Facebook Pixel Code

Farmazolin (Farmazolinum) burun tomchilari 0,05%, 10 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 11200 so'm gacha 16000 so'm
Без рецепта
164 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Farmazolin (Farmazolinum) burun tomchilari 0,05%, 10 ml (shisha)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 0,5 мг ёки 1 мг ксилометазолин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрофосфати додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, сорбит (Е 420), декаметоксин, динатрий эдетати, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

ЛОР-аъзоларини даволаш учун восита. Симпатомиметик. АТХ коди: R01AA07.

Фармакодинамикаси

Ксиметазолин α-адренергик рецепторларга таъсир кўрсатувчи симпатомиметик восита бўлиб ҳисобланади.

Фармазолин® бурун, унинг ёндош бўшлиқлари шиллиқ қаватининг шишини камайтириб назал қон томирларни торайишини чақиради, шу орқали бурун ва ёндош бўшлиқлари битишида бурун орқали нафас олишни яхшилайди. Препарат яхши ўзлаштирилади, шу жумладан шиллиқ қавати сезгир бўлган беморлар томонидан ҳам. Препарат мукоцилиар функцияни пасайтирмайди. Намловчи компонент (сорбитол) ҳисобига препарат назал йўллар шиллиқ қаватининг қуруқлиги ва таъсирланишида ёрдам беради. Фармазолин® назал томчилар бурун бўшлиғига хос бўлган қийматларда мувофиқлаштирилган рН кўрсаткичга эга.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири қўлланилгандан кейин бир неча ўтгач бошланади ва 12 соатгача сақланади. Препарат маҳаллий қўлланилганда деярли сўрилмайди, қон плазмасидаги ксилометазолиннинг концентрацияси шу даражада пастки, уларни замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди.

Шамоллаш, пичан иситмаси, бошқа аллергик ринитлар, синуситларда бурун битишини симптоматик даволаш.

Буруннинг ёшдош бўшлиқларининг касалликларида секретни оқиб чиқишини енгиллаштириш учун.

Ўрта отитда ёрдамчи даволаш (шиллиқ қават шишини бартараф этиш учун).

Риноскопияни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Полиэтилен флакон ишлатилганда биринчи марта қўллашдан олдин қалпоқча максимал даражада буралади. Бунда қалпоқчанинг ички томонида жойлашган учлик тешик ҳосил қилади. Қалпоқча буралади, ечилади ва флаконнинг корпусига бироз босиб, эритма бурунга томизилади.

Очиши назоратланган полиэтилен флакон ишлатилганда бевосита қўллашдан олдин флаконни тана ҳароратигача иситиш учун кафт орасида ушлаб туриш керак. Томизилгандан кейин қалпоқча зич қилиб буралади.

Препарат юборилганда бурун бўшлиғини синчковлик билан тозалаш керак.

Фармазолин® 0,05% ли назал томчилар 1 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда қўлланади.

Фармазолин® 0,1% ли назал томчилар катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

0,05% ли назал томчилар:

1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга (катталар назорати остида) ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 1-2 марта, лекин суткада 3 мартадан ошмаслиги керак;

6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга (катталар назорати остида) ҳар бир бурун йўлига 2-4 томчидан суткада 2-3 марта буюрилади.

Суткада 3 мартагача қўлланилсин.

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ ва кетма-кет 7 кундан ошмаслиги керак, агар шифокор ўзгача буюрмаган бўлса.

0,1% ли назал томчилар:

Катталар ва 12 ёшдан болаларга ҳар бир бурун йўлига 2-4 томчиданс суткада 3 марта буюрилади.

Суткада 3 мартагача қўлланилсин.

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ ва кетма-кет 10 кундан ошмаслиги керак.

Болалар. Фармазолин® 0,05% ли томчилар 1 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

Фармазолин® 0,05% ли томчилар 1 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда катталар назорати остида қўлланади.

Фармазолин® 0,1% ли томчилар 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик, ўткир коронар касалликлар, коронар астма, гипертиреоз, ёпиқ бурчакли глаукома, трансфеноидал гипофизэктомия, анамнезида трансфеноидал гипофизэктомия ёки бош миянинг қаттиқ пардасини очиш билан кечувчи жаррохлик аралашувлари, бурун шиллиқ қаватини қуруқ яллиғланиши, атрофик ринит. МАО ингибиторлари билан ёндош даволаш ва уларни қўллаш тўхтатилгандан кейин 2 хафта давомида қўллаш мумкин эмас.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, тошма, қичишиш.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, безовталик, уйқусизлик, толиқиш (уйқучанлик, ҳолсизлик), галлюцинациялар (айниқса болаларда).

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни вақтинча ёмонлашиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини тезлашиши, тахикардия, артериал босимни ошиши, аритмия.

Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: бурун ва бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини қуриши, аксириш, препаратнинг таъсири сусайгандан кейин бурун шиллиқ қаватини шишини ошиши, бурундан қон кетиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши.

Скелет-мушак тизими, бириктирувчи тўқима ва суяклар томонидан: тиришишлар (айниқса болаларда).

Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойидаги реакциялар: юбориш жойида ачишиш ҳисси

Ксиметазолин симпатомиметикларнинг таъсирини кучайтириши ва симпатик нервларни сусайтирувчи препаратларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Бета-блокаторлар билан бирга қўлланилганда бронхиал спазм ёки артериал босимни пасайишини чақириши мумкин. Трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари (шу жумладан уларни қўллаш тўхтатилгандан кейин 14 сутка давомида) билан бирга қўллаш ксиметазолиннинг тизимли таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин, айниқса доза ошириб юборилганда.

Тизимли симпатомиметик самаралар кузатилиши мумкинлиги туфайли, препаратни артериал босими юқори, коронар етишмовчилик, қалқонсимон бези катталашган, қандли диабети, порфирия, простата гипертрофияси ва феохромоцитомаси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Уйқуни бузилиши, бош айланиши ва бошқалар каби симптомларни чақириши мумкин бўлган симпатомиметикларга сезгирлиги бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни узоқ вақт қўллаш ва дозани ошириш мумкин эмас, чунки бу препарат таъсири чақирган ринит, қуруқ ринит (шиллиқ қават атрофияси), даволаш тўхтатилгандан кейин акс таъсир ва дори воситасининг таъсир самарадорлигини камайишига олиб келиши мумкин.

Инфекцияланишдан сақланиш мақсадида препарат сақловчи ҳар бир флаконни фақат бир киши ишлатиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препарат қон томирларни торайтирувчи таъсирга эга эканлиги туфайли, уни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти

Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Препарат 0,2 мг/кг дан юқори дозада юборилганда толиқиш, юрак уришини тезлашиши ва артериал босимни ошиши каби симптомлар юзага келиши мумкин. Дозаси ҳаддан ташқари ошириб юборилганда, айниқса болаларда (масалан препаратнинг юқори дозалари тўсатдан ютиб юборилганда) кам ҳолларда марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимини рағбатлантирилиши ва сусайиши алмашиниб туриши мумкин. Марказий нерв тизимини рағбатлантириши симптомлари бўлиб безовталик, қўзғалиш, галлюцинациялар ва оғир ҳолларда – тиришишлар ҳисобланади. Марказий нерв тизимини сусайиши симптомлари бўлиб тана ҳароратини сусайиши, ҳолсизлик, уйқучанлик ва оғир ҳолатларда – кома ҳисоблаанди. Шунингдек қорачиқларни торайиши ёки кенгайиши, терлаш, оқариш, цианоз, кўнгил айниши, тахикардия, брадикардия, аритмия, асистолия, артериал босимни пасайиши, қон айланишини бузилиши, ўпка шиши, нафасни бузилиши ва апноэ каби симптомлар ҳам юзага келиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши айниқса болаларда марказий нерв тизимига аҳамиятли таъсирга эга бўлиши мумкин, шу жумладан конвульсиялар, кома, брадикардия, апноэ ва артериал босимни ошиши, у кейинчалик пасайиш билан алмашинади.

Дозани оғир даражадаги ошириб юборилишини (>1 мг/кг, бу тана вазни 20 кг бўлган бола учун 4 флакон Фармазолин® 0,05% ли томчилари ва 2 флакон Фармазолин® 0,1% ли томчиларига мос келади) даволашни истеъмол қилингандан кейин 1 соат давомида бошлаш мақсадга мувофиқ. Конвульсияларни даволаш учун бензодиазепин типидаги антиконвульсив препаратлар, артериал босимни пасайтириш учун – носелектив альфа-блокаторлар (масалан доксазоцин, теразоцин) ни қўллаш керак. Қон томирларни торайтирувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас. Атропин фақат артериал босимни пасайиши билан кечувчи клиник яққол брадикардияда қўлланади.

10 мл дан полиэтилен флаконда ёки очиш назоратли полиэтилен флаконда. 1 флакондан қутида.

Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Флакон очилганидан кейин препарат 28 сутка давомида қўллашга яроқли.

Рецептсиз.

«Фармак» ЖАЖ.

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 74

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Ksilometazolin: 0.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Burunga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
2 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Farmazolin (Farmazolinum) burun tomchilari 0,05%, 10 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Farmazolin (Farmazolinum) burun tomchilari 0,05%, 10 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Farmazolin (Farmazolinum) burun tomchilari 0,05%, 10 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Ksilometazolin hisoblanadi.