Facebook Pixel Code

Folik kislota Malika laboratoriyalari 1 mg № 10 tabletkalar (blister)

dagi narxlar
dan 1 300 so'm gacha 2 200 so'm
Без рецепта
9 ta dorixonalarda
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Folik kislota Malika laboratoriyalari 1 mg № 10 tabletkalar (blister)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: фолат кислотаси - 1 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд упаси, картошка крахмали, стеарин кислотаси.

Оч-сариқдан сариқ ранглигача бўлган фаска ва рискали ясси цилиндрик таблеткалар. Тўқроқ ва очроқ рангдаги доғлари бўлишига йўл қўйилади.

Таблеткалар.

Анемияга қарши воситалар. Фолат кислотаси ва унинг ҳосилалари. АТХ коди: В03ВВ01.

Макроцитар (фолат танқислиги) анемияни даволаш.

Ҳомиладорларда ҳомилада нерв найини шаклланишида нуқсонларни ривожланишини олдини олиш учун қўлланади.

Ичга. Овқатдан олдинбуюрилади. Болалар ва ютишда қийинчиликни ҳис қиладиган шахслар учун таблеткани қабул қилишдан олдин майдалашга рухсат берилади.

Катталар (шу жумладан кекса ёшдаги шахслар):

Фолат кислотасининг танқислигида- кунига 5 мг дан 4 ой давомида; мальабсорбцияда - ҳар куни 15 мг гача қўллаш мумкин. Сурункали гемолитик ҳолатда анемияни олдини олиш учун: 5 мг дан касалликни зўрайишга қараб, ҳар 1-7 кунда буюрилади.

Болаларда гемолитик анемия ва моддалар алмашинувини бузилишида

4 ёш гача бўлган болаларда таблеткани олдиндан майдаланган ҳолда (кукун кўринишида) қўллашга руҳсат берилади. Болаларда фолат кислотасининг дозалари: 1 ёшгача бўлган болаларда 0,5 мг/кг (1 кг тана вазнига 1/2 таблетка) кунига 1 марта, аммо суткада кўпи билан 5 мг, 1 дан 12 ёшгача бўлган болаларга-суткада 2,5-5 мг, 12 ёшдан катталарда- кунига 1 марта суткада 5-10 мг ни ташкил қилади.

Қуйида келтирилган ножўя реакциялар, шунингдек илова-варақада кўрсатилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак!

Иммун тизими томонидан реакциялар: кам (1/1000 дан 1/10000 гача бўлган ҳолатлар)-тери тошмаси, терини қичишиши, эшакеми, бронхоспазм, эритема, гипертермия, анафилактик реакциялар (жумладан шок).

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши ва метеоризм.

Қон яратиш аъзолари томонидан: В12 танқислиги анемияси белгиларини ниқоблаши мумкин.

Нерв тизими томонидан: суткада 15 мг дан ортиқ дозада қабул қилинганда уйқуни бузилиши, диққатни жамлаш бўйича муаммолар, таъсирчанлик, қўзғалувчанлик, депрессия, онгни чалкашуви бўлиши мумкин. Тутқаноқли шахсларда - тиришиш хуружлари сони ошиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Хавфли анемия ва В12 витаминининг танқислиги билан боғлиқ бошқа ҳолатлар.

Фолат кислотасига боғлиқ қарам ўсмаларда, оғир мегалобласт ёки макроцитар анемия ўтказилган ўсмаларга қарши даволашнинг асорати ҳисобланган ҳоллардан ташқари ҳолатларда қўлланмайди.

Цитостатикларни (метотрексат) ёки тутқаноққа қарши препаратларни қабул қиладиган беморларда мегалобласт анемияни ривожланишини олдини олиш мақсадида фолат кислотасини ёндош буюриш тавсия қилинади.

Анальгетиклар (узоқ даволаш), тутқаноққа қарши препаратлар (шу жумладан фенитоин ва карбамазепин), эстрогенлар, перорал контрацептивлар фолат кислотасига бўлган эҳтиёжни оширади.

Антацидлар (шу жумладан Са2+, Al3+ ва Mg2+), холестирамин, сульфонаминлар (шу жумладан сульфасалазин) фолат кислотасини сўрилишини (фолат кислотасини холестираминни қўллашдан 1 соат олдин ёки 4 соатдан кейин қўллаш; антацидларни эса фолат кислотасини қабул қилгандан 2 соатдан кейин қўллаш керак) пасайтиради. Фолат кислотасини қўллаш фонида айрим тутқаноққа қарши дори воситалари (фенитоин фенобарбитал, примидон) нинг концентрацияси пасаяди, бу тутқаноқни зўрайишга олиб келиши ва тутқаноққа қарши препаратларининг дозаларини оширишини талаб қилиши мумкин.

Дори воситаси болаларда гипо ва авитаминозни профилактикаси учун (1 таблеткада фолат кислотасининг юқори дозаси борлиги туфайли) мўлжалланмаган.

В9 гиповитминозини профилактикаси учун мувозанатланган овқатланиш энг афзали ҳисобланади. В9 витаминига бой маҳсулотлар- яшил сабзавотлар (салат, шпинат), помидорлар, сабзи, янги жигар, дуккакликлар, лавлаги, тухум, пишлоқ, ёнғоқ, донлардир.

Фолат кислотасини гемодиализ ёрдамида чиқариб ташланади, буни оғир буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда эътиборга олиш лозим.

Фолат кислотасини коронар қон томирларида стентлари бўлган пациентларда мунтазам қўллаш керак эмас. Фолат кислотасини 0,1 мг дан юқори дозада ҳар куни қўллаш, В12 танқислиги анемияни яшириши ва бу анемияда нерв тизимини шикастланишини кучайтириши мумкин. Пернициоз анемияси истисно қилинмагунича, фолат кислотасини 0,1 мг дан юқори дозаларда буюриш тавсия қилинмайди (ҳомиладорлик ва лактация даври бундан истисно).

Фолат кислотасини 4-5 мг гача бўлган дозалари яхши ўзлаштирилади. Янада юқорироқ дозалари марказий нерв тизими томонидан (таъсирчанлик ва уйқучанлик) ва меъда-ичак йўллари (кўнгил айниши, абдоминал оғриқлар, метеоризм) бузилишларни чақириши мумкин. Бунда махсус ёрдам чоралари талаб қилинмайди, препаратни қабул қилишни 1-2 кунга тўхтатиш етарли ҳисобланади.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрам илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ва намдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецептсиз.

Malika Laboratories, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

Foliy kislotasi: 1 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
1 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Folik kislota Malika laboratoriyalari 1 mg № 10 tabletkalar (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Folik kislota Malika laboratoriyalari 1 mg № 10 tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Folik kislota Malika laboratoriyalari 1 mg № 10 tabletkalar (blister) ning asosiy faol moddasi Foliy kislotasi hisoblanadi.