Facebook Pixel Code

Floksadeks ko'z / quloq suspenziyasi 10 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 48000 so'm gacha 62300 so'm
Retsept bo'yicha
168 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Floksadeks ko'z / quloq suspenziyasi 10 ml (shisha)

фаол моддалар: ципрофлоксацин гидрохлориди 3,3 мг, дексаметазон 1 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, борат кислотаси, натрий ацетати 3Н2О, полисорбат 80, динатрий эдетати, этанол, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли суспензия.

Кўз/ қулоқ суспензияси.

Кўз ва қулоқ касалликларини даволаш учун воситалар. Кортикостероидлар антибактериал воситалар билан мажмуада. АТХ коди: S03CA01.

Ўз таркибида кенг таъсир доирасига эга фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибиотик ципрофлоксацин ва глюкокортикоид гормон дексаметазон сақловчи мажмуавий препаратдир. Антибактериал, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва десенсибилизация қилувчи таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Ципрофлоксацинли кўз томчиларини қўллаганда қайд қилинган қондаги Сmax 5 нг/мл дан кам эмас. Ўртача концентрацияси 2,5 нг/мл дан паст.

Қулоқларга томизилганида қондаги максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади ва 0,543-3,45 нг/мл оралиқда ўзгаради, бу 250 мг дозада, бу оғиз орқали қабул қилинган ципрофлоксациннинг концентрациясини тахминан 0,1% ни ташкил қилади.

Дексаметазон офтальмологияда маҳаллий қўлланганида интакт эпителий шох парда орқали кўзнинг олдинги камерасининг суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималарининг яллиғланиши ёки шиллиқ қават ва шоҳ парданинг шикастланишида дексаметазоннинг сўрилиши ошади. Тизимли сўрилиши кузатилади, аммо фақат юқори дозаларда қўлланганида ёки педиатрияда узоқ муддат қўлланганида аҳамиятли бўлиши мумкин.

Оториноларингологияда маҳаллий қўлланганида дексаметазоннинг қондаги максимал концентрацияси қўллагандан кейин 15 минутдан 2 соатгача кузатилади ва 0,135-5,1 нг/мл оралиқда ўзгаради, бу 0,5 мг дозада, оғиз орқали қабул қилинган дексаметазоннинг концентрациясини тахминан 14% ни ташкил қилади.

Ципрофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган кўз ва қулоқ инфекциялари:

Офтальмологияда катталар ва бир ёшган ошган болаларда:

Haemophilus influenzae, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae чақирган конъюнктивит, кератит, эпителий шикастланмаган кератоконъюнктивит, ирит, иридоциклит, блефароконъюнктивит, блефарит, эписклерит, склерит, кўз шикастланиши ва жаррохлик амалиётларидан кейинги яллиғланиш жараёнлари.

Оториноларингологияда катталар ва олти ойликдан ошган болаларда:

Қуйидаги микроорганизмлар чақирган ўткир ўрта отит, оторея (тимпаностомик шунтлаш амалга оширилганидан кейин): Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Pseudomonas aeruginosa; ўткир ташқи отитда қўлланади.

Офтальмологияда катталар ва бир ёшдан ошган болаларда: ҳар 4 соатда 1-2 томчидан, оғир инфекцияларда ҳар соатда 2 томчидан шикастланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига инстилляция кўринишида. Ҳолати яхшиланганидан кейин доза ва инстилляциялар тез-тезлиги камайтирилади.

Оториноларингологияда катталар ва 6 ойликдан ошган болаларда: 4 томчидан кунига 3 марта 7 кун давомида.

Офтальмологияда қўлланилганда:

Аллергик реакциялар, ачишиш, қичишиш, конъюнктиванинг гиперемияси, ёт жисм ҳисси, кўз қовоқлари терисининг қипиқланиши, оғизда ёқимсиз таъм. Шох парда юпқалашганида перфорация хавфи бор. Кам ҳолларда қовоқларни шиши, ёруғликдан қўрқиш, кўз ёшини оқиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, шох парда яраси бўлган беморларда оқ рангли преципитатни ҳосил бўлиши, кератит, кератопатия, шох пардада доғлар ёки инфильтрацияларни пайдо бўлиши. Узоқ муддат қўлланганида жуда кам ҳолларда кўз ички босимини ошиши, катарактани пайдо бўлиши мумкин.

