Flunizol-50 kapsulalar 50 mg №4 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Flunizol-50 kapsulalar 50 mg №4 (blister)
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: флуконазол - 50 мг ёки 150 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, тозаланган тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди.
Флунизол-50 мг: оқ кристалл кукун сақланган, қизил/қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Флунизол-150 мг: оқ кукун сақланган, қизил/қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Изимли қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. АТХ коди: J02AC01.
Флуконазол триазол замбуруғларга қарши воситалар синфининг янги вакили. Замбуруғларнинг цитохром Р450 га боғлиқ ферментларининг фаоллигини сусайтириб, юқориспецифик таъсирга эга. Замбуруғ хужайраларининг ланостеролини эргостеролга айланишини блоклайди; хужайра мембранасининг ўтказувчанлигини оширади, унинг ўсиши ва репликациясини бузади.
Флуконазол замбуруғларнинг цитохром Р450 учун юқори танловчиси бўлиб, одам организмида бу ферментларни деярли сусайтирмайди (итраконазол, клотримазол, эконазол ва кетоконазол билан солиштирганда, одам жигари микросомаларида цитохром Р450 га боғлиқ оксидланиш жараёнларини камроқ даражада бостиради). Антиандроген фаолликка эга эмас.
Оппортунистик микозларда, шу жумладан Candida spp. чақирган (шу жумладан иммунодепрессия фонидаги кандидознинг тарқалган шакллари), Cryptococcus neoformans ва Coccidioides immitis (шу жумладан бош мия ички инфекциялари), Micosporum spp. ва Trichophyton spp.; Blastomyces dermatidis, Histoplasma capsulatum чақирган эндемик микозларда (шу жумладан иммунодепрессиядаги) фаол.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга қабул қилинганидан кейин флуконазол яхши сўрилади. Бир вақтда овқат қабул қилиш, ичга қабул қилинганида препаратнинг сўрилиш тезлигига таъсир қилмайди. 150 мг флуконазол оч қоринга ичга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга (ТСmax) эришиш вақти - 0,5-1,5 соат ва 2,5-3,5 мг/л дозада вена ичига юборилганидаги плазма концентрациясидан 90% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Плазмадаги концентрацияси бевосита дозага боғлиқ бўлади. Препаратнинг плазмадаги мувозанат концентрациясига (Сss) қабул қилишнинг 4-5-нчи кунларида эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида). Одатдаги суткалик дозадан икки марта юқори бўлган “зарб” дозани юбориш (биринчи куни), 2-нчи куни мувофиқ 90% Сss концентрациясига эришиш имкониятини беради. Организмнинг барча суюқликларига яхши киради. Фаол модданинг кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги билан ўхшаш. Қин секретидаги доимий қийматларга ичга қабул қилгандан кейин 8 соат ўтгач эришилади ва шу даражада камида 24 соат тутиб турилади. Орқа мия суюқлигига (ОМС) яхши киради, замбуруғли менингитда ОМС концентрацияси плазмадагининг тахминан 85% ни ташкил қилади. 50 мг доза суткада 1 марта қабул қилинганида 12 кундан кейин флуконазолнинг концентрацияси 73 мкг/г ни ташкил қилган, даволаш тўхтатилганидан кейин 7 кун ўтгач эса у 5,8 мкг/г ни ташкил қилган. Ичга 150 мг ҳафтада 1 марта қабул қилгандан кейин - 7-нчи куни терининг шох қаватидаги флуконазолнинг концентрацияси 23,4 мкг/г ни, иккинчи доза қабул қилгандан кейин 7 кун ўтгач эса - 7,1 мкг/г ни ташкил қилган.
150 мг дозада ҳафтада 1 марта 4-ойлик қўллашдан кейин тирноқлардаги концентрацияси: соғлом тирноқларда - 4,05 мкг/г, шикастланганларда - 1,8 мкг/г. Даволаш якунланганидан кейин 6 ой ўтгач, флуконазол олдингидек тирноқларда аниқланади.
Тақсимланишнинг тахмин қилингани хажми (Vd) организмдаги хужайра ташқарисидаги суюқликнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши паст -11-12%.
