Femoston 1/10 plyonka bilan qoplangan planshetlar № 28 (2 blister x 14 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 120000 so'm)
Didrogesteron: 10 mg/tabletkalar, Estradiol: 1 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Femoston 1/10 plyonka bilan qoplangan planshetlar № 28 (2 blister x 14 tabletka)
фаол моддалар: 1 таблетка 1 мг эстрадиол, 10 мг дидрогестерон сақлайди;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Плёнка қобиғи: Опадрай II 85F27664 кулранг (поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол 3350, темир (II,III) оксиди (Е172)).
1 мг эстрадиол ва 10 мг дидрогестерон сақловчи таблетка: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, таблетканинг бир томонида “379” гравировкаси бўлган, қобиқ билан қопланган, кулранг рангли таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Прогестагенлар эстрогенлар билан мажмуада. АТХ коди: G03FВ08.
Эстрадиол
Фаол компонент 17β-эстрадиол кимёвий ва биологик жиҳатдан одамнинг эндоген эстрадиолига ўхшаш. Эстрадиол менопаузада аёлларда эстрогенларни ишлаб чиқарилиши тўхтаганда, уларнинг ўрнини қоплайди ва менопауза симптомларини енгиллаштиради.
Эстрогенлар менопауза ёки овариэктомиядан кейин суяк тўқимасининг массасини камайиб боришини олдини олади.
Дидрогестерон
Дидрогестерон бу перорал қабул қилинадиган фаол прогестаген бўлиб, унинг таъсири парентерал юборилган прогестероннинг таъсирига ўхшаш.
Эстрогенлар эндометрийни ўсишини рағбатлантириши туфайли, эстрогенлар билан монотерапия эндометрийнинг гиперплазия ва ракининг хавфини оширади. Даволашга прогестагенни қўшиш, бачадони сақлаб қолинган аёлларда эстрогенлар томонидан индукция қилинган эндометрийнинг гиперплазияси хавфини анча пасайтиради.
Клиник текширишларнинг маълумотлари
Эстрогенларнинг танқислиги симптомларини камайиши ва қон кетишларининг профилини яхшиланиши кузатилган.
Менопауза билан боғлиқ бўлган симптомларни камайишига, препаратни қўллашнинг биринчи бир неча ҳафталари даврида эришилган.
1 мг эстрадиол ва 10 мг дидрогестерон сақловчи Фемостон препарати қўлланганида, мунтазам ҳайз кўришсимон реакциялар (ўртача давомийлиги 5 кун бўлган бекор қилиш қон кетишлари) 89% аёлларда кузатилган. Ҳайз кўриш одатда ўртача циклнинг 28 куни бошланган. Ёриб ўтиш бачадон қон кетишлари ва/ёки қонли ажралмалар даволашнинг биринчи 3 ойида тахминан 23% ва даволашнинг 10-12 ойларида 15% аёлларда қайд қилинган. Аменорея (қон кетишини ёки қонли ажралмаларнинг йўқлиги) даволашнинг 1 йили даври давомида 21% циклларда кузатилган.
Климакс билан боғлиқ бўлган шикоятларни камайишига даволашнинг биринчи ҳафталари давомида эришилган.
Остеопорозни олдини олиш
Менопаузадаги эстрогенларнинг танқислиги суяк тўқимасининг юқори алмашинуви ва суяк массасини камайиши билан боғлиқ. Эстрогенларинг суяк тўқимасининг минерал зичлигига таъсири дозага боғлиқ бўлади. Эстрогенларнинг ҳимояловчи самараси фақат улар қўлланган вақтда таъсир қилади. Ўринбосар гормонал даволаш (ЎГД) тўхтатилганидан кейин суяк массасининг камайишини тезлиги, кўрсатилган даволашни олмаган аёллардаги каби бўлади.
WHI (Women Health Initiative) тадқиқоти ва мета-таҳлил тадқиқотларининг натижалари, асосан соғлом аёлларда монотерапия сифатида ёки прогестаган билан мажмуада ўтказилаётган ЎГД, остеопороз оқибатида рўй берувчи сон суягини, умуртқаларни синишлари ва синишларнинг бошқа турлари хавфини пасайтиришидан далолат беради. ЎГД шунингдек суяк тўқимасининг зичлиги паст ва/ёки ташҳисланган остеопорози бўлган аёлларда синишларни олдини олиши мумкин, лекин бу бўйича маълумотлар чекланган.
1 мг эстрадиол ва 10 мг дидрогестерон сақловчи Фемостон препаратини олган аёлларда умуртқа поғонасининг бел қисмида суяк тўқимасининг минерал зичлиги (СТМЗ) 5,2%±3,8% га ошган. Умуртқа поғонасининг бел қисмида СТМЗ Фемостон 1/10 билан даволашда 93,0% аёлларда ошган ёки ўзгармасдан қолган.
Фемостон шунингдек сон суягининг СТМЗ хам таъсир қилган. Фемостон 1/10 билан 2 йил даволашдан кейин СТМЗ сон суягининг бўйнида 2,7%±4,2% (ўртача қиймат±стандарт оғиш), суякнинг вертел соҳасида 3,5%±5,0% (ўртача қиймат±стандарт оғиш) ва Варда учбурчагида 2,7%±6,7% га (ўртача қиймат±стандарт оғиш) ошган. Фемостон 1/10 билан даволашдан кейин 67-78% аёлларда сон суягининг 3 соҳасида СТМЗ мувофиқ ошган ёки ўзгармасдан қолган.
Фармакокинетикаси
Эстрадиол
Сўрилиши
Эстрадиолни сўрилиши заррачаларнинг ўлчамига боғлиқ, микронланган эстрадиол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади.
