Glitserin (Glycerin) Radiks rektal supozitorlari 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 6000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Glitserin (Glycerin) Radiks rektal supozitorlari 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham)
Бир суппозиторийнинг таркиби:
фаол модда: дистилланган глицерин 1,24 г ёки 2,110 г;
ёрдамчи моддалар: Макрогол-400, стеарин кислотаси, натрий карбонати декагидрати.
Ректал суппозиторийлар.
Сурги воситалари.
Сурги воситаси, қотган аҳлат массаларини юмшатади, уларни йўғон ичак бўйлаб ўтишини енгиллаштиради, ичак шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатиб, ичак моторикасини рефлектор рағбатлантиради.
Қабзият (шу жумладан ҳомиладорлик ва лактациядаги қабзият). Ич келиши вақтида кучана олмайдиган ёки кучанмаслиги керак бўлган пациентларда қабзиятни олдини олиш; тромбланган оғриқли геморрой, орқа йўлининг ёриқлари ёки перианал абсцесс, аноректал стеноз, ўтказилган миокард инфарктидан кейин.
Ректал, 1-2 суппозиторийдан суткада 1 марта, нонуштадан кейин 15-20 минутдан сўнг буюрилади.
Аллергик реакциялар, маҳаллий реакциялар (терини қичишиши ёки ачишиши). Узоқ муддат қўлланганда физиологик ич келиши жараёнини сусайиши.
Ўта юқори сезувчанлик, геморрой (зўрайиш босқичида), проктит, парапроктит, тўғри ичак ўсмалари.
Эҳтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилиги.
Мунтазам қабул қилиш тавсия этилмайди. Ичакнинг нормал перисталтикаси тикланганидан кейин даволаш тўхтатилади. суппозиторийларни суюқ ёки қуюқ минерал мойлар билан суркаш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.
Ректал суппозиторийлар 1,24 ёки 2,11 г дан контур уяли ўрамларда.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
“RADIKS” ИИЧК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.
тел: 273-92-31, факс: 273-80-58
Glitserol: 2110 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Glitserin (Glycerin) Radiks rektal supozitorlari 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham) narxi 3750 so'm - 5 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Glitserin (Glycerin) Radiks rektal supozitorlari 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Glitserin (Glycerin) Radiks rektal supozitorlari 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Glitserin (Glycerin) Radiks rektal supozitorlari 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Glitserol hisoblanadi.