Facebook Pixel Code

Eufillin Borisovskiy ZTP tomir ichiga yuborish uchun eritma 24 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 11500 so'm
Retsept bo'yicha
11 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Eufillin Borisovskiy ZTP tomir ichiga yuborish uchun eritma 24 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)

1 ампула (5 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: эуфиллин - 120 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Инъекция учун эритма 24 мг/мл.

Бронхларни кенгайтирувчи восита - фосфодиэстераза ингибитори. ATX коди: R03DA05.

Эуфиллин инъекция учун астма ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан боғлиқ бўлган бронхоспазмни даволаш учун қўлланади.

Парентерал юборишдан олдин эритмани тана ҳароратигача илитиш керак. Эритмани олдиндан 5% ли декстроза ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан кичик ҳажмда (5-10 мл) суюлтириш ва 4-6 минут давомида 5-10 мл дан (0,12-0,24 г) жуда секин юбориш керак.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи даволашни инфузион эритмаларни катта ҳажмда юбориш йўли билан таъминлаш мумкин. Одатда вена ичига томчилаб юборилишида 10-20 мл препарат (0,24-0,48 г) 100-150 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади ва минутига 30-50 томчи тезлигида юборилади.

Эуфиллин суткада 3 мартагача юборилади, даволашнинг давомийлиги 14 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Катталар учун эуфиллиннинг вена ичига юборилгандаги юқори дозалари бир марталик - 0,25 г, суткалик - 0,5 г ни ташкил қилади.

Теофиллин препаратларини қабул қилмаган пациентлар

Эуфиллиннинг 1 кг тана вазнига 6 мг юклама дозасини вена ичига секин, минутига 25 мг дан ошмаган тезлигида юбориш мумкин. Пациентнинг холатига қараб, самарани бир маромда сақлаб турувчи дозани кейинги 12 соат давомида қуйидаги тарзда ҳисоблаш мумкин:

  • 6 ойликдан 9 ёшгача бўлган болаларга: соатига 1,2 мг/кг (12 соатдан кейин доза соатига 1 мг/кг гача камайтирилади);
  • 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ёш катта чекувчилар: соатига 1 мг/кг (12 соатдан кейин доза соатига 0,8 мг/кг гача камайтирилади);
  • соғлом чекмайдиган катталарга: соатига 0,7 мг/кг (12 соатдан кейин доза соатига 0,5 мг/кг гача камайтирилади);
  • кекса ёшли пациентлар ва ўпка-юрак етишмовчилиги бўлган шаҳслар: соатига 0,6 мг/кг: (12 соатдан кейин доза соатига 0,3 мг/кг гача камайтирилади);
  • димланган юрак етишмовчилиги ёки жигар касалликлари бўлган пациентларга соатига 0,5 мг/кг: (12 соатдан кейин дозани соатига 0,1-0,2 мг/кг гача камайиши).

Теофиллин препаратларини қабул қилаётган пациентлар. Юклама доза кўринишида юбориладиган теофиллиннинг ҳар 0,5 мг/кг дозаси қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини 1 мкг/мл га ошишига олиб келиши мумкин. Юборишни қон зардобида теофиллиннинг концентрацияси аниқлангунича қолдириш керак. Агар бунинг имконияти бўлмаса ва, агар клиник вазият препаратни юборишни талаб қилса, унда эуфиллин 3,1 мг/кг дозада юборилади.

Кейинчалик самарани бир маромда сақлаб турувчи доза юқорида кўрсатилгандек.

Инъекция тез бажарилганда гипотензия, аритмиялар ва тиришишлар кузатилиши мумкин.

Иммун тизими: аллергик реакциялар.

Метаболизмни ва овқатланишни бузилишлари: гипокалиемия, гипофосфатемия, гипонатриемия.

Руҳий бузилишлар: хавотирлик, уйқусизлик. Юқорироқ дозалари маниакал хулқ ва алаҳлашга олиб келиши мумкин.

Нерв тизимининг бузилишлари: бош оғриғи, онгни чалкашиши, безовталик, гипервентиляция, бош айланиши ва тремор. Юқорироқ дозалари тиришишларга олиб келиши мумкин.

Кўришни бузилишлари: кўришни бузилишлари.

Юрак бузилишлари: юрак уриши, тахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия. Тўсатдан ўлим тўғрисида хабарлар берилган.

