Feroz Adjio-Farmaseutikals og'iz suspenziyasi 100 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 95000 so'm)
Foliy kislotasi: 0.11 mg/ml, Temir: 6 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Feroz Adjio-Farmaseutikals og'iz suspenziyasi 100 ml (shisha)
Ҳар бир 5 мл суспензия сақлайди:
фаол моддалар: Элементар темирга эквивалент бўлган темир аскорбати - 30 мг, Фолат кислотаси - 550 мкг;
ёрдамчи моддалар: бўёвчи: карамель
Кора-жигаррангли гомоген суспензия.
Суспензия.
Эритропоэзни рағбатлантирувчи воситалар.
Мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг хусусиятларига боғлиқ.
Темир гемин ферментлари (гемоглобин, миоглобин, цитохромлар, шу жумладан цитохром Р450, пероксидазалар, каталазалар) ва ногемин ферментлар (сукцинатдегидрогеназа, ацетил КОА- дегидрогеназа, НАДИ+- дегидрогеназа ва бошқалар) нинг таркибига киради.
Темир аскорбати асосан педиатрия амалиётида қўлланади. Темирни қон яратиш аъзоларига етказилиши мураккаб жараён бўлиб, у фақат ионлашган ҳолатдагина меъда- ичак йўлларидан сўрилади. Хлорид кислотаси таъсири остида молекуляр темир. “ионлашган” ҳолатга ўтади. Кислота уч валентли темирни икки валентлигига айланишига ёрдам беради ва темирни ўн икки бармоқ ичакда сўрилишига таъсир қилади, шунинг учун темир хлорид кислотаси ва аскорбин кислотаси билан мажмуада буюрилади. Темир аскорбати гемопоэтик таъсирга эга бўлиб, унинг тез намоён бўлади, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига кучсиз таъсирловчи самара кўрсатади. Препарат болаларда гипохром анемияни ва гипотрофияни даволаш учун ҳам қўлланади.
Фолат кислотаси В витаминлари гуруҳига киради. Фолат кислотаси организмда тетрагидрофолатга айланади, у турли метаболик жараёнларда, шу жумладан пурин ва пиримидин нуклеотидларининг синтезида ва шунингдек ДНК синтезида иштирок этувчи кофермент ҳисобланади. У қон ҳужайраларининг ҳосил бўлишида ,шу жумладан мегалобластларнинг етилишида ва нормобластларнинг синтези учун зарур, шунингдек аминокислоталарнинг айрим алмашинув жараёнларида иштирок этади.
Фармакокинетикаси
Темир аскорбати темир ва аскорбатнинг барқарор комплекси ҳисобланади. Темирнинг турли шакллари таъсирида оксидланмайди, чунки темир аскорбатнинг таркибида ўзининг дастлабки шаклини сақлайди. Ингичка ичакда яхши сўрилади. Организмдан ичак орқали аҳлат билан чиқарилади.
Фолат кислотаси ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 64% ни ташкил қилади. Биотрансформацияси жигарда кечади ва бунинг натижасида у метаболик фаол шаклга - 5-метилтетрагидрофолатга айланади. Асосан буйрак орқали сийдик билан, қисман ичак орқали аҳлат билан чиқарилади.
Ҳомиладор аёлларда ва болаларда темир танқислиги анемиясини олдини олиш ва даволаш.
Темир ва фолат кислотаси танқислигида мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Препаратни ичга исталган вақтда қабул қилиш мумкин (чунки препаратни овқат билан ўзаро таъсири йўқ). Ҳомиладор аёлларда темир танқислиги анемиясини олдини олиш ва даволаш учун препарат 5-10 мл дан кунига 1 марта буюрилади.
Болаларда темир танқислиги анемиясини даволаш учун препарат 5-10 мл дан кунига 1 марта буюрилади.
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Лекин кам ҳолларда: меъда-ичак бузилишлари ва аллергик реакциялар юз бериши мумкин.
- Қон қуйиш такрор ўтказилаётган пациентлар,
- суспензия ва бошқа перорал темир препаратларини унинг инъекцион дори шакллари билан бир вақтда қўллаш,
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Темир тузлари, антацидлар, фитин кислотаси ва магний трисиликати темирни сўрилишини сусайтириши мумкин. Эстроген ва прогестаген темир билан боғланган оқсиллар миқдорини оширади. Димеркапрол темир аскорбатининг токсиклигини оширади. Тутқаноққа қарши воситалар, туберкулезга қарши, перорал контрацептивлар, алкогол ва аминоптерин, метотрексат ,пириметамин, триметоприм ва сульфаниламид каби фолат кислотасининг антагонистлари фолат кислотасининг танқислигини чақириши мумкин.
Катталарда темир аскорбати билан заҳарланиш кам учрайди, Аммо болаларда, улар темир препаратини тасодифан ютиб юборганларида учраши мумкин.
Ҳомиладорлик
Аёлларга ҳомиладорлик вақтида ҳомиланинг да нерв найчасининг шаклланишида нерв тизимининг нуқсонларни пайдо бўлишидан сақланиш учун суспензияни буюриш мумкин.
Лактация
Фолат кислотаси кўкрак сутига ўтади, буни лактация даврида ҳисобга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланмасин.
Ичга қабул қилиш учун суспензия 100 мл дан пластик флаконларда ўлчов стаканчаси билан комплектда.
Қуруқ, салқин, ёруғликдан ва намдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Шифокор рецепти бўйича.
AGIO PHARMACEUTICALS LTD.
A/38, Nandjyot Industrial Estate,
Andheri - Kurla Road, Safed pool,
Mumbai - 400 072, India
At: T-82, M.I.D.C., Bhosari, Pune-411026.
Foliy kislotasi: 0.11 mg/ml, Temir: 6 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Feroz Adjio-Farmaseutikals og'iz suspenziyasi 100 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Feroz Adjio-Farmaseutikals og'iz suspenziyasi 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Feroz Adjio-Farmaseutikals og'iz suspenziyasi 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Adjio hisoblanadi.