Қуйидаги жадвалда микронланган эстрадиол дозаларининг ҳар бири учун эстрадиол (Е2), эстрон (Е1) ва эстрон сульфатини (Е1S) мувозанат концентрациясининг ўртача фармакокинетик кўрсатгичлари берилган. Маълумотлар стандарт оғишнинг ҳисоби билан берилган.
Эстрадиол 1 мг
Кўрсаткичлар | Е2 | Е1 | Кўрсаткичлар | Е1S |
Cmax (пг/мл) | 71 (36) | 310 (99) | Cmax (нг/мл) | 9,3 (3,9) |
Cmin (пг/мл) | 18,6 (9,4) | 114 (50) | Cmin (нг/мл) | 2,099 (1,340) |
Ccp (пг/мл) | 30,1 (11,0) | 194 (72) | Ccp (нг/мл) | 4,695 (2,350) |
AUC 0-24 (пг*с/мл) | 725 (270) | 4767 (1857) | AUC 0-24 (нг*с/мл) | 112,7 (55,1) |
Тақсимланиши
Эстрогенлар боғланган ҳолатда ҳам, боғланмаган ҳолатда ҳам аниқланишлари мумкин. Эстрадиолнинг дозасини тахминан 98-99% плазма оқсиллари билан боғланади, уларнинг орасида 30-52% альбуминлар билан ва 46-69% жинсий гормонларни боғловчи глобулинлар (ЖГБГ) билан боғланади.
Метаболизми
Ичга қабул қилинганидан кейин эстрадиол фаол метаболизмга учрайди. Асосий конъюгирланмаган ва конъюгирланган метаболитлари эстрон ва эстрон сульфати ҳисобланади. Бу метаболитлари эстроген фаолликда бевосита ёки эстрадиолга айланганидан кейин роль ўйнаши мумкин. Эстерон сульфати ичак-жигар циркуляциясига дучор бўлиши мумкин.
Чиқарилиши
Сийдикдаги асосий бирикмалар эстроннинг глюкуронидлари ва эстрадиолдир. Ярим чиқарилиш даври 10 соатдан 16 соатгачани ташкил қилади. Эстрогенлар эмизувчи оналарнинг сути билан чиқарилади.
Доза ва вақтга боғликлиги
Фемостон ичга ҳар беш кун ўтгач эришилади. Кўпчилик ҳолларда мувозанат концентрациясига қабул қилишнинг 8 кундан 11 кунлар орасида эришилади.
Дидрогестерон
Сўрилиши
Дидрогестерон перорал қабул қилинганидан кейин 0,5 ва 2,5 соатлар орасидаги Тmax билан тез сўрилади. Дидрогестероннинг мутлоқ биокираолишлиги (20 мг перорал дозаси 7,8 мг вена ичига инфузияси билан солиштирганда) 28% ни ташкил қилади.
Қуйидаги жадвалда дидрогестерон (Д) ва дигидродидрогестероннинг (ДГД) мувозанат концентрациясининг ўртача фармакокинетик кўрсатгичлари берилган. Маълумотлар стандарт оғиш ҳисоби билан берилган.
Дидрогестерон 10 мг
Кўрсаткичлари | Д | ДГД |
Cmax (нг/мл) | 2,54 (1,80) | 62,50 (33,10) |
Cmin (пг/мл) | 0,13 (0,07) | 3,7 0(1,67) |
Ccp (пг/мл) | 0,42 (0,25) | 13,04 (4,77) |
AUCinf (нг*с/мл) | 9,14 (6,43) | 311,17 (114,35) |
Тақсимланиши:
Вена ичига юборилганидан кейин дидрогестеронни тақсимланишининг мувозанат ҳажми тахминан 1400 л ни ташкил қилади. Дидрогестерон ва ДГД қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 90% дан кўпроқдир.
Метаболизми:
Перорал қабул қилинганидан кейин дидрогестерон ДГД ни ҳосил бўлиши билан тез метаболизмга учрайди. Асосий фаол метаболити 20 α-дигидродидрогестероннинг даражаси дастлабки модда билан солиштирганда аҳамиятли даражада юқоридир. ДГД ва дидрогестероннинг AUC ва Cmax нисбати мувофиқ 40 ва 25 ни ташкил қилади. Дидрогестерон ва ДГД нинг ярим чиқарилишнинг ўртача якуний даври мувофиқ 5-7 ва 14-17 соатлар орасида тебранади.
Барча метаболитларининг умумий хусусияти дастлабки бирикмани 4,6-диен-3-оно конфигурациясини сақланиши ва 17 α-гидроксилланишни йўқлиги хисобланади. Дидрогестероннинг эстроген ва андроген самараларининг йўқлиги шу билан тушунтирилади.
Чиқарилиши
Радиофаол изотоп билан нишонланган дидрогестерон перорал қабул қилинганидан кейин дозанинг ўртача 63% сийдик билан чиқарилади. Умумий плазма клиренси 6,4 л/мин ни ташкил қилади. Тўлиқ чиқарилиши 72 соат давомида амалга оширилади. ДГД сийдикда асосан глюкурон кислотаси билан конъюгати кўринишида бўлади.
Доза ва вақтга боғлиқлиги
Фармакокинетикаси бир марта ва кўп марта юборилганида 2,5 мг дан 10 мг гача перорал дозалар диапазонида тўғри чизиқли характерга эга. Бир марталик ва кўп марталик дозалар кинетикасини солиштириш, такрорий юбориш натижасида дидрогестерон ва ДГД нинг фармакокинетикасини ўзгармаслигини кўрсатади. Мувозанат ҳолатига 3 кун даволашдан кейин эришилган.