Меъда-ичак бузилишлари: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, меъда-қизилўнгач рефлюкси, меъда-ичак қон кетишлари.

Тери ва териости тўқималарининг касалликлари: доғли-папулёз тошма, қизариш, қичишиш, эшакеми, эксфолиатив дерматит.

Умумий бузилишлар: юқори дозалари гипертермия ва чанқоқликга олиб келиши мумкин.

Эуфиллин инъекция учун этилендиаминга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда ёки теофиллинларга, кофеин ва теоброминга аллергияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Эуфиллинни бошқа ксантин сақловчи препаратлар билан бир вақтда, шунингдек эуфиллин ва/ёки теофиллиннинг турли юбориш йўлларини бирга қўллаш мумкин эмас.

6 ойликкача бўлган болаларда эуфиллинни вена ичига юбориш тавсия қилинмайди.

Ўткир порфирияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Қуйидаги препаратлар флувоксамин, циметидин, макролидлар (масалан эритромицин, кларитромицин), хинолонлар (масалан, ципрофлоксацин, норфлоксацин), флуконазол, изониазид, пропраналол, аллопуринол, (кунига 600 мг дан юқори дозалар), орал контрацептивлар, мексилетин, пропафенон, кальций каналларини блокаторлари (дилтиазем, верапамил), тешик дала чой препаратлари, дисульфирам, альфа интерферон, гриппга қарши вакциналар, метотрексат, зафирлукаст, такрин, тиабендазол, қалқонсимон бези гормонлари, теофиллиннинг коцентрациясини оширади ва заҳарлиликни ошиш потенциалини яратади.

Қуйидаги препаратлар рифампицин, тутқаноқга карши (масалан карбамазепин, фенитоин, примидон, фенобарбитал), ритонавир, аминоглютетимид, сульфинпиразон плазмада теофиллиннинг концентрациясини камайтириши мумкин.

Бошқа ўзаро таъсирлар:

Бошқа ксантин ҳосилаларини, жумладан теофиллин ва пентоксифиллинни хам қўшиб уларнинг заҳарлилик хавфи туфайли, бирга қўллаш мумкин эмас.

Литий ва бензодиазепинларнинг даволовчи самарасини камайтиради.

Хинолонлар, умумий анестетиклар, доксапам билан - тиришишлар хавфи ошади, галотан билан юборилганда аритмия бўлиши мумкин.

Панкуроний билан бирга қўлланганда, нерв-мушак блокланишига нисбатан резистентлик ривожланиши тўғрисида хабар берилган.

Эфедрин ва бошқа симпатомиметиклар билан бирга қўлланганда, эуфиллин синергик заҳарлик намоён қилиши ва юрак аритмиясига олиб келиши мумкин.

β2 агонистлари билан - юрак аритмияси, гипокалиемиянинг юқори хавфи.

β - блокаторлар аминофиллиннинг бронхолитик самарасини сусайтиради.

Юрак гликозидларининг заҳарлилигини ошириш мумкин.

Аденозиннинг антиаритмик самарасини пасайтиради.

Лейкотриенларнинг антагонистлари теофиллиннинг концентрациясини ошириши мумкин.

Кортикостероидлар ва диуретиклар билан бирга буюрилганда, гипокалиемиянинг юқори хавфи мавжуд.

Қон зардобида эуфиллиннинг концентрациясини, айниқса даволашнинг бошида мунтазам назорат қилиш керак. Препаратни вена ичига юборилиши секин ва тезлиги минутига 25 мг дан ошмаслиги керак.

55 ёшдан катта шаҳсларда ва юрак ёки жигар касалликлари бўлган кекса ёшли пациентларда эуфиллиннинг заҳарлилик белгиларини назорат қилиш керак.

Эуфиллин болаларга буюрилганда алоҳида эҳтиёткорлик талаб қилинади. Ҳатто эуфиллиннинг қон зардобидаги концентрацияси нормал бўлган шароитларда ҳам тиришиш хавфи бўлиши мумкин. Анамнезида тиришиш фаоллиги бўлган пациентларда муқобил даволашни кўриб чиқиш, ва агар бундай пациентларда эуфиллин инъекция учун ишлатилса, уларда марказий нерв тизимининг гиперстимуляцияси белгиларини бўлиши мумкинлигини назорат қилиниши керак.

Чекадиган шаҳслар учун эуфиллиннинг юқори дозалари талаб қилиниши мумкин.

