Feromaks kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 44000 so'm)
Foliy kislotasi: 1 mg/kapsula, Sink: 22.5 mg/kapsula, Temir: 100 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Feromaks kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula)
Элементар темирга эквивалент карбонил темири 100 мг, Рух сулфати моногидрати АҚШ.Ф. 61,8 мг, (22,5 мг элементар рухга эквивалент) Фолат кислотаси БФ 1 мг.
Тўқ жигарранг, сариқ-зарғалдоқ ва оқ рангдаги рангли гранулалар билан тўлдирилган қизил қопқоқча ва тиниқ корпусдан ташкил топган капсулалар.
Капсула.
Анемияга қарши восита. АТХ коди: В03АА.
Феромакс препаратининг фармакологик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи компонентларнинг таъсирига боғлиқ.
Темир
Темир, гемоглобиннинг таркибий қисми сифатида кислородни ташилишида муҳим роль ўйнайди. У шунингдек миоглобинда ва жигарда ҳам сақланади. Темир танқислиги анемияга олиб келади.
Фолат кислотаси
Фолат кислотаси организмда тетрагидрофолатга кислотасигача тикланади, у турли метаболик жараёнларда, шу жумладан пурин ва пиримидин нуклеотидларни синтезида ва бинобарин, ДНК синтезида ўрин тутувчи коферментлардан бири бўлиб ҳисобланади. У шунингдек айрим аминокислоталарни ҳосил бўлишида ва формиатни шаклланишида ва ишлатилишида иштирок этади. Фолат кислотасининг танқислиги мегалобласт анемияга олиб келади.
Рух (рух сульфат)
Рух кўпчилик ферментларнинг таркибига кириши туфайли, организм учун жуда зарур ҳисобланади. Рух меъда ости безида инсулинни ажралиб чиқишида иштирок этади. Рух ДНК синтезида ва ҳужайрани бўлинишида муҳим роль ўйнайди. Аниқланган танқислик жинсий етилишни кечикишига ва гипогонадимик паканаликка сабаб бўлади.
- сурункали қон йўқотиш фонида (меъдадан қон кетишлар, ичакдан қон кетишлари, қовуқдан қон кетиши, геморроидал тугунлардан қон кетиши, мено- ва метроррагидлар), шунингдек сурункали алкоголизм, инфекцион касалликлар, тиришишга қарши воситаларни ва перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида юз берадиган темир, фолат кислотасини биргаликдаги танқислиги оқибатида анемияларни даволаш;
- ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида юз берадиган анемияларни даволаш;
- ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида, туғруқдан кейинги даврда, лактация даврида темир ва фолат кислотасининг танқислигини олдини олишда қўлланади.
Анемияли пациентларда 1-2 капсуладан суткада бир марта 3 ой давомида (анемиянинг оғирлигига қараб).
Яширин темир танқислиги бўлган пациентлар 1 капсуладан суткада бир марта 3-4 ҳафта давомида.
Ҳомиладорлар 14 ҳафтадан бошлаб бир капсуладан суткада бир марта икки ҳафта давомида (ҳафталик танаффус билан), кейин препаратни туғруққача қабул қилишни такрорлайди (икки ҳафта қабул қилинади бир ҳафта танаффус).
Аёллар лактация даврида бир капсуладан суткада бир марта қабул қилиш лозим.
Аёллар ҳайз кўриш вақтида суткада бир капсуладан ҳайз кўришдан икки ҳафта олдин, цикл вақтида ва цикл тугагандан кейин икки ҳафта давомида. Препаратни қабул қилишнинг умумий давомийлиги, шу жумладан ҳайз циклида ўн кундан ошмаслиги керак.
Жадал жисмоний юкламалари бўлган одамларга ва “Бери-Бери” ташхиси бўлган пациентларга препаратни суткада 1-2 капсуладан қабул қилиш тавсия этилади. Препарат ичга овқат вақтида ёки овқатдан аниш вақтида ёки овқатдан кейин ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади
Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани анорексиягача пасайиши, қабзият, диарея, гастралгия, ичак санчиғи, кекириш, аллергик реакциялар.
Организмда темир миқдорини ошиши (гемосидероз, гемохроматоз), темирни ишлатилишини бузилишини (апластик анемия), сурункали жигар ва буйрак касалликлари, сурункали яллиғланиш касалликлари, назорат қилинмайдиган гипертензия, препаратни компонентларига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар.
Антацидлар билан ёндош даволаш темирни сўрилишини камайтиради. Темир ва тетрациклинлар бирга қўлланганида препаратни сўрилишини сезиларли пасайиши юз беради, бу даволаниш самарадорлигини пасайишига олиб келади.
