Facebook Pixel Code

Furatsilin ​​Samo tabletkalari tashqi foydalanish uchun 0,02 g № 10 (blister)

dagi narxlar
dan 1000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Furatsilin ​​Samo tabletkalari tashqi foydalanish uchun 0,02 g № 10 (blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фурацилин - 0,02 г.

ёрдамчи модда: натрий хлориди.

Сариқ ёки яшил-сариқ рангли, юзаси бир оз нотекис бўялган таблеткалар.

Таблеткалар.

Антибактериал синтетик восита (нитрофуран гуруҳи).

Микробларга қарши восита. Граммусбат ва грамманфий бактериялар (шу жумладан Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Escherichia coli, Clostridium perfringens) га нисбатан фаол. Микроорганизмларнинг бошқа микробларга қарши (нитрофуран гуруҳидан бўлмаган) воситаларга чидамлилигида самарали. Бошқа кимётерапевтик воситаларига нисбатан бошқача таъсир механизмига эга: микроб ҳужайралари флавопротеинларининг 5-нитрогуруҳини тиклайди, ҳосил бўладиган юқори реактив аминоҳосилалар оқсилларнинг, шу жумладан рибосомаларнинг ва бошқа макромолекуларанинг конфармациясини ўзгартириб, ҳужайраларни нобуд бўлишини чақиради. Препаратга чидамлилик аста-секин ривожланади ва юқори даражага етмайди.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий ва сиртга қўлланганида жуда оз миқдорда сўрилади. Гистогематик тўсиқдан осон ўтади ва суюқлик ва тўқималарда бир текис тақсимланади. Метаболизмининг асосий йўли нитрогуруҳни кимёвий жиҳатдан қайтарилишидир. Буйраклар орқали ва қисман сафро билан чиқарилади.

Сиртга: йирингли яралар, ётоқ яралар, II-III даражали куйишлар, терининг майда шикастланишларида (шу жумладан, шилиниш, тирналиш, ёриқлар, кесиб олишлар) қўлланади.

Маҳаллий: блефарит, конъюнктивит, ташқи эшитиш йўлларининг фурункули, остеомиелит, буруннинг ёндош бўшлиқлари ва плевра эмпиемаси (бўшлиқларни ювиш); ўткир ташқи ва ўрта отит, ангина, стоматит, гингивитда қўлланади.

Маҳаллий, сиртга буюрилади.

Сиртга 0,02% сувли (1:5000) ёки спиртли 0,066% (1:1500) эритмалари кўринишида - жароҳатларни ювиш ва намлаб боғловлар қўйиш учун қўлланади.

Бўшлиқ ичига қўлланилишида (сувли эритма): буруннинг қўшимча бўшлиқлари эмпиемасида (шу жумладан гайморитда) ва плевра эмпиемасида бўшлиқларни ювиш; операциядан кейинги остеомиелитда бўшлиқни ювиш, кейинчалик нам боғловни қўйиш билан; сийдик чиқариш йўлларини ва қовуқни ювиш учун сувли эритма билан 20 минутли экспозиция қилинади.

Отитларда тана ҳароратигача иситилган спиртли эритма ташқи эшитиш йўлига 5-6 томчидан томизилади.

Блефарит, конъюнктивит сувли эритма конъюнктива бўшлиғига томизилади.

Оғиз ва томоқни чайиш учун 20 мг (1 таблетка) 100 мл сувда эритилади.

Сувли эритмани тайёрлаш учун 1 қисм нитрофурал 5000 қисм 0,9% натрий хлориди эритмасида ёки дистилланган сувда эритилади. Спиртли эритма 70% этанолда тайёрланади.

Аллергик реакциялар - тери тошмаси, дерматит бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, қон кетиши, аллергодерматозлар.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланишига рухсат берилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

0,02 г дан таблеткалар. Контур уяли ўрамларда 10 та №10, [№10 (1×10), №20 (2×10), №30 (3×10)] таблеткадан ёки контур уясиз ўрамларда 6 та ёки 10 та таблеткадан

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

SAMO, Ўзбекистон Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Nitrofural: 20 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
0,02 g
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Furatsilin ​​Samo tabletkalari tashqi foydalanish uchun 0,02 g № 10 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Furatsilin ​​Samo tabletkalari tashqi foydalanish uchun 0,02 g № 10 (blister) ning to`liq analoglari:

Furatsilin ​​Samo tabletkalari tashqi foydalanish uchun 0,02 g № 10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Furatsilin ​​Samo tabletkalari tashqi foydalanish uchun 0,02 g № 10 (blister) ning asosiy faol moddasi Nitrofural hisoblanadi.

Furatsilin ​​Samo tabletkalari tashqi foydalanish uchun 0,02 g № 10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Samo hisoblanadi.