Flebodia plyonka bilan qoplangan planshetlar 600 mg №15 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 114800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Flebodia plyonka bilan qoplangan planshetlar 600 mg №15 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: диосмин қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда - 600 мг;
ёрдамчи моддалар: тальк - 10,24 мг; коллоид кремний диоксиди - 3,5 мг; стеарин кислотаси - 50,05 мг; микрокристалл целлюлоза - 910 мг гача.
Плёнка қобиқ таркиби:
Сепифилм® 002 (гипромеллоза (Е 464) - 9,832 мг, микрокристаллик целлюлоза - 7,866 мг, макроголь 8 стеарати 1 типи - 1,967 мг), пушти Сеписперс® АР 5523 (пропиленгликоль излари, гипромеллоза (Е 464) - 0,458 мг, титан диоксиди (Е 171) - 4,026 мг, пунц бўёвчи [Понсо 4R] (Е 124) - 0,401 мг, темир (II, III) оксиди (Е 172) - 0,130 мг, темир (III) оксиди (Е 172) - 0,020 мг), Oпаглос® 6000 (карнауб муми (Е 903) - 0,075 мг, асалари муми (Е 901) - 0,075 мг, шеллак (Е 904) - 0,150 мг, этанол 95° - излари).
Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ангиопротектор восита. АТХ коди: С05СА03.
Фармакодинамикаси
Препарат веналарнинг тонусини оширувчи хусусиятга эга (веналарнинг чўзилувчанлигини камайтиради, веналарнинг тонусини оширади (дозага боғлиқ самара), веноз димланишни камайтиради), лимфа дренажни яхшилайди (лимфа капиллярларнинг тонусини ва қисқаришлари сонини оширади, уларнинг функционал зичлигини оширади, лимфатик босимни пасайтиради), микроциркуляцияни яхшилайди (капиллярлар резистентлигини оширади (дозага боғлиқ самара), уларнинг ўтказувчанлигини камайтиради), лейкоцитларнинг вена томири деворига адгезиясини ва уларни паравеноз тўқималарга миграциясини камайтиради, кислород диффузиясини ва тери тўқимасига перфузиясини яхшилайди, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Адреналиннинг, норадреналиннинг қон томирларни торайтирувчи таъсирини кучайтиради, эркин радикалларнинг ажралиб чиқишини, простагландинлар ва тромбоксаннинг синтезини блоклайди.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин плазмада аниқланади. Қон плазмасида максимал концентрацияга қабул қилинганидан сўнг 5 соатдан кейин эришилади. Бир текис тақсимланади ва кавак веналарнинг ва оёқ-қўлларнинг тери ости веналарининг ҳамма қаватларида, кам даражада - буйракларда, жигар ва ўпкаларда ва бошқа тўқималарда тўпланади. Диосмин ва/ёки унинг метаболитларининг вена томирларида танлаб тўпланиши қабул қилингандан сўнг 9 соатдан кейин максимал даражага эришади ва 96 соат давомида сақланади. 79% - сийдик, 11% - аҳлат, 2,4% - сафро билан чиқарилади.
Мажмуавий даволаш таркибига кирувчи:
- оёқларнинг лимфа-веноз етишмовчилиги аломатларини (оёқларда оғирлик ва чарчоқни хис қилиш, оғриқ) бартараф қилиш учун;
- микроциркуляциянинг бузилишида қўшимча даволаниш;
- ўткир геморройни симптоматик даволашда қўлланади.
Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Оёқ веналарини варикоз кенгайишида ва сурункали лимфа-веноз етишмовчилигида (шишлар, оғриқ, тиришиши) суткада 1 таблеткадан эрталабки нонуштагача, 2 ой давомида буюрилади. Геморройни зўрайишида суткада 2-3 таблеткадан овқатланиш вақтида 7 кун давомида буюрилади. Агар сиз бир ёки бир неча қабулни ўтказиб юборган бўлсангиз, препарат қўллашни одатдаги дозаларда давом эттиринг.
Кам ҳолларда даволашда танаффус қилишни талаб қилувчи препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик: меъда-ичак йўллари томонидан - диспептик бузилишлар (жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қоринда оғриқ), марказий нерв тизими томонидан - бош оғриғи.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя таъсирларни кучайиши ёки йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирларни аниқласангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик (I учойлиги) (қўллаш тажрибаси чекланган) қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсирлари таърифланмаган.
Геморройнинг ўткир хуружини даволаш бошқа препаратлар билан мажмуада ўтказилади, клиник самара бўлмаганида дарҳол қўшимча текширишни ўтказиш ва ўтказилаётган даволашни тўғрилаш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳозирги вақтгача клиника амалиётида препарат ҳомиладорларда қўлланганида ҳар қандай ножўя самаралари ҳакида хабарлар бўлмаган. Ҳомиладорликнинг II ва III учойлиги даврида фақатгина қуйидаги ҳолда, яъни ҳомилага потенциал хавф она саломатлигига фойдасидан устун бўлсагина шифокор препаратни буюриши мумкин.
Экспериментал текширишларда ҳомилага тератоген таъсири аниқланмаган. Эмизиш вақтида препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди, чунки препаратни кўкрак сутига ўтиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин!
Дозани ошириб юборилиш симптомлари таърифланмаган.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
15 таблеткадан ПВХ/алюмин блистерда.
1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
3 йил.
30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецептсиз.
Лаборатория Иннотера
22 авеню Аристид Бриан, 94110 Аркей, Франция
Иннотера Шузи да ишлаб чиқарилган.
Рю Рене Шантеро, Л’Исль Вер, 41150 Шузи-Сюр-Сис, Франция.
Diosmin: 600 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Flebodia plyonka bilan qoplangan planshetlar 600 mg №15 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Flebodia plyonka bilan qoplangan planshetlar 600 mg №15 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.
Flebodia plyonka bilan qoplangan planshetlar 600 mg №15 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Diosmin hisoblanadi.
Flebodia plyonka bilan qoplangan planshetlar 600 mg №15 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Innotera Shuzi hisoblanadi.