Fluimutsil efervesan tabletkalari 600 mg №10 (5 blister x 2 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 20700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Fluimutsil efervesan tabletkalari 600 mg №10 (5 blister x 2 tabletka)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол мадда: 600 мг ацетилцистеин;
ёрдамчи моддалар: 680 мг лимон кислотаси, 500 мг натрий гидрокарбонати, 20 мг аспартам, 100 мг лимон ароматизатори.
Оқ, думалоқ, юзаси ғадир-будир, лимон, бироз олтингугурт ҳидили таблеткалар.
Таблеткалар сувда эритилганидан кейин олинган препарат эритмаси бироз товланувчи, лимон ароматизаторининг ҳиди ва мазасига эга бўлиши керак.
Вишилловчи таблеткалар.
Балғам кўчирувчи муколитик восита. АТХ коди: R05CD01.
Фармакодинамикаси
Муколитик восита, балғамни суюлтиради, унинг ҳажмини оширади, балғам ажралиб чиқишини енгиллаштиради. Таъсири ацетилцистеиннинг эркин сульфгидрил гуруҳларини балғамнинг нордан мукополисахаридларининг ички- ва молекулалараро дисульфид боғларини узиш қобилияти билан боғлиқ, бу мукопротеинларнинг деполимеризациясига ва балғамнинг қовушқоқлигини камайишига олиб келади. Йирингли балғамда фаоллигини сақлайди.
Бокалсимон хужайралар томонидан қовушқоқлиги камроқ сиаломуцинларнинг секрециясини оширади, бронхларнинг шиллиқ қаватининг эпителиал хужайраларига бактерияларнинг адгезиясини пасайтиради. Бронхларнинг мукоз хужайраларини рағбатлантиради, уларнинг секрети фибринни эритади. ЛОР-аъзоларининг яллиғланишли касалликларида ҳосил бўлувчи секретга хам ўхшаш таъсир кўрсатади. Электрофил оксидловчи токсинларни нейтраллаш қобилиятига эга SH-гуруҳи билан боғлиқ бўлган антиоксидант таъсир кўрсатади. Ацетилцистеин хужайраларнинг ичига енгил киради, L-цистеингача ацетилсизланади, ундан хужайра ички глютатион синтезланади. Глютатион - юқори реактив трипептид, эндоген ва экзоген эркин радикалларни ва токсинларни тутиб олувчи кучли антиоксидант, цитопротектор. Ацетилцистеин хужайраларнинг оксидловчи-қайтарилувчи жараёнларида иштирок этувчи хужайра ички глютатионнинг камайиб кетишини олдини олади ва синтезини ошишига ёрдам беради, шундай қилиб зарарли моддаларнинг детоксикациясига ёрдам беради. Парацетамол билан заҳарланишда ацетилцистеиннинг антидоти сифатидаги таъсири шу билан тушунтирилади.
Альфа1-антитрипсинни (эластазанинг ингибитори), фаол фагоцитларнинг миелопероксидазаси томонидан ишлаб чиқариладиган оксидловчи - HOCI нинг фаолсизлантирувчи таъсиридан ҳимоя қилади. Шунингдек яллиғланишга қарши таъсирга эга (ўпка тўқимасида яллиғланишни ривожланишига жавобгар бўлган эркин радикаллар ва фаол кислород сақловчи моддаларнинг ҳосил бўлишини сусайтириши ҳисобига).
Фармакокинетикаси
Флуимуцил перорал қабул қилинганида яхши сўрилади. У дарҳол жигарда цистеингача деацетилланади. Қонда эркин ва плазма оқсиллари билан боғланган ацетилцистеин ва унинг метаболитларининг (цистеин, цистин, диацетилцистеин) ҳаракатдаги мувозанати кузатилади. Жигар орқали «биринчи ўтиш» ни юқори самараси туфайли, ацетилцистеиннинг биокираолишлиги тахминан 10% ни ташкил қилади. Ацетилцистеин хужайралараро бўшлиққа киради, асосан жигарда, буйракда, ўпкада, бронхиал секретда тақсимланади.
Плазмадаги максимал концентрациясига перорал қабул қилинганидан кейин 1-3 соат ўтгач эришилади ва 15 ммоль/л ни ташкил қилади, плазма оқсиллари билан боғланиши - 50%.
Т1/2 - тахминан 1 соат, жигар циррозида 8 соатгача ошади. Буйрак орқали нофаол метаболитлари кўринишида (ноорганик сульфатлар, диацетилцистеин) чиқарилади, аҳамиятсиз қисми ичак орқали ўзгармаган холда чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Балғамнинг кўчиб чиқишини бузилиши: бронхит, трахеит, бронхиолит, пневмония, бронхоэктатик касаллик, муковисцидоз, ўпка абсцесси, ўпка эмфиземаси, ларинготрахеит, ўпкаларнинг интерстициал касалликлари, ўпка ателектази (шилимшиқ тиқин билан бронхларнинг бекилиб қолиши оқибатидаги).
