Gatispan 400 qoplangan tabletkalar 400 mg №5 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Gatispan 400 qoplangan tabletkalar 400 mg №5 (1 blister)
Парда қобиқ билан қопланган бир таблетка сақлайди:
200 мг ёки 400 мг гатифлоксацинга эквивалент гемигидрат кўринишидаги гатифлоксацин.
Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган, томчи шаклидаги икки томони қабариқ, парда қобиқ билан қопланган, иккала томони силлиқ таблеткалар. Синдирилгандаги ранги - деярли оқдан то сариқсимонгача.
Антибиотик (фторхинолонлар гурухи).
Гатифлоксациннинг бактерицид таъсири дезоксирибонуклеин кислотасининг гиразасини на топоизомераза IV ни сусайтириши билан боғлиқ. Гатифлоксацин кўпчилик граммусбат, грамманфий, атипик микроорганизмларга ва баъзи анаэробларга нисбатан юқори фаоллик намоён қилади.
Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (фақат метициллинга таъсирчанлари), Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus pneumoniae (пенициллин таъсирига чидамлилари ҳам), Streptococcus pyogenes. Аэроб грам-маний микроорганизмлар; Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Proteus mirabilis, Acinetobacter lwoffii, Citrobacter koseri, Citrobactcr freundii. Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Klebsielia oxytoca, Morganclla morganii, Proteus vulgaris, Salmonella sp., Shigella sp. Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae, Legionella pneumophila, Mycoplasma pneumoniae. Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides sp., Clostridium sp., Prevotella sp, Peptostreptococcus sp, Peptococcus.
Фармакокинетикаси
Гатифлоксацин оғиз орқали қабул қилинганида меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Сўрилиши овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. Гатифлоксациннинг биокираолиши 96% ни ташкил қилади. Оғиз орқали қабул қилинганидан кейин одатда 1-2 соат ўтгач қон плазмасида 4,21 мг/л максимал концентрацияга эришилади.
Гатифлоксацин кўпчилик тўқималар ва суюкликларга, альвеоляр макрофагалар, ўпка тўқимаси, жинсий аъзолар, сўлак ва бошқа аъзоларга осон ўтади. Гатифлоксацин чекланган метаболизмга учрайди, дозанинг 1% камроғи организмдан сийдик билан этилендиамин ва метилэтилендиамин метаболитлари шаклида чиқарилади. Гатифлоксацин асосан ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чикарилади. Сийдикда қабул қилинган дозанинг 70% кўпроғи аниқланади. 5% организмдан ахлат билан чиқарилади. Гатифлоксациннинг яримчиқарилиш даври 7 соатдан 14 соатгачани ташкил қилади.
- сурункали бронхитнинг зўрайиши;
- ўткир синусит;
- шифохонадан ташкари пневмония;
- сийдик чиқариш йўлларининг асоратсиз инфекцион касалликлари;
- сийдик чикариш йўлларининг асоратли инфекцион касалликлари;
- пиелонефрит;
- асоратсиз уретрал ва цервикал гонорея;
- асоратсиз ичакнинг ўткир юқумли касалликларида.
Гатифлоксацин ичга қуйидаги дозаларда буюрилади:
- сурункали бронхитнинг зўрайиши - суткада 400 мг, 7-9 кун;
- ўткир синусит - суткада 400 мг. 10 кун;
- пневмония - суткада 400 мг, 7-14 кун;
- асоратсиз сийдик чиқариш йўлларининг юқумли касалликларида - суткада 200 мг, бир марта ёки 3 кун давомида;
- асоратли сийдик чиқариш йўлларининг юқумли касалликларида - суткада 400 мг 7-10 кун;
- ўткир пиелонефрит - суткада 400 мг 7-10 кун;
- асоратсиз уретрал, цервикал ёки ректал гонорея - суткада 400 мг, бир марта.
- гатифлоксацин ва фторхинолон гуруҳи бошқа дори препаратларига юқори сезувчанлик;
- 18 ёшгача бўлганлар;
- ҳомиладорлик, эмизиш даври.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, анорексия, диарея, метеоризм, гастрит, гингивит, меъда-ичакдан қон кетишлар.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, мигрень, уйқусизлик ва уйқунинг бошқа бузилишлари, ажитация, хавотирланиш, депрессия.
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, брадикардия, артериал гипертензия.
Суяк-мушак тизими томонидан: пай узилишлари хавфининг ошиши, артритлар, суякларда оғриқ.
Нафас аъзолари томонидан: бронхоспазм, гипервентиляция.
Аллергик реакциялар: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ва тилнинг шиши, юз шиши, тарқалган шиш, везикулобуллез тошма, макуло-папуллез тошма..
Бошқалар: қулоқларда оғриқ, чанқоқлик, кўкракда оғриқ, иситмалаш, вагинит, гематурия, метроррагия, гипогликемия.
Гатифлоксацинни темир гептагидратсульфати, ҳамда рух, магний ёки темир сақловчи ёки таркибида алюминий ёки магний бўлган антацидлар билан бирга қабул килиш мумкин эмас.
Гатифлоксацин дигоксин билан бирга қўлланилганида охиргисининг қон зардобидаги концентрацияси 12% гача ошади.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қабул қилинганида
марказий нерв тизимига таъсири ва тиришишлар пайдо бўлишининг хавфи ошади.
Буйраклар фаолияти бузилганида гатифлоксацин куйидаги дозаларда
буюрилади:
- креатинин клиренси >40 мл/мин бошланғич доза 400 мг ни ташкил қилади, кейинги дозаси 2-чи кундан бошлаб; ҳар куни 400 мг ташкил қилади.
- креатинин клиренси <40 мл/мин, бошланғич доза 400 мг ни ташкил қилади, кейинги доза 2-чи кундан бошлаб ҳар куни 200 мг ни ташкил қилади;
- гемодиализда бошланғич доза 400 мг ни ташкил қилади, кейинги доза 2-чи ундан бошлаб ҳар куни 200 мг ни ташкил қилади;
- узлуксиз перитонеал гемодиализда бошланғич доза 400 мг ни ташкил қилади, кейинги доза 2-чи кундан ҳар куни 200 мг ташкил қилади.
Гемодиализдаги беморларга гатифлоксацин диализдан кейин буюрилади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: ножўя таъсирининг кучайиши.
Давоси: симптоматик даволаш.
Қобиқ билан қопланган таблеткалар. ПВХ/алюмин фольгали блистерда 5 тадан таблетка. 1, 2, 3, 4, 5 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
3 йил.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Шифокор рецепти бўйича.
« Люпин Лтд », Ҳиндистон.
Gatifloksatsin: 400 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Gatispan 400 qoplangan tabletkalar 400 mg №5 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Gatispan 400 qoplangan tabletkalar 400 mg №5 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Gatispan 400 qoplangan tabletkalar 400 mg №5 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Gatifloksatsin hisoblanadi.
Gatispan 400 qoplangan tabletkalar 400 mg №5 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Lupin Limited hisoblanadi.