Facebook Pixel Code

Folik kislota (Folic acid) Borisovskiy ZTP tabletkalari 1 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 6000 so'm gacha 10000 so'm
Retsept bo'yicha
140 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Folik kislota (Folic acid) Borisovskiy ZTP tabletkalari 1 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: фолат кислотаси - 1 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд упаси, картошка крахмали, стеарин кислотаси.

Оч-сариқдан сариқ ранглигача бўлган фаска ва рискали ясси цилиндрик таблеткалар. Тўқроқ ва очроқ рангдаги доғлари бўлишига йўл қўйилади.

Таблеткалар.

Анемияга қарши воситалар. Фолат кислотаси ва унинг ҳосилалари. АТХ коди: В03ВВ01.

Макроцитар (фолат танқислиги) анемияни даволаш.

Фолат кислотаси танқислигини даволаш:

  • кам сўрилиш синдромида (тропик бўлмаган ва тропик спру; глютенсиз парҳезга риоя қилиш мумкин бўлмаган шароитда целиакия);
  • айрим дори воситаларини (тутқаноққа қарши воситалар, мажмуавий орал контрацептивлар, цитостатиклар) қўллаш фонидаги фолатларнинг алмашинувини бузилишида, жигар касалликларида ва фолат кислотасини етарли даражада истъемол қилмасликда (масалан, алкоголга қарамлик, етарли даражада овқатланмаслик);
  • фолат кислотасини кўп чиқарилиб юборилишида (масалан, алкоголга қарамлик, гемолитик анемия фонида).

Ҳомиладорларда ҳомилада нерв найини шаклланишида нуқсонларни ривожланишини олдини олиш учун қўлланади.

Ичга. Овқатдан олдинбуюрилади. Болалар ва ютишда қийинчиликни ҳис қиладиган шахслар учун таблеткани қабул қилишдан олдин майдалашга рухсат берилади.

Катталар (шу жумладан кекса ёшдаги шахслар):

Фолат кислотасининг танқислигида- кунига 5 мг дан 4 ой давомида; мальабсорбцияда - ҳар куни 15 мг гача қўллаш мумкин. Сурункали гемолитик ҳолатда анемияни олдини олиш учун: 5 мг дан касалликни зўрайишга қараб, ҳар 1-7 кунда буюрилади.

Болаларда гемолитик анемия ва моддалар алмашинувини бузилишида

4 ёш гача бўлган болаларда таблеткани олдиндан майдаланган ҳолда (кукун кўринишида) қўллашга руҳсат берилади. Болаларда фолат кислотасининг дозалари: 1 ёшгача бўлган болаларда 0,5 мг/кг (1 кг тана вазнига 1/2 таблетка) кунига 1 марта, аммо суткада кўпи билан 5 мг, 1 дан 12 ёшгача бўлган болаларга-суткада 2,5-5 мг, 12 ёшдан катталарда- кунига 1 марта суткада 5-10 мг ни ташкил қилади.

Макроцитар (фолат танқислиги) анемияни даволаш учун катталарга ва ҳар қандай ёшдаги болаларга бошланғич дозада - суткада 1 мг (1 таблетка) гача буюрилади. 1 мг дан ортиқ суткалик дозалар гематологик самараларни кучайтирмайди ва ортиқча фолат кислотасининг катта қисми сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Резистент ҳолатларда янада юқорироқ дозалар талаб қилиниши мумкин. Бошланғич дозаларни тахминан 14 кун давомида ёки гематологик ва клиник жавоб олингунича қўлланади, кейин самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашга ўтилади. Даволашнинг умумий давомийлиги тахминан 4 ойни ташкил қилиши мумкин.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш: 4 ёшгача бўлган болалар учун: чақалоқлар учун суткада 0,1 мг, 4 ёшгача бўлган болалар учун-суткада 0,3 мг гача 4 ёшдан катта болаларга ва катталарга - 0,5 мг (1/2 таблетка) дан, ҳомиладорлик ва лактацияда-суткада 1 мг гача, аммо суткада камида 0,1 мг ни ташкил қилади.

