини чекланиши, яшил ва қизил рангларга нисбатан ранг ажратишни бузилиши) мумкинлиги сабабли, машиналарни бошқариш ва ҳаракатланаётган механизмларга хизмат кўрсатиш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, галлюцинациялар, полиневрит.

Дозаси ошириб юборилган ҳолда даволаш: қусишни чақириш, меъдани ювиш.

Таблеткалар 400 мг дан.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

5, 10, 50, 100 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецепти бўйича.

“Фармасинтез” ОАЖ, Россия, 664040, Иркутск ш., Р. Люксембург кўчаси, 184.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Etambutol: 400 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Og'irligi:
400 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Этамбутол Фармасинтез таблетки по 400 мг №100 (10 блистеров x 10 таблеток) narxi 7050 so'm - 10 шт.

Этамбутол Фармасинтез таблетки по 400 мг №100 (10 блистеров x 10 таблеток) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Этамбутол Фармасинтез таблетки по 400 мг №100 (10 блистеров x 10 таблеток) ning asosiy faol moddasi Etambutol hisoblanadi.

Этамбутол Фармасинтез таблетки по 400 мг №100 (10 блистеров x 10 таблеток) ishlab chiqaruvchisi Farmasintez hisoblanadi.