Охирги ҳайз кўришдан кейин камида 6 ой ўтгандан кейинги постменопаузал даврдаги аёлларда эстрогенларнинг танқислиги билан боғлиқ бўлган симптомларни бартараф қилиш учун ўринбосар гормонал даволаш (ЎГЛ).
Синишларнинг юқори хавфи бўлган постменопаузал даврдаги аёлларда остеопорозни олдини олиш учун бошқа дори воситалари қўлланганидаги ўзлаштираолмаслик ёки қўллаш мумкин бўлмаган ҳолда остеопорозни олдини олиш.
Ичга қабул қилиш учун.
Эстроген доимо қўлланади. Прогестаган 28-кунлик циклнинг охирги 14 куни давомида кетма-кет қўшилади.
Даволаш 1 мг ёки 2 мг эстрадиол сақловчи бир таблеткани суткада 1 марта 28-кунлик циклнинг биринчи 14 куни давомида хар куни қабул қилишдан бошланади; шундан кейин навбатдаги 14 кунлари 1 мг ёки 2 мг эстрадиол ва 10 мг дидрогестерон сақловчи 1 таблеткадан, суткада 1 марта, 28-кунлик календар ўрамида кўрсатилганидек қабул қилинади. 28-кунлик цикл тугаганидан кейин дарҳол кейинги циклни бошлаш керак.
Фемостон®ни ўрамлар орасидаги танафусларсиз қабул қилиш керак.
Постменпаузал симптомларни даволашни бошлаш ва давом эттириш учун минимал самарали дозаларни минимал вақт даври давомида буюриш керак.
Одатда даволашни 1 мг эстрадиол ва 10 мг дидрогестерон сақловчи Фемостон® препаратини қабул қилишдан бошлаш керак.
Клиник жавобга қараб дозани шахсий танлаш мумкин.
Бошқа узлуксиз кетма-кет ёки циклик даволашдан ўтишни амалга оширувчи пациентлар даволашнинг 28-кунлик циклини якунлашлари керак, шундан кейин улар даволашда танафуссиз Фемостон®ни олишлари мумкин. Узлуксиз мажмуавий даволанаётган пациентлар, Фемостон билан даволашни хар қандай вақтда бошлашлари мумкин.
Агар дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, уни иложи борича тезроқ қабул қилиш керак. Агар 12 соатдан кўпроқ ўтган бўлса, даволашни ўтказиб юборилган таблеткани қабул қилмасдан, навбатдаги таблеткани қабули билан давом эттириш керак. Бундай ҳолларда ёриб ўтиш қон кетишини ёки қонли ажралмаларнинг эҳтимоли юқори бўлиши мумкин.
Фемостон®ни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Эстрадиол/дидрогестерон олган пациентлардаги клиник синовларда, энг кўп қуйидаги ножўя таъсирлари ҳақида хабар берилган: бош оғриғи, қорин оғриғи, сут безларида оғриқ/сезувчанлик, белда оғриқ.
Клиник синовларда (n=4929) пациентларда қуйидаги ножўя таъсирлари қуйдаги тез-тезликда кузатилган: жуда тез-тез >1/10, тез-тез ≥1/100, лекин <1/10, тез-тез эмас ≥1/1000, лекин <1/100, кам ≥1/10000, лекин <1/1000.
Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез қин кандидози.
Хавфсиз, хавфли ва аниқланмаган ўсмалар: тез-тез эмас лейомиома ўлчамларини катталашаши.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Руҳиятни бузилишлари: тез-тез депрессия, асабийлик; тез-тез эмас либидони ўзгариши.
Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез бош оғриғи; тез-тез мигрень, бош айланиши.
Юрак томонидан бузилишлар: кам миокард инфаркти.
Томирлар томонидан бузилишлар: тез-тез эмас веноз тромбоэмболия*.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез қорин оғриқлари; тез-тез кўнгил айниши, қусиш, метеоризм.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас жигар фаолиятини бузилишлари, улар баъзида астения, лоҳаслик, сариқлик ва қорин оғриғи, ўт қопининг касалликлари билан бирга кечиши мумкин.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез аллергик тери реакциялари (шу жумладан тошма, эшакеми, қичишиш); кам ангионевротик шиш, томирли пурпура.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: жуда тез-тез белда оғриқ.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез сут безларида оғриқ/сезувчанлик; тез-тез ҳайз кўриш циклини бузилишлари (шу жумладан менопаузада қонли ажралмалар, метроррагия, олиго/аменорея, мунтазам бўлмаган ҳайз кўришлар, дисменорея), чаноқ соҳасида оғриқ, цервикал ажралмалар; тез-тез эмас сут безларини катталашиши, ҳайз кўриш олди синдроми.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез астеник ҳолатлар (астения, чарчоқлик, лохаслик), периферик шишлар.
Лаборатор ва инструментал текширишларнинг натижаларига таъсири: тез-тез вазнни ошиши; тез-тез эмас вазнни пасайиши.
* - қуйидаги маълумотга қаранг.
Сут бези раки хавфи
5 йилдан кўпроқ вақт давомида мажмуавий эстроген-прогестагенли даволанаётган аёлларда сут бези ракининг ташхисини 2 марта ошиши ҳақида хабар берилган.
