Eukalipt Farmstandard (Evcalypt Farmstandart) mahalliy foydalanish uchun aerozol, 30 ml (silindr)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Uchun ko‘rsatma Eukalipt Farmstandard (Evcalypt Farmstandart) mahalliy foydalanish uchun aerozol, 30 ml (silindr)
Битта баллон қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сульфаниламид натрий - 0,750 г, сульфатиазол натрий пентагидрати - 0,750 г, тимол - 0,015 г, эвкалипт мойи - 0,015 г, қалампир ялпиз мойи - 0,015 г;
ёрдамчи моддалар: 95% ли этанол (этил спирти) - 1,800 г, натрий сахаринати - 0,045 г, глицерол (глицерин) - 2,100 г, полисорбат-80 (твин-80) - 0,900 г, тозаланган сув - 30 мл гача, азот - 0,3 г дан 0,4 г гача.
Сиқилган газ босими остидаги узлуксиз таъсирга эга клапанли баллонда бўлган оқ-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган тиниқ суюқлик.
Препарат баллондан чиқишида тимол ва ментолга хос ҳидли оқим ҳосил қилади.
Маҳаллий қўллаш учун аэрозоль.
ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита. АТХ коди: R02AA20.
Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларида маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат.
Препаратнинг таркибига кирувчи эрувчан сульфаниламидлар микробларга қарши (оғиз бўшлиғи ва томоқнинг касалликларини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан) таъсир кўрсатади.
Тимол, эвкалипт мойи ва қалампир ялпиз мойи замбуруғларга қарши (Candida турига мансуб замбуруғларга нисбатан), микробларга қарши, яллиғланишга қарши ва енгил оғриқ қолдирувчи самара кўрсатади.
Тонзиллит, фарингит, ларингит, афтоз стоматитда қўлланади.
Маҳаллий қўлланади. Баллондан ҳимоя қалпоқчасини олиб, воситани оғиз бўшлиғига 1-2 секунд давомида пуркалади. Оғиз олдиндан қайнаган сувда чайилади ва суткада 3-4 марта пуркалади.
Аллергик реакциялар, томоқда қисқа муддатли ачишиш ёки қирилишни ҳис этиш кузатилади. Ножўя реакциялар пайдо бўлганда препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик, эмизиш даври; 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори препаратлари билан мутаносиб, клиник аҳамиятли ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Эвкалипт препаратини болаларда фақат шифокор тавсияси бўйича қўллаш мумкин!
Болаларда, препаратни аэрозоль қўлланганида оғиздаги ёт жисмга (аппликаторга) қаршилик кўрсатмайдиган ва препарат сепилганида нафасни тутиб тураоладиган ёшда бўлганларида қўллаш мумкин.
Баллон очилмасин ва қиздирилмасин
Препаратни юбориш вақтида баллон вертикал ҳолатда ушлаб туриш керак (расмга қаранг).
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Эвкалипт препаратини қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг таркибига маҳаллий қўлланилганда йўлдош орқали ўтадиган, ҳомила қонида аниқланадиган сульфаниламидлар киради. Тератоген таъсир ривожланиши мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш керак; кўкрак сутига ўтади, янги туғилган чақалоқларда ядровий сариқлик чақириши мумкин.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратнинг транспорт воситалари ва диққатни юқори жамлаш ва психомтор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ичга қабул қилинганидаги ўткир заҳарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар. Жабрланган дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак.
Доза ошириб юборилганида кўриладиган ёрдам чоралари: препаратни меъда-ичакдан йўқотиш (меъдани ювиш, сунъий тарзда қустириш, тузли сурги воситаларни ишлатиш, клизма, ичак адсорбентларини - фаоллаштирилган кўмирни қўллаш), симптоматик даволаш. Зарурати бўлганида оксигено- ва трансфузион даволаш ўтказилади.
Маҳаллий қўллаш учун аэрозоль.
30 мл дан узлуксиз таъсирга эга клапанлар ва ҳимоя қалпоқчалари билан таъминланган, моноблокли алюмин аэрозоль баллонларда. Ҳар бир баллон пуркагич ва давлат ва рус тилларидаги қўллаш йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«Фармстандарт-Лексредства» ОАЖ
00305022, Россия, Курск ш., 2-нчи Агрегатная кўч., 1а/18.
Ko`p so`raladigan savollar
Eukalipt Farmstandard (Evcalypt Farmstandart) mahalliy foydalanish uchun aerozol, 30 ml (silindr) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Eukalipt Farmstandard (Evcalypt Farmstandart) mahalliy foydalanish uchun aerozol, 30 ml (silindr) ishlab chiqaruvchisi Farmstandart hisoblanadi.