Glitserin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
- Sahifa1 dan 2
- 1
- 2
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «MR Glitserin (MR Glycerin) rektal shamlar 1,24 g № 10 (2 blister x 5 sham)»
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: глицерол - 1,24 г ёки 2,11 г;
ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси, натрий карбонат декагидрати, полиэтиленгликол 400.
Тиниқ ёки яримтиниқ, деярли рангсиз ёки сарғиш-жигарранг тусли рангли, торпедосимон шаклли суппозиторийлар. Гигроскопик,
Сурги воситаси. Код АТХ: А06AG04.
Фармакодинамикаси
Сурги воситаси бўлиб, қотган аҳлат массаларини юмшатади, уларни йўғон ичак бўйлаб ўтишини енгиллаштиради, ичак шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатиб, ичак моторикасини рефлектор рағбатлатлантиради.
Фармакокинетикаси
Ректал қўлланганда деярли сўрилмайди.
Турли этиологияли қабзият, шу жумладан ҳомиладорлик ва эмизиш даврида симптоматик даволаш учун қўлланади.
Дефекация вақтида кучаниш мумкин эмас бўлган пациентларда қўлланади.
Ректал қўлланади. Овқат қабул қилинганидан кейин 15-20 минут ўтгач буюрилади.
Суппозиторийлар 2,11 г: катталар ва 7 ёшдан ошган болаларга - 1 суппозиторий суткада 1 марта буюрилади.
Суппозиторийлар 1,24 г: ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб қўллашга рухсат берилади. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга - 1 суппозиторий суткада 1 марта ьуюрилади.
Зарурати бўлганида доза суткада 2 суппозиторийгача оширилади.
Аллергик реакциялар, маҳаллий реакциялар (терини қичишиши ва ачишиши).
Узоқ муддат қўлланганида - ич келиши физиологик жараёнини сусайиши.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, зўриқиш босқидаги геморрой, тўғри ичак яллиғланиш касалликлари ва ўсмалари, қоринда сабаблари аниқланмаган оғриқларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Глицерин билан суппозиторийлар ректал қўлланадиган дори воситаларнинг таъсирини камайтириши мумкин.
Бошқа ректал препаратлар қўллаш зарурати бўлса, улар қўллаш орасида 1 соатдан кам бўлмаган интервал сақлаш лозим.
Мунтазам қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ичакни нормал перистальтикаси тикланганидан кейин даволаш тўхтатилади.
Суппозиторийларга суюқ ёки қуюқ минерал мойларни суркаш мумкин эмас.
Қўлланганда ичакдан суппозиторийларни қолдиқлари аҳлат билан чиқарилади.
Транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Препаратни қўллаш транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.
Дозани ошириб юбориш ҳолатлари номаълум. Препарат қўллаш бўйича йўриқнома мувофиқ қўлланса дозани ошириб юборилиши эҳтимолдан узоқ.
Ректал суппозиторийлар 1,24 г ёки 2,11 г. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда жойланади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
3 йил.
Рецептсиз.
«MERRYMED FARM» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси, уй 1. Тел: (0369) 224-67-22.
Ko`p so`raladigan savollar
Eng past narxga ega Glitserin brendining TOP 3 ta mahsuloti:
Liki.uz saytida Glitserin narxi 1 200 so'm dan 15 000 so'm gacha
Liki.uz saytida Glitserin mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Glitserin kosmetik romashka 50 ml (shisha) | 1 500 so'm |
Glitserin kosmetik Torimed calendula 50 ml | 2 000 so'm |
Glitserin (Glycerin) Ziyo Nur Farm suyuqligi 90 ml (shisha) | 4 000 so'm |
Glitserin (Glycerin) Avitsenna suyuqligi 90 ml (shisha) | 4 570 so'm |
Glitserin farmatsevtika eritmasi D/tashqi. taxminan 90 ml (shisha) | 4 700 so'm |
Glitserin (Glycerin) Dentafill Plus suyuqlik 90 ml (shisha) | 5 000 so'm |
Glitserin (Glycerin) Radix suyuqligi 90 ml (shisha) | 5 600 so'm |
Glitserin (Glycerin) Radiks rektal supozitorlari 2,11 g №10 (2 blister x 5 sham) | 6 700 so'm |
Bolalar uchun glitserin SD rektal süpozituarlari. 1,24 g №10 (2 blister x 5 sham) | 10 000 so'm |