Фақат эстроген билан даволанаётган аёлларда хавфнинг ҳар қандай ошиши, эстроген ва прогестаген мажмуасини олаётган аёллардаги хавфни ошишидан аҳамиятли паст. Хавфнинг даражаси даволашнинг давомийлигига боғлиқ (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Қуйида катта эпидемиологик текширишлар (Million Women Study - MWS) ва катта рандомизацияланган плацебо-назоратли текширишларнинг (Women´s Health Initiative (WHI) натижалари келтирилган:
«Миллион аёллар» (MWS) текшириш 5 йил қўллангандан кейинги сут бези ракининг ҳисобланган қўшимча хавфи
Ёш диапазони (йиллар) | 5 йиллик даврда ҳеч қачон ЎГД олмаган 1000 аёлларга қўшимча холларнинг миқдори1 | Хавф нисбати ва 95% ДИ≠ | 5 йилдан кўпроқ хеч қачон ЎГД олмаган 1000 аёлларга қўшимча холларнинг миқдори (95% ДИ) | |
ЎГД фақат эстрогенларни олган | ||||
50-65 | 9-12 | 1,2 | 1-2 (0-3) | |
Эстроген ва прогестаген мажмуаси | ||||
50-65 | 9-12 | 1,7 | 6 (5-7) | |
≠ Умумий хавфнинг нисбати. Хавфнинг нисбати доимий эмас ва даволашнинг давомийлиги ошган сари ошиб боради. Изоҳ: сут бези раки билан касалланиш фони ЕИ мамлакатларида фарқланиши туфайли, сут бези ракининг қўшимча хавфининг миқдори ҳам пропорционал ўзгаради. 1 Турли мамлакатлардаги касалланишнинг асос кўрсатгичлардан олинган |
АҚШ даги WHI текшириш 5 йил қўллагандан кейин сут бези ракининг қўшимча хавфи
Сут бези ракини кўпайишини кўрсатмаган, бачадони бўлмаган аёллардаги WHI текширишдан маълумотлар.
Эндометрий ракининг хавфи
Бачадони сақлаб қолинган постменопауза давридаги аёллар
ЎГД қабул қилмаётган, бачадони сақлаб қолинган ҳар 1000 аёлларга эндометрий ракини ривожланиш хавфи тахминан 5 ҳолларни ташкил қилади.
Бачадони сақлаб қолинган аёлларда фақат эстрогенларни ишлатиш билан ЎГД ни қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу эндометрий ракининг ривожланини хавфини оширади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Фақат эстрогенларни узоқ муддат қабул қилиш ва эстрогеннинг дозасига қараб, эндометрий ракини ривожланиш хавфини ошиши эпидемиологик текширишларда 50 ёшдан 65 ёшгача бўлган ҳар 1000 аёлларда ташхисланган 5 тадан 55 тагача қўшимча ҳолларда ўзгаради.
Фақат эстрогенлар билан даволашга циклга камда 12 кун давомида прогестагенни қўшиш, хавфни бундай ошишини олдини олиши мумкин. «Миллион аёллар» текширишда беш йил давомида мажмуавий (кетма-кет ёки доимий) ЎГД ни қўллаш эндометрий ракининг хавфини оширмаган (хавф нисбати 1,0 (0,8-1,2)).
Тухумдонлар раки
Фақат эстрогенни ва мажмуавий эстроген ва прогестаген ЎГД ни қўллаш диагностика қилинган тухумдонлар ракини бироз ошиши билан кечган. 52 эпидемиогик тадқиқотлар натижаларини метатаҳлили ЎГД ни ҳеч қачон қўлламаган аёлларга нисбатан ҳозирги вақтда ЎДГ қўллаётган аёлларда тухумдонлар раки ривожланиши хавфини ошишини кўрсатган (хавф нисбати 1,43, 95% ИИ 1,31-1,56). 5 йил давомида ЎДГ ни қўллаган 50 ёшдан 54 ёшгача бўлган аёлларда бу 2000 пациетга тахминан битта қўшимча ҳолатга олиб келган. ЎДГ қабул қилмаган 50 ёшдан 54 ёшгача бўлган аёлларда 5 йил давомида 2000 аёлардан тахминан иккитасида тухумдонлар раки аниқланади.
Веноз тромбоэмболия хавфи
ЎГД веноз тромбоэмболиянинг (ВТЭ) яъни чуқур веналар тромбози ёки ўпка артериясининг эмболиясининг ривожланишини нисбий хавфини 1,3-3 марта ошиши билан боғлиқ, Бундай кўринишни пайдо бўлиш эҳтимоли ЎГД ни қўллашнинг биринчи йилида кўпроқ. (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Қуйида WHI текширишнинг натижалари берилган:
WHI текшириш 5 йил қўллаш давомида ВТЭ нинг қўшимча хавфи
3 Бачадони бўлмаган аёлларнинг иштирокидаги текшириш
Юрак ишемик касаллигининг хавфи
60 ёшдан ошган мажмуавий эстроген-прогестаген ЎГД ни қабул қилаётган аёлларда юрак ишемик касаллигининг хавфи бироз ошган (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Ишемик инсультнинг хавфи
Фақат эстроген ва эстроген-прогестаген даволашни қўллаш ишемик инсультнинг нисбий хавфини 1,5 марта ошиши билан ассоциацияланади. ЎГД қўллаш фонида геморрагик инсультнинг хавфи ошмайди.