Метаболизми ва чиқарилиши
Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 30 соат. Жигарда CYP2C9 изоферментнинг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйраклар орқали (80% - ўзгармаган ҳолда, 11% - метаболитлари кўринишида) чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал.
Флуконазолнинг фармакокинетикаси буйракларнинг функционал холатига аҳамиятли боғлиқ, бунда Т1/2 ва креатинин клиренси (КК) орасида тескари боғлиқлик мавжуд. 3 соат давомидаги гемодиализдан кейин флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси 50% га пасаяди.
Флуконазолнинг фармакокинетикаси вена ичига юборилганида ва ичга қабул қилинганида ўхшаш, бу қабул қилишни биридан бошқасига енгил ўтиш имкониятини беради.
- криптококкли менингит;
- кокцидомикоз;
- инвазив кандидоз;
- шиллиқ қаватлари (шу жумладан оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгачнинг) кандидозини даволаш; кандидурия ва сурункали шиллиқ қаватлар кандидози;
- оғиз бўшлиғининг (протезларни ишлатиш натижасидаги), оғиз бўшлиғи гигиенаси ёки маҳаллий даволаш етарли бўлмагандаги сурункали атрофик кандидози;
- маҳаллий даволаш етарли бўлмагандаги ўткир ёки қайталанувчи вагинал кандидоз;
- кандидозли баланитни, маҳаллий даволашнинг имкони бўлмаганида даволаш;
- дерматомикоз, шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси, тирноқлар микози (онихомикоз), кепаксимон темиратки ва тери кандидоз инфекцияларини даволаш;
- тирноқларнинг ўраб олувчи темираткиси (онихомикоз), бошқа даволаш усули тўғри келмаган ҳолларда даволаш учун қўлланилади.
Дори воситаси ичга қабул қилинади.
Суткалик доза замбуруғ инфекциясининг табиати ва оғирлигига боғлиқ.
Катталарга криптококкли инфекцияларда флуконазолнинг ўртача дозаси даволашнинг биринчи куни 400 мг суткада 1 мартани, сўнгра 200-400 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади. Криптококкли инфекцияларда даволаш давомийлиги микологик текшириш билан тасдиқланган клиник самарадорлиги бўйича аниқланади ва ўртача 6-8 ҳафтани ташкил қилади.
Орттирилган иммун танқислиги синдроми бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун, бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугагандан кейин, препарат суткада 200 мг дозада узоқ давр мобайнида буюрилади.
Тарқалган кандидозда ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларида биринчи суткада препарат 400 мг дозада, сўнгра эса кейинчалик 200-400 мг дан. Даволаш давомийлиги клиник самарадорлигига қараб белгиланади.
Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ орофарингеал кандидозда препарат 50 мг дозада суткада 1 марта 10-14 кун давомида буюрилади. Шиллиқ қаватларининг бошқа кандидоз инфекцияларида препарат суткада 50-100 мг дан 14-30 кун давомида буюрилади. Орттирилган иммун танқислиги синдроми бўлган беморларда оғиз бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ қаватининг кандидозини қайталанишларини олдини олиш учун препарат 150 мг дозада ҳафтада 1 марта буюрилади.
Қин кандидози ва баланитда флуконазол бир марта 150 мг дозада қабул қилинади. Қайталанишларни олдини олиш учун препаратни 150 мг дозада 1 ойда 1 марта буюриш мумкин. Даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади ва у 4 ойдан 12 ойгача муддатни ташкил қилиши мумкин.
Онкологик беморларда цитостатик терапия ва нур билан даволаш вақтидаги кандидозни олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси 50-400 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Тарқалган инфекциянинг юқори хавфида тавсия қилинадиган дозаси кутиладиган нейтропенияни пайдо бўлишидан бир неча кун олдин 400 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Нейтрофиллар сони 1000/мкл дан кўпроққа ошганидан кейин флуконазол билан даволаш яна 7 кун давомида давом эттирилади.
