Facebook Pixel Code

Ferran siropi 100 ml (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ferran siropi 100 ml (shisha)

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Элементар темир 50 мг (темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси кўринишида);

ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, глицерол, сорбитол, сукроза, ванилин-қаймоқли ёки карамелли ароматизатори, сувсиз лимон кислотаси, тозаланган сув.

Карамель таъмли, қизғиш-жигарранг суюқлик.

Сироп.

Эритропоэзни рағбатлантирувчи восита. Темир препаратлари. Код АТХ: B03AB05.

Препарат темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси кўринишида темир сақлайди. Ушбу макромолекуляр комплекс барқарор ва меъда-ичак йўлларида темирни эркин ионлар кўринишида ажратмайди. Ферраннинг тузилиши темирнинг табиий бирикмаси ферритинга ўхшаш. Бундай ўхшашлик сабабли темир (III) фаол ташилиш йўли билан ичакдан қонга ўтади. Сўрилган темир ферритин билан боғланади ва организмда, асосан жигарда сақланади. Сўнгра суяк кўмигида у гемоглобиннинг таркибига киради. Темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси таркибига кирувчи темир, темирнинг оддий тузлари билан солиштирганда, прооксидант ҳусусиятларга эга эмас. Темир танқислигининг яққоллиги ва унинг сўрилиш даражаси орасида корреляция мавжуд (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса унинг сўрилиши шунчалик яхши бўлади. Энг кўп фаол сўрилиш ингичка ва ўн икки бармоқли ичакда содир бўлади. Ферран препарати тишларнинг эмалини бўялишини чақирмайди.

  • гўдаклар ва кичик ёшли болаларда турли генезли темир танқислиги анемияси ва темирнинг яширин танқислигини даволаш;
  • темирга бўлган юқори талаб (ҳомиладорлик, лактация даври, донорлик, жадал ўсиш даври, вегетарианлар, кексалик ёши).

Овқат вақтида ёки овқатдан сўнг дарҳол ичга қабул қилинади. Дозаси ва даволаш муддати темирнинг етишмовчилик даражасига боғлиқ. Суткалик дозасини бир неча қабулга бўлиш ёки бир марта қабул қилиш мумкин.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 2 чой қошиқдан кунига 2-3 марта.

12 ёшгача бўлган болаларга: 1 чой қошиқдан кунига 1-2 марта.

Янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болаларга: ½ чой қошиқдан ҳар куни, дозани 1 чой қошиқгача ошириш мумкин, ҳар куни.

Диспепсия (эпигастрал соҳада тўлиб кетиш ва босилиш ҳисси, кўнгил айнаши, қабзият ёки диарея), ахлатни тўқ рангга бўялиши (сўрилмаган темирни чиқарилиши билан ифодаланади ва клиник аҳамиятга эга эмас).

Анамнезида темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплексига ўта юқори сезувчанлик; темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (масалан, гемолитик анемия, В12 витаминининг етишмовчилиги туфайли келиб чиққан мегалобласт анемия, эритропоэзни бузилиши, суяк кўмиги гипоплазияси);

Организмда темирни ошиб кетиши (яъни, гемохроматоз, гемосидероз);

Темирнинг утилизациясини бузилиши (масалан, сидероахрестик анемия, талассемия, қўрғошинли анемия, терини кечки порфирияси);

Ослер-Рандю-Вебер синдроми;

Сурункали полиартрит;

Бронхиал астма;

Ўткир босқичидаги буйракларнинг инфекцион касалликлари;

Назорат қилиб бўлмайдиган гиперпаратиреоз;

Декомпенсацияланган жигар циррози;

Инфекцион гепатит;

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорликда қўлланиши

Назоратли текширишларда ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигидан сўнг она ва ҳомилага нисбатан ножўя самараларни ривожланиши кузатилмаган. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни ҳомилага кўрсатадиган салбий самаралари аниқланмаган.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири

Ҳозирги кунгача аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Темир препаратларининг дозаларини ошириб юборилиши ўткир асоратларга ва гемосидерозга олиб келиши мумкин. Темир танқислиги анемияси каби анемияга нотўғри ташхис қўйиш темирни ошиб кетишига олиб келиши мумкин.

Доза ошириб юборилган ҳолда даволаш симптоматик, темирнинг махсус антидоти бўлиб дефероксамин, хелат агенти ҳисобланади.

Сироп флаконларда 100 мл дан. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Иситилмасин ва музлатилмасин.

Флакон очилгандан сўнг салқин жойда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Remedy Group, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ferran siropi 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ferran siropi 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.