Нисбий хавф ёш ва қўллашнинг давомийлигига боғлиқ эмас, лекин асосли хавф аҳамиятли даражада ёшга боғлиқлиги туфайли, ЎГД ни олаётган аёлларда инсультнинг умумий хавфи, ёш ошган сари ошади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
WHI текширишларнинг бирлашган маълумотлари 5-йиллик қўллаш давомидаги ишемик инсультнинг4 қўшимча хавфи
Ёш диапазони (йиллар | 5 йил давомида плацебо гуруҳидаги 1000 аёлларга ҳоллар миқдори | Хавф нисбати ва 95% ДИ | 5 йилдан кўпроқ ЎГД қабул қилаётган 1000 аёлларга қўшимча ҳолларнинг миқдори |
50-59 | 8 | 1,3 (1,1-1,6) | 3 (1-5) |
4 Ишемик ва геморрагик инсульт орасида фарқ бўлмаган
Эстроген/прогестаген даволаш (шу жумладан эстрадиол/дидрогестерон) билан боғлиқ бўлган бошқа ножўя реакциялар хақида берилган хабарлар:
- хавфсиз, хавфли ва аниқланмаган ўсмалар: эстрогенга боғлиқ ҳам хавфсиз, ҳам хавфли ўсмалар, масалан, эндометрий раки, тухумдонлар раки. Прогестагенга боғлиқ ўсмаларнинг (масалан, менингиома) ўлчамларини катталашиши;
- қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: гемолитик анемия:
- иммун тизими томонидан бузилишлар: тизимли қизил югирик;
- моддалар алмашинуви ва овқатланишни бузилишлари: гипертриглицеридемия;
- нерв тизими томонидан бузилишлар: деменция, хорея, тутқаноқни зўрайиши кузатилиши мумкин;
- кўрув аъзолари томонидан бузилишлар: шох парданинг қийшиқлигини ошиши, контакт линзаларни ўзлаштираолмаслик;
- томирлар тизими томонидан: артериал тромбоэмболия;
- гастроинтестинал тизими томонидан бузилишлар: панкреатит (гипертриглицеридемияси бўлган аёлларда);
- тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: кўп шаклли эритема, тугунли эритема, терининг хлоазмаси ва меланози, улар препарат бекор қилинганидан кейин сақланиши мумкин;
- скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: оёқларда тиришишлар;
- буйраклар ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: сийдикни тутиб тураолмаслик;
- репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: сут безларининг фиброз-кистозли касалликлари, бачадон бўйнининг эрозияси;
- туғма, наслий ва генетик бузилишлар: порфирияни зўрайиши;
- лаборатор ва инструментал текширишларнинг натижаларига таъсири: қалқонсимон бези гормонларининг даражасини ошиши.
- Илгари ташҳисланган ёки гумон қилинган сут безлари раки;
- ташхисланган ёки гумон қилинган эстрогенга боғлиқ хавфли ўсмалар (масалан, эндометрий раки);
- ташхисланган ёки гумон қилинган прогестагенга боғлиқ хавфли ўсмалар (масалан, менингиома);
- номаълум генезли қиндан қон кетишлар;
- эндометрийнинг даволанмаган гиперплазияси;
- ҳозирги вақтда ёки илгари бўлган веноз тромбоэмболия (чуқур веналарнинг тромбози, ўпка артерияларининг тромбоэмболияси);
- ташҳисланган тромбофилик бузилишлар (масалан, С протеини, S протеини ёки антитромбиннинг танқислиги);
- артерияларнинг фаол ёки яқиндаги тромбоэмболик касалликлари (масалан, стенокардия, миокард инфаркти);
- жигарнинг ўткир касалликлари, шунингдек илгари бўлган жигар касалликлари, агар жигар фаолиятининг кўрсатгичлари нормаллашмаган бўлса;
- порфирия;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- болалар;
- таъсир қилувчи моддаларга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан ҳар қандайига маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсирини текширишлари ўтказилмаган.
Эстрогенлар ва прогестагенларнинг самарадорлиги бузилиши мумкин:
Эстрогенлар ва прогестагенларнинг метаболизми, дори воситаларининг метаболизмида иштирок қилувчи ферментлар, айниқса цитохром Р450 тизимининг 2В6, 3А4, 3А5, 3А7 ферментларини индукциялаш қобилияти маълум бўлган моддалар билан бир вақтда қўлланганида кучайиши мумкин. Бундай моддаларга тиришишга қарши воситалар (масалан, фенобарбитал, карбамазепин, фенитоин) ва микробларга қарши воситалар (рифампицин, рифабутин, невирапин, эфавиренц) киради.
Ритонавир ва нелвинавир CYP450, 3А4, А5, А7 нинг кучли ингибиторлари сифатида маълум бўлишига қарамасдан, стероид гормонлари билан бир вақтда қўлланганида, улар, аксинча кўрсатилган гормонларни фаоллаштиради.
Компонентлари тешик далачой (Hypericum perforatum) бўлган ўсимлик препаратлари, CYP450 3А4 га таъсири туфайли, эстрогенлар ва прогестагенларнинг метаболизмини кучайтириши мумкин.
Эстрогенлар ва прогестагенларнинг клиник ошган метаболизми, уларнинг самарасини сусайишига ва бачадон қон кетишларининг профилини ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Эстрогенлар бошқа дори воситаларининг метаболизмига тўсқинлик қилишлари мумкин.
Эстрогенлар дори воситаларининг метаболизмида иштирок этувчи CYP450 ферментларини, рақобатли ингибиция йўли билан бостириши мумкин. Буни терапевтик индекси тор бўлган қуйидаги дори воситаларига нисбатан ҳисобга олиш керак:
- такролимус ва циклоспоринА (CYP450 3А4, 3А3);
- фентанил (CYP450 3А4);
- теофиллин (CYP450 1А2).
Клиник бу, бундай моддаларнинг плазмадаги даражаларини токсик концентрацияларгача ошишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, дори воситасини узоқ давр давомида синчков мониторинги, шунингдек такролимус, фентанил, циклоспорин А ва теофиллиннинг дозасини камайтириш талаб қилиниши мумкин.