Тери микозида (шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси ва кандидоз инфекцияларда) доза 150 мг ҳафтада 1 мартани ёки 50 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги - 2-4 ҳафта, оёқ панжаси микозида - 6 ҳафтагача.
Кепакланувчи темираткида тавсия қилинадиган доза 50 мг суткада 1 марта 2-4 ҳафта давомида.
Онихомикозда тавсия қилинадиган доза 150 мг ҳафтдан 1 мартани ташкил қилади. Даволаш инфекцияланмаган тирноқ ўсиб чиққунича давом эттирилади. Қўл ва оёқ бармоқларида тирноқни қайта ўсиши учун меъёрда мувофиқ 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади.
Чуқур эндемик микозларда препаратни 200-400 мг дозада 2 йилгача қўллаш талаб қилиниши мумкин. Даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади ва кокцидиомикозда 11-24 ойни, паракокцидиомикозда 2-17 ойни, споротрихозда - 1-16 ойни, гистоплазмозда 3-17 ойни ташкил қилади.
Болаларга 6 ёшдан бошлаб. Дори воситасини катталардаги дозадан юқори суткалик дозаларда буюриш мумкин эмас. Дори воситаси суткада бир марта қўлланади. Катталардагидек, даволаш давомийлиги клиник ва лаборатор самарадорлиги бўйича аниқланади.
Шиллиқ қаватларининг кандидозида препарат биринчи куни тана вазнига 6 мг/кг ҳисобидан, сўнгра суткада 3 мг/кг дан буюрилади.
Тизимли кандидозда ёки криптококкозларда тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.
Иммунитети пасайган болалардаги замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун дори воситаси суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.
Буйрак функцияси нормал бўлган кекса ёшдаги пациентларга дори воситаси ўртача терапевтик дозаларда буюрилади.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда креатинин клиренси минутига 50 мл дан кўпроқлигида препарат ўртача дозада қўлланади. Креатинин клиренси минутига 11 мл дан 50 мл гача бўлганида, ўртача терапевтик дозанинг 50% ни ташкил қилувчи доза қўлланади.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, метеоризм.
Аллергик реакциялар: анафилактик реакциялар.
Юрак-қон томир тизими томонидан: QT интервалини узайиши, пируэт типидаги юрак қоринчалари пароксизмал тахикардияси.
Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, алопеция.
Қон яратиш тизими: лейкопения, шу жумладан нейтропения ва агранулоцитоз, тромбоцитопения.
Метаболик бузилишлар: гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.
- 6 ёшгача бўлган болалар;
- галактозани туғма ўзлаштиролмаслик, Lapp лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани мальабсорбцияси синдроми;
- флуконазол ва цизапридни, астемизол, эритромицин, пимозид, хинидинни ва шунингдек ЭКГ га таъсир қилувчи бошқа воситаларни бирга қабул қилиш;
- флуконазолнинг дозаси суткада 400 мг дан ошган ҳолларда терфенадин билан бирга қўллаш;
- ҳомиладорлик;
- лактация;
- дори воситасига ёки тузилиши бўйича азолларга яқин бирикмаларга, шунингдек дори воситасининг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Флуконазол билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида протромбин вақти узайиши мумкин (бу кўрсаткични синчиклаб назорат қилиш лозим).
Флуконазол бир вақтда қўлланганида сульфонилмочевина ҳосилаларининг ярим чиқарилиш даврини узайтириши мумкин, шунинг учун гипогликемия эҳтимолини эътиборга олиш лозим.
Флуконазол билан бир вақтда қўлланганида фенитоиннинг қон плазмасидаги концентрацияси клиник аҳамиятли даражада ошиши мумкин (фенитоиннинг дозасини камайтириш талаб қилиниши мумкин).
Рифампицин ва флуконазол бир вақтда қўлланганида флуконазолнинг максимал концентрацияси ва ярим чиқарилиш даври пасаяди (бирга қўллашнинг зарурати бўлганида флуконазолнинг дозасини ошириш керак).
Флуконазол билан бирга қўлланганда рифабутиннинг қон зардобидаги даражаси ошиши ва увеит ривожланиши мумкин.