Параллел қўллаш фторхинолинларни леводопани, карбидопани тироксинни ва бисфосфонатлар самарадорлигини пасайтириши мумкин. Темир комплексларни ҳосил бўлиши сабабли пенициллинаминни сўрилишини камайтириши мумкин. Тиришишга қарши препаратларни зардобдаги концентрациясини фолат кислотаси орқали камайиши мумкин.
Препарат темир ва фолат кислотаси танқислиги билан боғлиқ анемияларда самарали, аммо бошқа этиологияли анемияларда самарасиз. Препаратни буюришдан олдин лаборатория таҳлилларига асосланиб беморда темир танқислигини тасдиқлаш лозим. Бошқа темир сақловчи препаратларни бирга қўллашдан сақланиш керак. Темир сақловчи препаратлар қўлланганида аҳлатни қора рангга бўялиши мумкин бўлиб, у клиник аҳамиятга эга эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Бу маҳсулотни ҳомиладор аёлларда қўлланганда ҳомилада бузилиш чақириши ёки репродуктив қобилиятга таъсир қилиши мумкинлиги номаълум. Препаратни ҳомиладор аёлларда фақат жуда зарур бўлганида қўллаш керак.
Препаратни кўкрак сутига кириши номаълум. Чунки кўпчилик препаратлар кўкрак сутига ўтади, шунинг учун бу маҳсулотни эмизикли оналарга қўлланганда эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Феромакс капсулалари билан даволанганда дозани ошириб юборилишини биронта ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган. Агар темир дозасини ошириб юборилишига шубҳа бўлса, у ҳолда симптомлар ўз ичига кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин оғриғи, қонли қусиқ, ичакдан қон кетишлар, ланжлик ва томир етишмовчилигини олади. Гипергликемия ва метаболик ацидоз ҳам кузатилиши мумкин. Даволашни дарҳол амалга ошириш керак. Оғир ҳолатларда, яширин фазадан сўнг қайталланиш 24-48 соатдан сўнг юз бериши мумкин бўлиб у кома, гипотензия ва гепатоцеллюлар некроз ва буйрак етишмовчилиги кўринишида намоён бўлади.
Даволаш.
Препаратни кейинги сўрилишини камайтириш ёки бартараф қилиш учун қуйидаги ҳаракатлар тавсия қилинади:
Қусиш учун воситаларни юбориш.
Меъдани ювиш меъдага тушиб бўлган препаратларни чиқариб ташлаш учун керакли бўлиши мумкин. Буни деферроксамин (2 г/л) эритмасини ишлатган ҳолда ўтказиш керак. Деферроксаминни (5 г ни 50-100 мл сувда) меъда тозалангандан кейин юбориш керак. Беморни қусиқ массалари билан мумкин бўлган аспирацияни аниқлаш учун мунтазам кузатув остида, зарур бўлганда нафас аппаратини кислород аппарати ёрдамида тутиб туриш керак.
Маннитол ёки сорбитол эритмасини меъдани тозаланишини чақириши учун бериш керак.
Оғир заҳарланиш: шок ва/ёки темирни зардобдаги юқори даражаси (> 142 мкмаль/л) билан бўлган кома бўлганида дарҳол ҳаётий фаолиятни тутиб туриш учун чораларини қўллаш ва деферроксаминни вена ичига қуйиш керак. Деферроксаминни тавсия қилинадиган дозаси эритмани вена ичига максимал 24 соатда 80 мг/кг гача секин юборилганда соатига 5 мг/кг ни ташкил қилади. Диққат: Агар инфузия тезлиги ҳаддан зиёд юқори бўлса, гипотения пайдо бўлиши мумкин.
Унчалик оғир бўлмаган заҳарланишлар: деферроксаминни 50 мг/кг мушак ичига юбориш, (максимал доза 4 г)
Зардобдаги темир даражасини назорат қилиш лозим.
Сув ёки электролит мувозанатини бузилишини тиклаш учун ҳар қандай суюқликларни қабул қилиш керак.
Фолат кислота одатда яхши ўзлаштирилади. Меъда ичак бузилишлари пайдо бўлиши мумкин. Кам аллергик реакциялар қайд қилинади.
15 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда (блистерда).
2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда. 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 18 ой.
Рецепт бўйича.
Saga Laboratories, Ҳиндистон.
Foliy kislotasi: 1 mg/kapsula, Sink: 22.5 mg/kapsula, Temir: 100 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Feromaks kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula) narxi 30250 so'm - 15 шт.
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Feromaks kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula) ning to`liq analoglari:
Feromaks kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Feromaks kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Saga Lifesciences hisoblanadi.