Facebook Pixel Code

Ferrum Lek 100 mg chaynash tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 73000 so'm gacha 95000 so'm
Retsept bo'yicha
97 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ferrum Lek 100 mg chaynash tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka)

Бир таблеткада қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг темир [III] (темир гидроксиди полимальтозати);

ёрдамчи моддалар: декстратлар, мaкрогол 6000, аспартам E951, шоколад эссенцияси, тaльк.

Оқ-қўнғир рангли мармарсимон, думалоқ, четлари қия ясси таблеткалар.

Чайналадиган таблеткалар.

Уч валентли темирнинг перорал препаратлари. АТХ коди: В03АВ05.

Фармакодинамикаси

Темир [III] гидроксидининг полинуклеар молекулалари улар билан ноковалент боғланган полимальтоза молекулалари билан ўраб олинган бўлиб, умумий ҳолда тахминан 50 кДа молекуляр массали комплекс бирикмани ташкил этади. Мазкур бирикма ўз ўлчамларига кўра гексаакватемир [II] ионига нисбатан оддий диффузия механизми ёрдамида шиллиқ қаватлар мембранаси орқали 40 марта кучсиз ўтади. Комплекс барқарор бўлиб, физиологик шароитларда темир ионларини ажратиб чиқармайди.

Комплекс тузилмаси организмда сақланадиган темирни заҳира қилувчи табиий протеин бўлган ферритин тузилишига ўхшаш. Ушбу ўхшашлик туфайли, мазкур комплексдан темир [III] фаол абсорбция жараёни ёрдамида сўрилади. Меъда-ичак ширасидаги ва эпителий юзасидаги ҳар қандай темирни боғловчи оқсил лигандни рақобат алмашинуви механизми ёрдамида темир [III] ни тортиб олиши мумкин. Сўрилган темир асосан ферритин билан комплексда жигарда тўпланади, сўнгра суяк кўмигида уни гемоглобин таркибига киритиш амалга оширилади.

Темир [III] гидроксиди ва полимальтоза комплекс бирикмаси икки валентли темир тузларига хос бўлган прооксидант хусусиятларга эга эмас. Жуда паст ва паст зичликдаги липопротеинларнинг оксидлаш омилларига бўлган сезувчанлиги шу сабабли пасаяди.

Фармакокинетикаси

Темирни эритроцитларда гемоглобин даражаси бўйича аниқланадиган сўрилиши юборилган дозага нисбатан тескари пропорционаллиги твин-изотоплар (55Fe ва 59Fe) усули ёрдамида аниқланган (доза қанча юқори бўлса, сўрилиш даражаси шунча паст бўлади). Темир танқислиги даражаси ва сўрилган темир миқдори ўртасида статистик жиҳатдан исботланган қайта ўзаро боғлиқлик мавжуд (темир танқислиги қанча юқори бўлса, темир шунча яхши сўрилади). Сўрилишнинг энг юқори даражаси ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда қайд этилади. Сўрилмаган темир нажас билан ажратилади. Организмдан меъда-ичак йўллари ва тери эпителийсининг пўстлоқланаётган ҳужайралари билан, шунингдек тер, сафро ва сийдик билан ажратиладиган темир миқдори суткада 1 мг ни ташкил этади. Аёлларда шунингдек ҳайз қони билан темирни йўқотилишини эътиборга олиш лозим.

Латент темир танқислигини даволашда.

Темир танқислиги анемиясини (манифест темир танқислигини) даволашда). Ҳомиладорлик вақтида темир танқислигини олдини олишда қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади. Овқатланиш вақтида ёки ундан кейин дарҳол қабул қилинади. Таблеткани чайнаш ёки бутун ҳолда ютиш мумкин. Суткалик дозани бир мартани ўзида қабул қилиш ёки бир неча қабул қилишлар учун бўлиш мумкин.

Препаратнинг дозаси ва қабул қилиш давомийлиги темир танқислиги даражасига боғлиқ.

12 ёшдан катта болалар, катталар, эмизикли оналар

Манифестли темир танқислиги

Одатда суткада 13 чайналадиган таблеткалар қабул қилинади. Даволаш гемоглобин даражаси нормага келишига қадар 35 ой мобайнида давом этади.

Бундан кейин препаратни организмда темир заҳираларини тўлдириш учун яна бир неча ҳафта давомида буюрилади.

Суткада 1 та чайналадиган таблетка қабул қилинади. Даволаш 12 ой мобайнида давом этади.

Ҳомиладор аёллар

Манифестли темир танқислиги

Гемоглобин даражаси нормага келишига қадар суткада 23 чайналадиган таблеткалар қабул қилинади. Бундан кейин организмда темир заҳираларини тўлдириш учун суткада 1 чайналадиган таблетка, камида ҳомиладорликни охирига қадар буюрилади.

