Tibbiy vazelin (Vaseline medical) tashqi foydalanish uchun Radiks malhami har biri 20 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Tibbiy vazelin (Vaseline medical) tashqi foydalanish uchun Radiks malhami har biri 20 g (naycha)
Оқдан сариғиш ранггача бўлган, ҳидсиз, ипга ўхшаб чўзилувчан суртмасимон бир хил масса.
Дерматопротектор. Код АТХ: D11AX.
Фармакодинамикаси
Вазелин - қаттиқ ва суюқ углеводородлар аралашмасидир. У церезин, парафинлар, тозаланган петролатум ёки уларни аралашмасини тозаланган нефть мойи ёки тозаланган петролатумни парафинли дистиллят билан эритиб олинади. Терини намлигини сақлайди, уни бўғланишига йўл қўймайди, чунки тери юзасида окклюзив (сув ва ҳаво ўтказмайдиган) қоплама ҳосил қилади. Тери юзаси қуруқлигида нафақат уни ўраб олади, шунингдек терини юқори қатламлари орқали ўтади ва йўқотилган, ҳимоя тўсиғи бўлган, липидлар ўрнини тўлишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Сиртга қўлланилганда тизимли қон айланишига ва чуқур тўқималарнинг ичига сўрилмайди.
Қўл териси ва лаблардаги ёриқлар ва тирналишларни, тери қуруқлигини даволашда, шу жумладан унга липидлар ҳимоя қатламини кетказувчи турли органик эритувчиларни таъсири оқибатида (ацетон, бензин ва бошқа) қўлланилади.
Вазелин тиббий асбобларни организмни турли йўллари ва каналларига киритишни енгиллаштириш учун ишлатилади;шунингдек, суртма асоси сифатида дерматологияда ишлатиладиган суртмалар тайёрлаш учун ишлатилади, шу жумладан экзема, псориаз, атопик дерматитда терини хўллаш учун мўлжалланган.
Каналар чаққанда, уларни теридан осон чиқариб ташлаш учун ишлатиш ҳам мумкин.
Юпқа қават қилиб ёриқлар ва тирналанган соҳаларга, қўл панжасини қуруқ терисига, клизма учлиги ва бошқа тиббий асбобларга қўйилади.
Каналар чаққанида иложи борича тезроқ чаққан жойни вазелин билан суртиш ва устидан пластир ёпиштириш керак. Кислород кирмаслиги оқибатида кана ўлади ва уни чиқариб ташлаш осонроқ бўлади.
Шахсий ўзлаштираолмаслик кузатилиши мумкин.
Вазелин массаж ўтказиш учун яроқсиз, чунки тешикчаларни беркитиб қўяди ва фурункуллар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Вазелин бошқа дори моддалар билан ўзаро таьсир кўрсатмайди. Вазелин латекс махсулотлари қаттиқлигини камайтиради, контрацепт латексли презервативларни ишлатганда қўлланилади.
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат атотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.
Вазелин ташқи қўллашда дозани ошириб юборилишида ножўя таьсир кўрсатмайди.
Алюмен тубаларда 10, 15, 20, 25, 30, 40 г дан ёки шиша, пластмасса банкаларда 10, 15, 20, 30, 40, 50 ва 100 г дан.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С, дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“RADIKS” ИИЧК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.
тел: 273-92-31, факс: 273-80-58.
Vazelin yog'i: 20 g/tuba
Ko`p so`raladigan savollar
Tibbiy vazelin (Vaseline medical) tashqi foydalanish uchun Radiks malhami har biri 20 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Tibbiy vazelin (Vaseline medical) tashqi foydalanish uchun Radiks malhami har biri 20 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Tibbiy vazelin (Vaseline medical) tashqi foydalanish uchun Radiks malhami har biri 20 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Tibbiy vazelin (Vaseline medical) tashqi foydalanish uchun Radiks malhami har biri 20 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Vazelin yog'i hisoblanadi.