Gerpevir (Herpevir) malhami 2,5% 15 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Gerpevir (Herpevir) malhami 2,5% 15 g (naycha)
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% га қайта ҳисобланганда 25 мг ацикловир;
ёрдамчи моддалар: проксанол 268, пропиленгликоль, полиэтиленоксид 400, эмульгатор №1.
Оқ рангли кучсиз специфик ҳидли бир хил суртма.
Суртма.
Вирусларга қарши воситалар. АТХ коди: D06BB03.
Ацикловир in vitro шароитида I ва II турдаги оддий герпес вирусларига қарши юқори фаолликка эга бўлган вирусларга қарши препарат. Хўжайин организмидаги хужайраларга нисбатан заҳарли таъсири минимал даражада. Герпес вируси билан инфекцияланган ҳужайрага тушиб, ацикловир фосфорланиб, фаол бирикма - ацикловир трифосфати ҳосил бўлади. Бу жараённинг биринчи босқичи вирусга кодлаштирилган тимидинкиназа борлигига боғлиқ. Ацикловир трифосфати вирус ДНКполимераза ингибитори ва субстрати сифатида таъсир этиб, одатдаги хужайра жараёнларига таъсир этмаган ҳолда, вирус ДНК си синтезини бартараф этади.
Герпевир суртмасини такроран маҳаллий қўллангандан сўнг ацикловирнинг тизимли сўрилиши минимал даражада.
Оддий герпес вируси (Herpes labialis) томонидан чақирган лаб ва юз инфекциялари.
Препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
12 ёшдан катта болалар ва катталарга Герпевир суртмаси 4 соатлик интервал билан тунги вақтдан ташқари, кунига 5 марта, суртиш керак. Даволашни инфекцияни бошланишида, яхшиси продромал давридаиложи борича тезроқ бошлаш муҳимдир.
Даволаш камида 4 кун давом этиши керак. Агар жароҳатни битиши кузатилмаса, 10 кун давом эттириш мумкин. Агар касаллик симптомлари 10 кундан кейин ҳам йўқолиб кетмаса, бемор шифокорга мурожаат этиши керак.
Аллергик реакциялар: вақтинча, тезда ўтиб кетувчи ўткир ёки ачитувчи оғриқ, терини қуриши ва пўст ташлаши, эритема (қизариш), қичишиш, кам ҳолларда тошмалар, якка ҳолларда тез авж олувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш.
Ацикловирга ёки препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек валацикловирга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Маълумотлар йўқ.
Суртмани беҳосдан кўзга тушишига йўл қўймаслик керак.
Лаб герпеси билан оғриган шахсларни, айниқса очиқ шикастланишлар бўлганда, вирусни бошқаларга контакт йўли билан юқишини олдини олиш тўғрисида огоҳлантириш керак. Суртмани фақат лаб ва юздаги герпесни даволашда қўллаш керак. Суртмани оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларига, кўзга ишлатиш тавсия этилмайди ва генитал герпесни даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Herpes labialis ни оғир кўринишлари бўлган пациентларга шифокор маслаҳати зарур.
Иммунтанқислиги бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилмайди. Бундай пациентлар ҳар қандай инфекцияни даволаш юзасидан шифокорнинг маслаҳатини талаб этади.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга шифокор фикри бўйича, фойда хавфдан устунлик қилган ҳолларда препаратни қўллаш тавсия қилинади.
Болалар
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли эмас, шунинг учун препаратни 12 ёшдан катта бўлган болаларда қўллаш тавсия этилади.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция қобилиятига таъсири
Маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Суртма узоқ вақт суртилган жойларда эритема, пўст ташлаш, ачишиш ҳисси ва куйиш кузатилиб, препарат бекор қилингандан кейин тезда йўқолиб кетади.
5 г ёки 15 г дан тубада, 1 туба ўрамда.
Оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
5 йил.
Рецептсиз.
“Киевмедпрепарат” ЖАЖ. Украина, 01032, Киев ш., Саксаганский кўч., 139.
Asiklovir: 25 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Gerpevir (Herpevir) malhami 2,5% 15 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Gerpevir (Herpevir) malhami 2,5% 15 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Gerpevir (Herpevir) malhami 2,5% 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Gerpevir (Herpevir) malhami 2,5% 15 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Asiklovir hisoblanadi.
Gerpevir (Herpevir) malhami 2,5% 15 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Kievmedpreparat hisoblanadi.