Facebook Pixel Code

Glitserin lafz eritmasi D / tashqi. taxminan. Har biri 90 ml (shisha)

dagi narxlar
Без рецепта
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glitserin lafz eritmasi D / tashqi. taxminan. Har biri 90 ml (shisha)

Олий навли дистилланган глицерин, тозаланган сув.

Тиниқ, рангсиз, ширин таъмли, ҳидсиз, сиропсимон суюқлик. Гигроскопик.

Суюқлик.

Дерматопротектор. АТХ коди: D11AX.

Осмотик, мойловчи ва намловчи таъсирларга эга. Терига суртилганда уни намлайди ва юмшатади. Тўғри ичакка киритилганда унинг шиллиқ қаватига енгил қитиқловчи таъсир кўрсатади, перистальтикани рефлектор рағбатлантиради, шу билан аҳлат массаларини чиқарилишига ёрдам беради. Ичга қабул қилинганида осмотик (дегидратацияловчи) таъсир кўрсатади, шунинг оқибатида бош мия шишини (ва мувофиқ равишда бош мия ички босимини) камайишига, шунингдек кўз шишасимон танаси хажмини (ва мувофиқ равишда, кўз ички босимини) пасайишига ёрдам беради. Таъсир чўққисига 1-1,5 соатдан сўнг эришилади, таъсири давомийлиги 4-5 соатни ташкил этади.

Глицерин қабул қилгандан кейин плазма осмоляр босимининг ошиши тўқималардан суюқликни қон томирларга ўтишига ва шунинг оқибатида, юракка юкламани ошишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин глицерин меъда-ичак йўлларидан енгил сўрилади ва асосан жигарда жадал метаболизмга учрайди (глюкоза, гликоген, ёғлар ҳосил бўлиши учун субстрат бўлиши мумкин). Буйраклар орқали метаболитлар шаклида чиқарилади, шунингдек ўзгармаган шаклда ҳам чиқарилиши мумкин.

Сиртга - қуруқ терига парвариш қилиш учун буюрилади.

Маҳаллий (per rectum) - турли генезли қабзиятни даволаш (шу жумладан, одат тусига кирган, ёшга боғлиқ бўлган, ҳаракат чекланиши оқибатидаги).

Ичга - офтальмологик операциялар олдидан ва операциядан сўнг қисқа муддатга шишасимон тана ҳажмини камайтириш ва кўз ички босимини пасайтириш учун ўткир глаукомани даволаш учун (ёрдамчи даволаш сифатида) шунингдек инсультда, жигар комасида, Рей синдромида бош мия шишини камайтириш учун қўллаш мумкин (ёрдамчи препарат сифатида, чунки бу касалликларни одатдаги даволаш таркибига кирмайди).

Сиртга - терига суртилади ва енгил ҳаракатлар билан унга ишқаланади. Маҳаллий - кунига 1 марта тўғри ичакка 2-5 мл ҳўқна орқали юборилади, эрталабки нонуштадан 15-20 минут кейин юборган афзал. Ичга - бошланғич доза, 1 кг тана вазнига 1-1,5 г дан (2-3 мл) 50% сувли эритма шаклида (бир хил ҳажмдаги глицерин ва қайнатилиб совутилган ёки дистилланган сувни аралаштириб тайёрланади) буюрилади. Кейинги қабуллар учун (агар у зарур бўлса) 1 кг тана вазнига 0,5 г дан (1 мл 50% эритма) тавсия қилинади.

Сиртга қўлланганда терида ачишиш хисси бўлиши мумкин.

Узоқ муддат ректал қўлланилганида тўғри ичакни таъсирланиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Ичга қабул қилинганида бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, диарея, чанқоқлик, бош айланиши; юрак фаолияти кучсизланган беморларда - юрак аритмиялари, ўпка шиши, юрак етишмовчилиги; қандли диабетли беморларда - гипергликемия ва глюкозурия, жуда кам холларда- ҳаёт учун хавфли бўлган гиперосмоляр гипергликемик кома бўлиши мумкин.

Ректал қўллаш учун - зўрайиш босқичидаги геморрой, орқа тешик ёриқлари, тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари ва хавфли ўсмалар; глицеринга юқори сезувчанлик.

Ичга қўллаш учун - қандли диабет (айниқса ўртача оғирликдаги ва оғир, узоқ давом этувчи), юрак фаолиятини кучсизланишида (шу жумладан, миокард инфаркти ўтказилгандан кейин) қўллаш мумкин эмас. Буйрак ва жигар фаолияти бузилганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Перорал қабул қилинганда 50% глицерин эритмасини мазасини яхшилаш учун, уни совутиб қабул қилиш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

20, 25, 40, 50, 90, 100 мл дан флаконларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

5 йил.

Рецептсиз.

МЧЖ «LAFZ»,

Ўзбекистан, Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, С.Дарбоза кўч., Курилиш тор кўчаси, № 1 уй.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
90 ml
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Glitserin lafz eritmasi D / tashqi. taxminan. Har biri 90 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Glitserin lafz eritmasi D / tashqi. taxminan. Har biri 90 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Lafz hisoblanadi.