Facebook Pixel Code

Fenkarol tabletkalari 10 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 44000 so'm gacha 58600 so'm
Без рецепта
136 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Fenkarol tabletkalari 10 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг хифенадин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, кальций стеарати.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндрик, рискали ва бир томонида фаскали таблеткалар.

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар, тизимли қўллаш учун бошқа антигистамин воситалар. АТХ коди: R06AX31.

Фармакодинамикаси

Фенкарол® - антигистамин восита, аъзолар ва уларнинг тизимларига гистаминнинг таъсирини камайтиради. Бу гуруҳдаги классик дори воситаларидан фарқ қилиб, Фенкарол® алоҳида таъсир механизмига эга. Дори воситаси периферик тўқималарда гистамин Н1-рецепторларни блоклайди, шунингдек диаминоксидаза (гистаминаза) ферментини фаоллаштиради, шу орқали тўқималарда гистамин даражасини камайтиради. Шу билан бошқа гистаминга қарши воситалар билан даволаш самарасиз бўлган беморлар учун Фенкарол® нинг самарадорлиги тушунтирилади. Фенкарол® паст липофилликка эга, шунинг учун гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади, бош мия тўқималарида серотонинни дезаминизация жараёнларига ва моноаминоксидаза ферментларининг фаоллигига кучсиз таъсир қилади. Фенкарол® гистаминнинг токсик таъсирини камайтиради, бронхоконстриктор таъсир ва ичак силлиқ мушакларига спазмоген таъсирни бартараф этади ёки сусайтиради, гистаминнинг гипотензив таъсири ва унинг капиллярларнинг ўтказувчанлигига таъсирини сусайтиради. Фенкарол® ўртача серотонинга қарши ва кучсиз холинолитик фаолликка эга, адренолитик фаолликка эга эмас. Фенкарол® яққол намоён бўлган қичишишга қарши ва десенсибилизация қилувчи таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Дори воситасининг 45% меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва 30 минутдан кейин организм тўқималарида аниқланади. Қон плазмасида фаол модданинг максимал концентрациясига бир соатдан кейин эришилади.

Тақсимланиши

Фаол модданинг энг юқори концентрацияси жигарда, ўпкада ва буйракларда аниқланади, энг паст концентрацияси бош мия тўқимасида аниқланади. Дори воситаси паст липофилликка эга ва бош миядаги унинг даражаси паст (0,05% дан кам), бу марказий нерв тизимига (МНТ) сусайтирувчи таъсирини йўқлигини тушунтиради, лекин шахсий юқори сезувчанликда кучсиз седатив самара кузатилиши мумкин.

Метаболизми

Фенкарол® жигарда метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Метаболитлар ва дори воситасининг ўзгармаган қисми асосан сийдик, сафро ва ўпка орқали чиқарилади. Ичак орқали дори воситасининг сўрилмаган қисми чиқарилади. Дори воситасининг асосий қисми ва унинг метаболитлари (тахминан 44%) сийдик билан 48 соат давомида ва яна 1% кейинги 48 соат давомида чиқарилади.

Поллиноз, ўткир ва сурункали эшакеми, аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, ангионевротик шиш, дерматозлар (экзема, нейродермит, тери қичишиши ва бошқалар), дори воситаларини ёки озуқа моддаларини қабул қилиш билан боғлиқ аллергик реакцияларда қўлланади.

Фенкарол® овқатдан кейин дарҳол ичга қабул қилинади.

3 ёшгача бўлган болаларда доза 5 мг (ярим таблетка) кунига 2-3 мартани ташкил қилади.

3 ёшдан 7 ёшгача 10 мг кунига 2 марта.

7 ёшдан 12 ёшгача 10-15 мг кунига 2-3 марта.

Даволаш курси давомийлиги 10-15 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.

12 ёшдан ошган болаларга Фенкарол 25 мг таблеткаси препаратини қўллаш тавсия этилади.

Агар препаратни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз бу ёдингизга тушган заҳоти қабул қилинг, лекин кейинги қабул қилиш вақти яқинлашган бўлса қабул қилишни ўтказиб юборинг. Дозани икки марта ошириб қабул қилманг.

Бошқа дори воситалари каби Фенкарол® барча пациентларда намоён бўлмаса ҳам, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Нохуш ножўя реакцияларнинг ривожланиш тез-тезлиги бўйича таснифи: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: бош оғриғи, уйқучанлик.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: оғизни қуриши.

Тез-тез эмас: диспептик кўринишлар (кўнгил айниши, қусиш), улар одатда дори воситасининг дозаси камайтирилганда ёки бекор қилинганда ўтиб кетади.

Агар Сизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса ёки кўрсатилган ножўя таъсирлардан биронтаси аниқса кучли намоён бўлса, илтимос шифокорга мурожаат этинг.

Дори воситасининг таъсир этувчи моддасига ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Фенкарол® алкоголь ва ухлатувчи воситаларнинг МНТ га сусайтирувчи таъсирини кучайтирмайди. Фенкарол® кучсиз М-холиноблокловчи хусусиятларга эга, лекин меъда-ичак йўлларининг моторикаси сусайганда секин сўриладиган дори воситаларнинг (масалан билвосита таъсир этувчи антикоагулянтлар - кумаринлар) сўрилиши кучайиши мумкин.

Фенкарол® МНТ га яққол сусайтирувчи таъсир кўрсатмайди, лекин айрим ҳолларда кучсиз седатив самара кузатилади.

Машғулотлари тезкор жисмоний ёки руҳий реакцияларни талаб этувчи болаларда дастлаб дори воситаси седатив таъсир кўрсатмаётганлигини аниқлаш керак (қисқа вақт буюриш орқали). Дори воситасининг седатив таъсири намоён бўлган болаларда даволаш вақтида потенциал хавфли фаолият турлари тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборишга шубҳа бўлганда дарҳол шифокорни чақиринг.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар берилмаган.

Симптомлари: дори воситасининг юқори дозалари шиллиқ қаватларни қуриши, бош оғриғи, қусиш, овқат ҳазм бўлишини бузилишини чақириши мумкин.

Даволаш: симптоматик ва организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятларини тутиб турувчи даволашни таъминлаш керак.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Шифокор рецептисиз берилади.

“Олайнфарм” АЖ. Манзили: Рупницу кўч., 5, Олайне, LV-2114, Латвия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Xifenadin: 10 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
10 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Latviya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Fenkarol tabletkalari 10 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 22000 so'm - 10 шт.

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Fenkarol tabletkalari 10 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Latviya.

Fenkarol tabletkalari 10 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Xifenadin hisoblanadi.