Оториноларингологияда қўлланилганда:

Қулоқларда дискомфорт ва оғриқ, қулоқдан ажралма ажралиши, қичишиш, эритема, гиперемия, қулоқ преципитати, қулоқларда шанғиллаш.

Ципрофлоксацин ва бошқа хинолонларга ёки препаратнинг бирон бир компонентига ўта юқори сезувчанлик; кўз ва ташқи эшитув йўлининг вирусли инфекциялари, шу жумладан оддий герпес; кўзларнинг замбуруғли касалликлари; кўзларнинг туберкулезли шикастланиши; оториноларингологияда олти ойликкача бўлган болалар ва офтальмологияда бир ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ципрофлоксацин дексаметазон билан кўз ва қулоқ томчиларини қўллаш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат фақат кўз ва қулоқ томчилари сифатида қўллаш учун мўлжалланган.

Препаратни узоқ муддат қўллаш (тавсия қилинган дозадан анча юқори) замбуруғлар чақирган иккиламчи инфекцияни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Даволаш жараёнида кўз ички босими ва шох парданинг холатини назорат қилиш керак.

Препарат глаукомада эҳтиёткорлик билан қўллансин. Шох пардани юпқалашишида перфорация хавфи бор. Тизимли хинолонлар билан бир вақтда қўллаганда жиддий ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин, уларнинг баъзилари эшакеми, қичишиш, хансираш, юз ва ҳалқумни шиши, коллапс, хушдан кетиш билан кечиши мумкин.

Инфекцияни тарқалишини олдини олиш учун бир флаконни кўз инфекциялари ва отитни даволаш учун қўллашдан сақланиш керак.

Аллергик реакцияларнинг ҳар қандай белгилари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Агар 7 кун давомида қўллашдан кейин ҳолатини яхшиланиши кузатилмаса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва даволашнинг бошқа усулларини қўллаш керак.

Агар отитларда қўллашнинг тўлиқ курси тугуганидан кейин оторея тўхтамаса ёки даволаш тугаганидан кейин 6 ой давомида 2 ёки ундан кўпроқ оторея ҳоллари кузатилса ўсма, ёт жисм мавжудлиги, холестеатома каби касалликларни истисно қилиш керак.

Препарат субконъюнктивал ёки кўзнинг олдинги камерасига юборилмасин.

Препарат билан даволаш даврида контакт линзалардан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Агар она учун даволовчи самараси ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлганида препарат қўллансин. Препаратни қўллашда эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аппликациядан кейин кўриш ўткирлигини вақтинча йўқолиши кузатиладиган пациентларга машинани хайдаш ёки мураккаб техника, ускуналар ёки томизишдан кейин дарҳол кўриш ўткирлигини талаб қилувчи мураккаб ускуналар билан ишлаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қўллашдан аввал чайқатилсин!

Препаратни маҳаллий қўллашда дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

10 мл дан полиэтилендан флакон-томчилагичларда.

15 °С дан 30 °С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Флакон очилганидан кейин ичидагиси бир ой давомида ишлатилсин.

Рецепт бўйича берилади.

“Ликвор” ЁАЖ, Арманистон

0089, Ереван, Кочиняна 7/9

Тел.: 37460378800

E-mail: info@liqvor.com

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

100041, Тошкент ш., Мўминов кўч. 6/7, кв. 13

Тел.: +998 90 996 74 40.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Deksametazon: 1 mg/ml, Siprofloksatsin: 3 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Quloq va ko`zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Armaniston
Kimlarga mumkin
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Floksadeks ko'z / quloq suspenziyasi 10 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Floksadeks ko'z / quloq suspenziyasi 10 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.

Floksadeks ko'z / quloq suspenziyasi 10 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Likvor hisoblanadi.