Гриппга қарши иммунизацияни ўтказган пациентларда, грипп инфекцияси ёки ўткир иситма касалликлари бўлган шахсларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Юрак етишмовчилиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, буйрак ёки жигар дисфункцияси ва сурункали алкоголизми бўлган пациентларга эуфиллинни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Мунтазам даволаш вақтида (айниқса β2-агонистларни, кортикостероидларни ва диуретикларни қўлланганда, гипоксия бўлганида) калийнинг зардобдаги даражаси назорат қилиниши керак.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гипертиреоз, глаукома, қандли диабет, оғир гипоксемия, артериал гипертензия ва юрак функциясининг ёки қон айланишининг бузилишлари бўлган пациентларда, эуфиллинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Эуфиллинни ҳомиладорлик вақтида қўллаш масаласини шифокор ҳал қилади. Эуфиллин йўлдош орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади ва баъзида эмизикли болаларда таъсирланиш ва заҳарлиликнинг бошқа белгиларини чақириши мумкин ва, демак эмизувчи оналарда қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Нохуш таъсирлари тўғрисида хабарлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Катталарда 3 г дан ортиқ дозалар заҳарланишни чақириши мумкин (болада 40 мг/кг). Катталарда ўлим дозаси 4,5 г ни ташкил қилади (болада 60 мг/кг), лекин одатда у юқорироқ бўлади.

Симптомлари: меъда-ичак симптомлари: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қонли қусиш.

Неврологик симптомлар: безовталик, уйқусизлик, таъсирчанлик, бош оғриғи, қўзғалиш, галлюцинациялар, кучли чанқаш, тана ҳароратини бироз ошиши, кўз қорачиғини кенгайиши ва қулоқларда шовқин. Тиришишлар ҳатто заҳарланишидан олдинги симптомларсиз ҳам пайдо бўлиши мумкин ва кўпинча ўлимга олиб келади.

Юрак- қон томир симптомлари: юрак уриши, артериал гипотензия, юрак қоринчалар усти ва қоринчалар аритмияси.

Метаболик симптомлар: гипокалиемия, гипергликемия, альбуминурия, гипертермия, гипомагниемия, гипофосфатемия, гиперкальциемия, респиратор алкалоз ва метаболик ацидоз. Рабдомиолиз.

Даволаш: тутиб турувчи ва симптоматик даволаш. Фаоллаштирилган кўмирни такрорий перорал қабул қилиш ҳатто вена ичига юборилгандан кейин хам, теофиллиннинг организмдан чиқарилишига ёрдам беради. Фаоллаштирилган кўмирни перорал юбориш учун қусишга қарши агрессив даволаш ўтқазиш талаб қилиниши мумкин. Тиришишлар ва қўзғалиш вена ичига 0,1-0,3 мг/кг 10 мг гача диазепамни юбориш билан бартараф қилиниши мумкин. Гипокалиемияни вена ичига калий хлориди инфузияси билан тузатилиши мумкин.

Астмаси бўлмаган пациентларда пропанололни тахикардияни, гипокалиемияни ва гипергликемияни даволаш учун вена ичига қўллаш мумкин.

Гемодиализ ўринли эмас. Гемосорбцияни:

  • агар ичакнинг тутилиши фаоллаштирилган кўмирни юборишига халакит берса;
  • агар теофиллиннинг плазмадаги концентрацияси > 80 мг/л (ўткир) ёки > 60 мг/л (сурункали) бўлса қўллаш мумкин. Кекса ёшли одамларда теофиллиннинг концентрацияси > 40 мг/л бўлганда, гемосорбцияни ўтказиш масаласини кўриб чиқиш керак.

5 мл дан ампулаларда ўрамда №10, №5х2.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

“Борисовский завод медицинских препаратов” Очиқ акционерлик жамияти

Беларусь Республикаси, Минск вилояти, Борисов ш., Чапаев кўч., 64/27.

Тел/факс: +375(177)735612

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи

“Лахисам” МЧЖ, 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., А. Қодирий кўч., 25А.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Eufillin: 24 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
ehtiyotkorlik bilan
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Eufillin Borisovskiy ZTP tomir ichiga yuborish uchun eritma 24 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) narxi 1150 so'm - 1 шт.

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Eufillin Borisovskiy ZTP tomir ichiga yuborish uchun eritma 24 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Eufillin Borisovskiy ZTP tomir ichiga yuborish uchun eritma 24 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Eufillin hisoblanadi.