Катарал ва йирингли отит, гайморит, синусит (секретнинг ажралиб чиқишини енгиллашиши).
Посттравматик ва операциядан кейинги ҳолатларда нафас йўлларидан қовушқоқ секретини йўқотиш.
Ичга. Катталарга: 600 мг 1 вишилловчи таблетка 1/3 стакан сувда эритилади ва кунига бир марта қабул қилинади.
Даволаш курсининг давомийлигини шахсий баҳолаш керак. Ўткир касалликларда даволаш курсининг давомийлиги 5 кундан 10 кунгачани ташкил қилади; сурункали касалликларни даволашда - бир неча ойгача (шифокорнинг тавсияси бўйича).
Кам ҳолларда кузатилиши мумкин: кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, меъдани тўлиб кетиши ҳисси, қусиш, диарея, тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, бурундан қон кетиши, қулоқларда шовқин. Ацетилцистеин қабул қилинганида бронхоспазм, коллапс, стоматит, тромбоцитлар агрегациясини пасайиши ҳоллари таърифланган.
Ацетилцистеинга юқори сезувчанлик, зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, 18 ёшгача бўлган болалар, лактация даври.
Эҳтиёткорлик билан: меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги, қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши, қон тупуриш, ўпкадан қон кетиши, фенилкетонурия, бронхиал астма, буйрак усти безларининг касалликлари, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, артериал гипертензия.
Ацетилцистеинни йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш йўтал рефлексини сусайиши туфайли балғамнинг димланишини кучайтириши мумкин.
Тетрациклинлар (доксициклиндан ташқари), ампициллин, амфотерицин В каби антибиотиклар билан бир вақтда қўлланганда, уларни ацетилцистеиннинг тиол гуруҳи билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин, бу иккала препаратнинг фаоллигини пасайишига олиб келади. Шунинг учун бу препаратларни қабул қилишлар орасида интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Ацетилцистеин ва нитроглицеринни бир вақтда қабул қилиш, нитроглицериннинг томирларни кенгайтирувчи ва дезагрегант таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.
Ацетилцистеин парацетамолнинг токсик самараларин бартараф қилади.
Бронхиал астмаси ва обструктив бронхити бўлган беморларга ацетилцистеинни эҳтиёткорлик билан, бронхиал ўтказувчанликни мунтазам назорати остида буюриш керак.
Препарат аспартам сақлайди, шунинг учун уни фенилкетонурияси бўлган беморларда қўллаш тавсия этилмайди.
Енгил олтингугурт ҳидини бўлиши, таъсир этувчи модданинг ўзига хос ҳидидир.
Ацетилцистеинни эритишда шиша идишдан фойдаланиш, металл ва резинали юзалар билан контактдан сақланиш керак.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препарат ҳомиладорликда фақат, агар она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлганида буюрилади.
Лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлган ҳолда эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ацетилцистеин кунига 500 мг/кг дозада қабул қилинганида дозани ошириб юборилиш белгилари ва сиптомларини чақирмайди.
Вишилловчи таблеткалар 600 мг.
2 ёки 10 таблеткадан ламинацияланган алюмин фольга [полиамид - алюминий - полиэтилен/полиэтилен - алюминий] контур уяли ўрамда (блистер).
1 ёки 2 блистердан (10 таблеткадан) ёки 5 ёки 10 блистердан (2 таблеткадан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 °C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Замбон Свитцерланд Лтд.,
Виа Индустриа 13, СН-6814 Кадемпино, Швейцария.
Препаратнинг сифати бўйича эътирозлар қуйидаги манзилга юборилсин:
«Замбон С.П.А.» АЖ (Италия) ваколатхонаси: Россия, 121002 Москва,
Газовский муюлиши, 7 уй, 17 офис.
Тел.: (495) 933-38-30/32; Факс: (495) 933-38-11.
Asetilsistein: 600 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Fluimutsil efervesan tabletkalari 600 mg №10 (5 blister x 2 tabletka) narxi 9000 so'm - 2 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Fluimutsil efervesan tabletkalari 600 mg №10 (5 blister x 2 tabletka) ning to`liq analoglari:
Fluimutsil efervesan tabletkalari 600 mg №10 (5 blister x 2 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Shveytsariya.
Fluimutsil efervesan tabletkalari 600 mg №10 (5 blister x 2 tabletka) ning asosiy faol moddasi Asetilsistein hisoblanadi.