Постменопауза билан боғлиқ бўлган симптомларни даволаш учун, ЎГД ни фақат ҳаётнинг сифатига нохуш таъсир қилувчи симптомлар бўлганида бошлаш керак. Барча ҳолларда хавфлар ва фойданинг синчков таҳлилини энг камида ҳар йили ўтказиш керак, ва фақат агар ЎГД қўллашдан фойда хафдан юқори бўлганида ҳолда, ЎГД ни давом эттириш мақсадга мувофиқдир.
Муддатидан олдинги менопаузани даволашда ЎГД билан боғлиқ бўлган хавфларга нисбатан исботлар чекланган. Лекин, мутлоқ хавфнинг паст даражаси туфайли, ёш аёлларда, ёши каттароқ аёлларга нисбатан афзалликлар ва хавфлар нисбати яхшироқ.
Тиббий текширув/кейинги кузатув
Гормонал ўринбосар даволашни бошлаш ёки қайта тиклаш олдидан шахсий ва оилавий анамнезни тўлиқ аниқлаш керак. Физикал текширишни (шу жумладан чаноқ аъзолари ва сут безларини текшириш) анамнез, ушбу препаратни қўллашга қарши кўрсатмалар ва огоҳлантиришларнинг маълумотларини ҳисобга олиб ўтказиш керак. Даволаш вақтида вақти-вақти билан кўрикларни ўтказиш тавсия қилинади, уларнинг тез-тезлиги ва хажми шахсий белгиланади. Сут безларининг қандай ўзгаришлари ҳақида шифокорга ёки тиббий ҳамширага хабар бериш кераклиги хақида аёлга маълумот бериш керак («Сут бези раки» бўлимига қаранг). Визуализациянинг мувофиқ усулларини, масалан, маммографияни ўз ичига олувчи текширишни, шахсий эҳтиёжларга қараб модификацияланган мавжуд амалдаги скринингга мувофиқ ўтказиш керак.
Пациентларнинг ҳолатини кузатиш керак бўлган касалликлар
Қуйида кўрсатилган касалликлардан ҳар қандайи ҳозирги вақтда, ўтмишида бўлганида ва/ёки ҳомиладорлик вақтида ёки олдинги гормонал даволаш вақтида улар ёмонлашганида, пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари керак. Бу ҳолатларнинг қайталаниши мумкинлигини ёки Фемостон билан даволаниш вақтида уларнинг кечишини ёмонлашиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Уларга қуйидагилар киради:
- лейомиома (бачадон миомаси) ёки эндометриоз;
- ўтмишдаги тромбоэмболик касалликлар ёки тромбоэмболия хавфи омилларининг мавжудлиги (қуйидагига қаранг);
- эстрогенга боғлиқ ўсмалар пайдо бўлишининг хавф омиллари, масалан, сут бези ракига наслий мойилликнинг биринчи даражаси;
- артериал гипертензия;
- жигар касалликлари (масалан, жигар аденомаси);
- томирли асоратлар билан ёки усиз қандли диабет;
- ўт-тош касаллиги;
- мигрень ёки (кучли) бош оғриғи;
- тизимли қизил югирик;
- анамнездаги эндометрийнинг гиперплазияси (қуйидагига қаранг);
- тутқаноқ;
- бронхиал астма;
- отосклероз.
Даволашни дарҳол тўхтатиш учун сабаблар
Қарши кўрсатмалар аниқланган ҳолда, шунингдек қуйидаги вазиятларда даволашни тўхтатиш керак:
- сариқликни пайдо бўлиши ёки жигар фаолиятини бузилишлари;
- артериал босимни аҳамиятли даражада ошиши;
- биринчи марта пайдо бўлган мигренсимон бош оғриғи;
- ҳомиладорлик.
Эндометрийнинг гиперплазияси ва карцинома
Интакт бачадони бўлган аёлларда эндометрий гиперплазияси ва карциномани ривожланиш хавфи фақат эстрогенлар узоқ вақт даври давомида буюрилганида ошади. Фақат эстрогенларни қабул қилаётган аёллар орасида эндометрий ракини аниқланган ўсиши, уларни қабул қилмаётганлар билан солиштирганда, даволашнинг давомийлиги ва эстрогеннинг дозасига қараб, 2 мартадан 12 мартагача тебранади. Даволаш тўхтатилганидан кейин хавф камида 10 йил давомида ошган бўлиб қолиши мумкин.
28-кунлик циклнинг камида 12 куни давомида циклик прогестагенни қўшиш ёки бачадони сақлаб қолинган аёлларда узликсиз мажмуавий эстроген-прогестеронли даволаш, фақат эстрогенли ЎГД билан ассоциацияланган ҳаддан зиёд хавфни олдини олиши мумкин.
Даволашнинг биринчи ойларида ёриб ўтиш бачадон қон кетишлари ёки қонли ажралмалар пайдо бўлиши мумкин. Агар улар даволаш бошланганидан кейин бирмунча вақт ўтгач пайдо бўлса ёки даволаш тўхтатилганидан кейин давом этса, уларнинг сабабини аниқлаш керак, бу эндометрийнинг хавфли ўсмасини истисно қилиш учун эндометрийнинг биопсиясини талаб қилиши мумкин.
Сут бези раки
Умумий маълумотлар мажмуавий эстроген-прогестаген ва, эҳтимол, фақат эстрогенли ЎГД, у ЎГД нинг давомийлигига боғлиқ, олаётган аёлларда сут бези ракини юқори хавфидан далолат беради.