Ҳомиладорлик вақтида аниқланган фолат кислотасининг танқислигида: кунига 5 мг дан бутун ҳомиладорлик давр давомида буюрилади. Анамнезида ривожланиш нуқсонлари бўлганида нерв найчасини ривожланишининг нуқсонларни олдини олиш учун: режалаштирилган уруғланишдан 1 ой олдин ва ундан кейин 3 ой давомида қўлланилади. Анамнезида нерв найчасини ривожланиш нуқсонлари (ёки бошқа мойиллик омиллари) бўлмаган ҳолларда: 0,5 мг (1/2 таблетка) дан ҳар куни охирги ҳайз кўришдан кейин 10-12 ҳафта давомида буюрилади. Ҳомиладорлик вақтида фолат кислотасини суткада 0,4 мг дан юқори дозаларда, буюрилишини фақат В12 витаминининг танқислиги билан боғлиқ хавфли (пернициоз) анемия истисно қилингандан кейингина ўтказиш мумкин.

Фолат кислотасини қабул қилиш муддати аниқ белгиланмаган, баъзида нормал қон яратилишини тиклаш ва сақлаш учун препаратни кўп ойлик қабул қилиш курсларни талаб қилинади. Витамин етишмовчилигининг асосий сабабларини бартараф қилиш, овқатлаиш рационини яхшилаш ёки ёндош касалликларни йўқ қилиш ҳолларида препаратни қўллашни муддатдан аввал тўхтатиш мумкин. Ёндош алкоголизмда, гемолитик анемияда, сурункали инфекцион касалликларда, тиришишга қарши дори воситаларини бир вақтда қабул қилинганда, меъда олиб ташлангандан кейин, озуқа моддаларни сўрилишини бузилишида, жигар етишмовчилигида, жигар циррозида, стрессда препарат дозаси оширилиши керак ва давомли даволаш талаб қилиниши мумкин.

Қуйида келтирилган ножўя реакциялар, шунингдек илова-варақада кўрсатилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак!

Иммун тизими томонидан реакциялар: кам (1/1000 дан 1/10000 гача бўлган ҳолатлар)-тери тошмаси, терини қичишиши, эшакеми, бронхоспазм, эритема, гипертермия, анафилактик реакциялар (жумладан шок).

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши ва метеоризм.

Қон яратиш аъзолари томонидан: В12 танқислиги анемияси белгиларини ниқоблаши мумкин.

Нерв тизими томонидан: суткада 15 мг дан ортиқ дозада қабул қилинганда уйқуни бузилиши, диққатни жамлаш бўйича муаммолар, таъсирчанлик, қўзғалувчанлик, депрессия, онгни чалкашуви бўлиши мумкин. Тутқаноқли шахсларда - тиришиш хуружлари сони ошиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Хавфли анемия ва В12 витаминининг танқислиги билан боғлиқ бошқа ҳолатлар.

Фолат кислотасига боғлиқ қарам ўсмаларда, оғир мегалобласт ёки макроцитар анемия ўтказилган ўсмаларга қарши даволашнинг асорати ҳисобланган ҳоллардан ташқари ҳолатларда қўлланмайди.

Цитостатикларни (метотрексат) ёки тутқаноққа қарши препаратларни қабул қиладиган беморларда мегалобласт анемияни ривожланишини олдини олиш мақсадида фолат кислотасини ёндош буюриш тавсия қилинади.

Анальгетиклар (узоқ даволаш), тутқаноққа қарши препаратлар (шу жумладан фенитоин ва карбамазепин), эстрогенлар, перорал контрацептивлар фолат кислотасига бўлган эҳтиёжни оширади.

Антацидлар (шу жумладан Са2+, Al3+ ва Mg2+), холестирамин, сульфонаминлар (шу жумладан сульфасалазин) фолат кислотасини сўрилишини (фолат кислотасини холестираминни қўллашдан 1 соат олдин ёки 4 соатдан кейин қўллаш; антацидларни эса фолат кислотасини қабул қилгандан 2 соатдан кейин қўллаш керак) пасайтиради. Фолат кислотасини қўллаш фонида айрим тутқаноққа қарши дори воситалари (фенитоин фенобарбитал, примидон) нинг концентрацияси пасаяди, бу тутқаноқни зўрайишга олиб келиши ва тутқаноққа қарши препаратларининг дозаларини оширишини талаб қилиши мумкин.

Пириметамин, триамтерин, триметоприм фолат кислотасининг самарасини пасайтиради (буни ўрнига бу препаратларни қабул қиладиган пациентларга кальций фолинатни буюриш лозим). Сульфаниламидлар ва хлорамфеникол фолат кислотасининг самарасини пасайтиради ва уни янада юқорироқ дозаларда юборишни талаб қилади.

Фолат кислотаси метотрексат, лефлуномид ва терифлуномиднинг терапевтик ва токсик таъсирини ўзгартиради. Фторурацилнинг токсик таъсирини оширади, шу сабабли ушбу мажмуадан сақланиш лозим.