Флуконазол билан бир вақтда қўлланганида циклоспориннинг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин (назорат қилиш керак).
Флуконазол терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўлланганида оғир, ҳаёт учун хавф туғдирувчи аритмиялар ривожланиши мумкин (бундай мажмуани қўллаш мумкин эмас).
Флуконазол ва цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан ножўя реакцияларнинг ривожланиш ҳоллари, шу жумладан юрак қоринчалар тахикардиясининг пароксизмини таърифланган (бирга қўллаш мумкин эмас).
Флуконазол зидовудин билан бирга қўлланганида, зидовудиннинг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин (бундай ҳолларда зидовудиннинг ножўя самараларини эрта аниқлаш мақсадида пациент ҳолатини назорат қилиш талаб қилинади).
Флуконазолни қўллаш теофилиннинг қон плазмасидаги ўртача клиренсини камайишга олиб келади, демак теофиллиннинг токсик таъсирини ривожланиши ва дозасини ошириб юборилишининг хавфи ошади.
Флуконазол ва такролимусни бир вақтда қабул қилиш, нефротоксик таъсир кўрсатади. такролимус ва флуконазол қабул қилаётган пациентлар кузатув остида бўлишлари керак.
Цитохром Р450 билан метаболланадиган қисқа таъсир қилувчи бензодиазепинлар ва флуконазол бирга қабул қилинган ҳолда, пациентни доимо кузатиш керак, эҳтимол бензодиазепинларнинг дозасини пасайтириш талаб қилиниши мумкин.
Флуконазолни экиш ва бошқа лаборатория кўрсаткичларининг натижаларини олиш олдидан буюриш мумкин. Текшириш натижалари олинганида ўтказилаётган даволашни зарурати бўлганида мувофиқлаштириш мумкин.
Дори воситаси қўлланганида кам ҳолларда, дори воситаси бекор қилинганидан кейин ўтиб кетувчи жигарга токсик таъсирлари аниқланган. Дори воситасини қабул қилиш фонида жигар функциясининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак. Флуконазолни қабул қилиш билан боғлиқ жигар функциясини бузилишини белгилари пайдо бўлганида дори воситасини бекор қилиш керак.
Тери тошмаси пайдо бўлган ҳолда флуконазолни бекор қилиш лозим.
Флуконазол цитохром Р450 тизими изоферментлари билан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Агар препаратни қўллашдан она учун фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса, замбуруғли инфекцияларнинг оғир ёки хаётга хавф солувчи шаклларидан ташқари, препаратни ҳомиладорларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги каби концентрацияларда бўлади, шунинг учун лактация даврида уни буюриш тавсия этилмайди.
Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори воситаси қабул қилинганидан кейин бош айланиши ва тиришишлар кузатилиши мумкин, пациентлар автомобилни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришдан сақланишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: галлюцинациялар, параноидал ҳулқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғир ҳолларда - тиришишлар.
Даволаш: симптоматик: меъдани ювиш, жадаллантирилган диурез. Гемодиализ 3 соат давомида плазмадаги концентрациясини тахминан 50% га камайтиради.
50 мг капсулалар: 4 капсула алюмин фольгали ва ПВХ блистерда. Ҳар бир блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
150 мг капсулалар: 1 капсула алюмин фольгали ва ПВХ блистерда. Ҳар бир блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
50 мг капсулалар: 2 йил.
150 мг капсулалар: 3 йил.
50 мг капсулалар: рецепт бўйича.
150 мг капсулалар: рецептсиз.
“God Gift Laboratory Pvt. Ltd.”,
205, HSIIDC, Phase-II, Kundli, Ҳиндистон.
Flukonazol: 150 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Flunizol-50 kapsulalar 50 mg №4 (blister) ning to`liq analoglari:
Flunizol-50 kapsulalar 50 mg №4 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Flunizol-50 kapsulalar 50 mg №4 (blister) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.
Flunizol-50 kapsulalar 50 mg №4 (blister) ishlab chiqaruvchisi God Gift Laboratory hisoblanadi.