Мажмуавий эстроген-прогестагенли даволаш
«Аёлларнинг соғлиғи учун ташаббус» (Women´s Health Initiative study WHI) рандомизацияланган плацебо-назоратли текширишлар ва эпидемиологик текширишлар, ЎГД сифатида мажмуавий эстроген-прогестагенли даволашни олаётган аёлларда сут бези ракини пайдо бўлишини юқори хавфини кўрсатади, у тахминан 3 йил даволашдан кейин аниқ бўлиб қолади.
Фақат эстрогенлар билан даволаш
WHI текширишларда гистерэктомиядан кейин фақат эстрогенни қўллаш билан ЎГД олаётган аёлларда сут бези ракининг юқори хавфи аниқланмаган. Обсервацион текширишларда асосан сут бези ракини ташҳисланиши хавфини аҳамиятсиз ошиши ҳақида хабар берилган, у эстроган ва прогестаген мажмуасини олаётган пациентлардаги хавфдан аҳамиятли паст.
Юқори хавф бир неча йил қўллаш давомида аниқ бўлиб қолади, лекин даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча йил (5 дан кўп эмас) давомида дастлабки даражасига қайтади.
ЎГД, айниқса мажмуавий эстроген-прогестагенли даволаш сут бези тўқимасининг зичлигини оширади, бу радиологик усуллар (маммография) орқали сут бези ракини бирламчи аниқлашга ноҳуш таъсир қилиши мумкин.
Тухумдонлар раки
Тухумдонлар раки, сут бези ракига нисбатан камроқ учрайди. Йирик метатаҳлил натижасида олинган маълумотлар эстроген билан монотерапия ёки эстрогенни ЎГД сифатида прогестаген билан мажмуада қўллаётган аёлларда хавфни бироз ошишини кўрсатди, у 5 йил давомида қўлланилганида намоён бўлади ва даволаш тўхтатилгандан кейин вақт ўтиши билан камаяди. Айрим бошқа тадқиқотлар, шу жумладан WHI тадқиқоти мажмуавий ЎГД ни қўллаш худди шундай ёки бироз пастроқ хавф билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
(“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).
Веноз тромбоэмболия
ЎГД веноз тромбоэмболия (ВТЭ), яъни чуқур веналар тромбози ёки ўпка томирларининг эмболиясининг ривожланиши хавфини 1,3-3 марта ошиши билан боғлиқ, Бундай ҳодисани пайдо бўлишини эҳтимоли, даволашнинг кечроқ даврига нисбатан, ЎГД ни қўллашнинг биринчи йилида кўпроқ.
Маълум тромбофилик ҳолатлари бўлган пациентлар ВТЭ нинг юқори хавфига эга бўладилар, ва ЎГД бу хавфни қўшимча ошириши мумкин. Шунинг учун бу гурух пациентларда ўринбосар гормонал даволашни қўллаш мумкин эмас.
ВТЭ нинг ривожланишини умумий қабул қилинган хавф омиллари эстрогенларни қўллаш, кексалик ёши, катта хирургик аралашувлар, узоқ муддатли иммобилизация, семизлик (ТВИ>30 кг/м2), ҳомиладорлик/туғруқдан кейинги давр, тизимли қизил югирик (ТҚЮ) ва онкологик касалликлар ҳисобланади. ВТЭ ни ривожланишида веналарнинг варикоз кенгайишининг ролига нисбатан бир фикр йўқ.
Барча операциядан кейинги пациентлардаги каби, хирургик аралашувлардан кейин ВТЭ ни олдини олиш учун профилактик чораларни кўриш керак. Агар режали операциядан кейин узоқ муддатли иммобилизациянинг зарурати бўлса, аралашувдан 4-6 ҳафта олдин ЎГД ни вақтинча тўхтатиш керак. Аёл ўзининг ҳаракат фаолиятини тўлиқ тикламагунича даволашни қайта бошламаслик керак.
Анамнезида ВТЭ бўлмаган, лекин яқинлиги биринчи даражали қариндошлари анамнезида ёшлик вақтида тромбоз бўлган аёлларга, унинг чекланишларини синчиклаб муҳокама қилгандан кейин скрининг таклиф қилиш мумкин (скринингда фақат тромбофилик бузилишларнинг бир қисми аниқланади).
Агар тромбофилик бузилишлар оила аъзоларида аниқланган бўлса ва/ёки бузилишлар «оғир» бўлса (масалан, антитромбин, S протеини ёки С протеинининг етишмовчилиги ёки бузилишлар мажмуаси), ЎГД ни қўллаш мумкин эмас.
Доимий антикоагулянт даволаш олаётган аёлларда, фойда ва хавф ва ЎГД ни қўллашни синчиклаб баҳолаш керак.
Агар веноз тромбоэмболия даволаш бошланганидан кейин ривожланса, препаратни бекор қилиш керак. Тромбоэмболиянинг потенциал симптомлари (масалан, оёқнинг оғриқли шиши, тўсатдан кўкракда оғриқ, ҳансираш) пайдо бўлганида пациентларни дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантириш керак.
Юрак ишемик касаллиги (ЮИК).
Рандомизацияланган назоратли текширишларда мажмуавий эстроген-прогестагенли ЎГД ёки фақат эстрогенли ЎГД олган, ЮИК бўлган ёки усиз аёлларда миокард инфарктидан ҳимоянинг олинган исботлари йўқ.
Мажмуавий эстроген-прогестагенли даволаш
Мажмуавий эстроген-прогестагенли ЎГД ни қўллаш фонида ЮИК пайдо бўлишини нисбий хавфи бироз ошган ҳисобланади. ЮИК асосли мутлоқ хавфи кўпроқ ёшга боғлиқ бўлиши туфайли, эстроогенлар ва прогестагенларни қўллаш билан боғлиқ бўлган ЮИК ҳолларининг қўшимча миқдори, менопауза ёшига яқин соғлом аёлларда жуда кам, лекин ёш ошган сари ошиб боради.
