Furosemid Ozkimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Furosemid Ozkimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: фуросемид - 10,0 мг;
ёрдамчи моддалар: ўювчи натрий 1 моль/л эритмаси - 0,032 мл; натрий хлориди - 0,0075 мл; инъекция учун сув - 1 мл гача.
Тиниқ рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Инъекция учун эритма
Диуретик воситалар. АТХ коди: С03СA01.
Самарали диуретик (салуретик, натрийуретик ва хлоруретик) таъсирга эга. Диуретик таъсири, натрий ва хлор ионларини реабсорбциясини сусайтирилиши билан боғлиқ бўлиб, бу самара нафақат буйракнинг проксимал, балки бурама найчаларнинг дистал бўлимларида, ҳамда Генле ҳалқасининг кўтарилувчи бўлимида ҳам кузатилади.
Жуда кам даражада калий ионининг реабсорбцияси ҳам сусаяди.
Карбоангидразанинг сусайишини деярли чақирмайди. Ацидоз ва алкалоз шароитларида препарат бир хил таъсир қилади. Препарат қабул қилишнинг биринчи 2 кун ичида, диуретик таъсири яққол намоён бўлиб, бу таъсир узоқ вақт даволанганда ҳам сақланиб қолади.
Вена ичига юборилгандан 5 минутдан кейин таъсири бошланади ва 2 соат давом этади.
Фармакокинетикаси
Препаратни биокираолишлиги 60-70% ташкил қилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутига киради.
Плазма оқсиллари билан боғланиши (асосан альбуминлар билан) 95-99%.
Жигарда метаболизмга учрайди. Буйрак орқали 88%, сафро орқали 12% чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 0,5-1,5 соат.
Ҳар хил сабабли шиш синдромларини (сурункали юрак етишмовчилигининг IIB-III босқичлари, жигар циррози, портал гипертензия, нефротик синдром, ўпканинг заҳарланганидан кейинги шиши, бош мия шиши, сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертоник кризни баъзи бир турлари, эклампсия) даволашда қўлланади.
Барбитуратлар билан заҳарланганда жадалаштирилган диурезни ўтқазиш учун қўлланади.
Препаратни вена ичига (в/и) ёки мушак ичига (м/и) юбориш тавсия этилади.
Дозани касаллик оғирлигига ва клиник самара даражасига қараб шахсан танланади.
Препаратни ичга қабул қилаолмайдиган беморларга ёки шошилинч ҳолатларда парентерал йўли билан буюрилади.
Препаратни в/и 1-2 минутдан тез бўлмаган вақт ичида юбориш лозим.
Катталарга, оғир бўлмаган шиш синдромида, в/и бир марталик ўртача дозаси 20-40 мг ни ташкил қилиб, мустасно ҳолатларида м/и ҳам юбориш мумкин.
Яққол шиш синдромида эса м/и қайта камида 2 соатдан сўнг 20-40 мг дозада (айрим ҳолларда дозани 20 мг гача ошириш мумкин) юборилади.
Препаратни диуретик самарага эришгунгача қўлланилади. Препаратни шахсан танланган дозада суткада 1-2 марта (масалан соат 800 ва 1400 да) қўллаш мумкин. Энг юқори самарага препаратни ҳафтада 2-4 марта қабул қилгандан кейин эришилади.
Болаларга парентерал юборилганда бошланғич 1 мг/кг дозада буюрилади. Қониқарсиз самара бўлганда дозани яна 1 мг/кг га ошириш мумкин, препаратни қайта камида 2 соатдан сўнг юборилади. Парентерал юборилганда максимал суткалик дозаси 20 мг (1 ампула) ташкил қилади.
Ўпка шишида препаратни в/и 40 мг дозада буюрилади. Зарур бўлганда 20 минутдан кейин препаратни 20-40 мг дозада қайта юборилади.
Препаратни узоқ вақт қўлланганда, ҳамда юқори дозаларда буюрилганда гиповолемия, гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия, алкалоз ривожланиб, буларнинг натижасида артериал қон босимининг пасайиши, бош айланиши, оғиз қуриши, чанқаш, аритмия, мушакларни бўшашиши, тиришишлар кузатилиши мумкин.
Шунингдек, кўнгил айниши, қусиш, диарея, дерматит, гиперурикемия (подаграни зўрайиши билан), гипергликемия, интерстициал нефрит ривожланиши мумкин. Буйракнинг сийдик ажратиш фаолияти яққол бузилган беморларга препаратни катта дозаларда қўлланганда, айрим ҳолларда карлик, кўриш қобилиятини бузилиши, парестезиялар кузатилиши мумкин.
Ўткир гломерулонефрит, анурия билан кечувчи ўткир буйрак етишмовчилиги, гипокалиемия, алкалоз, комадан олдинги ҳолатлар, жигар комаси, қанд касаллиги комаси, ҳомиладорлик, сийдик йўлларининг механик тутилишлари ва препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни бошқа антигипертензив дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин. Цефалоспоринлар, гентамицин ва нефротоксик таъсир кўрсатувчи препаратлар билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Даволаш даврида калий моддасига бой парҳез буюрилади.
Ҳомиладорликда (айниқса, биринчи уч ойлигида) препарат фақат ҳаётий зарурат бўлгандагина буюрилади.
Гипокалиемиянинг олдини олиш учун препаратни калий тежовчи диуретиклар билан бирга қўлланилади.
Глюкокортикоидлар билан бирга қўлланилганда, гипокалиемия ривожланишининг хавфи ошади, аминогликозид ёки цефалоспоринлар билан бирга қўлланилганда антибиотикларнинг қондаги миқдори ошиб кетади, бу эса нефро- ва ототоксиклик каби ножўя таъсирларнинг ривожланишига сабабчи бўлиши мумкин, ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўлланилса, диуретик таъсири камаяди.
Препарат кураресимон воситаларнинг таъсирини кучайтиради.
Гипотензив воситалар билан бирга буюрилса, препаратнинг дозасини одатда икки мартагача камайтириш керак.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
1% инъекция учун эритма, 2 мл ли ампулаларда. Қутида 10 дона ампула.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
С.Қ.Исломбеков номидаги “Ўзкимёфарм” АЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Т.Шевченко кўч., 23. Тел.:256-60-59.
Furosemid: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Furosemid Ozkimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 700 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Furosemid Ozkimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Furosemid Ozkimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Furosemid Ozkimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 1%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Furosemid hisoblanadi.