Дори воситаси болаларда гипо ва авитаминозни профилактикаси учун (1 таблеткада фолат кислотасининг юқори дозаси борлиги туфайли) мўлжалланмаган.

В9 гиповитминозини профилактикаси учун мувозанатланган овқатланиш энг афзали ҳисобланади. В9 витаминига бой маҳсулотлар- яшил сабзавотлар (салат, шпинат), помидорлар, сабзи, янги жигар, дуккакликлар, лавлаги, тухум, пишлоқ, ёнғоқ, донлардир.

Фолат кислотасини гемодиализ ёрдамида чиқариб ташланади, буни оғир буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда эътиборга олиш лозим.

Фолат кислотасини коронар қон томирларида стентлари бўлган пациентларда мунтазам қўллаш керак эмас. Фолат кислотасини 0,1 мг дан юқори дозада ҳар куни қўллаш, В12 танқислиги анемияни яшириши ва бу анемияда нерв тизимини шикастланишини кучайтириши мумкин. Пернициоз анемияси истисно қилинмагунича, фолат кислотасини 0,1 мг дан юқори дозаларда буюриш тавсия қилинмайди (ҳомиладорлик ва лактация даври бундан истисно).

Фолат кислотасининг катта дозалари қўлланганда, шунингдек узоқ муддат давомида даволашда қонда В12 витаминининг (цианокобаламиннинг) концентрацияси камайиши мумкин. Фолат кислотасини узоқ вақт давомида қўлланганда В12 витамини билан мажмуада қабул қилиш тавсия қилинади.

Даволаш вақтида Фолат кислотасини антацид воситаларини қабул қилишдан 2 соатдан кейин, шунингдек холестираминни қабул қилишдан 1 соат олдин ёки 4 соатдан кейин қўллаш лозим. Дори воситаси сахароза сақлайди, буни туғма фруктозани ўзлаштираолмаслиги, глюкоза-галактозани кам сўрилиши ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги бўлган пациентлар эътиборга олишлари керак.

Ҳомиладорлик вақтида кўлланилиши

Дори воситаси ҳомиладорликда ва лактация даврида кўрсатмалар бўйича қўлланади. Ҳомиладорликнинг илк муддатларида фолат кислотасини ҳар куни қабул қилиш ҳомилани ривожланишини издан чиқишини олдини олиши мумкин. Агар препаратни қабул қилиш ҳомиладорликни тўртинчи ҳафтасидан кейин бошланган бўлса, фолат кислотаси самарали таъсир кўрсатмайди.

Лактация

Фолат кислотаси она сути билан фаол чиқарилади. Оналари фолат кислотасини қабул қилган эмизикли чақалоқларда ҳеч қандай ноҳуш самаралар кузатилмаган.

Фолат кислотасини кўкрак сутидаги умумий миқдори боланинг эҳтиёжига мос келади, фолат кислотасининг қўшимча дозалари кичик вазнда туғилган оналарида фолат кислотасининг танқислиги (кунига 50 мкг) бўлган эмизикли болаларда ёки узоқ инфекцион диарея бўлган болаларда зарур бўлиши мумкин.

Автомобилни ҳайдаш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Фолат кислотасини 4-5 мг гача бўлган дозалари яхши ўзлаштирилади. Янада юқорироқ дозалари марказий нерв тизими томонидан (таъсирчанлик ва уйқучанлик) ва меъда-ичак йўллари (кўнгил айниши, абдоминал оғриқлар, метеоризм) бузилишларни чақириши мумкин. Бунда махсус ёрдам чоралари талаб қилинмайди, препаратни қабул қилишни 1-2 кунга тўхтатиш етарли ҳисобланади.

10 таблетка дан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрам илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ва намдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“Борисовский завод медицинских препаратов” Очиқ акционерлик жамияти,

Беларусь Республикаси, Минск вил. Борисов ш., Чапаев кўч. 64,

тел/факс +375 177 735612, 731156.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

Foliy kislotasi: 1 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
50
Og'irligi:
1 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Folik kislota (Folic acid) Borisovskiy ZTP tabletkalari 1 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) narxi 1200 so'm - 10 шт.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Folik kislota (Folic acid) Borisovskiy ZTP tabletkalari 1 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Folik kislota (Folic acid) Borisovskiy ZTP tabletkalari 1 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Foliy kislotasi hisoblanadi.