Латент темир танқислиги ва темир танқислигини олдини олиш

Суткада 1 чайналадиган таблетка қабул қилинади.

Темирни хавфсизлиги ва ўзлаштирилиши кўп сонли клиник тадқиқотларда ва адабиётлардан олинган маълумотлар асосида баҳоланган. Асосий тадқиқотларда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: бош оғриғи.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: нажас рангининг ўзгариши.

Тез-тез: диарея, кўнгил айниши, овқатни ҳазм бўлмаслиги.

Тез-тез эмас: қусиш, қабзият, қоринда оғриқ, тишлар рангини ўзгариши.

Аҳлат рангини ўзгариши жуда тез-тез (23% пациентларда) кузатилган. Бу перорал темир препаратларининг ҳаммага маълум бўлган ножўя таъсири.

Тиш рангини ўзгариши 0,6% пациентларда кузатилган. Бу перорал темир препаратларининг ҳаммага маълум бўлган ножўя таъсири.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тошма, қичишиш.

Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг бирор-бир компонентига юқори шахсий сезувчанлик; темирнинг ортиқчалиги (масалан, гемохроматоз, гемосидероз) ва темирни утилизация қилинишини бузилиши (масалан, анемия, қўрғошин билан интоксикацияда анемия, сидеро-ахрестик анемия, талассемия); темир танқислигидан келиб чиқмайдиган анемия (масалан, гемолитик анемия, B12 витамини танқислиги муносабати билан мегалобластли анемия).

Темир комплекс бирикма таркибига кирганлиги туфайли, озиқ-овқат компонентлари (фитин, оксалатлар, танин) ва дори препаратлари (тетрациклинлар, антацидлар) билан ионли ўзаро таъсири эҳтимоли кам.

Препарат яширин қон борлиги юзасидан ўтказилган таҳлил (гемоглобинга селектив тест ўтказиш) натижаларига таъсир кўрсатмайди, шунинг учун таҳлилни ўтказиш учун даволашни тўхтатиш зарурати йўқ.

Темирнинг парентерал ва бошқа перорал дори шакллари билан бирга қўллашдан сақланиш лозим, чунки бу ичга қабул қилинаётган темирни сўрилишини сезиларли даражада пасайишига олиб келиши мумкин.

Препарат қабул қилинганида аҳлат тўқ рангга бўялиши мумкин, бу клиник жиҳатдан ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Инфекциялар ёки ўсмалар анемияни келтириб чиқариши мумкин. Темирни организм томонидан фақат асосий касаллик даволанганидан кейин ишлатила бошланиши туфайли, хавф ва фойда нисбатини баҳолаш талаб қилинади.

Чайналадиган таблеткалар кичик дозаларни буюрилиш зарурати муносабати билан 12 ёшдан кичик болалар учун мўлжалланмаган. Таблеткалар ўрнига Феррум Лек сиропидан фойдаланилади.

Қандли диабети бўлган пациентлар учун маълумот: бир таблетка 0,04 нон бирлигини сақлайди.

Препарат ҳар бир таблеткада 1,5 мг миқдорда аспартам (Е 951, фенилаланин ўтмишдоши) сақлайди. Модда фенилкетонурияли пациентларга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар натижасида олинган ва ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида препарат қабул қилинганида хавф мавжудлиги ҳақида фикр юритишга имкон берадиган далиллар йўқ, ҳамда ҳомилага салбий таъсир кўрсатилиши эҳтимоли кам. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида препаратни қўллаш юзасидан ўтказилган назорат остидаги тадқиқотлар давомида она ва (ёки) ҳомила организмига салбий таъсир кузатилмаган.

Нормал ҳолда кўкрак сути лактоферрин билан боғланган темирни сақлайди. Темир [III] гидроксиди ва полимальтоза комплекс бирикмасидан темирнинг қанча миқдори кўкрак сутига ўтиши номаълум, эмизикли болада ножўя таъсирлар пайдо бўлиши эҳтимоли кам.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашганидан кейин қабул қилишлари лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Полимальтоза билан комплекс бирикмасида темирни назорат қилинувчи сўрилиши ва паст даражада токсиклиги туфайли препаратни қабул қилишда темир миқдори ошиб кетиши ёки интоксикация кузатилмаган ва препарат дозаси ошириб юборилганида унинг эҳтимоли кам. Дозани тасодифий ошириб юборилиши билан боғлиқ ўлим билан якунланувчи ҳоллар қайд этилмаган.

Алюмин фольгали блистерларда. 30 таблеткадан (3х10) картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича берилади.

Лек д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Lek
Kelib chiqqan mamlakati:
Sloveniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ferrum Lek 100 mg chaynash tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 24333 so'm - 10 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ferrum Lek 100 mg chaynash tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.

Ferrum Lek 100 mg chaynash tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Temir (iii) gidroksid saxaroza kompleksi hisoblanadi.