Фақат эстрогенлар билан даволаш
Рандомизацияланган назоратли текширишларнинг маълумотлари, фақат эстрогенни қўллаш билан даволаш олаётган аёлларда гистерэктомиядан кейин, ЮИК хавфини ошишини кўрсатади.
Ишемик инсульт
Мажмуавий эстроген-прогестагенли ёки фақат эстрогенли даволаш ишемик инсультнинг хавфини 1,5 мартагача ошиши билан ассоциацияланади. Нисбий хавф ёш ошиши ёки менопауза юз берганидан кейин ўтган вақт билан ўзгармайди. Лекин, инсультнинг асосли хавфи аҳамиятли даражада ёшга боғлиқлиги туфайли, ЎГД ги олаётган аёлларда инсультнинг умумий хавфи ёш ошиши билан ошиб боради.
Бошқа ҳолатлар
Эстрогенлар суюқликни тутилишини чақириши мумкин, ва шунинг учун юрак ёки буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ҳолатини диққат билан кузатиш керак.
Илгари гипертриглицеридемияси бўлган аёллар, эстрогенлар билан ўринбосар даволаш ёки гормонал ўринбосар даволашни ўтказиш вақтида шифокор томонидан синчиклаб кузатилишлари керак, чунки бундай аёлларда эстрогенлар билан даволашда қон плазмасида триглицеридларнинг даражасини аҳамиятли даражада ошишини кам ҳоллари кузатилган, у панкреатитга олиб келган.
Эстрогенлар қалқонсимон безининг айланиб юрувчи умумий гормонларининг концентрациясини ошишига олиб келиб, тироксин боғловчи глобулиннинг (ТБГ) даражасини оширади, у оқсил билан боғланган йод, тироксин (колонкаларни ишлатиш билан таҳлил ёки радиоиммун таҳлил) ёки трийодтирониннинг (радиоиммун таҳлил ёрдамида) даражаси бўйича аниқланади. Трийодтирониннинг пасайган қамраб олиниши ТБГ нинг даражасини ошишини кўрсатади. Эркин трийодтирониннинг ва тироксиннинг концентрацияси ўзгармайди. Зардобдаги бошқа боғловчи оқсилларнинг кортикоидни боғловчи глобулин ва жинсий гормонларни боғловчи глобулиннинг даражаси ошиши мумкин, бу мувофиқ айланиб юрувчи кортикостероидлар ва жинсий гормонларнинг концентрациясини ошишига олиб келади.
Эркин ёки биологик фаол гормонларнинг даражаси ўзгармайли. Плазманинг бошқа оқсилларининг (ангиотензиноген/субстрати ренин, альфа-I-антитрипсин, церулоплазминнинг) концентрациялари ошиши мумкин.
Когнитив фаолиятни яхшилинишини ҳеч қандай ишончли далиллари мавжуд эмас. 65 ёшдан ошган, давомли мажмуавий ёки фақат эстрогенли ЎГД ни қўллашни бошлаётган аёлларда эҳтимолли деменцияни ривожланишининг юқори хавфи ҳақида айрим маълумотлар олинган. Кам учрайдиган наслий касалликлари галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентлар, ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Фемостон® контрацепция воситаларига кирмайди.
65 ёшдан ошган аёлларни даволаш тажрибаси чекланган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Фемостон® ҳомиладорлик даврида қўллаш учун кўрсатилмаган. Фемостон препарати билан даволаниш вақтида ҳомиладорлик юз берса, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Бугунги кундаги эстрогенлар ва прогестагенларнинг мажмуасини ҳомилага тасодифан таъсирига нисбатан кўпчилик эпидемиологик текширишларнинг натижалари, тератоген ва фетотоксик самараларининг йўқлигидан далолат беради. Ҳомиладор аёлларда эстрадиол/дидрогестеронни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.
Фемостон®ни эмизиш даврида қўллаш учун кўрсатилмаган.
Болалар
Фемостон®ни болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотларнинг миқдорини етарли эмаслиги туфайли, препарат бу гуруҳ пациентларида қўллаш учун тавсия қилинмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Фемостон® автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Эстрадиол ҳам, дидрогестерон ҳам паст токсик моддалар ҳисобланади. Доза ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш, сут безларининг сезувчанлиги, бош айланиши, қорин оғриғи, уйқучанлик/чарчоқлик, ва бекор қилиш қон кетиши каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Доза ошириб юборилганида ҳар қандай специфик симптоматик даволаш талаб қилинишини эҳтимоли кам. Бу шунингдек болаларда дозани ошириб юборилиш ҳолларига ҳам тааллуқли.
Комби-ўрам: 28 таблеткадан блистерда (эстрадиол сақловчи 14 қобиқ билан қопланган таблеткалар + эстрадиол ва дидрогестерон сақловчи 14 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар); 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Оригинал ўрамида, 30 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Abbott Biologicals B.V., The Netherlands.
Didrogesteron: 10 mg/tabletkalar, Estradiol: 1 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Femoston 1/10 plyonka bilan qoplangan planshetlar № 28 (2 blister x 14 tabletka) narxi 61500 so'm - 14 шт.
Femoston 1/10 plyonka bilan qoplangan planshetlar № 28 (2 blister x 14 tabletka) ning to`liq analoglari:
Femoston 1/10 plyonka bilan qoplangan planshetlar № 28 (2 blister x 14 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Niderlandiya.
Femoston 1/10 plyonka bilan qoplangan planshetlar № 28 (2 blister x 14 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Abbot hisoblanadi.